🏆 620 миллион сўмлик соврин жамғармаси: Тошкентда энг кучли шахматчилар аниқланди
Ўзбекистонда бешинчи бор ташкил этилган «Zakovat-Gambit» шахмат турнири катта финал билан якунланди. Бу йил мусобақага қизиқиш янада ортиб, иштирокчилар сони 5 831 нафарга етди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан икки баробар кўп.
Турнирнинг ўзига хос жиҳати шундаки, саралаш босқичлари илк бор мамлакатнинг барча 14 та ҳудудида офлайн тарзда ҳам ўтказилди. Финалга йўл олган шахматчилар Тошкентда 9 тур давомида ўзаро куч синашди.
Мусобақанинг фахрий меҳмонлари орасида жаҳон шахматининг таниқли вакиллари — Петер Леко ва Конеру Ҳампи ҳам бўлди. Улар ёш истеъдодлар билан учрашиб, шахмат тахтаси атрофида ўз тажрибаларини улашди.
💰 Умумий соврин жамғармаси 620 миллион сўмни ташкил этди. Турнирнинг энг ёш финалчиси 8 ёшли Мустафо Пўлатов, энг катта ёшли иштирокчиси эса 63 ёшли Тоир Воҳидов бўлди. Уларнинг ҳар бири 10 миллион сўмдан махсус мукофотга сазовор бўлди.
«Ўзбекфильм» павильонида ўтказилган тантанали тақдирлаш маросимида Саида Мирзиёева ҳам иштирок этиб, ғолибларга мукофотларни топширди.
Бир турнирда турли авлод вакиллари, минглаб иштирокчилар ва дунё миқёсидаги гроссмейстерларнинг жамланиши Ўзбекистонда шахматга бўлган қизиқиш қанчалик кучайиб бораётганини кўрсатмоқда.
👉 @r_kusherbayev