Кабинет
Sunnatillo Musayev Advokat

Sunnatillo Musayev Advokat

#my_portfolio Савол юбориш учун https://t.me/Yurist_Musayevbot

Юзернейм
@advokat_musayev
Категория
Право
Страна
УзбекистанУзбекистан
Подписчики3 875
Просмотров на пост, 7 дн.—за 7 дней
ERR23,66 %в среднем за 30 дней

Новые посты

#3771Файл

Зўравонликдан жабрланган болаларни ҳимоя қилиш кафолатлари кучайтирилади 🖋 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 14-октабрдаги "Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ–375-сон қарори қабул қилинди. ✅ Қарор терговга қадар текширув ва дастлабки тергов жараёнида, шунингдек, судда зўравонликдан жабрланган болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга ҳамда уларнинг қайта руҳий жароҳатланишининг олдини олишга қаратилган. ❗️ Асосий ўзгаришлар: ✅ Самарқанд шаҳрида Болаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий интеграция маркази ҳузурида "Нажот" болалар маркази ташкил этилади. "Нажот" болалар маркази халқаро "Барнаҳус" модели асосида фаолият кўрсатади; ✅ 2026 йил 20-октабрдан бошлаб Марказда Самарқанд вилояти бўйича жинсий эркинликка ва жинсий дахлсизликка қарши, шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситишга қаратилган жиноятлар бўйича жабрланувчи болалар билан сўроқ қилиш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, экспертиза ўтказиш, таниб олиш учун кўрсатиш ва заруратга кўра бошқа процессуал ҳаракатлар амалга оширилади; ✅ болалар билан боғлиқ процессуал ҳаракатлар психолог хулосаси асосида ва махсус тайёрланган прокурор иштирокида ўтказилади; ✅ барча ҳаракатлар мажбурий равишда аудио ва видеоёзувга қайд этилади ва жиноят иши бўйича далил сифатида эътироф этилади. Бу эса болани судга қайта чақирмаслик имконини беради; ✅ жабрланувчи боланинг гумон қилинувчи, айбланувчи, уларнинг яқинлари ва ҳимоячилари билан қонуний вакили иштирокисиз бевосита учрашишига йўл қўйилмайди; ❗️ Самарқанд тажрибаси асосида "Barnahus" моделини республиканинг бошқа ҳудудларида жорий этиш имконияти кўриб чиқилади. ✅ 2027 йил 1 январдан бошлаб болалар билан ишлаш бўйича махсус тайёргарликдан ўтган адвокатлар корпуси шакллантирилади. Жиноят иши бўйича жабрланувчи ёки гувоҳ сифатида жалб қилинган болаларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади. ✅ болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, уларга ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий хизмат кўрсатишга ихтисослашган "1246" махсус қисқа рақамли "ишонч телефони" "112" қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати билан "Рақамли ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинади. Саволингизни: @Musayev_savolbot га қолдиринг 👉 @advokat_musayev 👈

Открыть в Telegram
Просмотры2 610+185%к среднему
Пересылки—
Реакции11
Комментарии—
#3770Фото

❗️ БОЛАЛАРГА НИСБАТАН ЗЎРАВОНЛИК УЧУН ЖАЗОЛАР КЕСКИН КУЧАЙТИРИЛДИ 2026 йил 14 октябрда ЎРҚ–1180-сон Қонун қабул қилинди. Қонун билан болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш, айбдорларнинг жавобгарлигини кучайтириш ва жабрланган болаларга ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича муҳим ўзгаришлар киритилди. 🔴 ЭНГ ОҒИР ЖИНОЯТЛАР УЧУН — УМРБОД ҚАМОҚҚАЧА 14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш ва унга нисбатан жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш учун: ➡️ 15 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, ёки ➡️ умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. Шунингдек, вояга етмаганга нисбатан жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш, терроризм ва қонунда кўрсатилган бошқа айрим оғир жиноятлар учун ҳам умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилди. ⚠️ Боланинг ўлимига сабаб бўлган қасддан жиноятни содир этган шахсга нисбатан шартли ҳукм қўлланилмайди. 👨‍👩‍👧 ОТА-ОНАЛАР УЧУН ҲАМ ЖАВОБГАРЛИК КУЧАЙДИ Агар ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс болани тарбиялаш бўйича ўз мажбуриятларини бажармаса: ➡️ 5 БҲМдан 10 БҲМгача жарима солиниши мумкин. 📱 Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборот маҳсулотини тарқатганлик учун: — фуқароларга 7 БҲМ; — мансабдор шахсларга 50 БҲМ миқдорида жарима белгиланди ва ахборот маҳсулоти мусодара қилиниши мумкин. Шунингдек, болалар масалалари бўйича комиссия қарорини ижро этмаслик ёки унинг ижросига тўсқинлик қилиш учун ҳам маъмурий жавобгарлик белгиланди. 🏫 БОЛАГА ЗЎРАВОНЛИК ҚИЛГАН ТАЪЛИМ ХОДИМИ ИШДАН БЎШАТИЛИШИ МУМКИН Болани тарбиялаш ва унга таълим бериш мажбурияти юклатилган таълим ташкилоти ходими болага нисбатан зўравонлик содир этгани учун жавобгарликка тортилса, бу ҳолат меҳнат шартномасини бекор қилиш учун қўшимча асос бўлади. ⚖️ ЖАБРЛАНГАН БОЛА ЁЛҒИЗ ҚОЛДИРИЛМАЙДИ Қонунга кўра: ✅ зўравонликдан жабрланган ёки унга гувоҳ бўлган болаларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади; ✅ жинсий зўравонликка оид ишлар бўйича вояга етмаган жабрланувчига давлат ҳисобидан адвокат иштироки таъминланади. 📌 ХУЛОСА Бу ўзгаришлардан асосий мақсад — болага нисбатан зўравонлик содир этилгандан кейин фақат жазолаш эмас, балки болани ҳимоя қилиш, унга ҳуқуқий ёрдам бериш ва бундай қилмишлар учун муқаррар жавобгарликни таъминлаш. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 📤 Болалар ҳуқуқи ва хавфсизлигига бефарқ бўлмаган яқинларингизга ушбу маълумотни юбориб қўйинг. Саволингизни: @Musayev_savolbot га қолдиринг 👉 @advokat_musayev 👈

Открыть в Telegram
Просмотры2 730+198%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
#3768Файл
Просмотры1 380+50%к среднему
Пересылки—
Реакции14
Комментарии—
#3767Фото

🚦 БАХТСИЗ ҲОДИСА СОДИР БЎЛИШИНИ КУТИШИМИЗ КЕРАКМИ? 📍 Бекобод тумани, Зафар шаҳарчасидаги «Ҳавас» савдо маркази рўпарасида жойлашган пиёдалар ўтиш жойи ҳақида гапирмоқчиман. Ушбу йўлдан ҳар куни юзлаб автомобиллар ҳаракатланади. Энг муҳими, бу ердан пиёдалар, жумладан, ёш болалар ҳам ўтади. Авваллари бу ҳудудда мактаб мавжуд эмас эди. Ҳозир эса хусусий мактаб ва боғча фаолият юритмоқда. Натижада болаларнинг йўлдан ўтиш ҳолатлари тобора кўпаймоқда. Бир савол мени ўйлантиради: эртага шу ерда бирор бола билан бахтсиз ҳодиса содир бўлса, унинг олдини олиш имконияти бор эди-ку, деб афсусланмаймизми? Мен ҳам Бекобод туманида адвокатлик фаолиятимни олиб бораман. Шу ҳудуддаги вазиятга бефарқ қараб тура олмадим. Шу сабабли келгусида содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, айниқса болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Бекобод тумани ҳокимлигига расмий мурожаат киритдим. Мурожаатда: ✅ Ҳокимлик томонидан масъул ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳ тузиш ✅ ЙҲХХ ва йўлга масъул идоралар билан биргаликда ҳудудни ўрганиш ✅ Автомобиллар ва пиёдалар қатновини таҳлил қилиш ✅ Мазкур пиёдалар ўтиш жойига светофор ўрнатиш имкониятини қонунчилик талаблари асосида кўриб чиқиш сўралди. Менинг мақсадим оддий: бахтсиз ҳодиса содир бўлганидан кейин эмас, ундан олдин чора кўрилишига эришиш. Ҳозирда ҳокимлик томонидан ушбу мурожаатнинг қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ва тегишли чоралар белгиланишини кутмоқдамиз. Натижалари ҳақида сизларни ҳам хабардор қилиб бораман. Сиз нима деб ўйлайсиз? Ушбу пиёдалар ўтиш жойига светофор ўрнатиш зарурми? Айниқса Зафар шаҳарчаси аҳолисининг фикри мен учун муҳим. Изоҳларда ўз муносабатингизни билдиринг. ⚖️ Адвокат Суннатилло Мусаев 👉 @advokat_musayev 👈

Открыть в Telegram
Просмотры2 220+142%к среднему
Пересылки—
Реакции21
Комментарии—
#3766Фото

📚 ҲАР БИР КАСБ ОРТИДА — БИР УСТОЗ БОР. Бугун жамиятимиздаги энг улуғ ва энг масъулиятли касб эгаларидан бири — устоз ва мураббийлар куни. Азиз устозлар! Сизларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман! Инсон ҳаётида шундай инсонлар бўладики, улар фақат дарс бермайди — фикрлашни, интилишни, хатодан хулоса чиқаришни ва инсон бўлиб яшашни ўргатади. Устознинг меҳнати синфхонада тугамайди. Унинг берган билими, айтган насиҳати ва кўрсатган йўли шогирдларининг бутун ҳаёти давомида улар билан бирга қолади. Юртимизнинг келажаги, аввало, ёш авлодга қандай таълим ва тарбия берилаётганига боғлиқ. Бу йўлдаги энг катта масъулият эса айнан Сиз — устозлар зиммасида. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, меҳнатингизга муносиб қадр ва шогирдларингиз ютуқларидан доим фахрланиб юриш насиб этсин! 🌷 Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар! Ҳурмат билан, Суннатилло Мусаев — адвокат 👉 @advokat_musayev 👈

Открыть в Telegram
Просмотры2 630+187%к среднему
Пересылки—
Реакции9
Комментарии—
#3764Фото

🏗 ҚУРИЛИШНИ РУХСАТСИЗ БОШЛАШГА ТАЛАБЛАР КУЧАЙТИРИЛДИ! 2026 йил 28 сентябрда қабул қилинган ЎРҚ–1179-сон Қонун билан қурилиш соҳасида давлат назорати ва бошқарувига оид муҳим ўзгаришлар киритилди. ❗️ ЭНДИ ҚУРИЛИШ-МОНТАЖ ИШЛАРИНИ БОШЛАШ УЧУН РУХСАТНОМА КЕРАК «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунга киритилган ўзгартишларга кўра, қурилиш-монтаж ишларини бошлашдан олдин қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш ҳудудий инспекциясидан рухсатнома олиш талаб этилади. Яъни қурилишни ҳужжатларсиз бошлаб, кейин расмийлаштириш хавфи янада ошмоқда. ⚠️ КЎП КВАРТИРАЛИ УЙНИ РУХСАТСИЗ ҚУРГАНЛИК УЧУН ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК ҲАМ БЕЛГИЛАНДИ Агар шахс кўп квартирали уйни назорат инспекциясининг рухсатномасисиз қурса ва худди шундай ҳаракат учун аввал маъмурий жазога тортилган бўлса, такроран содир этилган қилмиш: ➡️ 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. ❗️ Демак, бу ерда ҳар қандай биринчи мартаги рухсатсиз қурилиш автоматик равишда жиноят дегани эмас. Жиноий жавобгарлик учун қонунда белгиланган тегишли шартлар мавжуд бўлиши керак. 🏢 ОҒИР ОҚИБАТГА ОЛИБ КЕЛГАН ҚУРИЛИШ ҚОИДАБУЗАРЛИГИ УЧУН ЖАЗО ЯНАДА ОҒИР Агар шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш: — одам ўлимига; — ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, ➡️ 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди. 📌 ЭНГ МУҲИМ ЖИҲАТ Ушбу Қонун дарҳол кучга кирмайди. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради. ⚖️ ХУЛОСА: Қурилишни бошлашдан олдин: ✅ рухсатнома талаб қилинадими; ✅ лойиҳа ҳужжатлари тўлиқми; ✅ объект бўйича тегишли экспертиза ва келишувлар мавжудми — буларни аввалдан текшириш керак. Чунки «аввал қуриб оламиз, кейин ҳужжатини тўғрилаймиз» деган ёндашув энди анча оғир ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. 📤 Қурилиш билан шуғулланадиган тадбиркор ва танишларингизга ушбу маълумотни юбориб қўйинг. Саволингизни: @Musayev_savolbot га қолдиринг 👉 @advokat_musayev 👈

Открыть в Telegram
Просмотры2 060+125%к среднему
Пересылки—
Реакции3
Комментарии—

Все посты

Связи