Account

Posts of Yazdurdiyev | #МарсликОвчи

newest first

#6076Photo
Views1,470−27%vs avg
Forwards—
Reactions21
Comments—
#6065Photo

Муротжон Азимовнинг Қашқадарё вилоятига раҳбарлик қилаётганига 5 йил! 1976 йил 16 мартда туғилган Муротжон Азимов — ҳуқуқшунос, давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда катта тажриба тўплаган раҳбар. 1998 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. У меҳнат фаолиятини шаҳар прокуратураси терговчиси сифатида бошлаб, Бош прокурор ўринбосари лавозимигача кўтарилган. Шунингдек, Божхона қўмитаси раиси сифатида ҳам фаолият юритган. 2022 йилда Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига тайинланган. Генерал-майор унвони соҳиби бўлган Муротжон Азимов «Меҳнат шуҳрати» ва «Фидокорона хизматлари учун» орденлари билан тақдирланган. Қатъий позицияси, коррупция ва ёлғонга нисбатан муросасиз муносабати билан ажралиб турадиган раҳбарнинг беш йиллик фаолияти вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим ўзгаришлар ва янги ташаббуслар билан ёдда қолмоқда.

Open in Telegram
Views1,810−10%vs avg
Forwards—
Reactions17
Comments—
#6063Text

Конспирологияга муккасидан кетганлар ҳам ер юзидаги ғалати ҳодисалар фонида ўз версияларини илгари суришмоқда. Гўёки, “Матрица” тизимида техник носозлик юз берибди. Шу боис тизим ўзгача хусусиятларга эга инсонлардан энергия олиб, янги дастурий режимга ўтаётган эмиш. Бу эса уларда бош оғриғи, саломатликдаги ўзгаришлар ва турли ноқулайликларни келтириб чиқарармиш. Эзотериклар ҳам қараб туришгани йўқ. Уларнинг талқинига кўра, инсоният 5D — бешинчи ўлчамга ўтиш жараёнида. Бу босқичда юқори онг ва кучли тафаккур соҳибларини ижобий ўзгаришлар кутармиш. Аммо трансформация даврида хотира сусайиши, айрим воқеаларни эслай олмаслик кузатиларкан. Оддий инсонлар эса янада “оддийлашиб” борармиш. Хуллас, конспирология, эзотерика, “Матрица” ва квант трансформацияси — ҳаммаси бир қозонда қайнамоқда. Фитна назарияларини қаранг-а! Бекорчиликдан-да… Ие, нима деётгандим? Бошим оғиб қолди. Кейинроқ давом эттираман. 😁

Open in Telegram
Views2,910+45%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#6062Text

Сўнгги кунларда дунёда эътибор тортаётган бир қатор ғалати ва ноодатий воқеалар: АҚШ: Авиация тизимида “Стоп!”. Авиарейслар бекор қилинди ёки кечиктирилди. АҚШ осмони маълум муддатга ёпилди. Европа: Аҳолига фавқулодда вазиятлар учун камида 72 соатлик озиқ-овқат ва ичимлик суви захирасини тайёрлаш тавсия этилмоқда. Швеция ва Норвегия: Фуқароларга бир ҳафталик фавқулодда яшаш захирасини шакллантириш бўйича тавсиялар берилган. АҚШ ҳарбий тизими: Ҳарбий базаларнинг ташқи электр таъминотисиз узоқ муддат ишлаш имкониятларини кучайтириш режалари муҳокамада. Космос: Осмонда ноодатий ёруғлик ва ҳалқасимон шакллар акс этган видеолар тарқалмоқда. Европа: Давлатлар фавқулодда вазиятларда алоқа, энергетика, озиқ-овқат ва бошқа муҳим тизимларнинг узлуксиз ишлашига тайёргарликни кучайтирмоқда. Microsoft глобал узилиши: 12–14 ноябрь кунлари Outlook, Teams ва бошқа Microsoft хизматларида катта узилиш кузатилди. Муаммо 70 дан ортиқ мамлакатдаги фойдаланувчиларга таъсир қилди. Компания бу киберҳужум эмас, техник носозлик бўлганини билдирди. Япония: 2 ноябрь куни мамлакат аҳолисига зилзила ва вулқон фаоллиги каби табиий офатларга тайёргарликни кучайтириш бўйича янги чақириқ берилди. Дунё нимага тайёргарлик кўряпти?

Open in Telegram
Views2,860+43%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#6058Video
Views2,120+6%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—
#6057Photo

Ички ишлар вазири матбуот котибининг ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Агар биз билмаган бошқа сабаблар бўлса, фикрим ожиз. Аммо тизим обрўсига путур етказишга уринганларга нисбатан қатъий позиция билдиргани учун уни қоралаш, менимча, хато. Ички ишлар — давлат куч-қудратининг муҳим таянчларидан бири. Бундай тизимнинг матбуот хизмати ҳам ҳар доим ҳам мулойимлик билан иш юрита олмайди. Баъзан қатъият, жасорат ва принципиаллик ҳам талаб этилади. У эса айнан шу жиҳатлари билан ажралиб турарди. Тизим шаънини ҳимоя қилишда гап қуролига кўксини тутган инсон эди. Зеро, у ҳимоя қилган тизим — давлат тизими. Нима бўлганда ҳам, у ҳурматга лойиқ. Кеча айтганимдек, кеча– қаҳрамон, бугун чумчуққа озор бергани учун душманга айланмаслиги керак. Ватанпарварлик ва тизим манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги биргина эҳтимолий хато инсоннинг барча хизматларини инкор этишга асос бўлмаслиги лозим.

Open in Telegram
Views2,550+27%vs avg
Forwards—
Reactions13
Comments—