Account

Posts of YETTI CHINORUZ

newest first

#14288Video
Views2,200−58%vs avg
Forwards—
Reactions8
Comments—
#14285Photo
Views13,300+153%vs avg
Forwards—
Reactions12
Comments—
#14284Video
Views2,620−50%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#14283Link preview

Оила — жамият бўлагидир! Оила инсон учун мукаддас ва улуғ даргохдир. Инсон анашу даргохда туғилади, ўсади, унади, вояга етади. Оилани мамлакатнинг кичик бир муътабар парчаси деб қиёслаш мумкин. Инсон болаликдан вояга етгунга қадар ота-она ёки унинг ўрнини босувчи шахс тарбиясида бўлади. Бола вояга етгач, ўзи мустақил оила қуради. Одам қайси оилада бўлишидан катъий назар, унга садоқатли бўлиб қолиши зарур. Айниқса, оила аъзоларининг ўз хонадонига содиқ бўлиб колиши билан бир қаторда, шу оиланинг ор- номуси учун курашмоги, шаънига доғ тушурмай яшамоги зарур. Инсон ўз хаётида хамма вақт оилага, ватанга, дўст-бродарларига содиқ бўлиб яшаши керак. Оилага содиқ бўлмаслик одамда шу хонадондан, қариндош-уруғларидан узоқлаштиради. Биз юқорида оилани митти мамлакатга ўхшатдик. Хар қандай мамлакатнинг бошлиғи бўлганидек, оиланинг ўз бошлиғи бўлади. Одатда, оила бошлиғи бу отадир. Ота бўлмаган оилада она, ота ва она бўлмаган оилада эса катта ака, опа ёки оила аъзолари томонидан тан олинган киши бошлиқ саналади. Оила бошлиғи ким бўлишидан катъий назар, унинг сўзлари шу оила аъзолари учун қонун бўлмоги керак. Оила бошлиғининг хурмати жоида бўлиб, ўз оила аъзоларига муносиб рахбарлик қила олсагина, оилада тартиб –интизом, мехнат ва ором, ўзаро хурмат ва одоб-ахлоқ булади. Оила мустахкам ва обро-эътиборли булиши учун, оила бошлигининг обрў-эътибори ўз ўрнида бўлиб, оиланинг иқтисодий ахволини, унинг даромадини ва буромадини туғри ташкил қилмоги лозим. Оилада нималар етиштиришни, қандай даромат олишни, уни қандай сарф қилишни яхши билиши, оилада аъзолари ўртасидаги иноқликни таъмин этиши ва уларнинг тарбияси учун ғамхўрлик қилиб бориши зарур. Инсон болаликдан бошланади ва аста – секин вояга етиб боради, мустақил оила қуради. Хар бир ота-она ўз фарзандини вояга етиши, унинг уйли-жойли бўлиб, мустақил оила қуришини орзу қилади. Мустақил оила қуриш, ота-она бўлиш хар бир ўгил қиз учун шарафли вазифадир. Оила қураётган хар бир ёш оила хаётга хар тарафлама ақлий ва жисмоний жихатдан тайёр булмоғи керак. T.me/yettichinoruz

Open in Telegram
Views2,730−48%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
#14282Link preview
Views2,200−58%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#14281Link preview

Умрнинг қадри Ҳар биримиз билишимиз лозим бўлган нарсалардан бири шуки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бизни яратиб, баркамол инсон шаклига келтириб қўйгач, ўз ҳолимизга ташлаб қўймаган. Меҳрибон Роббимиз сизу бизни яратиш билан бирга, доимий равишда риоямизни қилиб, ҳамма тарафдан бизни ушлаб туради, тўғри йўлга йўллаб туради ва Ўзининг буюк неъматлари билан қамраб туради. Биз ҳар биримиз Аллоҳнинг ана шундай буюк неъматларига сазовор бўлган бандалармиз. Оддийгина мисол: бир марта нафас олмай ёки нафас чиқара олмай қолсак, ҳаётимиз тугайди. Демак, Аллоҳ ҳар сонияда бизни тутиб, аъзои баданимизни ҳаракатга келтириб туради. Мана, мен гапириб турибман. Шу лаҳзада юрагимнинг уриши тўхтаса, ҳаётимга якун ясалади. Ҳеч ким ёрдам бера олмайди. Мўмин инсон мана шу муҳим ҳақиқатни доимий равишда ҳис қилиб яшаши керак. Аллоҳ бизни ҳадсиз-ҳисобсиз, чексиз-чегарасиз неъматлари билан қамраб турибди. Нафас олишимиз ҳам, кўзимизнинг кўриши ҳам, тилимиз қимирлаб, оғзимиздан овоз чиқиши ҳам Аллоҳнинг неъматидир. Шу неъматни ишга солиб гапиряпмиз, лекин бу овоз қаердан, қандай қилиб чиқади, ўзимиз билмаймиз. Бу – Аллоҳ таолонинг қудрати, биз бандаларига марҳамати, иноятидир. Шунинг учун биз бу неъматларни фақатгина Аллоҳ таоло беришини тушуниб етишимиз, ўша неъматни зое қилмаслигимиз, ўша неъматнинг шукрини адо этмоғимиз матлубдир. Неъматнинг шукрини адо этиш икки қисм бўлади: биринчиси – маънавий, иккинчиси – амалий шукр. Маънавий шукр – неъмат берган Зотга берган неъмати учун ҳамду сано, мақтов айтишдир. «Аллоҳ менга жон, тан, қўл, кўз ва бошқа санаб, саноғига етиб бўлмайдиган неъматларни берди, шуларнинг шукрини адо қилишим лозим», деган тушунчада бўлиш ва бунга амал қилиш маънавий шукрдир. Амалий шукр – берилган неъматни ушбу неъматни берган Зот қандай ирода қилган бўлса, шундай тасарруф қилишдир. Ўзимизнинг бандалигимизни, ожизу нотавон, заиф, ҳожатманд, хор-зорлигимизни англаб етиб, бугунги кунимизга инсоф билан назар солайлик-чи, Аллоҳ таолонинг сон-саноқсиз неъматларини ҳалол йўлда сарфлаяпмизми? Уларнинг қадрига етиб, шукрини ўрнига қўйяпмизми? Албатта, йўқ. Бу эса бизнинг бандалик мақомимизга тўғри келмайди. Ўша буюк неъматлардан бири – умр неъматидир. «Умр» арабча сўз бўлиб, унинг луғавий маъноси «обод бўлиш»дир. Хўш, инсоннинг умри қандай қилиб обод бўлади? Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло инсонга жон ато этган, унга ҳаёт берган. Онадан туғилган чақалоқ йиғладими, демак, унинг жони бор. Аллоҳ таоло шу берган жон неъматига вақт неъматини ҳам қўшса, иккови қўшилиб умр бўлади. Онасини эмиб, ҳаёти обод бўляпти, онасининг қучоғида туриб, ҳаёти обод бўляпти. Умри ўтган сайин ободлик ҳам давом этяпти. Умр – инсон учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло томонидан берилган неъматларнинг энг буюкларидан биридир. Умр бўлмаса, инсон тирик бўлмаса, унга бошқа неъматларнинг кераги бўлмай қолади. Вафот этган инсон қандай неъматга эга бўлиши мумкин? Демак, бошқа неъматларга эга бўлиш учун аввало умр неъмати керак экан. Шундай экан, бу улуғ неъматнинг шукронаси ҳам шунга яраша бўлиши керак. Хўш, биз шу умр неъматининг эвазига яраша шукрни адо эта оляпмизми? Биз мана шу ҳақда ўйлашимиз лозим. Умр неъмати қанчалик аҳамиятли эканини англаб етиш учун билиб қўйишимиз керакки, Расули Акрам алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларида охират бўлиб, қиёмат қоим бўлганида бандадан энг аввал сўроқ-савол қилинадиган нарсаларнинг ичида умр неъмати бордир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Қиёмат куни Одам боласининг қадами Робби азза ва жалланинг ҳузуридан то У Зот ундан  беш нарса ҳақида сўрамагунича узилмас: умридан, уни нимага сарфлагани ҳақида; ёшлигидан, уни нимада ўтказгани ҳақида; молидан, уни қаердан касб қилди-ю, нимага инфоқ қилгани ҳақида ва илмига қандай амал қилгани ҳақида». Термизий ва Табароний ривоят қилишган. Демак, қиёматда бандадан албатта умри ҳақида сўралади. Умри ҳақида сўралганда, уни нимага сарфлагани ҳақида сўралади. Бинобарин, сиз билан биз қиёмат куни бу азиз умримизнинг ҳар лаҳзаси ҳақида сўралишимиз ҳақдир. Бу савол-жавобдан қочиб қутулиб бўлмайди.

Open in Telegram
Views2,330−56%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#14280Text

Ширин сўз – муваффақиятлар калити Оилада ёки жамиятда содир бўладиган катта-кичик жанжалларни диққат билан кузатар эканмиз, уларнинг кўпчилигига асосан қўпол сўз ва ёмон муомала сабаб бўлаётганига  гувоҳ бўламиз. Ўйламай гапириб қўйилган бир оғиз сўз катта-катта жанжалларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Ширин сўз кўпгина муваф-фақиятларнинг омилидир. У тараққий этган жамият ташкил этишнинг асосларидандир. Шунинг учун ҳам бу нарсага барча тарбиячилар ва ислоҳчилар катта аҳамият берадилар. Улар доимо кишиларни бошқаларга яхши сўзларни айтишга, мулойим гапиришга ундайдилар. Яхши, мулойим гапириш инсоннинг обрўсини орттиради, атрофига яхши дўстларни йиғади, барчанинг ҳурматига сазовор қилади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло  кишиларни ширинсўз бўлишга чақиради: «Бандаларимга айтгин, улар энг гўзал бўлган нарсани айтсинлар. Албатта, шайтон ораларини бузиб турадир. Албатта, шайтон инсон учун очиқ-ойдин душмандир» (Исро сураси, 53-оят). Аллоҳ ушбу оятда мусулмонларни ўзаро суҳбатларида, гап-сўзларида ширинсўз бўлишга буюради. Агар улар буйруққа итоат этмай, ёмон сўзларни ихтиёр қилсалар, албатта, шайтон ораларини бузади ва натижада ёмонлик ва душманлик содир бўлади. Бошқа бир оятда Аллоҳ шундай марҳамат қилади: «Ва одамларга яхши гаплар айтинг» (Бақара сураси, 83-оят). Аллоҳ таоло кишиларни паст овоз билан сўзлашга ундайди. Чунки ширинсўзлик шуни тақозо қилади. Овозини баралла қўйиб, бақириб-чақириб сўзлашни эса эшакнинг ҳанграшига ўхшатади: «Юришингда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир. Чунки овозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир» (Луқмон сураси, 19-оят). Аллоҳ таоло кишилар билан сўзлашаётганда, муомала қилаётганда очиқ юзли бўлишни буюради ва қўполликдан қайтаради. У Зот Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга қарата шундай дейди: «Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар» (Оли Имрон сураси, 159-оят). Демак, мусулмон одам ҳар доим хушмуомала, ширинсўз бўлиши лозим. Бежизга бу сифат Қуръони каримда тилга олинмаяпти. Бу нарсалар ҳаётда тинчлик ва бахт-саодатни орзу қилган ҳар бир жамият учун зарурдир. “Иймон” китобидан T.me/yettichinoruz

Open in Telegram
Views2,580−51%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#14277Video
Views5,2600%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#14274Photo
Views24,800+372%vs avg
Forwards—
Reactions22
Comments—
#14272Link preview

Яхшилик қилиш фазилати Ислом дини сизу-бизни улуғ амаллардан бири бўлмиш, яхшилик қилишга буюрган. Динимизда яхшилик қилишнинг фазилати жуда улуғ ҳисобланади. Айниқса, ҳозирги синовли кунларда мискинларга, фақирларга, қийналганларга яхшилик қилиш айни савобли ва баракотлидир. Шу ўринда, айтиб ўтишимиз керакки, мана шундай синовли кунларда жуда кўплаб юртдошларимиз бошқаларга яхшилик, хайр-саховат қилдилар. Кимлардир маблағ билан, ёки ноз-неъматлар билан, ёки қурилиш моллари, хўжалик моллари билан, ҳаттоки уй-жой олиб бериш билан яхшилик қилдилар. Аслида, яхшилик қилиш, вожиб амал. Вожиб дегани, лозим дегани, шарт, зарур дегани. Чунки, Қуръони каримнинг кўп ўринларида Аллоҳ таоло инсонларни яхшилик қилишга, эзгуликка буюради. Ҳаттоки, яхшилик қилишда мусобақалашишга буюради. Қуръони каримнинг Бақара сураси 148-оятида: «Фастабиқул хойроот» дейилади. Маъноси: «Эй бандалар, яхшилик қилишга шошингиз» дегани. Оли Имрон сураси 114-оятида «Юсаариъууна фил хойроот», яъни «Ҳақиқий мусулмон бандалар шундай инсонларким, улар яхшилик қилишда ўзаро мусобақалашадилар», дейилган. Бу ояти карималардан келиб чиқадиган биринчи маъно яхшилик қилишга интилиш ва шошиш бўлса, иккинчи маъно бировларга асло ёмонлик қилмасликдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам яхшилик қилишда улкан намуна бўлганлар, ҳамда сизу-биз мусулмонларни яхшилик қилишга қаттиқ тарғиб этганлар. Ул зотнинг шундай сўзлари борким, «Кимки бирор одамнинг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ таоло ҳам унинг ҳожатини чиқариб қўяди». Яна бир ҳадисда айтиладики, «Ораларингизда энг яхшиларингиз ўзига раво кўрган нарсани бошқага, бошқа инсонларга ҳам раво кўрганидир». Яхшилик қилиш маблағ билан, бирор махсулот билан, жисмоний ёрдам билан, тил билан бўлиши мумкин. Яхшилик қилишнинг савоблари, самаротлари жуда каттадир. Қуръони каримда яхшиликнинг савоби, самараси 7 баробардан 700 баробаргача бўлиши айтилади. Шунингдек, Қуръони каримнинг «Ар-Роҳман» сураси 60-оятида айтилганким, «Жазааъул иҳсаани иллал иҳсаан», яъни «яхшиликнинг мукофоти фақат яхшилик бўлгайдир». Шундай экан, азиз мўъмин-мусулмонлар, яхшиликларимизни, хайр-саховатларимизни ҳатто, яримта хурмо бериб бўлса ҳам яхшилигимизни кўпайтирайлик. Мол-дунёни Аллоҳ беради, ўзим топаяпман, деб ғурурга берилмайлик. Яна айрим инсонлар бор, бировга бергиси келмайди-да, кўплаб исрофларга йўл қўяди. Бир куни бир йигит шайхни олдига бориб, «Мен камбағалман, ишимда унум, ривож, барака йўқ» дебди. Шайх эса, «хайр-садақот қил» дебди. Икки, уч марта келса ҳам шайх шу жавобни бераверибди. Ниҳоят, йигит, ўзи қийналган бўлсада, имконияти даражасида хайр-садақа қила бошлабди. Бир неча йилдан сўнг, шайхни бир эҳсонга чақиришибди. Шайх қараса, катта иморат, кўп мол-дунёга эга уй экан. Эҳсондан сўнг, шайх уйнинг эгасини кўрмоқчи бўлиб, чақиртирса, ўша йигит экан. Йигит хурсанд ҳолатда айтибдики, «ўша пайти, сиз айтгандингиз, эҳсон қил, яхшилик қил, хайр-садақа қил, мен доим ўша нарсани ўзимга лозим тутдим, мана бугун шундай даражага етдим». Уламолардан бири айтган экан, бир бўлак нонни эҳсон қилишнинг савоби 100 ракат нафл намоздан афзал. Бир бўлак нон беришинг 100 ракат нафл намоздан афзал, бир луқма ҳаром луқмадан тийилишинг 1000 ракатдан, бир ғийбатдан тийилишинг 10 000 ракатдан, ота-онага қилган ҳар бир хизматинг ва ҳимматинг 100 000 ракатдан афзалдир. Бир куни бир одам бир шайхдан сўрабди, мен катта мол-дунё тўпладим, шуларни нариги дунёга олиб кета оламанми? Ҳа, дебди шайх. Агар ҳаммасини хайр-садақа қилиб юборсанг, ҳаммасининг савобини ўзинг билан олиб кета оласан, деган экан шайх. Шундай экан, азизлар яхшиликларимизни кўпайтирайлик. Улардан ҳосил бўладиган савобларни ўтганларимиз руҳи покларига бағишлайлик. Аллоҳ таолодан юртимизга, хонадонларимизга, фарзандларимизга тинчлик, омонлик, хотиржамлик, саломатлик неъматларини кўплаб ёғдиришини сўрайлик. T.me/yettichinoruz

Open in Telegram
Views5,110−3%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#14271Text

🇺🇿 ДАВЛАТ БАЙРОҒИМИЗ — МИЛЛИЙ ҒУРУРИМИЗ ВА ИФТИХОРИМИЗ! 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Байроқ — оддий мато эмас. У бир халқнинг тарихи, бугуни, орзу-умидлари, озодлиги ва келажагини ўзида мужассам этган муқаддас рамздир. Байроғимизга қараганимизда, унда халқимизнинг асрлар давомида орзу қилган тинчлиги, мустақиллиги, бирлиги ва буюк мақсадларини кўрамиз. 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган. Бу тарихий сана халқимизнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш, мустақил давлат сифатида дунёга юз тутиш йўлидаги муҳим қадамларидан биридир. Байроғимиздаги ҳар бир ранг ва белги чуқур маънога эга. Мовий ранг — мусаффо осмон, тинчлик, ҳаёт ва эзгу ниятлар рамзи. Оқ ранг — поклик, ҳалоллик, ёруғ келажак ва тинчлик тимсоли. Яшил ранг — табиат, янгиланиш, ҳаёт ва умид рамзидир. Қизил чизиқлар эса ҳаётий куч, халқимизнинг жўшқинлиги ва тириклик оқимини ифодалайди. Ҳилол ва ўн икки юлдуз халқимизнинг тарихий анъаналари, маънавий қадриятлари ҳамда эзгу интилишларини акс эттиради. Азизлар, байроқнинг қадри фақат уни баланд кўтаришда эмас, балки у ифодалаган қадриятларга муносиб яшашдадир. Агар биз Ватанимизни севсак, унинг байроғини ҳурмат қилсак, бу аввало ўз ишимизни ҳалол бажаришимиз, илм олишимиз, одоб-ахлоқимиз, ўзаро меҳр-оқибатимиз ва юрт тинчлигига ҳисса қўшишимиз билан намоён бўлади. Қачонки байроғимиз халқаро майдонларда кўтарилса, спортчиларимиз ғалаба қозонса, олимларимиз кашфиёт қилса, ёшларимиз дунё саҳнасида юртимиз номини улуғласа — қалбимизда чексиз фахр ва ҳаяжон уйғонади. Чунки ўша байроқ остида миллионлаб юртдошларимизнинг орзу ва умидлари мужассам. Ватан туйғуси фақат баландпарвоз сўзлар билан эмас, балки кундалик ҳаётдаги амаллар билан исботланади. Кўчамизни тоза тутиш, ота-онамизни эъзозлаш, устозларимизни ҳурмат қилиш, қонунларга риоя этиш, бировнинг ҳаққига хиёнат қилмаслик, ёш авлодга яхши тарбия бериш — буларнинг барчаси Ватанга муҳаббатнинг амалий кўринишидир. Байроғимизни ҳурмат қилган инсон — Ватанини ҳурмат қилади. Ватанини ҳурмат қилган инсон эса унинг равнақи учун масъулият билан яшайди. Келинг, давлат байроғимизни кўз қорачиғимиздек асрайлик. Унинг шаънига муносиб бўлайлик. Юртимиз тинчлиги, халқимиз бирлиги, фарзандларимизнинг ёруғ келажаги учун сидқидилдан хизмат қилайлик. Зеро, байроғи баланд, қалби бир, мақсади муштарак халқнинг келажаги ҳам буюк бўлади! Аллоҳ таоло Ватанимизни тинч, халқимизни омон, байроғимизни ҳамиша баланд қилсин! 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 МУҲАММАД ҚУДДУС АБДУЛМАННОН 🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿 👇👇👇👇👇👇👇 http://T.me/yettichinoruz

Open in Telegram
Views3,560−32%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
#14270Video
Views3,270−38%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—