#13_xona МУАЛЛИФ: ШАМСИНУР #8 Шу пайт хонадаги тунги чироқ ўчди. — Жавлон! — Дилноза эрининг қўлини ушлади. — Тинчлан, ҳозир... Жавлон телефон чироғини ёқмоқчи бўлди. Аммо телефони ишламай қолганди. — Бу ҳам нимаси? Ҳозиргина зарядим бор эди-ку! У телефонни қайта-қайта ёқишга уринди. Фойдаси бўлмади. Хона қоронғуликка чўмди. — Болалар қаерда? — деди Дилноза шошиб. — Шу ерда-ку. Жавлон қўллари билан каравотни пайпаслади. Азизнинг оёғига тегди. — Азиз, ётибди . Бола уйқусираганча ингради. — Дада, нима бўлди? — Ҳеч нарса, ухлайвер. Шу пайт полда нимадир юмалаб кетди. Тақ... тақ... тақ... Иккаласи ҳам овоз келган томонга қаради. Қоронғуликдаги қора копток секингина пол бўйлаб ҳаракатланиб, эшик олдига бориб тўхтаб қолганди . Жавлон қотиб қолди. — Буни сен сурдингми? — деди у Дилнозага. — Мен жойимдан ҳам қўзғалмадим! Дилноза оғзини кафи билан беркитди. — Жавлон, чиқайлик бу ердан... Жавлон болаларни олиб чиқиш учун каравотга энгашди. Шу пайт тунги чироқ бирдан ёнди. Хона ёришди. Аммо улар кўрган манзарадан иккаласи ҳам даҳшатга тушди. Дераза очилиб, шамол дераза пардасини ҳилпиратарди. Юқори қаватдан оғир нарсанинг судралган овози эшитилди. Ғийқ... Иккаласи ҳам бир вақтда шифтга қаради. — Яна бошланди... — деб пичирлади Дилноза. Жавлон эшик томон юрди. — Сен болалар билан шу ерда қол. Мен бир қараб келаман. ДАВОМИ БОР... Реакциялар босиб мени ёзишга мужбур қилинг 😊👍 @shamsinurijodi
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 3 h | 2,030 |
| 6 h | 2,320 |
- After 6 hours2,320
- Total to date2,320