Кабинет
Abdurahmon Tashanov

Кто упоминает Abdurahmon Tashanov

Кто упоминал или репостил

Последние упоминания

  1. 01
    Rasul KusherbayevRasul KusherbayevПодтверждён@r_kusherbayev,
    Просмотры20,6 тыс.
    Пересылки17
    Реакции276
    Комментарии—
  2. 02
    Uzdiplomat | Расмий каналUzdiplomat | Расмий канал@uzdiplomat,

    «Дўстлик тумани ҳокими президентга дўстми?» — ҳуқуқ фаоли ҳокимнинг ер ажратиш қарорларини текширишни сўрамоқда Ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишевни ер майдонларини ажратишда қонунбузарликларга йўл қўйганлигини айтиб, унинг фаолиятини текширишни сўрамоқда. Ташановнинг ёзишича, 2021 йилдан буён туманга раҳбарлик қилиб келаётган ҳоким ер ажратиш бўйича бир қатор қонунга зид қарорлар қабул қилган. Ҳуқуқ фаолининг таъкидлашича, унинг қўлида ҳокимнинг ер ажратишга оид фармойишлари бекор қилинганини тасдиқловчи ўнлаб суд қарорлари мавжуд. Шунингдек, мазкур ишлар юзасидан ҳокимлик бир неча миллион сўм давлат божи тўлагани айтилмоқда. «Давлатга ўзининг қонунбузарликлари билан шунча зарар етказган бу ҳоким кимга ишонмоқда? Унинг суянчиғи ким, нега унинг қонунбузарликларидан кўз юмилмоқда?» — дея савол қўяди Ташанов. У Конституциянинг 68-моддасига таяниб, ер умуммиллий бойлик экани ва давлат муҳофазасида бўлиши шартлигини эслатган. Ҳуқуқ фаоли ҳокимнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши, ер ажратиш қарорлари юзасидан шаффоф текширув ўтказилиши керак деб ҳисоблайди. Маълумот учун, Шавкат Дарвишев 2021 йил 16 февралда Дўстлик тумани ҳокими этиб тайинланган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

    Фотоальбомупоминание
    Просмотры6,5 тыс.
    Пересылки62
    Реакции27
    Комментарии7
  3. 03
    platforma.uzplatforma.uz@platformauzb,
    Просмотры12,4 тыс.
    Пересылки257
    Реакции—
    Комментарии—
  4. 04
    Rasul KusherbayevRasul KusherbayevПодтверждён@r_kusherbayev,

    ❗️ДХХ юқори мартабали мулозимларига оид жиноят иши судга оширилди Бош прокуратуранинг Коррупцияга қарши кураш бошқармаси томонидан тергов қилинган ДХХ раисининг ўринбосари Ғайратилла Ёзиевга оид жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судига юборилди. Маълум қилинишича, жиноят иши доирасида Хизматнинг бир қатор юқори мартабали мулозимлари коррупциявий жиноятларда айбланмоқда. «Жиноят барибир жазосиз қолмайди», — дея таъкидлайди Инсон ҳуқуқлари бўйича фаол, “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов. Унинг айтишича, ушбу ишдаги айрим шахслар аввал унинг маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлган. Бироқ у уларга нисбатан даъвоси йўқлигини билдирган. Шунингдек, муаллиф ҳарбий суд судьяларини ишни кўришда қонунийлик, инсонпарварлик ва гуманизм тамойилларига қатъий амал қилишга чақирган. Зобитларга оид жиноят иши ёпиқ суд мажлисларида кўриб чиқилади. 👉 @r_kusherbayev

    Фотоупоминание
    Просмотры26,7 тыс.
    Пересылки209
    Реакции148
    Комментарии—
  5. 05
    Rasul KusherbayevRasul KusherbayevПодтверждён@r_kusherbayev,

    Тажовуз ортида нима бор?.. Тадбиркор Бекмурод Ярмаматов - 58 ёшда. Ўтган йили яхши ниятлар билан Умра зиёратини адо этганди. 7 нафар фарзанднинг отаси, 9 нафар жажжи болаларнинг бобоси эди. Ибодатда қоим, чироқчиликлар орасида диёнатли инсон сифатида ном чиқарганди. Президентнинг тадбиркорларга оид сиёсатидан илҳомланиб, шу касбнинг бошини тутганди. Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани Кўкдала МФЙ Эркин Воҳидов кўчасидаги автобекатда дўкон очиб, тирикчилик қилаётганди. Мазкур хўжалик субъекти очиқ савдода сотиб олиниб, унга Чироқчи тумани ҳокими Р.Жўрақобиловнинг 2018 йил 8 июндаги қарори билан 48 кв.метр ер ажратилганди. Ўнлаб идораларнинг хулосалари билан тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқий асослари яратилганди. Бироқ Чироқчи тумани иккига бўлиниб, тадбиркорлик субъекти янги ташкил қилинган Кўкдала тумани ҳудудида қолгач, туман ҳокимлиги ободонлаштириш баҳонасида дўконни бузишга ҳаракат қила бошлади. Тадбиркорлик фаолиятига аралашув, қонуний асосларсиз электр токини узиб қўйиш, таъқиб ва тазйиқлар Бекмурод Ярмаматовни ҳолдан тойдирди. Тадбиркор туман ҳокими Хуррам Жўраев қабулида бўлди, орага одам қўйди, ёзди, ялинди, бироқ ҳоким юмшамади: бузасан, тамом-вассалом! Орада ФИБ Чироқчи тумани судининг объектни бузиш ҳақида қарори чиқди, аммо ҳали олдинда аппеляция бор эди, суд қарори кучга кирмаганди! 14 октябрь куни маҳаллий пахта пункти олдида тадбиркор туман ҳокими Хуррам Жўраевга тажовуз қилди, уни оғир яралади. Воқеа жойига раҳбарлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари етиб келишди, Республика Бош прокуратурасининг АМИБ терговчиси тадбиркорга нисбатан ЖКнинг 25-моддаси орқали 97-моддаси билан иш қўзғатди. Ҳоким Республика Шошилинч Тез Тиббий Илмий Марказига ётқизилди, тадбиркор қамоққа олинди, ҳозирда тергов ҳаракатлари бормоқда. Ҳоким - ҳокимият тимсоли, унга тажовуз ҳокимиятга тажовуздир. Бундай жиноятни содир этган шахс шубҳасиз қонунда белгиланган жазога мустаҳиқ, аммо жиноятни келтириб чиқарган омилни ҳам эсдан чиқармаслик лозим. Эҳтимол, тадбиркор унинг ҳуқуқлари ҳимояланмаслиги туфайли мушкул вазиятда қолмаганида, давлат мулозимлари кенглик қилганида бу жиноят содир бўлмасмиди, билмадим. Афсуски, бу воқеа узоқ йили фуқаро томонидан ўт қўйиб юборилган Яккабоғ тумани ҳокимининг қонунбузар ўринбосари воқеасини ёдга солади. Шу боисдан маҳаллий раҳбарларнинг хатти-ҳаракатлари, уларнинг нечоғли адолатли қарорлар қабул қилиши маҳаллий халқ депутатлари кенгашлари томонидан ўрганилиши ва баҳо берилиши лозим. Акс ҳолда, фуқаро қонунни бузиб бўлса-да, “сўнгги чора”ни қўллашга жазм қилади. Тергов ҳаракатлари бораётгани боис жиноят ишига оид материалларни ошкор қилмайман, аммо куни келиб бу ҳолат тафсилотлари жамоатчилик муҳокамасига чиқади. Манба

    Фотоупоминание
    Просмотры24,8 тыс.
    Пересылки158
    Реакции337
    Комментарии—
  6. 06
    Uzbekistanofficial Rasmiy Tezkor Xabarlar va YangiliklarUzbekistanofficial Rasmiy Tezkor Xabarlar va Yangiliklar@uzbekistanofficial,
    Просмотры49,9 тыс.
    Пересылки170
    Реакции86
    Комментарии0
  7. 07
    Тезкор хабарлар | Расмий каналТезкор хабарлар | Расмий канал@tezkor24official,
    Просмотры39,1 тыс.
    Пересылки96
    Реакции—
    Комментарии—

Кого упоминает канал