Account

Posts of Toshkent shahar IIBB huquqiy targ'ibot kanali

newest first

#6705Text
Views386−26%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#6703Text

❗️ Muddatidan oldin navbatdagi maxsus unvon berish yoki egallab turgan lavozimi bilan koʻzda tutilgandan bir pogʻona yuqori maxsus unvon berish ragʻbatlantirish chorasi qachon qoʻllaniladi: 🔰 Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 20-yanvardagi PQ-10-son qarori bilan tasdiqlangan "Ichki ishlar organlari xodimlarining kasbiy madaniyat va xizmat intizomi KODEKSI"ning 30-bandiga asosan, xodimlarga quyidagi rag'batlantirish choralari qo'llaniladi: 🔹 minnatdorlik eʼlon qilish; 🔹qimmatbaho yoki esdalik sovgʻasi yoxud pul mukofoti bilan taqdirlash; 🔹 faxriy yorliq bilan taqdirlash; 🔹 idoraviy koʻkrak nishoni bilan taqdirlash; 🔹 muddatidan oldin navbatdagi maxsus unvon berish; 🔹 egallab turgan lavozimi bilan nazarda tutilgandan bir pogʻona yuqori maxsus unvon berish. 📌 Kodeksining 47-bandiga asosan: 🔹muddatidan oldin navbatdagi maxsus unvon berish yoki egallab turgan lavozimi bilan koʻzda tutilgandan bir pogʻona yuqori maxsus unvon berish ragʻbatlantirish chorasi — xodimga nisbatan yuqori xizmat intizomi, kasbiy madaniyati, xizmat burchini bajarish chogʻida koʻrsatgan qahramonligi, jasorati va fidoyiligi, ichki ishlar organlari amaliy faoliyatiga salmoqli ilmiy hissa qoʻshgani (ilmiy darajani olganda), xizmat vazifalarini yuksak darajada bajarishda namuna boʻlgani uchun (ichki ishlar organlarida xizmat oʻtash masalalarini tartibga soluvchi qonun hujjatlari talablariga muvofiq) qoʻllaniladi; Xujjatning rasmiy to'liq matni bilan tanishish uchun:https://lex.uz/ru/docs/-6364837#-6365360 Каналга уланиш👇👇👇 🔗 Kanalga qo'shilish uchun: 👉 @Yurist_GUVD

Open in Telegram
Views390−26%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#6701Text
Views321−39%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#6700Text
Views301−43%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#6699Link preview

❗️ Пул белгиларидаги барча ёзувлар давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилади 🔰 Йўриқномага кўра, банкнотларда уларнинг церийаси ва рақами, номинал қийматининг ёзув билан ифодаси, барча турдаги тўловлар учун қабул қилиниши мажбурийлиги ҳамда қалбакилаштирганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги ёзувлар бўлиши лозим.   ⏺️ Пул белгиларининг дизайнида Ўзбекистон тарихи, миллий маданияти, қадриятлари, буюк алломалар ва мамлакатимиз ютуқларини акс эттирувчи тасвирлардан фойдаланилади.   🔘 Пул белгиларидаги барча ёзувлар давлат тилида, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ёзилади.   🖼 Бундан ташқари, пул белгилари инсон саломатлиги учун хавфсиз хомашёлардан тайёрланиши ва замонавий ҳимоя элементларига эга бўлиши керак.   📖 Аҳоли ва тадбиркорларнинг нақд пул олиш ҳуқуқи кафолатланади.   🔍 Банклар фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳисобварақларида мавжуд маблағлари доирасида нақд пул олишга бўлган талабларини биринчи талаб бўйича узлуксиз қондириши шарт.   ✅ Шунингдек, банклар муомаладаги нақд пулларни номинал қиймати бўйича монеликсиз қабул қилади.   💸 Банкоматлар нақд пул билан таъминлаб борилади.   📄 Банклар мижозларнинг нақд пулга бўлган эҳтиёжини ва банкоматлардаги нақд пул айланмасини мунтазам таҳлил қилади.   💻 Нақд пул етишмаслиги кутилганда банклар қўшимча маблағларни жалб этиш чораларини кўради.   ⏮️ Пул белгиларини бепул айирбошлаш мумкин.   ◾️ Марказий банк ва тижорат банклари талабга кўра бир номиналдаги пул белгиларини бошқа номиналдаги пул белгиларига ҳеч қандай тўлов ёки воситачилик ҳақисиз айирбошлайди.   ⏰ Янги банкнот ва тангалар муомалага чиқарилишидан камида 1 ҳафта олдин бу ҳақда аҳолига хабар берилади. 🔗 Kanalga qo'shilish uchun: 👉 @Yurist_GUVD

Open in Telegram
Views282−46%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#6698Text

❗️ Ўзбекистонда банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тартиби белгиланди Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани (рўйхат рақами 3977, 2026 йил 17 ноябрь) давлат рўйхатидан ўтказди.   💻 Йўриқнома билан банкларни нақд пул билан таъминлаш, аҳолига ва тадбиркорларга нақд пул бериш, банкнот ва тангаларни муомалага чиқариш ҳамда банклар ўртасида нақд пулларни тақсимлаш тартиби белгиланди. Унга кўра:   💸 Банклар ўртасида нақд пул тақсимоти электрон ташкил этилади.   📃 “Нақд пулларнинг электрон майдони” дастурий мажмуаси орқали ортиқча нақд пулга эга банклар бошқа банкларга маблағ таклиф қилади, нақд пулга эҳтиёжи мавжуд банклар эса электрон талабнома юборади.   🖨 Нақд пуллар банклар ўртасида инкассация хизмати орқали етказиб берилади.   ✅ Нақд пулга бўлган эҳтиёж олдиндан режалаштирилади.   ⏭️ Банклар ҳар ойда нақд пул кирими ва чиқими бўйича прогноз тайёрлаб, уни ой бошланишидан камида 3 банк иш куни олдин электрон шаклда тақдим этади.   🔘 Банкнот ва тангаларга қўйиладиган талаблар белгиланди.   📄 Муомалага чиқариладиган пул белгиларида қуйидагилар бўлиши шарт:   🔹 пулнинг рақамлар билан ифодаланган номинал қиймати; 🔹 пул белгиларини бир-биридан осон фарқлаш имконини берувчи ўлчам ва ранглар; 🔹 Марказий банкнинг номи; 🔹 пул белгиси дизайни ва намунаси тасдиқланган йил; 🔹 Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ёки Давлат байроғи тасвири; 🔹 қалбакилаштиришдан ҳимояловчи элементлар. 🔗 Kanalga qo'shilish uchun: 👉 @Yurist_GUVD

Open in Telegram
Views357−32%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#6697Photo
Views602+15%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#6696Text
Views694+32%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#6695Text

❗️ Айрим таълим муассасалари ходимларига меҳнат стажи учун устамалар белгиланди 🔰 Адлия вазирлиги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги таълим муассасаларининг айрим лавозимлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини рўйхатдан ўтказди (рўйхат рақами 3975, 2026 йил 16 ноябрь). 📌 Мазкур идоравий ҳужжат билан қуйидагиларнинг бош ҳисобчилари (етакчи ҳисобчи ва ҳисобчилари) ҳамда кадрлар бўйича инспекторлари учун тариф разрядлари ва кўп йиллик иш стажи учун тўланадиган ойлик устамалар белгиланмоқда: 🔸 Реабилитация марказига эга бўлган кўп тармоқли давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари; 🔸 Кўп тармоқли ихтисослаштирилган ва қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотлари; 🔸 Экспериментал мактабгача таълим ташкилотлари; 🔸 Ихтисослаштирилган мактаблар; 🔸 Кўп функционал инклюзив-ресурс мактаблар; 🔸 Кўп тармоқли мактаб ва мактаб-интернатлар; 🔸 Ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар; 🔸 Махсус техникумлар; 🔸 Кўп функционал инклюзив-ресурс маркази. 💰 Бунда кўп йиллик иш стажи учун лавозим маошига нисбатан қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик устама тўланиши белгиланмоқда: 🔹 1 йилдан 3 йилгача иш стажи учун — 30 фоиз; 🔹 3 йилдан 5 йилгача иш стажи учун — 60 фоиз; 🔹 5 йилдан 10 йилгача иш стажи учун — 80 фоиз; 🔹 10 йилдан 15 йилгача иш стажи учун — 100 фоиз; 🔹 15 йил ва ундан ортиқ иш стажи учун — 120 фоиз. Каналга уланиш👇👇👇 🔗 Kanalga qo'shilish uchun: 👉 @Yurist_GUVD

Open in Telegram
Views1,290+146%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#6694Text

❗️ Маҳкумлар олий таълим олиш имконига эга бўлади “Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган шахсларни озодликка тайёрлаш ва ижтимоийлашувини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–397-сон, 16.11.2026 й.) қабул қилинди. ✅ Қарорга кўра, қуйидагилар асосий мақсадлар этиб белгиланди: 🔹 2027/2028 ўқув йилига қадар жазони ижро этиш муассасаларида 310 та ўқув ва 420 та амалий машғулотлар хонасини ташкил этиш; 🔹 2030 йилга қадар меҳнат бозорига мос камида 50 та касб бўйича ўқув дастурларини жорий этиш; 🔹 ҳар йили камида 15–20 минг нафар маҳкумни талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш; 🔹 маҳкумларни касбга ўқитиш орқали такрорий жиноятчилик даражасини 30 фоизга қисқартириш. 📝 “Янги ҳаёт” дастури доирасида 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб : 🔸маҳкумларга олий таълим ташкилотларига кириш ва масофавий таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқиш имкони яратилади; 🔸 ўқишга қабул қилинган маҳкумлар масофавий таълим шаклида ўқиши учун колонияларда видеоконференцалоқа воситалари билан жиҳозланган хоналар ажратилади. 📌 Шунингдек: ➖ ёш маҳкумлар орасидан сайлов йўли билан ёшлар фаоллари танланади ва ҳар чоракда БҲМнинг уч баравари миқдорида рағбатлантирилади; ➖ барча колониялардаги маҳкумлар ўртасида масофавий шаклда “Ёш китобхон” танлови ташкил этилади; ➖ колониялар кутубхоналарида “Мутолаа” платформасидан фойдаланиш имконияти яратилади. Каналга уланиш👇👇👇 🔗 Kanalga qo'shilish uchun: 👉 @Yurist_GUVD

Open in Telegram
Views398−24%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#6693Link preview

❗️ Умумтаълим муассасаларида камида 1 тадан спорт тўгараклари йўлга қўйилади   📝 Қарорга кўра, 2027 йил 1 январдан “ERP sport” тизими орқали спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларига диплом ва сертификатларни QR код қўйилган ҳолда электрон шаклда бериш тартиби жорий этилади.   📝 Қуйидагилар умумтаълим муассасаларида ўқувчиларни спортга жалб этишнинг қўшимча йўналишлари этиб белгиланди:   🔺 умумтаълим муассасалари қошида спорт клублари ва тўгараклари тармоғини кенгайтириш, жисмоний тарбия фани ўқитувчилари фаолиятини ривожлантириш;   🔺 спорт мактабларини бириктирган ҳолда умумтаълим муассасаларида “мактабдан Спорт академиясигача” ғоясига асосланган яккакураш ва жамоавий олимпия спорт турлари бўйича камида 1 тадан спорт тўгаракларини йўлга қўйиш.   🏛 Спорт вазирлиги тизимидаги спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаблари негизида Олимпия терма жамоалари маркази (Марказ) ташкил этилади. 🔗 Kanalga qo'shilish uchun: 👉 @Yurist_GUVD

Open in Telegram
Views327−38%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#6692Text

❗️ Спорт соҳаси рақамлаштирилади   “Спорт соҳасини рақамлаштириш ва самарали бошқарув тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–396-сон, 16.11.2026 й.) қабул қилинди.   ✅ Қарорга кўра, қуйидагилар спорт соҳасида рақамлаштириш ва бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:   🔹 жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш;   🔹 “ERP sport” ягона электрон бошқарув тизимининг яхлит комплексини жорий этиш ва кузатиб бориш, шунингдек, унинг бошқа давлат ташкилотлари ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминлаш;   🔹 спорт соҳасини рақамлаштириш кўламини кенгайтириш мақсадида жорий этилаётган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар фаолияти узлуксизлигини таъминлаш ва бошқалар.   📝 “ERP sport” тизими доирасида спорт соҳасида интерактив хизматлар кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш мақсадида яратилган “MySport” мобил иловасида қуйидаги қўшимча имкониятлар яратилади:   🔸 спорт турлари бўйича пулли хизмат кўрсатувчи давлат ва нодавлат спорт ташкилотлари бино-иншоотларини соатбай, кунбай, ойлик ҳамда йиллик тарифлар бўйича тизим орқали банд қилиш ҳамда тўловни амалга оширишни йўлга қўйиш;   🔸 давлат спорт ташкилотлари бино ва иншоотларини ижарага бериш орқали тушадиган маблағларни назорат қилиб бориш;   🔸 ташкилот рейтинглари, спорт турлари, тарифлар, иншоотлар жойлашуви (локациялар), акциялар ва бошқа турли ахборот ва статистик маълумотларни олиш. 🔗 Kanalga qo'shilish uchun: 👉 @Yurist_GUVD

Open in Telegram
Views432−18%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#6688Photo
Views783+49%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—