⚡️ ЖАВОХИР ЖЕНЕВАДА ЎЙНАДИ, НБУ ЭСА БУТУН ДУНЁ КЎЗИ ОЛДИДА ТУРДИ
Жаҳон чемпионлиги финалининг 1-партияси: Синдаров – Гукеш, 38 юриш, дуранг, ҳисоб 0,5 : 0,5. Бу партияни миллионлаб одам кузатди, уларнинг ҳар бири Жавохирнинг костюмидаги НБУ логотипини ҳам кўрди.
Эътибор берганмисиз, бизнинг спортчиларимиз аллақачон банкларнинг юзига айланган:
♟ Синдаров — НБУ
♟ Абдусатторов — Алоқабанк
♟ Ёқуббоев — Азия Альянс Банк
⚽️ Футболчилар — БРБ, ТБС ва бошқалар
😎 Амбассадор ким дегани?
Амбассадор оддий реклама юзи эмас, у банкнинг «элчиси». У банк номини фақат костюмида кийиб юрмайди, банкнинг қадриятларини ўз ҳаёти билан кўрсатади. Битта жанжал чиқса, бу банкнинг обрўсига ҳам тегади. Шунинг учун банклар амбассадорни энг қимматига қараб эмас, энг ишончлисига қараб танлайди. Бизнинг шахматчиларимиз эса айнан шундай: тартибли, сабрли, ақлли ва жанжалсиз йигитлар 💪
⛹️♂️ Ҳамма ютадиган ўйин:
▪️ Спортчи пул топиш ташвишидан қутулиб, фақат ғалаба ҳақида ўйлайди.
▪️ Банк ҳеч қандай реклама сотиб ололмайдиган нарсани олади: халқнинг меҳри.
▪️ Халқ эса бола шахмат тўгарагига борса, бир кун унинг костюмида ҳам логотип туриши мумкинлигини кўради.
☝️ Банкчивой маслаҳати:
Банк кимга ишонганига қаранг. Бугун ўзбек йигитига ишонган банк эртага сизнинг бизнесингизга ҳам ишониши мумкин.
♟ Жавохир, олға! Бутун Ўзбекистон сен билан 🇺🇿
@bankchimaslahati