ЧОРВАНИ ҚИРИБ ЮБОРАЁТГАН ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ВАЗИРЛАРНИНГ БЮРОКРАТИЯСИНИ КУТИБ ЎТИРМАЙДИ Ўтган йиллар давомида Ўзбекистонда ва қўшни юртларда гўшт ва сут маҳсулотларининг тинимсиз ошиб боришида, чорва молларининг юқумли касалликлар туфайли кўплаб нобуд бўлишида , чорва бош сонининг камайиб кетишида ва чорвадорларни қийнаб юбораётган кўплаб муаммоларни келиб чиқишида чорва соҳасида масъул бўлган давлат идораларининг ҳам айби кўп. Енгил қилиб айтганда. Дастлаб эски Ўзбекистонда чорвага етим соҳа каби муносабатда бўлишди, кейин эса янгидан янги муаммолар келиб чиқишга давом этмоқда. Шуларни бирма-бир ёритиб борамиз. Ҳозирги кунда энг ёниб турган муаммодан бошлаймиз: Вакциналарнинг ўз вақтида ва яроқли ҳолатда етказиб берилишидаги лоқайдликлар туфвйли Ўзбекистонга хориждан олиб келинган яшур касалига қарши вакцинани вилоят ва туман ветеринария бўлимлари орқали чорва фермерларига ва аҳолига тарқатиш ишлари ҳанузгача бошланмади, сунъий сабаблар туфайли чўзилмоқда. Эмишки, Ветеринария қўмитаси қайта ташкил этилган ва Озиқ-овқат хавфсизлиги деган янги агентликка қўшиб юборилибди. Натижада бу қўшилиш ишлари бир неча ойдан бери якунига етмаётган экан ва шу сабабли Тошкентда омборда турган тайёр вакцинани вилоятларга тарқатиш учун рухсат берадиган одамни ўзи йўқ ёки бор бўлса ҳам унинг "табаррук" имзосини қўйиб рухсат беришга вақти йўқ шекилли. Агентликни бошлиги Азизбек Ўрунов деган йигит туппа-тузук одамга ўхшар эди ЖСТ га аъзолик масаласи билан шуғулланиб юрганида. Энди вазир бўлиб айнидими ёки йўқми, буни аниқлаш сизларга ҳавола. Лекин яхши раҳбар бўлса нимага ўз вазифасини бажармайди: нимага вакцинани тарқатишга ўз вақтида рухсат беришни чўзяпти? Ахир яшур касали сабабли бу йил январ ойидан бери қандай зарарлар келиб чиққанидан хабари йўқми?! Бу сафар яна ишни шунақа бюрократик сабаблар билан чўзаверишса бунинг зарари қандай оғир бўлиши ҳақида жаноб Вазир биронта тушунчага эгами ўзи? Бу масалада вазирни ўзига ва Бош прокуратутарага аризалар жўнатдик: на жавоб беришди, на чора кўришди, на вакцинани тарқатишди. Бирон ўзгариш бўлмаяпти. Яшур вируси эса бу жанобларни кутиб ўтирмайди. Шуни тезроқ эслатиб қўйишларизни сўраймиз. @abduvohidyakubov Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг: Instagram | YouTube | Facebook
Открыть в TelegramБизнес-адвокат | Biznes-advokat
Каналда бизнес ва иқтисодга доир мақолалар, таҳлиллар, қиёслар, статистикалар бериб борилади. Бундан бошқа шу номдаги канал ва гуруҳларга алоқамиз йўқ.
Средние просмотры поста по дням
По дню публикации
Показать таблицей
| Дата | Просмотров на пост |
|---|---|
| 13 нояб. 2026 г. | 1 100 |
| 17 нояб. 2026 г. | 732 |
| 22 нояб. 2026 г. | 515 |
| 25 нояб. 2026 г. | 373 |
Самые просматриваемые за месяц
- 01Просмотры1,1 тыс.Пересылки—Реакции29Комментарии—
- 02Просмотры795Пересылки—Реакции27Комментарии—
- 03Просмотры782Пересылки—Реакции17Комментарии—
- 04Просмотры724Пересылки—Реакции13Комментарии—
Новые посты
МАКТАБ ҚУРИЛИШИ УЧУН ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ПУЛ АЖРАТГАН, ЛЕКИН ҚУРИЛИШНИ БОШЛАШГА РУХСАТ ЙЎҚ Мактабларимизда ўқувчиларга жой етишмовчилиги ва бир синфда 40-45 тадан бола ўқиши ва бошқа муаммолар ҳақида деярли ҳаммамиз биламиз: халқимиз, Президент, ўқитувчилар, ўқувчилар ва бошқалар. Лекин Халқ таълими ва илм-фан вазирлигидагилар бундан хабари йўқ ёки уларга бу муаммони тезроқ ҳал қилиш керак эмас шекилли. Акс ҳолда Ислом тараққиёт банки томонидан Ўзбекистонда мактаб қурилишига 200 млн дол дан ортиқ пул ажратилган, бу пулларни тақсимлаш бўйича ЎР Президентининг 28.04.2025 йилдаги 152-сонли қарори чиқарилган. Жумладан, Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Давлатботир мфй га ҳам 1 та мактаб қуриш учун 41 млрд сўм маблағ ажратилган. Мактаб қурилиши учун барча рухсат берувчи ҳужжатлар, лойиҳалар ва бошқа расмиятчиликлар 2025 йилдаёқ якунлаб бўлинган, ер ажратилган ва ҳоказо ҳужжатлар тайёрлаб бўлинган. Минг афсуски, тайёр ажратилган ва аниқ жойларга тақсимлаб қўйилган маблағни тезроқ ўзлаштириб, мактабларни қуришни тезроқ бошлаш ўрнига айрим давлат амалдорларининг ўз вазифасига лоқайлиги туфайли қурилиш ишларини бошланмаган. Жумладан, Халқ таълими ва илм-фан вазирлиги бу мактабларни қурилишини бошлаш учун айрим якунловчи ишларни амалга оширишини узоқ вақтдан бери кутиляпти. Эмишки, бу вазирлик қайта ташкил этилгани сабабли ҳанузгача вазирликдаги амалдорларни тайинлаш якунига етмаган эмиш ва ҳоказо баҳоналар, сансалорлик ва бор отангга, бор онангга. Эчкига жон қайғуси, қассобга ёғ қайғуси деганларидек, вазирликдаги амалдорлар курсиларни кимга ва қандай тақсимлаш билан овора холосми? Ёки халқимизнинг фарзандларини янги мактаблар билан таъминлашни тезлаштириш ҳақида ҳам ўйлашадими-йўқми? Президент қарорининг ижросини таъминлашни яна қачонгача чўзасизлар? Бунақа ҳолатлар халқимизнинг давлатга бўлган ишончи пасайишига сабаб бўлишини ўйлаб кўрасизларми-йўқми? Вазирликдан жавоб кутиб қоламиз. @abduvohidyakubov Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг: Instagram | YouTube | Facebook
Открыть в TelegramҚурилиш ва коммунал инспекциясининг ноқонуний жаримаси судда бутунлай бекор қилинди! Бугунги кунда кўп қаватли уйларни бошқариш соҳасида айрим назорат органлари ходимлари томонидан фуқаролар ва уй бошқарувчиларига нисбатан асоссиз жарималар қўллаш ҳолатлари учраб турибди. Ана шундай адолатсиз ишлардан бирида судда ноқонуний жарима бекор қилинишига эришилди. Воқеа қандай бошланган эди? Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида мулкдорларнинг ўз-ўзини бошқариш кенгаши раҳбарига нисбатан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг (МЖтК) 159-моддаси 2-қисми билан катта миқдорда (БҲМнинг 15 баравари) жарима солинган. Инспектор бунга асос сифатида Президентнинг ПФ-66-сонли Фармонига кўра, «уйнинг таянч ва тўсиқ конструкциялари бутлиги ҳақида ҳар 6 ойда инспекцияга маълумот берилмагани»ни кўрсатган. Энг қизиғи, бутун жараён фуқаронинг иштирокисиз, орқаваротдан амалга оширилган. Биз ушбу ноқонуний қарор устидан Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судига шикоят киритдик ва судда инспекциянинг хатоларини учта далил билан асосладик: 1. МЖтКнинг 159-моддаси 2-қисми кўп квартирали уйларни бошқариш қоидаларини бузганлик учун қўлланилади. Лекин қонунчиликда «инспекцияга ҳар 6 ойда маълумот киритмаслик» учун маъмурий жавобгарлик белгиланмаган. Таянч девор ва устунлар масаласи эса фақат улар ноқонуний бузилган ёки ўзгартирилган тақдирдагина жавобгарликка сабаб бўлади. Биз ҳимоя қилган уйда эса барча конструкциялар бус-бутун бўлиб, ҳеч қандай зарар етказилмаган. Шунингдек, мулкдорларнинг ўз-ўзини бошқариш усулидаги уй вакили қонун маъносида жарима солинадиган «мансабдор шахс» ҳисобланмайди. 2. Иш материалларини ўрганганимизда қўпол қонунбузилиш фош бўлди. Инспектор 24 июль куни далолатнома тузиб, унда «фуқаро баённомага имзо қўйишдан бош тортди», деб ёзган. Ваҳоланки, электрон баённоманинг ўзи орадан 3 кун ўтиб — 27 июлда шакллантирилган! Судда оддий савол қўйдик, «24 июль куни ҳали табиатда мавжуд бўлмаган баённомага қандай қилиб имзо қўйишдан бош тортиш мумкин?» Устига-устак, 27 июлдаги электрон баённомада инспектор фуқаронинг ўрнига «Мен розиман» ва «Электрон имзо билан тасдиқланган» деган бандларни белгилаб, фуқаронинг тушунтириш хати катагига ўзининг айблов матнини ёзиб қўйган. 3. Қонун бўйича холислар иш оқибатидан манфаатдор бўлмаган бетараф фуқаролар бўлиши шарт. Далолатномада эса биринчи холис сифатида туман коммунал бўлими бошлиғи кўрсатилган, иккинчи холис деган жойда эса на исм-шариф, на имзо бор — фақатгина муҳр босиб кетилган. Суд бизнинг ҳар бир важ ва далилимизни чуқур ўрганиб чиқди. Ҳимоямизнинг аниқ, кетма-кет ва қонуний позицияси натижасида суд инспекция қарорини бекор қилди. Унутманг, назорат органи ходимининг ҳар қандай талаби ёки тизимга киритилган жаримаси сўзсиз ҳақиқат дегани эмас. Манба: @fermerga_madad @abduvohidyakubov Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг: Instagram | YouTube | Facebook
Открыть в TelegramБу Kun.uz ва биз яшаб турган кўп қаватли уйда бўлган воқеа Яшнаобод туман ЖИБ суди бизнинг Ўзбекистондаги кам сонли илк демократия оролчаларидан бири бўлмиш Ўз-ўзини бошқариш кенгашимизни тугатиш мақсадида айрим давлат идоралари томонидан уюштирилган ноқонуний ҳужумни ер бн яксон қилди. Биз ёллаган адвокат Абдуллоҳ Нишонов судда бизни рустамона қаҳрамонлик бн ҳимоя қилди. Битта ноқонуний асос бн солинган 3 та жаримадан 2 таси бекор қилинди, 3 чисини кўриб чиқиш давом этмоқда. "Кавказ асираси" филъми якунида айтилганидек: "Яшасин дунёда энг адолатли суд- бизнинг совет суди. Ёки тўғрироғи - яшасин Яшнаобод ЖИБ суди". Қарсаклар...
Открыть в TelegramДекабрь уж стоит у двора... (А.С.Пушкин). Ёки "Қораёзбобо" фх да кеч куз. @abduvohidyakubov Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг: Instagram | YouTube | Facebook
Открыть в TelegramЭлектромобиллар учун утилизация йиғими бекор қилиниши керак Ўзбекистон ёқилғи энергетикаси жуда оғир ва мураккаб трансформацияни бошдан кечирмоқда. Бирин-кетин асосий ёқилғи маҳсулотларга (бензин, пропан, керосин, дизель) аввал импортга қарамлик шаклланди ва энди тобора чуқурлашиб бормоқда. Табиий газ бўйича импортга қарамлик 25%дан ошмоқда ва бу борада ҳам бизни янги-янги ваъдаларга қарамай, ёрқин истиқбол кутиб тургани йўқ (кеча оқшомдан тонггача Қорақалпоғистондан водийгача бўлган метан заправкалар фаолияти бир муддат чекланди, бу ҳали ҳарорат нолга тушмаган ҳолатда). Шундай экан, 5 миллиондан ортиқ автотранспорт воситаларининг катта қисмини қисқа муддатда электромобилларга ўтказиш бу Ўзбекистон учун ҳаёт-мамот масаласи. Афсуски, бу трансформация қанақадир пулхўр тўдалар манфаатлари учун, сунъий монополия ва нобож чекловлар туфайли кечикмоқда, ҳатто қурбон берилмоқда — оқибатларни била туриб, ўз оёғимизга ўзимиз болта урмоқдамиз. Нима қардош Тожикистонда очкўз пулхўрлар йўқми? Тўймас чўнтаклар йўқми? Бор, керак бўлса, биздан бадтар. Лекин қардошлар тор манфаатларни четга суриб, ёппасига электромобилларга ўтиш миллий ўзини ўзи асраш масаласи эканини англай олишдику. Қўшниларимиз электромобилларни нафақат божлардан, бошқа турли кўринишдаги йиғим ва ҳатто ҚҚСдан ҳам 10 йилга озод қилишган. Кўрдикки, қардошлар босқинчи моховларнинг миннатли, қурол кўриладиган ва қиммат ёқилғисига қарамликдан оқилона қутилишди ва қутулишмоқда (айниқса бу шу ёзда билинди). Нега биз шундай қила олмаймиз? ҚҚС майли, осмондан олиб қўшилган ва рақобатни ўлдириш учун киритилган утилизация йиғимини бекор қилишдан ким ютқазади? Битта очофат чайқовчими фақат? Лекин давлат, халқ, иқтисодиёт ютадику. Миллий энергобардошлигимиз ошадику. Давлат раҳбари тинимсиз такрорлаётган Ўз ғояси эмасми шу? Тасаввур қилинг, ўнминглаб, керак бўлса юзминглаб ўзбекистонликлар ўз хоҳиши ва интилиши билан электромобилларга ўтишмоқчи, лекин на бунга мутаносиб ва арзон таклиф бор (бориям Хитойдагидан 2 карра қиммат), боз устига, отнинг калласидек аждарҳо утилизация йиғими ўрнатилган. Депутат ва сенаторлардан ёруғлик кутиш қийин (вазирликлардан эса умуман бу таклиф чиқмайди, фарқи йўқ энергетиками ё иқтисодий блок). Шунинг учун Ўзбекистон жамоатчилиги —истеъмолчилардан тортиб соғлом бизнесгача ва бефарқ бўлмаган ОАВларни электромобиллар учун утилизация йиғимини бекор қилишни сўрашга чақираман. Бу ишни ўзимиз қилмасак, кимдир келиб, биз учун қилиб бермайди. Манба:@bakiroo @abduvohidyakubov Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг: Instagram | YouTube | Facebook
Открыть в TelegramСвязи
Похожие каналы
Bolalar ombudsmani rasmiy telegram-kanali@bolalar_ombudsmaniПраво3,06 тыс.
Intellektual mulk yangiliklari@adliyaimdПраво3,28 тыс.
Norma.uz O'zbekcha kanali@uzbnormaПраво2,66 тыс.
AI SUPERVAYZER@supervayzer_aiПраво3,48 тыс.
AdolatFarzandi@adolatfarzandiПраво3,53 тыс.
Májbúriy orınlaw byurosı Qaraqalpaqstan Respublikası basqarması@mobqrbasqarmasiПраво2,54 тыс.- Adolat nashrlari@adolat_nashrlariПраво3,6 тыс.
O’zR ADVOKATLAR PALATASI@advokatlarpalatasiuzПраво3,64 тыс.
Кого упоминает
bakiroo@the_bakiroo1 упоминание