Account

Posts of Zuhriddin Qilichev

newest first

#5604Photo
Views862+27%vs avg
Forwards—
Reactions15
Comments—
#5603Text

"Пахтакор" — "Нефтчи": чемпионлик тақдирига ойдинлик киритадиган мумтоз баҳс Ўзбекистон Суперлигасининг 25-турида футбол мухлислари эътибори Тошкентга қаратилади. "Пахтакор" ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасини қабул қилади. Мавсумнинг ҳал қилувчи палласида ўтадиган ушбу учрашув нафақат икки жамоанинг тарихий рақобати, балки чемпионлик пойгасидаги муҳим бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин. 24-турдан кейин "Нефтчи" 55 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Пахтакор" эса 53 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Демак, жамоаларни атиги икки очко ажратиб турибди. Шу боис бу баҳсдаги натижа чемпионлик пойгасининг кейинги йўналишига жиддий таъсир кўрсатади. Тарихий рақобат: "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўртасидаги қарама-қаршилик ўзбек футболида алоҳида ўрин тутади. Чемпионат тарихида жамоалар шу пайтгача 63 марта тўқнаш келишган. Ушбу баҳсларнинг 31 тасида тошкентликлар ғалаба қозонган, 10 учрашув дуранг билан якунланган, 22 марта эса фарғоналиклар устун келган. Голлар нисбати ҳам "Пахтакор" фойдасига — 104:71. Сўнгги бешта чемпионат учрашуви ҳам "шерлар"нинг устунлигини кўрсатади: "Пахтакор" тўрт марта ғалаба қозонган, яна бир баҳс дуранг билан тугаган. Жорий мавсумнинг биринчи даврасида ҳам тошкентликлар Фарғонада 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Бироқ бу сафар "Нефтчи"нинг мақсади ўз майдонидаги мағлубият учун жавоб қайтариш ва пешқадамликни мустаҳкамлаш бўлади. Сўнгги турлар: Ҳар икки жамоа ҳам 25-тур олдидан яхши натижалар қайд этмоқда. "Пахтакор" 23-турда "Бунёдкор"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди, кейинги учрашувда эса "Навбаҳор" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу натижалар жамоанинг рақобатбардошлигини кўрсатса-да, очко йўқотиш чемпионлик пойгасида қимматга тушиши мумкин. "Нефтчи" эса сўнгги икки турда "Хоразм" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб, кейин "Қўқон-1912"ни сафарда 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Айниқса, Қўқондаги ғалаба жамоанинг ҳужум салоҳияти юқори эканини намоён қилди. Аммо “Нефтчи” кубокда “Локомотив”га мағлуб бўлди (2:4). Бу Исмоилов жамоасида ҳимояда муаммолар бор эканини кўрсатади.     Чемпионлик тақдири ҳал бўладими? Бу учрашув чемпионлик масаласига ойдинлик киритиши мумкин, аммо унинг тақдирини узил-кесил ҳал қилмайди. Агар "Пахтакор" ғалаба қозонса, “шерлар” 1 очкога ўзиб кетади ва чемпионлик пойгаси янада кескинлашади. "Нефтчи" ғалаба қозонган тақдирда эса фарқ беш очкога етади. Дуранг натижа пешқадамга ўз мавқеини сақлаб қолиш имконини беради. "Пахтакор" — "Нефтчи": мумтоз рақобатнинг бу галгисини албатта кўринг. Зўр бўлади! 📲 @zuhriddin_qilich

Open in Telegram
Views1,510+122%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#5601Link preview
Views1,930+184%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#5599Photo
Views2,160+218%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#5598Photo

СУПЕРЛИГА. 18-ТУР 20:00. «МАШЪАЛ» — «АНДИЖОН» Futbol TV | Зуҳриддин Қиличев Бугун Ғузорда Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган муҳим учрашувда ишлайман. Унда айни пайтда ғалабасиз серия давом этаётган икки жамоа ўзаро тўқнаш келади. «Машъал» турнир жадвалининг сўнгги — 16-ўрнида бормоқда. Муборак клуби сўнгги тўртта учрашувнинг барчасида мағлубиятга учради. Жамоада жиддий муаммолар мавжуд. «Андижон» эса чемпионатдаги сўнгги учта ўйинда ғалаба қозона олмади. Бу баҳсларда икки бор мағлубият қайд этилди. «Бургутлар» Ғузорда мазкур салбий серияга якун ясашга ҳаракат қилади. Шунингдек, 6та ўйинлик вақт олган Сергей Лушан ҳам шогирдларини ғалабага чоғлантиришга интилган. Ҳар икки жамоа учун очко ниҳоятда муҳим. Шу боис Ғузордаги баҳс кескин ва қизиқарли кечиши кутилмоқда. Бугун соат 20:00 да «Машъал» — «Андижон» учрашувини Futbol TV орқали томоша қилинг! 📲 @zuhriddin_qilich

Open in Telegram
Views2,160+218%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#5593Text
Views3,170+366%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—
#5591Text

FИФА қоидаларига кўра, Жаҳон чемпионати учун топширилган якуний 26 нафар футболчидан иборат рўйхатга фақат айрим ҳолатларда ўзгартиш киритиш мумкин: • Футболчи жиддий жароҳат олган ёки оғир касалликка чалинган бўлса; • Алмаштириш терма жамоанинг турнирдаги илк ўйинидан камида 24 соат олдин амалга оширилиши керак; • Ўрнига чақириладиган футболчи одатда ФИФАга аввал топширилган 35–55 кишилик кенгайтирилган рўйхат таркибида бўлиши лозим. Махсус қоида: Дарвозабон жиддий жароҳат ёки касаллик сабаб сафдан чиқса, уни турнир давомида ҳам бошқа дарвозабон билан алмаштириш мумкин. Демак, Ўзбекистон ёки бошқа терма жамоа 26 кишилик якуний таркибни эълон қилганидан кейин футболчини оддий мураббийлик қарори билан эмас, фақат тиббий сабабларга кўра алмаштира олади. Биринчи ўйин бошланиб кетгач эса майдон футболчиларини алмаштириш имконияти ёпилади. 📲 @zuhriddin_qilich

Open in Telegram
Views39,400×58vs avg
Forwards—
Reactions12
Comments—