
BOOKMARKET. UZ👨💻 Kitob o'qing!
📚"Book Market.uz" интернет дўкони 📍Китоблар — ҳаётингизни янгилар! 👤 BookMarket.uz t.me/bookmarket_uz https://www.instagram.com/muhammadali_books5?igsh=ZzFrOGRqNmMyd2Fp fb.com/bookmarket_uz
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 7 нояб. 2026 г. | 1 000 |
| 26 нояб. 2026 г. | 259 |
Новые посты
Переслано из Olimjon Allohquli | Qalamdor
#Назм "БЎЛАДУР". Фозил қори Ёсин ўғли. •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli
Открыть в Telegram2001 йил 11 сентябрда АҚШда содир бўлган даҳшатли ҳужумдан кейин бир йил ўтиб, Америка газеталаридан бирида мана шундай қисқа эслатма мақола чоп этилган. Уни диққат билан ўқинг, ҳатто бир неча марта ўқиб чиқинг, агар сиз ҳам ҳар доим бекорга асабийлашадиганлардан бўлсангиз. — 11 сентябрдаги ҳужумда йирик компаниялардан бирининг раҳбари тирик қолди, чунки ўша куни ўғлини биринчи марта болалар боғчасига ўзи олиб борган эди; —Бошқа бир йигит ҳам тирик қолди, чунки ўша куни навбатда узоқ турмай деб банкдан пул ечиб олиш учун уйидан эрта туриб чиқиб кетган эди; —Бир аёл уйғониш будильниги чалмагач, ишга кечикди ва шу туфайли у ҳам омон қолди; —Яна бир одам Нью-Жерсидаги автомагистралдаги тирбандда қолиб кетгани учун ишга кечикди; —Бошқаси эса ишга олиб борадиган автобусини қўлдан бой берди; —Бир аёл эса кийимига кофе тўкиб юбориб, қайта кийинишига тўғри келди, шу сабаб у ҳам ишга кечикди; —Яна кимдир машинасини ишга тушира олмади; —Бошқаси эса телефонга жавоб бериш учун уйга қайтди; —Яна бир одам эса такси тута олмади. —Энг таъсир қилгани — бир киши ўша тонгда янги туфли кийган, турли транспорт воситаларида ишга етиб боришга ҳаракат қилган, лекин боришидан аввал оёғида мазол (қавариқ) чиқиб, дорихонага кириб лейкопластир олган. Мана шу нарса унинг ҳаётини сақлаб қолди! Кўп ишларга улгурмай қоляпман, деб ҳам шошилиб югурманг, эҳтимол, сиз бу гал «Титаник» кемасига кечиккандирсиз… Агар сизни наздингизда тонгингиз яхши бошланмаётган бўлса, болалар секин кийинаётган бўлса, калитларингизни топа олмасангиз, ҳар бир светофорда тўхташга тўғри келса, ранжиманг ва асабийлашманг. Чунки Аллоҳ сизга шуни раво кўрмоқда! Ҳаммаси яхшилик учун! ✅ Улашинг http://t.me/bookmarket_uz
Открыть в TelegramАКШ ҲАРБИЙ МАКТАБИДА ДАРС СИФАТИДА ЎТИЛАДИГАН ХЎРОЗ ВА ТУЛКИ ҲИКОЯСИ Дарсхонада ўқитувчини кутиб ўтирганимизда чироқлар ўчди ва мультфильм намойиш этила бошланди. Фильмнинг номи "Кичик товуқ". Бир каталак бор. Каталакда кўплаб товуқлар, ёш ва кичик хўрозлар ҳамда каталакнинг қари ва катта хўрози яшайди. Каталак атрофида эса бир тулки айланиб юради. Қари ва катта хўроз тулки ичкарига кирмасин деб каталак эшигини маҳкам ёпиб қўйган, товуқларни ташқарига чиқармайди. Тўғриси, ташқарига чиқа олишмагани учун яхшилаб емлана олмаётган товуқлар ориқ ва кичикдир. Қари ва катта хўроз эса ташқарига чиқармаётган товуқларига ўлмайдиган даражада жўхори донларини улашиб, уларнинг яшаб қолишини таъминлайди. Каталакка кира олмаган тулки шундан сўнг каталак тўрида кичик бир тешик очиб, кичик ва ёш хўрозга нидо қилади ҳамда унга бир оз жўхори беради. Жўхорини еган кичик ва ёш хўроз ҳар куни келиб тулкидан жўхори олади. Бироз вақт ўтгач, тулки кичик ва ёш хўрозга ёлғиз ўзи ея оладиганидан ортиқча жўхори бергач, ёш хўроз ҳам ўзи ейди, ҳам бошқа товуқларга жўхори улашади. Шу тариқа аста-секин қари ва катта хўрознинг каталакдаги мавқеи пучга чиқади. Хўроз атрофидаги товуқлар камая бошлайди. Эндиликда оммалашган, ёш ва анча йириклашиб қолган хўроз атрофида товуқлар тўпланади. Ушбу босқичда тулки каталак эшигининг олдига жўхори ташлаб кетади. Каталакда баҳс-мунозара чиқади. Эшикни очайликми ёки очмайликми, деб. Охири қўрқа-писа эшикни очадилар ва бошларини ташқарига чиқариб, емланиб, дарҳол ортга чекинадилар. Бироз вақт шундай давом этади. Ҳеч нарса бўлмайди. Каталакдаги товуқлар хотиржам тортишади. Қўрқувлари арийди. Ниҳоят, бир кеча тулки каталак олдидаги ҳовлига жўхори сочади. Эндиликда хавф-хатардан холи бўлган товуқлар ёш ва эндиликда кучли хўроз бошчилигида ташқарига чиқишади ва бемалол емланишади. Каталакдаги ҳар бир товуқ семиради. Тулки бироз вақт ўтгач, кечаси каталак эшигидан то ўз ғоригача жўхори донларини сочиб чиқади. Эрталаб каталакдан чиққан ва ҳеч нарсадан ҳайиқмай емланаётган товуқлар донлаб-донлаб ғор томон боришади. Сўнг ғорга киришади. Ичкарида уларни кутиб турган тулки бутун каталак аҳли ғорга кириб бўлгач, ғорнинг эшигини ёпади. Мультфильм шу ерда тугади. Чироқлар ёнди. Ва дарс ўқитувчиси минбарга чиқиб: "Одатда Учинчи дунё мамлакатлари ана шундай бошқарилади", дея дарсни бошлади. Саволлар: 1. Каталак ҚАЕР? 2. Қари хўрозлар КИМЛАР? 3. Ёш хўроз КИМ, айни вақтда нималар қиляпти? 4. Энг муҳими, тулки КИМ? Агар бундан келиб чиқиб ҳозирги аҳволимизни таҳлил қилсак, минглаб талқинлар ўртага чиқади. Унутмайлик, миллатларнинг абадий дўстлари йўқ, фақат манфаатлари бор... Шавкат Ўймовутли тайёрлади ✅ Улашинг http://t.me/bookmarket_uz
Открыть в TelegramҲақиқий ахлоқ, ҳақиқий одоб, иймон-эътиқод қалбда ўрнашиб инсонни йўналтирувчи кучга айлантирганда ҳар қандай ёмонликка энг осон йўл билан эришадиган бўлганида ҳам ундан бош тортади. Гуноҳлигини билади, тан олмайди, қилмайди! (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф) Батафсил видеода ⏩ ✅ Улашинг http://t.me/bookmarket_uz
Открыть в TelegramПереслано из Olimjon Allohquli | Qalamdor
ҚАЛБНИНГ БEШ ДАВОСИ Иброҳим Ҳаввос раҳматуллоҳи алайҳ: «Қалбнинг шифоси беш нарсадир: 1. Тафаккур қилиб Қуръони Карим ўқимоқ. 2. Кеча намозини тарк этмаслик. 3. Қалбни дунё билан боғлиқ ҳар нарсадан тозалаш. 4. Саҳар вақти Яратганга ёлвормоқ. 5. Яратганнинг дўстлари – солиҳ бандаларининг мажлисларида қатнашиб, улар билан суҳбатлашмоқ». Юсуф Товаслий « ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ» китобидан. •••••━┅┉┈ ؏• @OlimjonAllohquli
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
🇺🇿IQRO kitoblar | Rasmiy kanal@iqro_kitobКниги2,21 тыс.
Buxoro viloyat axborot kutubxona markazi@buxorolibuzКниги2,17 тыс.
Baxtiyor Abduğafur@baxtiyor_abdugafurКниги2,32 тыс.
Hid Gallyutsinatsiyasi@tillanisoenКниги2,08 тыс.
Adab Nashr@adabnashrКниги2,4 тыс.
acdflibrary@acdflibrary_officialКниги2,48 тыс.
Bolalar She'rlari@bolalar_sherlariКниги2,81 тыс.
Nigora Hasanova blogi@nigorabookloverКниги3,43 тыс.