Инсонларнинг ҳаракатлари, фикрлари ва ҳиссиётларига ўз нуқтаи назарингиз билан баҳо берманг. Сиз уларнинг ичида нималар кечаётганини ҳатто ярмини ҳам билмайсиз... ва била олмайсиз ҳам..! Хуршида Бахрамовна🧚♀ https://t.me/yashash_baxti
Open in TelegramPosts of 🤩Яшаш бахти🤩
Ҳаётий тажрибалар шуни кўрсатадики, муваффақиятларга қобилиятдан кўра кўпроқ тиришқоқлик билан эришилади. Ўз ишига жону жаҳдини бериб ишлаган инсон албатта ғолиб бўлади. https://t.me/yashash_baxti
Open in Telegram❗️Ҳар куни 20 дақиқа спорт билан шуғуллансангиз, саломатлигингиз сизни безовта қилмайди. ❗️Ҳар куни 20 дақиқа уйингизни тозалаш ишлари билан шуғуллансангиз, хонадонингизда бетартиблик кузатилмайди. ❗️Ҳар куни 20 дақиқа диққатни жамлаб, бир нуқтага қаранг, шунда сизнинг ақлий фаолиятингизда инқироз кузатилмайди. ❗️Ҳар куни 20 дақиқа турмуш ўртоғингизни жон қулоғингиз билан эшитинг, натижада муносабатда муаммолар кузатилмайди. ❗️Ҳар куни ҳеч бўлмаганда 20 дақиқа кераксиз ахборотларни эшитмасликка ҳаракат қилинг, шунда миянгизни кераксиз маълумотлардан ҳимоя қиласиз. ❗️Ҳар куни 20 дақиқа харажатларингизни ҳисоб-китоб қилсангиз, молиявий муаммоларга дуч келмайсиз. ❗️Ҳар куни 20 дақиқа ҳеч нарсани ўйламасдан, руҳан ва жисмонан ором олсангиз, чарчоқ нималигини унутасиз. ❗️Ҳар куни 20 дақиқа бадиий китоб ёки фойдали қўлланма ўқисангиз, тажрибангиз ошади, дунёқарашингиз кенгаяди. ❗️Ҳар куни 20 дақиқа ташқи кўринишингиз парваришига вақт ажратсангиз, соғлом ва гўзал бўласиз Хуршида Бахрамовна
Open in Telegram(Кундалик ҳаётда фойдаланиш учун) 1️⃣. Ўзингизни ҳис қилишни ўрганинг. 🧠 “Одамлар кўпинча ўз ҳисларидан қочишади. Ҳислардан эмас, уларни тушунмасликдан қўрқиш керак.” ✍️ Карл Роджерс 🌷 Агар ғамгин бўлсангиз — тингланг, аччиқлансангиз — сабабини топинг. Ҳис-туйғуларингизни таҳлил қилинг. 2️⃣. Бир кунда ҳаммасини ҳал қилишга уриниш шарт эмас. 🕊 “Бир кунда ҳамма муаммоларни ҳал қилиб бўлмайди. Биринчи қадам кифоя.” ✍️ Виржиния Сатир 3️⃣. Ўтмишга эмас, келажакка қаранг. 🕰 “Ўтмишда юриш — ҳаётни қайта-қайта ютқазиш демакдир.” ✍️ Альберт Эллис ✔️ Ҳар кун — янги имконият. Ўтмишни сабоқ сифатида қабул қилинг, жанг майдони эмас. 🌺 Яхшилик ўзингиз учун қийматли бўлсин. 4⃣. “Йўқ” дейиш — руҳий саломатликнинг қисми. 🚫 “Ҳаддан ташқари елкада юк бўлиши — “йўқ” дейишни билмаганликдан келиб чиқади.” ✍️ Брене Браун ✔️ Ҳар нарсага рози бўлиш ҳам рухий ҳам маънавий чарчоқни яратади. Хуршида Бахрамовна🧚♀ https://t.me/yashash_baxti
Open in Telegram"Соғлом экансан — сенда мингта муаммо бўлиши мумкин. Аммо соғлигингни йўқотсанг, биттагина муаммо қолади — у ҳам бўлса, айнан соғлигингни тиклаш." Биз ҳаётда кўп нарсани орзу қиламиз: пул, муваффақият, муносабатлар, тан олиш... Лекин соғликсиз бунинг бирортасидан баҳраманд бўлиш мумкинми? 🔹 Танамиз — руҳиятимизнинг ифодаси. 🔹 Руҳий зўриқиш, тажанглик, туйғуларни ичга ютиш — организмда касаллик сифатида намоён бўлади. 🔹 Шу боис ҳам ҳар бир оғриқ — бу тананинг бизга берган сигналидир: "Тўхта! Қулоқ сол! Ўзингни эшит!" Соғлик — касалликнинг йўқлиги эмас, балки ички хотиржамлик, ҳиссиётларни қабул қилиш, тананг билан ҳамоҳанг дўстликда яшаш. 🌀 Психосоматика шуни ўргатадики: ҳар бир симптом ортида айтилмай қолган туйғу, оғриқли хотира ёки ечилмаган ички зиддият ётади. Ҳақиқий шифо танани эмас, туйғуни тузатишдан бошланади. ➕ Эътиборни ташқаридан эмас, ички оламиңгдан бошла. Шу ерда барча жавоблар яширин. Хуршида Бахрамовна🧚♀ https://t.me/yashash_baxti
Open in Telegram#Мотивация Бахтли бўлиш учун сизни ўша манзилга етаклайдиган инсонни излашингиз шарт эмас! Шунчаки бахтни ўзингизда ҳис қила бошлашингиз билан қалбингиздан нур таралади! Атрофингиз сизни мамнун қилишни хоҳлайдиган инсонлар билан тўла бошлайди!!! Унутманг биз бу оламга атрофимиздаги дунёни ТАНЛАШ ВА ЯРАТИШ учун келганмиз!!! Сизнинг танловингиз нима? Аслида нимани хоҳлаётганингизни қалбингиздан сўранг. Хайрли кун азизларим. Хуршида Бахрамовна🧚♀ https://t.me/yashash_baxti
Open in Telegramминнатдорчилик туйғуси борлиқни кўр қилmaydi, аксинча, у кўзимизни очиб, ҳар бир лаҳzada яширинган мўъжизаларни кўришга мажбур қилади. Бу шунчаки одоба эмас, балки борлиқнинг энг чуқур ҳақиқати билан уйғунлашиш ва ҳаётни янгидан кашф этиш санъатидир.
Open in TelegramAssalomu aleykum Yashash baxti kanalingiz azosiman U yerda yoziladigan soʻzlar uchun juda juda katta rahmat aytmoqchiman sizga
Open in Telegram#Ривож ⚡️Нега аёллар молиявий масалалар учун ҳаддан ташқари хавотир олмаслиги керак? Охиригача ўқинг ҳайрон қоласиз. Биринчидан, молиявий стресс аёл соғлиғини издан чиқаради. Гарвард университети тадқиқотларига кўра, пул учун хавотирланадиган аёлларда юрак-қон томир касалликлари хавфи 40% га юқори бўлар экан. Иккинчидан, аёлнинг психикаси доимий хавотир учун яратилмаган. Психолог Жеймс Холлис таъкидлашича, аёл энергияси ғамхўрлик ва уйғунликка қаратилган, кураш учун эмас. Учинчидан, пул ҳақидаги хавотир унинг эркак билан боғланишини йўқотади. Аёл эркак молиявий масъулиятни ўз зиммасига олишини ҳис этиши керак. Тўртинчидан, пул бу шунчаки рақам эмас, балки хавфсизлик туйғуси. Агар эркак молиявий масалаларни ҳал қилмаса, аёл онгсиз равишда унда ўз келажагига таҳдид кўради. Бешинчидан, молиявий стресс оилани ичидан емириб юборади. Хуршида Бахрамовна🧚♀ https://t.me/yashash_baxti
Open in Telegram#Тафаккур СИЗ – кўраётган киноларингиз, ўқиётган китобларингиз, бирга вақт ўтказаётган инсонларингиздан ИБОРАТСИЗ. Сал тушунарсиз чиқдими?😅 Мисол орқали тушунтираман. Сиз детектив кинолар кўрасиз👩🏻✈️👨🏽✈️ Мунтазам равишда. Сизнинг реал ҳаётингиз ҳам нисбатан детектив воқеларга бой бўлади. Нега шундай бўлади? 🤷🏽♂️Сабаби оддий. Кундалик ҳаётимиздаги барча воқеалар хоҳлаймизми йўқми барибир ўй фикрларимизга таъсир қилади. Ўй фикрларимиз эса реал ҳаётимизга таъсир қилувчи асосий фактор. ☝🏻Демак шундай экан нималар қиляпмиз, кимлар биланмиз бу борада эътиборли бўлайлик! 📌P.S. Афсуски ҳозирги пайтда аксарият ҳолларда тутуриқсиз китоблар ўқилмоқда, боши муаммолардан чиқмайдиган инсонларни ҳаётини кўрсатадиган сериаллар кўрилмоқда, азоб, ҳижрон, айрилиққа оид куйлар тингланмоқда... Бундан кейин реал ҳаёт ҚАНДАЙ БЎЛСИН? Хуршида Бахрамовна🧚♀ https://t.me/yashash_baxti
Open in TelegramРивож 📌 Ҳар бир бажарилган вазифа Яратувчи томонидан планетар масштабда ҳисобга олинади. Сиз олган билим, олган англашларингиз, хулосаларингиз сизнинг энергетик майдонингиздаги ҳар инсонни ривожлантиради (эр, фарзанд, ота-она, дўст, танишларингиз). Чунки биз Ягона Яратувчидан яралганмиз. Манба битта! Бир тананинг турли ҳужайра ва аъзоларимиз. Масалан, ман эришган натижа ҳаммамизники (шу жумладан, мени орқага кетишим ҳам). Ўзингизни кичик санашни бас қилинг! Бизнинг ҳар биримиз Ер планетасини ривожлантириш учун юборилганмиз! Атрофдан узулинг ва ривожланинг, шунда «сизникилар» ўзлари етиб олишади. Албатта улар бошида хафа бўлишади. Уларни ақлини (шунчаки улар билан гаплашиб) хурсанд қилишдан кўра, руҳини бойитиш муҳимроқ. Ҳеч кимга ҳеч нарсани исботламанг. Шунчаки ўз йўлингизда давом этинг. Хуршида Бахрамовна🌹 https://t.me/yashash_baxti
Open in Telegram#Ривож 🌝 AТРОФДAН КУТИШ, ЕТИШМОВЧИЛИК ТУЙҒУСИНИ ШAКЛЛAНТИРAДИ ☀️Руҳий ривожнинг моҳияти ҳинду, мусулмон, насроний, яҳудий, буддист, сикҳ деб аталмайди. ☀️Руҳий ривожнинг моҳияти - қалбни тозалашда! ☀️ Қалбда яшайдиган • ҳасадни 👉 меҳрибонликка, • очкўзликни 👉 саховатга, • зулматни 👉 ёруғликка, • худбинликни 👉 очиқликка, • нафратни 👉 севгига айлантириш дастлабки вазифадир ☀️Яхшилар, агарда Сизда «Севгини атрофимдаги инсонлар беришлари керак», - деган фикр бўлса, демак ҳаётингизни мураккаблаштирибсиз. ☀️Aтрофдан кутиш - инсонда етишмовчилик туйғусини шакллантиради. ☀️Бошқаларнинг доимий ва соф севгисини истасангиз, ўзингизга бўлган севгини мустаҳкамлашни бошланг. ☀️Ўзингизга меҳрибон ва мулойим бўлинг. Ўзингизни қадрланг. Фикрларингизни ўзгартиринг. ☀️Сизга осон ва кучли практикани тавсия қиламан: Қалбингизда олтин рангли нурни тасаввур қилинг, у Севги нури эканлигини ҳис қилинг ҳамда уни бутун оламга таратинг. Бутун вужуднгиз, туйғуларингиз Севги ва миннатдорчилик туйғусини туйсин. ☀️Бу жараёнда, ичингиздаги табиий Севги юқори тебраниш билан ёйилиб, меҳр-муҳаббат муносабатларига олиб боради. Ҳаракат қилиб кўринг. ☀️ Бахт - қалб ҳолати билан боғлиқ. 😘Мен Сизни Сиз ўйлаганингиздан ҳам кўпроқ бахтли кўришни истайман. Хуршида Бахрамовна🧚♀ https://t.me/yashash_baxti
Open in Telegram#Ривож 🟢Ҳар қандай эмоция, оғриқ, муаммо келганда ҳал қилиб қўйгиси келиш энг катта хато. Инсон аслида вазиятни англаш ўрнига ютқазмаслик учун курашади, мана шу жойда, типирчилаб қолади. Яратувчидан олдин ҳукм, хулоса қилмоқчи бўлади. 🟧Вазият нима учун келди? Яратувчи нима демоқчи бу вазият, инсонлар орқали? ⬜️Нимаики вазият, оғриқ келса уни ҳал қилишга ҳаракат қилмаслик керак, тезликда хулоса, ҳукм чиқариш мана шу вазиятни қотириб қўяди. Ташқарида вазиятни бошқаришга ёпишмаслик керак. Хуршида Бахрамовна❤️ https://t.me/yashash_baxti
Open in TelegramИнсон ўзини кашф қилиши учун битта умр кам.🧐 Баъзан эса ўзини кашф қилиши учун 1 кун кифоя.🥳 Кунингиз хайрли, кунингиз ажойиб дақиқаларга тўла бўлсин😘 Ўзингизни кашф қилишдан чарчаманг!!🤩 Хуршида Бахрамовна💚 https://t.me/yashash_baxti
Open in Telegram🌟 Бошқаларнинг ҳаётини орзу қилманг, чунки... Сиз бошқалардаги зоҳирнигина кўрасиз. Сиз умр ҳикоясининг фақатгина муқаддимасини ўқигансиз холос. Эҳтимол бошқалардаги сиз неъмат деб ўйлаган нарса синов ва фитнадир. Эҳтимол сиз шуҳрат деб ўйлаган нарса ташвишдир. Эҳтимол сиз мол деб ўйлаган нарса тўсиқ ва пардадир. Эҳтимол сиз ҳайбат деб ўйлаган нарса қуруқ пўстлоқдир. Эҳтимол сиз роҳат деб ўйлаган нарса хавфдир. 🌟 Сизга фақатгина Аллоҳ сизга ёзган ҳаёт, ҳиссиёт ва ҳолатгина муносибдир! Хуршида Бахрамовна 💚 https://t.me/yashash_baxti
Open in Telegram