Кабинет

Посты канала BOOKMARKET. UZ👨‍💻 Kitob o'qing!

сначала новые

#7146Опрос

Переслано из Olimjon Allohquli | Qalamdor

Без текста

Открыть в Telegram
Просмотры2 010+219%к среднему
Пересылки—
Реакции11
Комментарии—
#7145Превью ссылки

2001 йил 11 сентябрда АҚШда содир бўлган даҳшатли ҳужумдан кейин бир йил ўтиб, Америка газеталаридан бирида мана шундай қисқа эслатма мақола чоп этилган. Уни диққат билан ўқинг, ҳатто бир неча марта ўқиб чиқинг, агар сиз ҳам ҳар доим бекорга асабийлашадиганлардан бўлсангиз. — 11 сентябрдаги ҳужумда йирик компаниялардан бирининг раҳбари тирик қолди, чунки ўша куни ўғлини биринчи марта болалар боғчасига ўзи олиб борган эди; —Бошқа бир йигит ҳам тирик қолди, чунки ўша куни навбатда узоқ турмай деб банкдан пул ечиб олиш учун уйидан эрта туриб чиқиб кетган эди; —Бир аёл уйғониш будильниги чалмагач, ишга кечикди ва шу туфайли у ҳам омон қолди; —Яна бир одам Нью-Жерсидаги автомагистралдаги тирбандда қолиб кетгани учун ишга кечикди; —Бошқаси эса ишга олиб борадиган автобусини қўлдан бой берди; —Бир аёл эса кийимига кофе тўкиб юбориб, қайта кийинишига тўғри келди, шу сабаб у ҳам ишга кечикди; —Яна кимдир машинасини ишга тушира олмади; —Бошқаси эса телефонга жавоб бериш учун уйга қайтди; —Яна бир одам эса такси тута олмади. —Энг таъсир қилгани — бир киши ўша тонгда янги туфли кийган, турли транспорт воситаларида ишга етиб боришга ҳаракат қилган, лекин боришидан аввал оёғида мазол (қавариқ) чиқиб, дорихонага кириб лейкопластир олган. Мана шу нарса унинг ҳаётини сақлаб қолди! Кўп ишларга улгурмай қоляпман, деб ҳам шошилиб югурманг, эҳтимол, сиз бу гал «Титаник» кемасига кечиккандирсиз… Агар сизни наздингизда тонгингиз яхши бошланмаётган бўлса, болалар секин кийинаётган бўлса, калитларингизни топа олмасангиз, ҳар бир светофорда тўхташга тўғри келса, ранжиманг ва асабийлашманг. Чунки Аллоҳ сизга шуни раво кўрмоқда! Ҳаммаси яхшилик учун! ✅ Улашинг http://t.me/bookmarket_uz

Открыть в Telegram
Просмотры3 650+480%к среднему
Пересылки—
Реакции11
Комментарии—
#7143Превью ссылки

АКШ ҲАРБИЙ МАКТАБИДА ДАРС СИФАТИДА ЎТИЛАДИГАН ХЎРОЗ ВА ТУЛКИ ҲИКОЯСИ Дарсхонада ўқитувчини кутиб ўтирганимизда чироқлар ўчди ва мультфильм намойиш этила бошланди. Фильмнинг номи "Кичик товуқ". Бир каталак бор. Каталакда кўплаб товуқлар, ёш ва кичик хўрозлар ҳамда каталакнинг қари ва катта хўрози яшайди. Каталак атрофида эса бир тулки айланиб юради. Қари ва катта хўроз тулки ичкарига кирмасин деб каталак эшигини маҳкам ёпиб қўйган, товуқларни ташқарига чиқармайди. Тўғриси, ташқарига чиқа олишмагани учун яхшилаб емлана олмаётган товуқлар ориқ ва кичикдир. Қари ва катта хўроз эса ташқарига чиқармаётган товуқларига ўлмайдиган даражада жўхори донларини улашиб, уларнинг яшаб қолишини таъминлайди. Каталакка кира олмаган тулки шундан сўнг каталак тўрида кичик бир тешик очиб, кичик ва ёш хўрозга нидо қилади ҳамда унга бир оз жўхори беради. Жўхорини еган кичик ва ёш хўроз ҳар куни келиб тулкидан жўхори олади. Бироз вақт ўтгач, тулки кичик ва ёш хўрозга ёлғиз ўзи ея оладиганидан ортиқча жўхори бергач, ёш хўроз ҳам ўзи ейди, ҳам бошқа товуқларга жўхори улашади. Шу тариқа аста-секин қари ва катта хўрознинг каталакдаги мавқеи пучга чиқади. Хўроз атрофидаги товуқлар камая бошлайди. Эндиликда оммалашган, ёш ва анча йириклашиб қолган хўроз атрофида товуқлар тўпланади. Ушбу босқичда тулки каталак эшигининг олдига жўхори ташлаб кетади. Каталакда баҳс-мунозара чиқади. Эшикни очайликми ёки очмайликми, деб. Охири қўрқа-писа эшикни очадилар ва бошларини ташқарига чиқариб, емланиб, дарҳол ортга чекинадилар. Бироз вақт шундай давом этади. Ҳеч нарса бўлмайди. Каталакдаги товуқлар хотиржам тортишади. Қўрқувлари арийди. Ниҳоят, бир кеча тулки каталак олдидаги ҳовлига жўхори сочади. Эндиликда хавф-хатардан холи бўлган товуқлар ёш ва эндиликда кучли хўроз бошчилигида ташқарига чиқишади ва бемалол емланишади. Каталакдаги ҳар бир товуқ семиради. Тулки бироз вақт ўтгач, кечаси каталак эшигидан то ўз ғоригача жўхори донларини сочиб чиқади. Эрталаб каталакдан чиққан ва ҳеч нарсадан ҳайиқмай емланаётган товуқлар донлаб-донлаб ғор томон боришади. Сўнг ғорга киришади. Ичкарида уларни кутиб турган тулки бутун каталак аҳли ғорга кириб бўлгач, ғорнинг эшигини ёпади. Мультфильм шу ерда тугади. Чироқлар ёнди. Ва дарс ўқитувчиси минбарга чиқиб: "Одатда Учинчи дунё мамлакатлари ана шундай бошқарилади", дея дарсни бошлади. Саволлар: 1. Каталак ҚАЕР? 2. Қари хўрозлар КИМЛАР? 3. Ёш хўроз КИМ, айни вақтда нималар қиляпти? 4. Энг муҳими, тулки КИМ? Агар бундан келиб чиқиб ҳозирги аҳволимизни таҳлил қилсак, минглаб талқинлар ўртага чиқади. Унутмайлик, миллатларнинг абадий дўстлари йўқ, фақат манфаатлари бор... Шавкат Ўймовутли тайёрлади ✅ Улашинг http://t.me/bookmarket_uz

Открыть в Telegram
Просмотры2 400+281%к среднему
Пересылки—
Реакции7
Комментарии—
#7142Видео
Просмотры2 830+350%к среднему
Пересылки—
Реакции8
Комментарии—
#7140Опрос

Переслано из Olimjon Allohquli | Qalamdor

Без текста

Открыть в Telegram
Просмотры4 470+610%к среднему
Пересылки—
Реакции14
Комментарии—
#7139Фото
Просмотры5 120+713%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
#7135Фото
Просмотры5 240+732%к среднему
Пересылки—
Реакции15
Комментарии—
#7132Фото
Просмотры5 170+721%к среднему
Пересылки—
Реакции13
Комментарии—
#7128Текст
Просмотры4 070+547%к среднему
Пересылки—
Реакции8
Комментарии—
#7126Текст

ЁМОН ИЛЛАТЛАР ҚАЛБ КАСАЛЛИГИГА САБАБДИР Oлис бир қишлоққа табиблар бориб, шу ерлик аҳолини тиббий кўрикдан ўтказмоқчи бўлишибди. Табиблар шикоят билан келган беморларга бирма-бир ташхис қўйиб, муолажа қилишибди. Аммо, шунча беморлар орасида бирортаси ҳам қалб касаллигидан шикоят қилмабди. Илгари бундай ҳолатга дуч келмаган табиблар бунинг сабабини ахтара бошлашибди. Қишлоқнинг ҳавоси ва сувида ёки яна қандайдир шифобахш жиҳатлари бордир, дея гумон қилишибди. Аммо бирорта ҳам тахминлари тўғри чиқмабди. Ниҳоят, бунинг сирини қишлоқ аҳлидан сўрашса, кексалари шундай дейишган экан: «Биз ғийбат, ҳасад, кўролмаслик, кек ва адоват каби иллатлардан ҳазар қиламиз. Бирор кимсага нисбатан бундай муносабатда бўлмаймиз. Аксинча, ўзаро ҳурмат ва иззатда яшаймиз. Ана шунинг учун ҳам бирортамизнинг қалб касаллигидан шикоятимиз йўқ». ✅ Улашинг http://t.me/bookmarket_uz

Открыть в Telegram
Просмотры4 400+599%к среднему
Пересылки—
Реакции17
Комментарии—