Forwarded from Nurmuhammad Xo'ja
СУРХОН Қуёш боқар, ҳаёт қайнайди, Ҳар кулбаси кўркам, саройли. Тоғларида баҳор ўйнайди, Сурхондарё жуда чиройли! Вижирлайди тоза ирмоқлар, Булоқлар ҳам гўзал ўйноқлар. Ҳилпирайди момоқаймоқлар: Сурхондарё жуда чиройли! Оппоқ бўлиб, бўлиб хушният, Бодом гуллар жилвакор ғоят. Сиз кечиринг, ўн бир вилоят, Сурхондарё жуда чиройли! Яқин жуда бу ерга осмон, Булут бўлиб сузади иймон. Одамлари билмайди ёлғон, Сурхондарё шунга чиройли! 📃 Хайрулла Ҳамидов 🎥@nurmuhammadshoir
Open in Telegram