Account

Posts of Yakkabog'24

newest first

#16505Text

#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Фуқароларнинг профилактика инспекторига алоқа тугмалари орқали хабар юбориш тартиби белгиланди   Ҳукумат қарори (639-сон, 25.11.2026 й.) билан “Фуқароларнинг профилактика инспекторига алоқа тугмалари орқали хабар юбориш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.   🔰 Низомга кўра, алоқа тугмалари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, профилактика инспекторлари хизмат хонасида бўлмаган вақтда уларга мурожаат ва хабар юбориш учун профилактика инспекторларининг маҳалладаги хизмат хоналари эшикларида ўрнатилади.   ✅ Алоқа тугмаларининг ишлаш ҳолати ҳудудий ички ишлар органлари томонидан назорат қилинади.   💻 Алоқа тугмаси орқали юборилган мурожаат ва хабар бўйича профилактика инспекторининг хизматда фойдаланиши учун ажратилган махсус планшетига ёки мобил қурилмасига овозли сигнал берилади.   ⏳ Бунда ҳар бир профилактика инспектори келиб ташган мурожаат ва хабарни 5 дақиқа ичида қабул қилиш чораларини кўриши лозим.   📖 Мурожаат ва хабар уни биринчи қабул қилган профилактика инспектори томонидан ўрганиб чиқилади.   🖼 Алоқа тугмаси орқали юборилган мурожаат ва хабар профилактика инспектори томонидан ёки тегишлилигига кўра ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари ёхуд бошқа ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади ҳамда натижалари юзасидан фуқарога жавоб хати юборилади. Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни: https://lex.uz/docs/8633955 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

Open in Telegram
Views845−85%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#16504Text

Газлаштирилмаган ҳудудларда ноябрь ойи учун электр энергияси тўловлари 350 кВт·соатлик базавий меъёр асосида ҳисобланади. Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, иситиш мавсумида табиий газ билан таъминланмаган ёки газ етказиб бериш имконияти чекланган ҳудудлардаги хонадонлар учун электр энергиясининг базавий меъёри 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатга оширилди. Ушбу хонадонлар 350 кВт·соатгача электр энергияси учун 1 кВт·соатга 650 сўмдан тўлайди. Янги тартиб 1 ноябрдан амал қилади. Имтиёздан фойдаланиш учун ариза ёки қўшимча ҳужжат талаб этилмайди — у тасдиқланган рўйхат асосида автоматик қўлланилади. Рўйхатларни шакллантириш ва биллинг тизимига киритиш ишлари 25 ноябрга қадар якунланади. Масалан, ой давомида 300 кВт·соат электр энергияси истеъмол қилган хонадон аввалги меъёр бўйича 220 минг сўм ўрнига янги тартиб асосида 195 минг сўм тўлайди. Энергетика вазирлиги

Open in Telegram
Views6,820+24%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#16498Photo

ҲУДУДЛАРДА САНИТАРИЯ-ЭКОЛОГИК ҲОЛАТ ЎРГАНИЛДИ Халқ депутатлари Яккабоғ тумани Кенгаши депутати А. Кенжаев ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Яккабоғ туман Кенгаши раиси А. Раҳимов ҳамкорлигида туманда депутатлик ўрганиши олиб борилди. Ўрганишдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги 362-II-сонли «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш, ҳудудларда санитария-экологик ҳолатни яхшилаш ҳамда чиқиндилар билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олишдан иборат. Ўрганиш давомида ҳудудлардаги тозалик ва ободонлаштириш ҳолати, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш, уларнинг белгиланмаган жойларга ташланишининг олдини олиш ҳамда санитария талабларига риоя этилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўрганиши жараёнида мавжуд муаммоларни бартараф этиш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва аҳоли ўртасида экологик маданиятни юксалтириш муҳимлиги таъкидланди. t.me/YakkabogKengashiKotibiyati Instagram|Facebook | YouTube

Open in Telegram
Views5,400−2%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#16496Photo
Views6,380+16%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#16495Text

Forwarded from Huquqiy axborot

😎😎😎😎😎😎 #Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Меҳнат ва машғулотлар соҳасида шаҳвоний шилқимликка йўл қўймаслик қатъий белгиланди   Қонун (ЎРҚ–1189-сон, 13.11.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.   🔰 Қонун билан Меҳнат кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, Меҳнат ва машғулотлар соҳасида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди.   📝 Меҳнат ва машғулотлар соҳасида шаҳвоний шилқимлик деганда шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, ташқи қиёфасини ёки қадди-қоматини тавсифлашда, имо-ишора қилишда, тегинишда, чақиришда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этиш тушунилади.   📓 Иш берувчи меҳнат жамоасида шаҳвоний шилқимликдан холи муҳит яратиш учун барча зарур чораларни кўриши шартлиги белгиланди.   📌 Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

Open in Telegram
Views6,000+9%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#16494Video
Views6,400+17%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#16486Photo
Views7,450+36%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—