ИБОДАТЛАРИМИЗ ҚАБУЛ БЎЛЯПТИМИ? Ҳиндистон уламоларидан Имдодуллоҳ Маккий ҳузурларига бир киши келиб, шикоят қилган экан: — Неча йиллардан бери намоз ўқийман. Лекин намозим қабул бўляптими-йўқми, шуни билмай, изтиробдаман… Шунда Ҳазрат Имдодуллоҳ Маккий бизларни ҳам кўнглимизни кўтарадиган жавоб берган эканлар: — Эрталаб бомдодни ўқиганмидингиз? — Ҳа, ўқигандим. — Сўнг пешинни ўқидингизми? — Ҳа, ўқидим. — Агар Аллоҳ намозингизни қабул қилмаганида, сизга кейинги намозни ўқишга тавфиқ бермасди. Намозингиз давомий бўляптими, демак, Аллоҳ ибодатингизни қабул қиляпти. Агар қабул қилмаганида кейинги намозга етказмасди… @yunusalioxund
Open in Telegram
"Yunus Ali Oxund" jome masjidi | Qorasuv
Андижон вилояти Қорасув шахар “Юнус Али Охунд” жоме масжиди имом-хатиби Акромжон домланинг расмий-диний маърифий канали.
Average views per post by day
By publication day
Show as table
| Date | Avg views per post |
|---|---|
| Nov 26, 2026 | 3,890 |
| Nov 27, 2026 | 1,801 |
| Nov 28, 2026 | 1,353 |
| Nov 29, 2026 | 918 |
Most viewed this month
- Views3.89KForwards—Reactions—Comments—
- Views2.4KForwards—Reactions—Comments—
- Views1.94KForwards—Reactions—Comments—
- Views1.89KForwards—Reactions—Comments—
Latest posts
Ибн Қудома Мақдисий раҳимаҳуллоҳ: «Ким солиҳ йўлидан бошқа йўлдан юрса, уни ҳалокатга олиб боради. Ким суннатдан четга чиқса, жаннат йўлидан адашибди». @yunusalioxund
Open in Telegram#Иқтибос Илм — бу шунчаки заковат эмас, балки мутолаада бардавомликдир «Илм фақатгина ўткир зеҳн ва заковат дегани эмас, балки у доимий мутолаага боғлиқдир. Мен бутун умримни олийгоҳларда таълим бериш билан ўтказдим. Ўта ўткир зеҳнли, факультет биринчилари бўлган талабаларни кўрдим: улар ўқишни битиришди-ю, изланишдан тўхтаб қолишди ва натижада ҳеч қандай қадр-қимматга эга бўлишмади. Шунингдек, қобилияти ўртача бўлса-да, мутолаа, изланиш ва тафаккур қилишда бардавом бўлган ёшларни ҳам кўрдим — улар эса улуғ ва мукаррам инсонларга айланишди». Профессор Муҳаммад Абу Мусо (Ал-Азҳар устози, Катта уламолар ҳайъати аъзоси) @yunusalioxund
Open in TelegramҲикоя 🦊🐓(Кунлардан бирида) хўрознинг ёнидан бир тулки ўтиб қолди. Тулки: «Мен бир вақтлар отангнинг овозини эшитгандим. У менга жуда ёққанди ва яна бир бор эшитсам деб орзу қилгандим», деди. Хўроз: «Менинг овозим ҳам отамникидек чиройли» деди ва яхшироқ куйлаш учун кўзини юмди. Тулки унга ташланди ва уни илиб олиб, қочиб кетди. Орқасидан қишлоқ итлари (вовуллаб) чопа бошладилар. Шунда хўроз: «Агар бу итлардан қутулмоқчи бўлсанг, уларга: „Бу хўроз сизнинг қишлоғингиздан эмас“, деб айт» деди. Тулки гапириш учун оғзини очган эди, хўроз тулкининг оғзидан тушиб, қочиб кетди. Тулки: «Сукут сақлаш керак бўлган пайтда гапирган оғизга (қоббаҳаллоҳу) бало урсин!» деди. Хўроз эса: «Уйғоқ туриш керак бўлган пайтда юмилган кўзга ҳам бало урсин!» деди. @yunusalioxund
Open in TelegramЖИДДИЙ ИМТИҲОН Сулаймон ибн Ясор ҳаж ниятида бир дўсти билан йўлга чиқди. Улар Абво деган жойда дам олиш учун тўхташди. Шериги хуржунни олиб, бирор егулик олиб келиш учун бозорга кетди. Сулаймон чодирда қолди. У кўркам юзли, тақводор одам эди. Тоғнинг тепасида юрган бир аёл уни кўриб қолиб, унинг ёнига тушиб келди. У бошига паранжи ёпган, қўлида қўлқопи ҳам бор эди. Аёл Сулаймоннинг рўпарасига келиб тўхтаб, паранжисини ечди. Унинг юзи ойдек гўзал эди. Сулаймонга: «Мени таклиф қилмайсизми?» деди. Сулаймон уни таом сўраяпти деб ўйлаб, бирор нарса бериш учун дастурхонни оча бошлаган эди, аёл: «Мен сиздан таом эмас, эркакнинг аёлга бўладиган таклифини хоҳлаяпман», деди. Сулаймон: «Сени менга иблис жўнатдими?» деди. Сўнг бошини тиззасига қўйиб, йиғлаб юборди. У тинмай йиғлайвергач, аёл паранжисини бошига ташлаб, қайтиб кетди. Бироздан сўнг Сулаймоннинг шериги бозордан қайтиб келиб, унинг кўзлари йиғидан шишиб кетганини кўриб, сабабини сўради. Сулаймон: «Тинчлик, қизчамни соғиниб кетдим-да», деди. Дўсти унинг бу гапига ишонмай: «Қизинг билан хайрлашганинга энди уч-тўрт кун бўлди-ку? Йўқ, бу ерда бошқа гап бор, нима бўлди?» деди. У сўрайвергач, Сулаймон унга аёл билан бўлган воқеани айтиб берди. Буни эшитиб, дўсти ҳам қўлидаги хуржунни қўйиб, ҳўнграб йиғлай бошлади. Сулаймон унга: «Сен нега йиғлаяпсан?» деди. Дўсти: «Сендан кўра мен кўпроқ йиғлашим керак. Чунки сенинг ўрнингда бўлганимда сабр қила олмас эдим», деди. Иккиси узоқ йиғлашди. ("Солиҳлар гулшани") @yunusalioxund
Open in TelegramАссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Айёмингиз муборак бўлсин! Бугун 29 ноябр, 2026 йил. Ҳафтанинг Якшанба куни. Ҳижрий сана: 1448, Жумодус сони ойининг ўн туккизинчи куни!!! https://t.me/yunusalioxund
Open in TelegramЯъқуб алайҳиссалом ўғилларига қандай қилиб икки узрни баён қилган эди? Уларнинг бири: «Уни олиб кетишингиз албатта, мени маҳзун қилади», деган сўзи эди. Чунки у Юсуф алайҳиссаломдан ҳатто бир соат ҳам айрилиққа чидай олмас эди. Иккинчиси эса уни бўридан хавфсирашлари эди. Бу ҳақда у: «Сиз ундан ғофил қолганингизда, уни бўри еб кетишидан қўрқаман», деган эди. (Юсуф сураси, 13 – оят) Шунда ўғиллари бу икки узрдан бирига жавоб бериб, иккинчисига эътибор ҳам қаратмадилар. Улар дедилар: «Агар биз кўпчилик бўлиб туриб, уни бўри еб кетса, унда биз зиён кўрувчилардан эканмиз-да?!», Юсуф сураси, 14 – оят. Нима учун улар иккинчи узрга жавоб бермадилар? Чунки Яъқуб алайҳиссаломнинг Юсуфга бўлган кучли муҳаббати, уни бошқа фарзандларидан алоҳида ажратиб кўрсатиши ва ундан айрилишга тоқат қила олмаслиги ўғилларининг ғашига тегар, уларни ранжитар эди. Шу боис улар бу ҳақда гап очмасликни маъқул кўрдилар ва уни жавобсиз қолдирдилар. @yunusalioxund
Open in TelegramҚалб Аллоҳнинг сендаги омонатидир. Бас, унга бепарво бўлишдан ёки уни эътиборсиз қолдиришдан эҳтиёт бўл! У - Аллоҳ азза ва жалла назар соладиган жойдир... У инсон эга бўлган энг нафис, энг шарафли ва энг қимматли бир парча гўштдир. У - Аллоҳга элтувчи йўлингдир... Чунки Аллоҳ сари сафар оёқлар билан қилинадиган жисмоний сафар эмас, балки қалбларнинг Аллоҳ сари ҳаракатидир... Аллоҳ таоло айтади: «У кунда на мол ва на фарзандлар манфаат бермас, илло Аллоҳнинг ҳузурига тоза (соғлом) қалб билан келган кишиларгина (манфаат торур)» Шуаро сураси, 88-89-оятлар. Эй қалбларни ўзгартириб турувчи Аллоҳим, қалбларимизни Ўз динингда собит қил! @yunusalioxund
Open in TelegramЭслатма 📜«Тафаккур қилмайсизларми?», Анъом сураси, 50 оят. Субҳаанал Холиқил Мусаввир. Бош терисидан бош миягача бўлган анатомик тузилмалар 1. Сочлар (Hair) — бош терисидан ўсиб чиқадиган соч толалари. 2. Бош териси (Scalp / Skin) — бошнинг ташқи териси, яъни соч ўсадиган тери қатлами. 3. Тери ости тўқимаси (Subcutaneous Tissue) — ёғ тўқимаси ва қон томирларидан ташкил топган тери ости қатлами. 4. Эпикраниал апоневроз (Galea Aponeurotica) — бош терисининг пайсимон қалпоғи бўлиб, мустаҳкам пайсимон қатлам ҳисобланади. 5. Бош териси мушаклари (Scalp Muscles) — бош терисининг ҳаракатланишини таъминлайдиган мушаклар. 6. Калла суяги (Skull / Cranial Bone) — бош мияни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилувчи суяк тузилмаси. 7. Қаттиқ мия пардаси (Dura Mater) — мия пардаларининг энг ташқи қатлами бўлиб, мустаҳкам ҳимоя вазифасини бажаради. 8. Ўргимчаксимон мия пардаси (Arachnoid Mater) — мия пардаларининг ўрта қатлами бўлиб, тузилиши ўргимчак тўрини эслатади. 9. Юмшоқ мия пардаси (Pia Mater) — мия пардаларининг энг ички, жуда нозик қатлами бўлиб, бош мия юзасига бевосита ёпишиб туради. 10. Бош мия (Brain) — организм фаолиятини бошқарувчи ва унинг турли функцияларини мувофиқлаштирувчи марказий аъзо. ▫️Афсуски, Аллоҳ ақлингизни шунча қатлам билан ҳимоя қилиб қўйган бўлса-да, сиз уни ботил фикрлар, эътиқодлар ва ботил хулқ-атвор, амаллар билан тўлдирасиз... @yunusalioxund
Open in TelegramДунёда роҳат йўқдир. Бола улғаймоқ истар, қария ёшликни қўмсар, Бой боридан ташвиш чекар, камбағал йўғидан эзилар. Ишсиз киши иш тилар, ишли ишидан безор, Мағлуб бўлса, ғамга ботар, ғолиб бўлса ҳам топмас қарор. Ҳақиқий роҳат эса фақат жаннатдадир. Аллоҳим, бизни жаннат аҳлидан қилгин! @yunusalioxund
Open in Telegram