Account

Posts of Shamsiddinov | Blog

newest first

#1964Text

Олий суднинг маъмурий ишлар бўйича қарори — охирги нуқта. Конституциявий суд буни тасдиқлади Конституциявий суд 2026 йил 17 ноябрда 10-сонли қарор қабул қилди. Унга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш Олий судда тафтиш тартибида кўрилгач, чиқарилган қарор узил-кесил ҳисобланади ва унинг устидан бошқа шикоят қилиб бўлмайди. Бу қоида Конституцияга мувофиқ деб топилди. Иш қандай бошланди? Чуст туманидаги тадбиркорнинг мебель цехида ёнғин чиқди. Тадбиркор ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганликда айбдор деб топилиб, 750 000 сўм жарима тўлашга мажбур қилинди. Қарор кассация инстанциясида ҳам, Олий судда тафтиш тартибида ҳам ўзгаришсиз қолдирилди. Шундан кейин Бизнес-омбудсман, битта адвокат ва битта фуқаро Конституциявий судга мурожаат қилди. Уларнинг важлари қуйидагича эди: — Олий судда маъмурий ишни битта судья якка тартибда кўради, бу эса бир судьянинг хатоси бутун иш тақдирини ҳал қилишига олиб келиши мумкин; — қарор узил-кесил бўлгани учун унинг устидан шикоят қилишнинг иложи йўқ; — бу эса суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқини чеклайди. Конституциявий суд нега рози бўлмади? Ҳимоя имконияти олдинроқ берилган. Иш Олий судга етиб боргунча шахс ўз ҳуқуқларини биринчи инстанцияда, апелляция ёки кассацияда тўлиқ ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлади. Тафтиш эса қўшимча кафолатдир. Янги очилган ҳолатлар бўйича йўл ёпилмаган. Узил-кесил қарор ҳам янги ҳолатлар аниқланса, қайта кўрилиши мумкин. Энг қизиғи шундаки, мурожаатдаги ўша тадбиркор айнан шу йўлдан фойдаланган: Чуст туман суди 2026 йил 10 августда янги очилган ҳолатлар бўйича унинг аризасини қаноатлантириб, жарима ҳақидаги қарорни бекор қилди ва ишни тугатди. Ҳуқуқий барқарорлик. Агар суд ҳужжатлари чексиз қайта кўриб чиқилаверса, ҳеч бир қарорга ишониб бўлмайди. Якка судья ишни тўлиқ ҳажмда текширади. Олий суд судьяси фақат шикоятдаги важлар билан чекланмайди, балки ишни бутунлай қайта кўриб чиқади. Шахс эса суд мажлисида бевосита ёки видеоалоқа орқали иштирок этиши, илтимоснома бериши ва тушунтириш бериши мумкин. Айбсизлик презумпцияси бузилмайди. Судья барча ҳолатларни ҳар томонлама текшириши шарт, бартараф этиб бўлмайдиган шубҳалар эса шахснинг фойдасига талқин қилинади. Сиз учун бу нимани англатади? Маъмурий иш бўйича (жарима, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш, маъмурий қамоқ) Олий суддаги тафтиш — охирги имконият. Ундан кейин шикоят қиладиган жой йўқ. Шунинг учун: — ишни биринчи инстанциядаёқ жиддий олинг, барча далилларни шу ерда тақдим этинг; — апелляция муддатини (10 сутка) ўтказиб юборманг, бу энг кучли босқич; — тафтиш шикоятини «бир кўрайлик-чи» деган ниятда эмас, тўлиқ асослаб ёзинг: иккинчи имконият бўлмайди; — ишда янги ҳолатлар очилса (масалан, илгари маълум бўлмаган далил топилса), узил-кесил қарордан кейин ҳам ишни қайта кўриб чиқишни талаб қилиш мумкин. Маъмурий ишингиз Олий судгача етиб боргунча вақтни бой бермасдан, мутахассис билан маслаҳатлашинг. Мурожаат учун: @advokat_shamsiddinov 👉@yurist_shamsiddinov 👈

Open in Telegram
Views1,130−50%vs avg
Forwards—
Reactions13
Comments—
#1963Text

Кечаги жумбоқнинг жавоби Аввал бир тузатиш: кечаги постга бошқа жумбоқнинг матни тушиб қолибди. Расмда тўппонча йўқ, обуначиларимиз буни дарров пайқашди. Диққатингиз учун раҳмат, демак ҳақиқий терговчилар экансиз. Расмнинг ҳақиқий воқеаси шундай: Тунги соат 2. Бахтиёр ака уйда ерда ётган ҳолда топилди. Қўшниси: «Уйда ёлғиз эди. Лампочкани алмаштираман деб нарвонга чиққан-у, йиқилиб тушган бўлса керак», деди. Жавоб: бу бахтсиз ҳодиса эмас, қотиллик. Расмдаги 6 та белги буни исботлайди: 1. Лампа ёниб турибди. Лампочкани алмаштириш керак бўлмаган. 2. Нарвон эшик олдида ётибди. Лампа эса хонанинг қарама-қарши томонида. Ундан йиқилган одамнинг нарвони унинг ёнида бўлиши керак эди. 3. Столда иккита пиёла, чой ҳали иссиқ. «Уйда ёлғиз эди» деган гап тўғри эмас: унинг ёнида кимдир бўлган. 4. Эшик занжири узилиб осилиб турибди. Кимдир эшикни кучлаб очган ёки шошилиб чиқиб кетган. 5. Полда эшик томон кетган катта оёқ излари бор. 6. Ҳамён бўш ҳолда ерда ётибди. Пуллар олиб кетилган. Ҳуқуқий жиҳатдан: терговда «ким айбдор» деган саволдан ташқари, одам қасддан ўлдирилганми ёки эҳтиётсизлик оқибатида ҳалок бўлганми, шу аниқланади. Бу иккиси учун жазо бир-биридан кескин фарқ қилади. Буни суд-тиббий экспертиза ва ҳодиса жойидаги излар ҳал қилади. Ҳаётий маслаҳат: шундай ҳолатга дуч келсангиз, ҳеч нарсага тегманг ва дарҳол 102 рақамига қўнғироқ қилинг. Сиз йиғиштириб қўйган битта пиёла тергов учун энг муҳим далил бўлиши мумкин. 👉@yurist_shamsiddinov 👈

Open in Telegram
Views1,060−53%vs avg
Forwards—
Reactions17
Comments—
#1961Photo
Views1,400−38%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—
#1960Text

Адвокат ўзи керакми ❓ Кўпчилик шундай ўйлайди: «Адвокат — суд бўлганда керак. Менинг ҳеч ким билан муаммом йўқ, демак, менга кераги ҳам йўқ». Энди бир нарсага эътибор беринг. Автосалондан машинани бўлиб тўлашга олаётганда шартномани салоннинг юристи тузган. Ижарага уй олаётганда шартномани уй эгаси ёки риэлторнинг юристи ёзган. Банкдан кредит олаётганда сиз имзолайдиган шартномани банкнинг юристи тузган. Қурувчидан уй оларкансиз, шартномани қурувчининг юристи ёзган. Ишга кирганда меҳнат шартномаси ва ички тартиб қоидаларини иш берувчининг юристи тайёрлаган. Яъни қарши томонда юрист аллақачон ишлаган. Фақат сизнинг манфаатингизни ҳеч ким кўрмаган. Амалиётда буни ҳар куни кўраман: — Қурувчи билан тузилган шартномада «уйнинг майдони 2 кв.м гача кичик чиқса, пул қайтарилмайди» деган банд бор. 15 миллион сўмлик квадрат метрда бу 30 миллион сўм дегани. Одам шартномани имзолашда буни ўқимаган. — Иш берувчи «ўз хоҳишингиз билан ариза ёзинг, сизга яхши бўлади» деди. Ходим ёзиб берди. Кейин уни ишга тиклашнинг иложи бўлмай қолди, чунки ҳужжатда «ўз хоҳишим билан» деб ёзилган. — Банк шартномасида «қарз судсиз ундирилади» деган шарт бор экан. Одам буни мулки хатланганда билиб қолди. — ЙҲХ инспектори «текширувдан ўтмайман деб ёзиб беринг, енгилроқ бўлади» деди. Ҳайдовчи ёзиб берди ва 3 йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлди. Бу ҳолатларнинг бирортасида ҳам одам судлашишни ўйламаган эди. Ҳаммаси битта имзодан, битта аризадан, битта «майли»дан бошланган. Мана, гап қаерда: Адвокат ишингиз судга етиб боргандагина эмас, ўша имзони қўйишдан олдин ҳам керак. Шартномани имзолашдан олдин 30 дақиқалик маслаҳат кейинги йиллаб давом этадиган суд жараёнидан, харажатлардан ва асабингиздан анча арзонга тушади. ❗️Ёдда тутинг: судда ютишнинг энг яхши усули ишни умуман судгача етказмасликдир. Шартнома имзолаш, ариза ёзиш ёки муҳим ҳужжатни топшириш олдида турган бўлсангиз, аввал ёзинг. Мурожаат учун: @advokat_shamsiddinov 👉@yurist_shamsiddinov 👈

Open in Telegram
Views1,620−28%vs avg
Forwards—
Reactions25
Comments—
#1959Text

Ҳар куни суддаман: бугун битта ишда, эртага бошқасида. Шу ишларнинг ҳар бири ортида ҳақини тиклашни истаган бир инсон туради. Каналга янги қўшилганлар учун айтай: мен кимман ва қандай ёрдам бера оламан. Мен «BUSINESS LAWYERS GROUP» адвокатлик фирмасида фаолият юритаман. Фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва меҳнат ишлари бўйича 6 йиллик юридик тажрибага эгаман. Биринчи инстанциядан тортиб Олий судгача суд процессларида иштирок этиб келаман. Энг кўп мурожаат қиладиган масалалар: ➖ Банк ва кредит. Кредит муддатини узайтириш, гаровдаги мулкни тақиқдан чиқариш, судсиз ундиришга қарши ҳимоя. ➖ МИБ ва ижро. Мол-мулкни хатлаш ва аукцион устидан шикоят, ижро ҳаракатларини бекор қилиш. ➖ Меҳнат низолари. Ишга тиклаш, мажбурий прогул ҳақи ва иш ҳақини ундириш. ➖ Уй-жой ва қурилиш. Қурувчи уйни вақтида топширмаса пеня ундириш ёки пулни қайтариш, улушли қурилиш шартномаларини текшириш. ➖ Оила ва мерос. Эр-хотин ўртасида мол-мулкни бўлиш, алимент, мерос улушини ундириш. ➖ Қарз ва шартномалар. Қарзни ундириш, шартнома тузиш ва уни таҳлил қилиш. ➖ Суд қарорлари устидан шикоят. Апелляция, кассация, тафтиш, шунингдек сиртдан чиқарилган қарорни бекор қилиш. ❗️Каналда нима бўлади: Бу канал фақат бошига иш тушганлар учун эмас. Аксинча, кўпчилик муаммолар билмасдан имзоланган шартнома, ўтказиб юборилган муддат ёки «кейин кўрамиз» деб қолдирилган бир қоғоздан бошланади. Шу ерда ўрганган битта қоидангиз эртага сизни ҳам, яқинларингизни ҳам катта харажат ва овворагарчиликдан сақлаб қолиши мумкин. Суд амалиётидан ҳақиқий ҳолатлар, қонунчиликдаги янгиликлар ва уларнинг сизга таъсири, муддатлар ва ҳужжатлар бўйича аниқ тушунтиришлар. Тайёр ариза ва шартнома намуналари эса Legon платформасида: www.legon.uz Масалангиз бўлса: Вазиятингизни қисқача ёзинг: нима бўлди, қачон бўлди ва қўлингизда қандай ҳужжатлар бор. Шунда тезроқ ва аниқроқ жавоб бераман. Муддат ўтиб кетгандан кейин масалани ҳал қилиш анча қийинлашади. Шунинг учун кутиб ўтирмасдан ёзинг. Мурожаат учун: @advokat_shamsiddinov 👉@yurist_shamsiddinov 👈

Open in Telegram
Views1,510−33%vs avg
Forwards—
Reactions22
Comments—
#1958Video
Views1,940−14%vs avg
Forwards—
Reactions27
Comments—
#1957Text

Бола ота-онадан қайси бири билан қолади: суд нимага қарайди ❓ Ажрашгандан кейин бола кимда қолиши суд қарори билан ҳал бўлса, ота ва она ҳуқуқлари тенг (Оила кодекси 71-модда). Пленумнинг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сон қарори (3-банд) суд нимани инобатга олишини кўрсатади: ➖ қарор вояга етмаган болаларнинг манфаатлари ва хоҳишларига мос бўлиши керак; ➖ ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи яхшироқ бўлишининг ўзи болани унга бериш учун асос бўла олмайди; ➖ оқилона ва мустақил фикрлаш қобилиятига эга боланинг қайси ота-она билан яшашни хоҳлаши ҳам эътиборга олиниши мумкин. Қўшимча: суд ишни кўришга тайёрлашда васийлик ва ҳомийлик органининг турмуш шароитларини текшириш хулосасини олади, зарур бўлса суд-психологик экспертизаси тайинлайди. Лекин бу хулосалар ҳам бошқа далиллар қаторида баҳоланади (7-банд). Яъни бойлик эмас, боланинг манфаати ва унинг ота-она билан алоқаси ҳал қилувчи бўлади. Боланинг ёши, ким билан яшаётгани ва иккала ота-онанинг шароитини қисқача ёзиб @advokat_shamsiddinov'га юборинг: даъво ёки жавоб позициясини дастлабки баҳолаймиз. 👉@yurist_shamsiddinov 👈

Open in Telegram
Views2,390+6%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#1956Text

Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш: оқибатлари ва чегараси Бу чоранинг оқибати оғир. Пленумнинг 23-сон қарори (8-банд) бўйича маҳрум қилинган ота-она: ➖ боласини вояга етгунча тарбиялаш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва унга вакиллик қилиш ҳуқуқини йўқотади; ➖ боласини фарзандликка олишга розилик бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлади; ➖ вояга етган болаларидан алимент олиш ҳуқуқини, улар вафот этса пенсия билан таъминланиш ва болаларининг мулкига ворис бўлиш ҳуқуқини йўқотади. Шу сабабли суд бунга эҳтиёткорлик билан қарайди. 16-банд бўйича ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш охирги чора. Ота ёки онанинг айби тасдиқланган тақдирда ҳам суд унинг шахси ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб даъвони рад этиши мумкин. Бу ҳолда суд васийлик ва ҳомийлик органларига ота-оналик мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилишни юклаб, жавобгарни огоҳлантириши мумкин. Яъни фақат «ёмон ота» ёки «ёмон она» деган важ етарли эмас: суд аниқ ҳолатларни ва далилларни кўради. Даъво бермоқчи бўлсангиз ёки сизга шундай даъво берилган бўлса, қўлингиздаги ҳужжатларни @advokat_shamsiddinov' га юборинг: далилларни юқоридаги мезонлар бўйича кўриб чиқамиз. 👉@yurist_shamsiddinov 👈

Open in Telegram
Views2,300+2%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#1955Photo

Forwarded from LEGON

«Ичгансиз, текширувдан ўтасиз». Инспектор шундай деса, нима қиласиз? Битта нотўғри имзо ёки «ўтмайман» деган битта сўз правадан 3 йилга маҳрум бўлишга ва БҲМнинг 30–40 баравари миқдорида жаримага олиб келади (МЖтК 131 ва 136-моддалар). Кўпчилик ичмаган бўлса ҳам шу жазони олади, чунки «ўтмайман деб ёзиб беринг, енгилроқ бўлади» деган гапга ишонади. Бу мақолани ҳолат юз бергандан кейин эмас, ундан олдин ўқиш керак. Йўлда, инспектор қаршисида туриб ҳуқуқларингизни ўрганишга вақт бўлмайди. Ҳар бир ҳайдовчи буни олдиндан билиши шарт. Мақолада: алкотестер ва тиббий текширув қонун бўйича қандай ўтказилиши; текширув пайтидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларингиз; баённомага нима ёзиш ва нимани ёзмаслик кераклиги; қарор чиқиб бўлган бўлса, апелляция, кассация ва тафтиш тартибида уни қандай бекор қилиш мумкинлиги. Тўлиқ қўлланма: https://legon.uz/uz/blog/mast-holda-haydash-va-tekshiruvdan-boyin-tovlash Sayt | Kanal | Murojaat Ilova: iOS | Android

Open in Telegram
Views2,450+9%vs avg
Forwards—
Reactions10
Comments—
#1954Text

Вакилга ишончномада қайси ваколатлар алоҳида ёзилиши керак Вакилингиз судга келиши билан у Сиз номингиздан ҳамма нарсани қила олмайди. Пленумнинг 2010 йил 14 майдаги 5-сон қарори (15-банд, ФПК 69-модда) бўйича айрим процессуал ҳаракатлар учун махсус ваколат талаб этилади. Шартнома бўйича вакил, шу жумладан адвокат ҳам, буларни фақат қонунга мувофиқ расмийлаштирилган ишончномада ёзилган бўлсагина қила олади: – даъво талабларидан бутунлай ёки қисман воз кечиш; – даъво асоси ёки предметини ўзгартириш; – даъво миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш; – даъвогар талабларини тан олиш; – келишув битими тузиш; – ваколатларни бошқа шахсга ишониб топшириш; – суд ҳужжати устидан шикоят бериш; – ижро варақасини ундирувга қаратиш; – медиатив келишув тузиш. Адвокат ишга киришиши учун адвокатлик гувоҳномаси ва ордер етарли (13-банд), лекин юқоридаги ҳаракатлар учун ишончномадаги махсус ваколат зарур. Мурожаат учун: @advokat_shamsiddinov 👉@yurist_shamsiddinov 👈

Open in Telegram
Views2,560+14%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#1953Text

❗️Марказий банк банкларга суд қароридан кейин ноқонуний ҳисобланган фоиз ва жарималарни қайтаришни топширди Регуляторнинг Банк назорати қўмитаси тижорат банкларига суд қарори чиққан кредитларни текшириш ва ноқонуний ундирилган маблағларни қарз олувчиларга қайтариш вазифасини юклади. Қонунга кўра, кредит қарзини ундириш ҳақида суд қарори чиққач, қарорда кўрсатилган суммага фоиз, жарима ёки пеня ҳисоблаш тўхтатилади. Яъни бу сумма кейинчалик янги фоиз ва жарималар ҳисобига ортиб бормаслиги керак. Банклар қуйидагиларни бажариши лозим: ➖ 10-декабргача ички аудит орқали суд қарори чиққан кредитларни текшириш; ➖ ноқонуний ҳисобланган фоиз ва жарималарни зудлик билан бекор қилиш, ундирилган пулларни қарз олувчиларга қайтариш; ➖ 25-декабргача Марказий банкка ҳисобот тақдим этиш. Мурожаат учун: @advokat_shamsiddinov 👉@yurist_shamsiddinov 👈

Open in Telegram
Views2,920+30%vs avg
Forwards—
Reactions16
Comments—
#1951Text

Мерос таркибига нималар киради ва нималар кирмайди Мерос таркибига мерос очилган пайтда марҳумга тегишли мол-мулк ва унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар киради (ФК 1113-модда). Олий суд Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 5-сон қарори (3-банд) мисоллар келтиради: омонатга бўлган ҳуқуқ, деҳқон хўжалиги ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи. Қуйидагилар мерос таркибига кирмайди: ➖ тижорат ташкилотларига аъзолик ва уларда иштирок ҳуқуқи (қонун ёки шартномада бошқача ҳол бўлмаса); ➖ ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарарни қоплаш ҳуқуқи; ➖ алимент мажбуриятларидан келиб чиққан ҳуқуқ ва мажбуриятлар; ➖ пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловларни олиш ҳуқуқи; ➖ мулкий ҳуқуқлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий номулкий ҳуқуқлар. Марҳумнинг шахсига боғлиқ ҳуқуқни даъвога киритсангиз, суд бу талабни қаноатлантирмайди. Мурожаат учун: @advokat_shamsiddinov 👉@yurist_shamsiddinov 👈

Open in Telegram
Views3,060+36%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#1950Text

Банк гаровдаги уйни суд қарорисиз сота оладими ❓ Кўчмас мол-мулкка ундирув қаратишнинг умумий қоидаси: гаровга олувчининг талаблари суднинг қарорига мувофиқ қондирилади (Фуқаролик кодекси, 280-модда). Лекин суддан ташқари йўл ҳам бор. У икки ҳолда мумкин: Гаров шартномасида бундай тартиб назарда тутилган бўлса. Ундирув қаратиш асослари пайдо бўлгандан кейин гаровга олувчи ва гаровга қўювчи нотариал тасдиқланган келишув тузган бўлса. Агар бундай келишув туфайли ҳуқуқи бузилган шахс даъво қилса, суд келишувни ҳақиқий эмас деб топиши мумкин. Баъзи ҳолларда эса ундирув фақат суд қарори билан қаратилади, масалан гаровга қўювчи йўқолган ва турган жойини аниқлаб бўлмаса. Мол-мулкни сотиш тартиби ҳам белгиланган (281-модда). Ундирув қаратилган мол-мулк электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотилади. Бошланғич нарх гаровга қўювчи ва гаровга олувчи келишувига асосан белгиланади. Нарх бўйича келишмасалар, мустақил баҳоловчи ташкилот жалб қилинади ва нарх бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланади. Сотувдан тушган сумма қарзни қопламаса, етишмаган қисм қарздорнинг бошқа мол-мулкидан олиниши мумкин. Агар сумма қарздан ортиқ бўлса, фарқ гаровга қўювчига қайтарилади. Гаров шартномангизни ўқинг ва қуйидагиларга эътибор беринг: ➖суддан ташқари ундирув ҳақида банд борми. ➖нотариал келишув имзоланганми ва унга розилигингиз қандай олинган. ➖бошланғич нарх бозор қийматига яқинми. ➖гаров шартномаси ва банкдан келган хабарномани юборинг. Суддан ташқари ундирув шартларига риоя қилинганми ва бошланғич нарх тўғрими, дастлабки кўриб чиқамиз: мурожаат учун: @advokat_shamsiddinov 👉@yurist_shamsiddinov 👈

Open in Telegram
Views2,700+20%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—
#1949Text

Умумий уйни бўлиш: улуш қандай ажратилади❓ Уй бир неча кишига улушли мулк бўлса, ҳар бир иштирокчи ўз улушини асл ҳолида ажратиб беришни талаб қилишга ҳақли (ФК 223-модда). Пленумнинг 2004 йил 24 сентябрдаги 14-сон қарори (11-13-бандлар) қуйидагиларни белгилайди: ➖ иштирокчига уйнинг унинг улушига мутаносиб ва кириш-чиқиши алоҳида бўлган қисми берилади; ➖ уйни қайта жиҳозлаш йўли билан ажратиш архитектура ва қурилиш меъёрларига мос бўлса, мумкин; ➖ ажратиш билан боғлиқ харажатлар улушга қараб тақсимланади (ФК 221-модда), лекин суд мулкдорларнинг моддий аҳволини эътиборга олиб бундан чекиниши мумкин; ➖ ажратиш техник жиҳатдан мумкин бўлса-ю, улуш миқдоридан чекиниш керак бўлса, суд пул компенсацияси тўлаш шарти билан ажратилаётган улушни кўпайтириши ёки камайтириши мумкин. ❗️Ҳал қилув қарорида уйнинг қайси қисми ва қандай улуш ажратилаётгани, шунингдек қайси ёрдамчи иморатлар берилиши аниқ кўрсатилиши лозим. Уй-жой масалаларида юридик ёрдам бўйича @advokat_shamsiddinov'га мурожаат қилинг. 👉@yurist_shamsiddinov 👈

Open in Telegram
Views2,510+11%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#1948Text

📌Кредит рекламасида энди огоҳлантириш мажбурий бўлади! Президент Шавкат Мирзиёев «Реклама тўғрисида»ги Қонунга қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақидаги Қонунни имзолади (2026 йил 10 ноябрь, ЎРҚ–1187). 🔹 Нималар ўзгаради? ☑ Кредит ва микроқарз рекламаларида огоҳлантириш бўлади. Унда қарзни вақтида тўламаслик молиявий хатарларга олиб келиши мумкинлиги айтилади. ☑ Огоҳлантириш кўзга ташланиши керак. У реклама майдони ва вақтининг камида 10 фоизини эгаллаши лозим. ☑ Суғурта саводхонлигини ошириш ижтимоий ахборот деб белгиланди. Энди бундай материаллар ижтимоий реклама ҳисобланади. ☑ Соҳадаги ваколатли органлар ҳам ижтимоий реклама бера олади. Бу ҳуқуқ илгари фақат жисмоний ва юридик шахсларга берилган эди. 🎯 Мақсад: аҳоли ва тадбиркорларни суғурта хизматлари ҳақида тўлиқ ва ишончли ахборот билан таъминлаш. Шунингдек, одамлар кредит олишдан олдин ўз тўлов қобилиятини тўғри баҳолаши керак. 📅 Қачон кучга киради? • Қонун расмий эълон қилинган кундан кучга киради. • Кредит рекламасидаги огоҳлантириш талаби ундан 3 ой ўтгач амалга киритилади. Мурожаат учун: @advokat_shamsiddinov 👉@yurist_shamsiddinov 👈

Open in Telegram
Views2,520+12%vs avg
Forwards—
Reactions13
Comments—
#1947Text

Боладан алоҳида яшайдиган ота ёки она билан кўришув тартиби Бола ота-онанинг бири билан яшайди, иккинчиси эса фарзанди билан кўришолмаяпти. Қонун бунга йўл қўймайди: боласидан алоҳида яшайдиган ота ёки она у билан кўришиш ва тарбиясида қатнашиш ҳуқуқига эга (Оила кодекси 76-модда). Пленумнинг 23-сон қарори (7-банд) бўйича: ➖ ота-она кўришув тартиби ҳақида ёзма келишув тузиши, судга мурожаат қилишдан олдин эса медиация ўтказиши мумкин; ➖ келишилмаса, низони суд васийлик ва ҳомийлик органи иштирокида ҳал қилади; ➖ суд ҳал қилув қарорида кўришув тартибини (вақти, жойи, давомийлиги) аниқ кўрсатиши лозим; ➖ қарор қасддан бажарилмаса, суд боладан алоҳида яшаётган ота (она)нинг талаби билан болани унга бериш ҳақида қарор чиқариши мумкин. Кўришув болага зарар етказиши мумкин бўлса, суд талабни асослантирган ҳолда рад этиши мумкин (Оила кодекси 75-модда, иккинчи қисм). Кўришув тартиби бўйича келишув лойиҳасини тузиш ёки қарорни ижро эттириш масаласида @advokat_shamsiddinov'га ёзинг: ишингиз ҳолатига қараб тартибни белгилаймиз. 👉@yurist_shamsiddinov 👈

Open in Telegram
Views2,640+17%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
#1946Text

Битимни бекор қилиш ва ҳақиқий эмас деб топиш: муддатдаги фарқ Икки талаб бир-бирига ўхшаб кўринса ҳам, судда ҳар хил қаралади. Пленумнинг 2006 йил 22 декабрдаги 17-сон қарори (7-банд) шундай тушунтиради: битимларни ҳақиқий эмас деб топиш талабидан фарқли равишда, шартномани бекор қилиш талабида даъво муддати чекланмаган. Бундай даъво билан шартнома ҳаракатда бўлган бутун давр мобайнида мурожаат қилиш мумкин. Амалда фарқ шуки: – ҳақиқий эмас деб топиш талабида даъво муддатига риоя қилиш керак; – бекор қилиш талабида бундай муддат чекловси йўқ, лекин асос бўлиши керак. Бир томонлама битимларда (масалан, ишончнома ва васиятнома) ҳақиқий эмаслик ФКнинг 9-бобидаги умумий қоидалар билан, бекор қилиш шартлари эса айнан шу битимларга оид қоидалар билан тартибга солинади (8-банд; ФК 141, 142, 1127-моддалар). Қайси талабни танлаш ишнинг ҳолатига қараб ҳал қилинади. Сизда шартномалар билан боғлиқ муаммолар ҳолат бўлса @advokat_shamsiddinov'га ёзинг, кўриб чиқамиз. 👉@yurist_shamsiddinov 👈

Open in Telegram
Views2,150−5%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
#1945Text

❗️Улуш киритиб уй олсангиз, пулингиз қурувчига эмас, эскроу ҳисобварағига тушади Қонунчилик палатаси «Кўп квартирали уйларни ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш киритиш асосида қуриш тўғрисида»ги қонунни иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилиб, Сенатга юборди. Қонун қабул қилинса, ➖ Пул қурувчига эмас, банкдаги эскроу ҳисобварағига тушади. Қурувчи уни фақат уй фойдаланишга топширилгандан кейин олади. ➖ Аҳоли маблағини фақат Ягона ахборот тизимида рўйхатдан ўтган, ваколатли банк билан битим тузган ва лойиҳа декларациясини эълон қилган қурувчи жалб қила олади. ➖ Улушли иштирок этиш шартномаси нотариал тасдиқланади ва давлат рўйхатидан ўтказилади. Унга киритиладиган ўзгартиришлар ҳам нотариал тасдиқланади, бу бир хонадонни бир неча марта сотишнинг олдини олади. ➖ Қонунни бузиб пул йиғилган бўлса, улушдор уни фоизи билан қайтаришни талаб қилиши мумкин. Масалан, сиз шартнома тузиб пулни тўладингиз, лекин қурувчи қурилишни тўхтатиб қўйди. Пулингиз қурувчида эмас, эскроу ҳисобварағида туради. Нима қилиш керак? Шартнома имзолашдан олдин қурувчидан Ягона ахборот тизимидаги рўйхати, банк билан битими ва лойиҳа декларациясини сўранг, пулни эскроу ҳисобварағига ўтказинг. Мурожаат учун: @advokat_shamsiddinov 👉@yurist_shamsiddinov 👈

Open in Telegram
Views2,850+27%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
#1944Text

Ўзбошимча қурилган уйга мулк ҳуқуқини эътироф эттириш Ўзбошимча иморат қурган шахс бу қурилмага мулк ҳуқуқини ололмайди. Пленумнинг 2004 йил 24 сентябрдаги 14-сон қарори (23-банд) бунга ФК 212-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларидаги ҳоллар истисно эканини белгилайди. Суд мулк ҳуқуқини қуйидаги ҳолларда эътироф этиши мумкин: ➖иморат қурилган ер участкасининг мулкдори, умрбод мерос сифатида ёки доимий эгалик қилувчи ва фойдаланувчи шахс ҳуқуқини эътироф эттиришни сўраса, бунда у иморат қурган шахснинг харажатларини суд белгилаган миқдорда қоплайди (25-банд); ➖ иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаса (26-банд). Суд даъвони фақат ер участкаси эгаси билан иморат қурган шахс ўртасида низо мавжуд бўлгандагина кўради (25-банд). Яъни ер ҳужжати, қурилиш хавфсизлиги ва бошқа шахслар манфаатлари ҳал қилувчи. Уйингиз ўзбошимча қурилган ва ҳужжат йўқ бўлса, ер участкаси ҳужжатини ва уйнинг суратларини @advokat_shamsiddinov'га юборинг: ФК 212 бўйича эътироф этиш истиқболини баҳолаймиз. 👉@yurist_shamsiddinov 👈

Open in Telegram
Views2,460+9%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—