Views growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 3 h | 168 |
| 6 h | 192 |
| 8 h | 202 |
- After 6 hours192
- Total to date202
Hours after publication
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 3 h | 168 |
| 6 h | 192 |
| 8 h | 202 |
🧕Бир опамиз айтиб бердилар... Ҳаётий воқеа. Ҳижоб Бу аёл давлат муассасаларида ишлаган, кўзга кўринган фан арбоби эди. Елиб-югуриб ишлаб, нафақа ёшига ҳам етди. Аллоҳнинг раҳмати эса бошланган (динимизга йўл очилган) йиллар эди. Унга рўмол ўрашни (ҳижобмас) таклиф этдик. - Ўлсам ҳам ўрамайман, - деган кескин жавоб, албатта, кўнглимизни оғритди.... Ажали келиб турган экан... Кўп ўтмай бу аёлни кўчада машина уриб кетиб ҳалок бўлганини эшитдик... Маҳаллачилик, жанозасида бирга бўлдик... Мени ларзага солган ҳолат: Аёллар кафанида рўмол шаклидаги бир парча ҳам бор. У жасаднинг бошига ўралади. Буни қарангки, аёлга зарба шунақа келган эдики, боши ичига кириб кетгандек, бошсиз эди. Бу парчани ўраш имкони бўлмай елкасидан ташлаб қўйила қолди... Астағфируллоҳ. Ўлсам ҳам ўрамайман, дегани эсимга тушди... Бунақаларга ҲИЖОБ хайф..... (астағфируллоҳ, бунақа дегани ҳаққим йўқ.... лекин рўмоли учунгина (шу кунлар мисолида) ишидан, ўқишидан, оиласидан ажралиб қолаётган азиза муслималаримизнинг ҳижоб аталмиш рутбаси.... бунақалар арзимайди бу мартабага...) Аллоҳим, кетар чоғимизда шарманда қилмагин. Ниятларимиз доим Сенинг розилигингни топишлик бўлсин. Сўзимизнинг энг хайрлиси Аллоҳга йўлиққан пайтимиздаги бўлсин.... Умримиз Аллоҳ ризо бўлиб турган ҳолатда поёнига етсин... Нафасимиз Аллоҳ номи билан суғорилган бўлсин... Аллоҳим... Имон билан ҳузурингга борайлик.. Амийн. Я Ҳакиймун ЪАлийм... 🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃 ༺🌺༻🌸༺🌺༻ https://t.me/xayotiy_xikoyalari
Open in Telegram📢Ибрат. Ароқ ичишга одатланган кишига: "Аллоҳга тавба қилмайсанми?" дедим. У менга синиқ нигоҳла боқди ва кўзидан ёш томчилаб деди: "Ҳаққимга дуо қилинг!". Бу одамнинг ҳолатини ўйлаб кўриб, қалбим юмшади. Унинг йиғиси Аллоҳ ҳақларига бепарво бўлганидан, хафалиги тескари иш қилганидан ва Аллоҳ билан сулҳлашишга рағбат ҳис этганидан эди. У иймонли, лекин синовга учраган мўмин эди. У омонликни истар ва унга яқинлашишда мендан ёрдам олмоқчи эди. Ўзимча ўйладим, менинг ҳолим ҳам шу одамникидек, балки бунданда баттар бўлиши мумкин. Тўғри, мен ҳаётда ароқ тотимаганман. Чунки мен яшаган муҳит унинг нималигини билмасди. Лекин мен ғафлат ароғини ичган эдим-ки, у мени Раббимдан чалғитиб, ҳақларини унуттирган эди. У одам йўл қўйган камчилиги учун йиғлаяпти. Мен ва менга ўхшаганлар эса камчиликларимиз учун йиғламаймиз. Чунки биз ўзимизга алданганлармиз. Ароқни ташлаши учун мендан дуо сўраган ўша одамга ўгирилдим ва: "Кел биргаликда ўзимиз учун дуо қиламиз" дедим. «Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз» (Аъроф сураси, 23-оят) Шайх Муҳаммад Ғаззолий 🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃 ༺🌺༻🌸༺🌺༻ https://t.me/xayotiy_xikoyalari
Open in Telegram💌НЕВАРАМГА МАКТУБ Балки сен бу мактубни ўқиётганингда менинг сочларим бутунлай оқарган, қўлларим қалтираётган бўлар. Балки бу ёруғ дунёда бўлмасман ҳам. Аммо сенга қолдирмоқчи бўлган меросим бор. У на уй-жой, на тиллаю жавоҳир, на банкдаги бойлик. У — бир умр яшаб, англаган ҳақиқатларим. Болам, ҳаётда катта одам бўлишга эмас, яхши одам бўлишга интил. Чунки катта одамларни лавозими тугагач унутишади, яхши одамларни эса вафотидан кейин ҳам дуо қилишади. Ҳеч қачон бировнинг фарзандини бегона санама. Йиғлаётган боланинг миллати, дини, насаби билан қизиқма. Аввал унинг кўз ёшларини арт. Оч одамдан нима учун оч қолганини сўрашдан олдин қорнини тўйдир. Одамларнинг кийимига қараб ҳурмат кўрсатма. Эгнидаги эски чопонидан бошқа бойлиги йўқ инсоннинг қалбида бутун бошли хазина яширинган бўлиши мумкин. Пул топ, болам. Аммо пул сени топиб, ўз қулига айлантирмасин. Бойлигингни қанча нарса сотиб олганинг билан эмас, қанча инсоннинг оғирини енгил қилганинг билан ўлча. Илм ол. Дунёни кез. Тил ўрган. Лекин қанча юксалсанг ҳам, онангнинг олдида болалигингча қол. Унинг қўнғироғига жавоб бериш учун ҳеч қачон ўта банд бўлма. Бир кун келиб телефонингдаги ўша таниш рақамдан қўнғироқ бўлишини қанчалар исташингни ҳозир тасаввур ҳам қилолмайсан. Адолатсизлик қаршисида сукут сақлама. Сукут баъзан одоб эмас, жиноятга шерикликдир. Ҳақиқатни айтишнинг бадали бор, аммо виждонни сотишнинг бадали ундан-да оғир. Фарзандларингни фақат ўзиб кетишга эмас, йиқилганларни турғизишга ҳам ўргат. Бировнинг мағлубияти эвазига қозонилган ғалабадан фахрланма. Дарахт эк. Китоб ўқи. Кексаларнинг ҳикояларини тингла. Болаларнинг саволларидан зерикма. Дастурхонингда меҳмонга, қалбингда муҳтожга ҳамиша жой бўлсин. Мен бу дунёда фарзандини қутқариш учун бор-йўғини сотган оналарни, боласининг дарди олдида ожиз қолиб, яширинча йиғлаган оталарни, яшаш учун ажал билан курашган гўдакларни кўрдим. Улар менга ҳаётнинг энг катта сабоғини беришди: инсоннинг энг бебаҳо бойлиги — яна бир тонгни яқинлари билан қарши олиш имконияти экан. Шунинг учун бахтни эртага қолдирма. Яхшилик қилиш учун бойиб кетишингни, ота-онангни зиёрат қилиш учун бўш вақтингни, севган инсонларингга меҳрингни изҳор этиш учун муносиб фурсатни кутма. Умр биз ўйлагандан анча қисқа. Болам, мен сенга мукаммал дунё қолдиролмадим. Ҳали ҳам қаердадир болалар оч, қаердадир беморлар давога муҳтож, қаердадир инсонлар адолат излаб сарсон. Аммо сенга бефарқ бўлмасликни васият қиламан. Бир куни менинг қабримни зиёрат қилишга вақтинг бўлмаса, хафа бўлмайман. Ўша куни бир бемор болага ёрдам бер, бир етимнинг бошини сила, бир қариянинг кўнглини ол. Менинг хотирам учун бундан гўзалроқ эҳтиром бўлмайди. Ва яна бир илтимосим бор, болам... Мендан қолган энг азиз жумлани ўз фарзандларингга, улар эса ўз набираларига етказишсин: Боланинг бегонаси бўлмайди! Мени қанча йил яшаганим билан эмас, кимларнинг яшашига озгина бўлса-да сабабчи бўлганим билан эсла. Сени чексиз яхши кўрувчи бувинг. Муаззам Иброҳимова. 🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃 ༺🌺༻🌸༺🌺༻ https://t.me/xayotiy_xikoyalari
Open in Telegram🏠Ижарада қийналип кеттим, ижарани тўласам болаларим оч қолади, болаларни тўйдирсам ижарага тўлай олмаяпман. - ҳозиргина бир дўстим қўнғироқ қилиб бир иш борлигини айтди. - қанақа иш экан ? - бир онахон ёлғиз яшар эканла, фарзандлари узоқда ишлар экан, ҳовли зўр, озиқ - овқат вип, онахон билан бирга яшашлик, уйни саришта қилиб онахонга хамрох бўлувчи аёл керак экан, ойлик ҳам беришаркан. - вей, бир камим энди қари кампирга қарашим қолувди, рахмат. - синглим, айнан сиз учун бу зўр вариантку, ижара тўлови йўқ, роўзғорлик ташвиши йўқ, ойлик маош ҳам беришса, жон деб бориб яшайвермайсизми? - йўқ, керакмас дедимку, сиз ёрдам бериб ҳеч бўлмаса рўзғорлик беринг, ижарамни бир бало қилиб эплаб оламан. - сизга бошқа бир маслахат бераман. - айтинг. - икки болангизни эрингизгикига берворинг, ўзингиз бирорта банкда ишлайдиган бойга тегиб олинг, зўр яшайсиз. - ҳой менга қаранг, сиз менга ёрдам бермасликка бахона қидираяпсизми? - ёрдам бермасликка бахона эмас, аксинча асос бор. Дадангиз ва укангиз билан гаплашдим, - тилини тийиб ўтирса келсин, уйда яшагани шароит бор, овқатимизни пишириб бермаса, кирларимизни ювмаса, ҳовлига қарамаса ва мен ва укасига вижжиллаб захрини сочаверса қандай қилиб бу қизим билан муроса қилишга бошим қотди, қолаверса ўзи зарда қилиб ижарага чиқиб кетди дедилар. - мунчаям мижғов чол экансиз, уйимга бориб суриштиришга "..... ни пишириб" қўйганмиди, қараб туринг, устингиздан парталга арз қиламан, тут тут тут тут Тугади. 25.11.2026. 🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃 ༺🌺༻🌸༺🌺༻ https://t.me/xayotiy_xikoyalari
Open in TelegramСўнгги дафъа кўраётганини билиб, қайта-қайта тикилди. Шундан кейин ич-ичидан тошиб келаётган ҳис-туйғулар, титроқ калималар байтлар ҳолида тилидан тўкила бошлади: — Эй даҳшатли ажал ўқига дучор бўлган, Оллоҳнинг лутфи ва ёрдами билан юз туя эвазига халос бўлган зотнинг фарзанди!.. Оллоҳ сени муборак ва умрингни зиёда қилсин. Агар тушимда кўрганларим тўғри бўлса, сен жалол ва икром соҳиби Оллоҳ томонидан Одам фарзандларига ҳалол ва ҳаромни ажрата олишни ўргатиш учун пайғамбар сифатида жўнатиласан. Сен Исломни — бобонг Иброҳимнинг динини тиклаш учун жўнатиласан. Оллоҳ сени миллатлар билан биргаликда яшаб келган бутлардан, бутпарастликдан қутқаражак. Туғилган ҳар жонзот ўлажак, ҳар янги нарса эскиражак, кўп бўлган камайиб битажак, фоний бўлажак. Дарвоке, мен ҳам ўламан. Аммо доим кишилар қалбида яшайман. Чунки пок, дуруст бир фарзанд туғдим, ўзимдан кейин хайрли бир ёдгорлик қолдирмоқдаман... Омина ортиқ гапиролмай қолди. Нафаси сиқар, пешонаси совуқ тердан жиққа ҳўл бўлган эди. Энди ортга қайтилмайдиган умр йўлининг тугагани, сўнгги қадамларини босиб ўтганига қатъий ишонч ҳосил қилган эди. Сўнгги дафъа ўғлининг дийдорига тўймоқчи бўлди. Ўзини зўрлаб, зўрға, бир неча сониягина қарай олди. Кейин чуқур бир нафас олиб, ҳаётдан кўз юмди. Вужуди жонсиз, ҳаракатсиз қолди... Умму Айманнинг дод-фарёди тирик етим бўлиб қолган гўдакнинг йиғиси билан қўшилиб кетди. Оминанинг вазифаси инсониятнинг саодат раҳбарини, рақиби ва тенги йўқ султонини қорнида кўтариб юриш, туғишдан иборат эди. Бу вазифани вафо билан бажарган, бироқ ўзининг дунёси ўзига вафо қилмаган эди. Турмуш қурган йили эри вафот этди, ягона овунчоғи бўлган фарзандидан неча йилларгача айрилди, ундан кейин уни бағрига босиш бахтига эндигина эришганида, қаршисига ўлим фариштаси келди... Гул юзига ёмғир каби кўз ёши инган гўдак Умму Айманнинг қўлида кўрди ўзини. Унинг меҳр-шафқати боланинг қалбини ардоқлади. Чўл дейишга лойиқ бир қум дарёсининг ўртасида, уларни одамгарчилик туфайли меҳмон қилган оиланинг уйида онасидан жудо бўлиш, уни бегона тупроқ қўйнига топшириш ва бир умрга ундан ажралиш ғоят оғир савдо эди. Омина Абво қишлоғининг қумли тупроғига қўйилди. Бу фожиа нурли чеҳра эгасига қаттиқ таъсир қилган эди. У онасининг устига тортилган тупроқдан ҳам оғирроқ ғам юки остида қолганини ҳис этди. Шундан кейин азобли сафар бошланди. Умму Айман бир туяга минди. Ота-онасидан ажралган етимни қучоғига олди. Иккинчи туяни етаклаб йўлга чиқди. Абво қишлоғидан узоқлашиб кетганларидан кейин ҳам ора-сира орқасига қараб кўяётган гўдакнинг кўзларидан тинмай ёш оқар, баъзан «Онам, онажоним» дегани эшитилиб қолар, аммо Умму Айман уни бағрига босар, бошини силар, оналик меҳри билан сочларини ҳидлар эди... "Саодат асри қиссалари" китобидан 🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃 ༺🌺༻🌸༺🌺༻ https://t.me/xayotiy_xikoyalari
Open in Telegram✒️АБВОДА ҚАЗИЛГАН МОЗОР. Бир неча йил ўтди. Суюкли невара олти ёшга тўлди. Абдулмутталиб том маънода шафқат паноҳига айланган, она-боланинг ҳар бир эҳтиёжини зиёда қилиб қондирар эди. Аммо Омина кун сайин сўлиб борар, юрагида қандайдир бир дард пайдо бўлган эди. Мана, олти йилдан ошибдики, бева яшайди. Бир куни Абдулмутталибга: —Ичимни бир дард ёндирмоқда, отажон, — деди. —Нима бўлди, қизим? —Билмадим. Лекин ҳеч таскин тополмаяпман. Абдулмутталиб бошини эгди, оппоқ соқоли кўксига тушди, хиёл ўйга толди, сўнгра: — Шу, бир саёҳат қилиб келсанг, қандай бўларкан, қизим, — деди. — Қаерга ҳам борардим. — Ясрибга бор. Тоғаларингни кўриб келасан. Ҳамда... — Абдулмутталибнинг кўзлари ёшланди. Омина ҳам худди шу аҳволда эди. — Ҳамда Абдуллоҳнинг қабрини зиёрат этарсан. Омина бу маслаҳатга рози бўлди. Гўёки кекса Абдулмутталибнинг юрагидаги орзуларини ўқигандай эди. — Қачон йўлга тушай, отажон? — Қачон хоҳласанг, ўшанда. Ўша томонга борадиган бирон бир карвонга омонат қўшиб юбораман. Бориб, бироз дам олиб келасан. Бир куни Абдулмутталиб Ясрибга борадиган бир йўловчи карвонни топгани ҳақида хабар келтирди. Омина Зуҳра қабиласига бориб, қариндошлари билан хайрлашди. Сўнгра карвонга қўшилди. Ёнида суюкли ўғли Муҳаммад билан жорияси Умму Айман ҳам бор эди. Улар икки туяга миниб олдилар. Эрталаблари тонг саҳардан йўлга тушилар ва қоқ тушгача юрилар, сўнгра тўхтаб дам олинар эди. Аср пайти — куннинг тафти қайта бошлагач, яна йўлга тушилар, туялар яна хизматини давом эттирар эди. Қумлар устидан оғир-оғир одимлаётган бу жонзотлар битмас-туганмас сабр-тоқат билан Макка ва Ясриб орасидаги бепоён йўлни босиб ўтардилар. Ора-сира туяларни ғайратга солиш учун ўқиладиган шеърлар қулоққа эшитилиб қоларди. Кўз қамаштирадиган даражада чўзилиб кетган кумлар устида соатларча йўл давомида биронта ҳам дов-дарахт учрамасди. Баъзан бир нечагина хурмо дарахтининг, бошларини бошларига қўйиб хасратлашаётгандай турган ҳолатига дуч келинарди, тепада учиб юрган қушлар кўриниб қолар, улар йўловчиларга шу яқин орада сув борлигидан дарак берар эдилар. Шунда тўхтаб мешларга сув тўлдирилар, туялар суғорилар ва яна юриш давом этар эди. Йўл бир неча кун давом этди. Кун неча марта чиқиб, неча марта ботди. Ниҳоят, бир куни яшил хурмо дарахтлари билан қопланган гўзал бир шаҳар кўринди. — Ана Ясриб, ана Ясриб!.. — деб ҳайқирганлар бўлди. Йўловчилар узоқ ва машаққатли сафардан кейин енгил нафас олдилар. Севиндилар. Севинишга тўла ҳақли эдилар. Чунки узоқ йўл давомида қароқчиларнинг ҳужумига дучор бўлмаган, йиртқич ҳайвонларга рўбарў келмаган эдилар. Энг муҳими, неча кунлардан бери чанг-тўзон ичида, туяларнинг устида чайқала-чайқала давом этган сафар тугаган эди. Шаҳарга киришгач, Омина биринчи учратган одамга: Нажжор ўғилларининг манзилига бормоқчи эдик, — деди. У одам боши билан ишора қилди: — Туянгни мана бу йўлдан ҳайда. Ниҳоят, кўзланган манзилга етиб келдилар. Маккадан келган меҳмонлар хурсандчилик билан кутиб олиндилар. Нажжор ўғиллари Абдулмутталиб туғилиб, вояга етган қабила эди. Онаси Салмо ушбу қабиланинг қизи эди. Омина келган куннинг эртасига бир қабр тепасига борди, йиғлаб ўтирди. Бу Абдуллоҳнинг қабри эди. Кунлардан бир куни эрта тонгда Маккадан кузатган, орқасидан ўпкаси тўлиб, тикилиб қолган Абдуллоҳини орадан олти ярим йил ўтгач, мана шу тарзда зиёрат қилиб турарди. Аммо кўргани шунчаки бир ҳовуч тупроқ эмас эди. Бу тупроқнинг остида тирик қолиши учун беҳад фидокорликлар кўрсатган мард ва гўзал йигит Абдуллоҳнинг жасади ётарди. Тирик қолиши учун юзта туя қурбон этилган Абдуллоҳ... Маккалик бир хотин томонидан «Менга уйлансанг, сенга юзта туя бераман», дея турмуш қуриш таклиф этилган Абдуллоҳ... Коинот пайғамбарининг отаси бўлганидан бехабар, унинг гул юзини бир мартагина бўлса ҳам кўрмасдан ажал ўқига дучор бўлган Абдуллоҳ шу ерда ётарди. Омина мозор бошига тиз чўкди. Не қиларини, нима деярини билмай, сокин ўтириб қолди. Кўзлари мозор тупроғига тикилган эди. Шу ҳолатда нималарни ўйлади, кўз олдидан нималар ўтди, у ерда қанча вақт қолиб кетди — номаълум. Кўзларидан оқиб ёноғига тушган ёшларни ҳам балки сезмади ёки артишни лозим кўрмади. Барвақт ҳаётдан кўз юмган хожаси учун йиғлаш айб эмас эди. Ҳаётининг айни бахор чоғида, эндигина уйланган йигит, сафардан қайтаркан, касалга чалиниб вафот қилган эди. Олти йилдан ортиқроқ вақтдан бери ичини ёндириб келаётган ҳасрат туйғуси аҳён-аҳёнда алангаланар, Оминанинг юрак-бағрини тилка-пора қилар эди. Шу онда юрса ҳам, ўтирса ҳам, кулса ҳам, доимо қалбида яшаб келган, фақат севгили ёригагина дахлдор бўлган туйғулар Оминанинг кўнглини ўртарди, кўнглидаги ғам-алам кўзларидан шашқатор ёш бўлиб оқарди. Омина қабрнинг тепасида қачонгача турганини ўзи ҳам билмасди. Билса ҳам, бирон нарсани фарқлай олмасди. На бозор билан, на расталар билан иши бор эди. Кайтди, тоғалариникига келди. Нажжор ўғилларининг маҳалласидаги болалар янги бир дўст орттирганларидан беҳад хурсанд эдилар. Хушбичим, очиқ чеҳрали, ширинсухан, кучли, бақувват бир бола эди у. Аммо жанжал, тўполонни сира ҳам хуш кўрмасди. Уришаётган болаларни кўрса, ажратиб қўярди, яраштирарди. Қўллари, юзи тоза, кийган кийими озода. Маккадан Ҳошим ўғилларининг хонадонидан келган эди у. Бир куни Омина суюкли ўғлининг эшикдан жуда хурсанд ҳолда кириб келганини кўрди. Уни бу ҳолатда кўриш Оминани тинчлантирар, унга ором бағишлар эди. Омина ўғлини бағрига босди: — Бугун жуда хурсандсан, ўғилгинам, — деди. — Ҳа, онажон. Биласизми, мен сузишни ўргандим. Оминанинг юраги ҳаприқиб кетди: —Каерда? —Оди ибн Нажжорнинг ҳовузида. — Эҳтиёт бўл, болажоним, бирон зиён-заҳмат етмасин. ...Меҳмонлар бир ой қолиб кетдилар. Бу орада суюкли Муҳаммад болалар билан дўстлашиб олди. Тоғаларининг ўғиллари билан биргаликда ўйинлар ўйнади. Бир куни Нажжор ўғилларининг юрти билан хайрлашдилар. Омина Макка томон йўл олди. —Яна келгин, Омина. —Сизларни соғинамиз. — Бизлардан Абдулмутталиб оиласига салом айтгин...— деювчиларнинг саломатлик тилашларидан сўнг йўлга чиқдилар. Ортда қолганлар ширин хотиралар оғушида эдилар. Бири маҳзун юзли Омина ҳақида, бошкаси юзидан нур ёғилиб турувчи ўғли ҳақида баҳс қиларди. Омина бу сафардан жуда мамнун бўлди. Хожасининг кабрини зиёрат қилди, қариндошлари билан дийдор кўришди. Маккадан кўра иқлими анча енгил ва юмшоқ бўлган Ясрибда, хурмо дарахтларининг соясида, гўзал боғ-роғларда кўнгилдагидек дам олди. Энди Абдулмутталиб оиласини ҳам роса соғинган эди. Бир неча кунлик сафардан сўнг оқшом пайти Абво деб аталувчи бир кишлоққа етиб келиб, тўхтадилар. Чунки Омина ҳолдан тойган, ўзини ёмон ҳис килаётган эди. Бу аҳволда узоққа етиб бора олмаслиги аён. Бу ерда бир неча кун дам олиб, дармонга кирса, яна йўлга чиқиш мумкин бўларди. Арабларнинг ғоят меҳмондўстлиги шу ерда яққол кўринди: Омина меҳмони бўлган хонадон мутлақо нотаниш эди, шундай бўлса ҳам, уни қучоқ очиб кутиб олишди. Аммо касали тобора авж ола бошлади. Умму Айман Оминага қандай қилиб бўлса ҳам ёрдам бермоқчи бўлар, аммо чорасиз эди; гул юзли жигаргўшаси Муҳаммад ҳам ўта ғамгин ҳолда, ҳаёт шами секин-секин сўниб бораётган бечора онасига қараб ичи ўртанар эди. Уй эгаларининг тажрибаси ҳам, Умму Айманнинг ғайрати ҳам, пурзиё гўдакнинг ёнаётган юраги ҳам тақдирга битилган ҳукмни ўзгартира олмади. Омина тобора жони бўғзига тиқилиб келаётганини ҳис этаркан, бошида юзлари маҳзун жигари кўзларига қаттиқ тикилиб турганини сезиб, унга томон бурилди. Боласини ўзига тортди. Энди зўрба-зўр қимирлаётган лаблар унинг гул юзларидан ўпди. Унинг муборак исидан ҳидлаб, ўпкасини тўлдирди. Мажолсиз қўллари билан кўксига босди. Келажакда Оллоҳнинг ҳар турли неъмати ва раҳматининг энг буюк тимсоли, дунё ва охиратнинг султони, набийлар сарвари бўлмиш бу гўдакни дунёга ўзи келтирган, аммо уни тўйиб-тўйиб бағрига боса олмаган, тўйиб сева олмаган эди. Ҳолбуки унга ўзидан яқин, унда ўзидан кўпрок ҳаққи бўлган кимса йўқ эди.
Open in Telegram− Бу бованг, мени отам Зарип чўпон, − деди тоғам, кейин яна бир суратни узатди: − Мановси моманг, энам Хосият. Сен буларди кўриб тур, энангди товиб бераман. Тоғам расмларни қарай-қарай, битта сарғайиб кетган суратни ажратиб, менга узатди. − Ана шу энанг, Анбар бўлади. Анбар отин дейидик, ҳазиллашиб. Суратда сочларини қирқта қилиб ўриб, учига пилик таққан, бошига ироқи дўппи кийган ўн етти-ўн саккиз ёшли кўзлари катта-катта қиз бир даста атиргулни ушлаб турарди. Тоғам қандай мени онамга ўхшатди, билмадим, аммо сурат эскириб кетган бўлса-да, ундаги қиз, яъни менинг онам жуда гўзал эди. Мен суратни бағримга босганимча, секин ўрнимдан турдим. − Энди онамни топаман! − дедим ишонч билан. − Энди онажонимни аниқ топаман! 6. Эртасигаёқ онамнинг суратини олиб, Самарқандга жўнадим. − Зарипова Анбар денг? Зарипова Анбар, Зарипова Анбар... − кўзларимга маъюс тикилди шифохона бош врачи. − Нега аввал келганингизда онангиз Зарипова эканини айтмадингиз? − Ўзим ҳам кеча билдим. − Ақалли бошқа фамилиядаги Анбар бўлсаям бир кўрай, десангиз бўлмасмиди? − ўрнидан туриб, хона бўйлаб юра бошлади, бош врач. − Сизларда борми ўзи, Зарипова Анбар? − врачнинг гапларидан тоқатим тоқ бўлди. − Бор, дўстим, бор, − деди врач рўпарамда тўхтаб. − Аммо энди сизга қандай тушунтирсам экан? Буни айтишга тил ожиз. − Нимани айтишга қийналаяпсиз, айтаверинг! − дедим мен ҳам ўрнимдан туриб. − Биламан, онам касал. Аҳволи оғирроқ бўлсаям, айтаверинг, кўрдим, ҳар хил касалларни. Аҳволи оғир бўлсаям у менинг онам! Билдингизми, у менинг онам! − Эҳ, дўстим, омадингиз йўқ экан, − деди врач. − Аҳволи у қадар оғир ҳам эмасди. Беозор аёл эди. Ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам. Бировдан бир нима сўрамасди ҳам. Фақат битта гапни айтарди. «Ўғлим келади, мени ўғлим олиб кетади», дерди. Ўтган куни ҳам сизни сўради. «Ўғлим келмадими?» деди. «Ўғлим албатта келади, ўғлимни кутинглар!» деди. Бечоранинг кўнгли сезган экан-да. Ука, бардам бўлинг, ўтган куни ... онангиз қазо қилди! − Қазо қилди? У нима дегани? − бу сўзларнинг маъноси бирданига калламга кирмади. − Нега қазо қилади? Мен худди онамни шифохона бош врачи ўлдиргандек, унинг ёқасига ёпишдим. − Онамни топиб беринг! Қани менинг онам? Қаерда менинг онам? Бош врач кўнгли таскин топар дебми, онам ётган хонага олиб борди. − Мана шу каравотда ётарди, − деди бўлим бошлиғи. − Сиз ... онангизга ўхшаркансиз. − Сизни ўлгунча кутди. Охирги нафасида ҳам «Ўғлим келмадими?» деди бечора, − деб йиғлаб юборди бир ҳамшира. − Ноинсоф, уч кун олдин келсангиз нима қиларди? − Қабрини кўрсатинглар! − дедим бош врачнинг хонасига келганимиздан кейин. − Қаерга кўмгансизлар? − Шаҳардан ташқарида, Кимёгарлар қўрғони деган жойда «Биродарлик қабристони» бор. Ўша ерга дафн қилдик. − Онамни олиб кетаман! Тиригида бир бор келиб кўришга ярамадим, ҳеч бўлмаса жасадини олиб бориб, одамдай кўмай! − Хафа қилаяпсиз, ука, биз ҳам одамдай кўмганмиз, − деди овозини сал баландлатган бош врач. − Ювиб, кафанлаб, жаноза ўқиб, кўмганмиз. − Барибир олиб кетаман, қабрини кўрсатинг! Бош врач кимларгадир телефонда кўрсатма берди. − Юринг, сизни онангизнинг қабрига олиб боришади. Аммо бугун уни безовта қилманг, эртага тайёргарлик кўриб келинг, мен унгача тегишли ҳужжатларни тўғрилаб, тегишли идоранинг рухсатини олиб қўяман. Эртага олиб кетасиз. Мен ўша куни уйга кетмадим. Онамнинг қабри устида қолдим. Укаларимга телефон қилиб, бир юк машинаси билан келишларини тайинладим. Тоғамнинг ўғлига телефон қилиб, тоғамни ҳам олиб келишларини тайинладим. 7. Қабрни очдик. − Ўзинг туш, қўрқма! − деди тоғам. Лаҳадга тушдим. Оппоқ кафаннинг бош томонини секин очдим. Тиригида кўрмаган онажоним билан илк учрашувимиз қабрнинг ичида содир бўлди. Тоғам берган суратдаги қиз, сал улғайган, аммо сира-сира элликка бормаган, ақалли қирққа кирганга ҳам ўхшамайдиган онажоним юмуқ лаблари бир ширин табассумга мойил бўлиб, оппоқ юзидан нур таралиб, худди ўлмагандек, худди ширин туш кўриб, ухлаб ётгандек эди. Онажонимни, озиб, қушдек енгил бўлиб қолган онаизоримни кўтариб, қабрдан чиқдим. − Ҳа, шу энанг! Шу Анбар! − деди тоғам онамнинг юзини очиб кўриб. − Биз мункиллаб қолдик, энанг қарримапти, жиян, энанг ҳечам қарримапти. Эртасига жаноза ўқиб, онамни отамнинг ёнига дафн қилдик. Кейинги куни қизларим, ўғилларимни қабристонга олиб бордим. Бувисининг қабрига бир қучоқ атиргулни қизим, менга ўхшайдиган қизим, аслида онажонимга ўхшайдиган катта қизим, мен энди Анбар деб чақира олмаётган, Онажон деб чақираётган қизим қўйди... 🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃 ༺🌺༻🌸༺🌺༻ https://t.me/xayotiy_xikoyalari
Open in Telegram✒️Каримберди Турамурод. Кўнгли бўшлар ўқимасин! Бу ҳикоя кўз ёши билан, юрак қони билан ёзилган... #АНБАР_ОТИН 1. Фарзандли бўлганимдан бир суюнган отам, унинг қиз эканидан икки суюнди. − Қизингнинг отини Анбар қўямиз, − деди отам кўзлари ёшланиб. − Нега Анбар? Анбар эскича от-ку? Анбар отин қадимда ўтган шоира аёлнинг оти-да. Замонавийроқ от қўйсак бўлмайдими, ота? − Бўлмайди, − деди отам амрона оҳангда. − Қизингнинг оти Анбар бўлади, тамом, вассалом! − Хўп ота, Анбар бўлса, Анбар-да. Сиз нима десангиз, шу. − Ҳали ўғлинг ҳам, қизинг ҳам кўп бўлади. Уларига ўзинг истаган, замонавий отларни қўяверасан. Сенга қиз фарзанд берса, отини Анбар қўяман, деб ният қилиб юрардим, шукур, ниятимга етдим! 2. Отамнинг гапига фаришталар омин деган экан, Анбардан кейин яна икки ўғил ва яна икки қиз кўрдим. Барибир уларга ҳам замонавий исмларни қўёлмадим. Ҳаммасига отам исм қўйиб берди. Ўғилларимга ёзувчиларнинг, қизларимга шоираларнинг исмларини қўйди. Отам ҳамма болаларимни яхши кўрарди. Аммо Анбарга меҳри бошқача эди. Уни бошқача яхши кўрарди. Бир ерга борса, олиб келган совғаларини беришни Анбардан бошларди. Кап-катта одам қариндошларнинг тўй-маъракаларига Анбарни етаклаб борарди. Чойхонага чиқса ҳам Анбарни бирга олиб кетарди. Ҳовлида Анбар сал кўринмай қолса, то топилмагануча «Анбар қани?» деб ҳеч кимни тинчитмасди. Анбар касал бўлмасин, Анбар иситма қилмасин эди, Анбар қолиб, отам инграрди. Анбар тузалгунча отам касал бўлиб қолган кунлар ҳам бўларди. − Ота, бунча яхши кўрмасангиз шу пучуқ Анбарни? − сўраб қолардим баъзан. − Анбар отинни нега яхши кўришимни бир куни айтаман, − деб қўярди отам негадир хомуш бўлиб. − Анбарни отанг туққан, − деб ҳазиллашарди онам. − Сабаби шу. 3. Отам оғир дардга чалиниб қолди. Дўхтирлар «Умид йўқ», дейишгандан кейин уйга олиб келдик. Отам дард азобига зўрға чидар, аммо олдига Анбар кирганда кўз ёшларини тиёлмас эди. − Анбаржонга берган азобларимнинг жазосини тортяпман, − дерди Анбарни бағрига босиб. − Нега ундай дейсиз? − ҳайрон бўларди катта қиз бўлиб қолган Анбар. − Менга қачон азоб берибсиз? Сиз мени бирор марта ақалли уришмагансиз-ку? Отам охирги кун айтди, ҳаммасини. Охирги кун билдик, нега Анбарни бошқача меҳр билан суюшини. − Болам, Анбар отинни эҳтиёт қил! Билиб қўй, Анбар онангнинг оти, ўғлим! У сени, ... жуда яхши кўрарди. Мен Анбарни эҳтиёт қилолмадим. Сени туғаётиб, онангнинг, ... онангнинг эси оғиб қолганди. Дўхтирлар тузалмайди, дейишгач, Қаршидаги руҳий касаллар шифохонасига жойлаштирганман. Онангни топ! Азимова Анбар эди исми шарифи. Мени кечир, болам! Отам бошқа бирор сўз айта олмади. 4. Ўша кундан ёруғ дунём қоронғу бўлди. Онам деб юрган онам менинг туққан онам эмас экан-да? Укаларим, сингилларим ўгай экан-да, менга? Менинг онам ким? У қанақа аёл? Нега отам бирор марта онам ҳақида айтмаган? Отам онамдан хабар олиб турганмикан? Ақалли бирорта сурати йўқмикан, онажонимнинг? Отамнинг маъракалари ўтгандан Қаршига жўнадим. Бозордан нон, янги чиққан мевалардан олиб, руҳий хасталар шифохонасига бордим. − Йўқ, бизда Азимова Анбар йўқ, − деди шифохона қабулхонасидаги ҳамшира. − Балки аввал бўлгандир, ўттиз беш йиллар бўлган тушганларига? Аниқлаб бера олмайсизми? − Озроқ кутиб туринг! − деди ҳамшира ва қалин-қалин дафтарларни варақлай кетди. − Йўқ, бизда ҳеч қачон Азимова Анбар деган касал бўлмаган, − деди дафтарлардан бошини кўтарган ҳамшира. − Қирқ йил аввалги рўйхатларни ҳам қараб чиқдим, йўқ. Балки, Китобдаги шифохонага ётқизилгандир, ўша ерни ҳам бир кўринг! − Буларни хасталарга берсам бўладими? − сўрадим ҳамширадан, қўлимдаги нарсаларни кўрсатиб. − Қолдиринг, қизларга айтаман, тушлик пайти беморларга беришади! − Ўзим олиб бориб берсам, дегандим, − дедим ичимда рўйхатда топилмаган, кўрганим билан на мен танийдиган, на мени танийдиган онамни беморлар ичида кўриб қолиш умиди билан. − Юринг, бўлмаса аёллар бўлимига кузатиб қўяман! Ҳеч кимни бу шифохонага иши тушгулик қилмасин экан. Ҳар бир эшикдаги қулф ва эшик ичкарисидаги темир панжарадаги қулфлар шарақлатиб очилиб, ичкарига кирар экансан, ортингдан аввал эшикдаги, сўнг темир панжарадаги қулфлар яна шарақлатиб қулфланаркан. Кейин йўлакдаги темир панжарадаги қулфлар шарақлатиб очилиб, ичкарига кирар экансан, ортингдан яна темир панжарадаги қулфлар шарақлатиб қулфланаркан. Беморлар ётган палаталарда ҳам, деразаларда ҳам темир панжаралар. − Нега бунча темир панжара, нега бунча қулф? − онам ҳам шундай темир панжаралар орасида қаердадир ётганини ўйлаб, қаҳр билан сўрадим, ўзини бўлим бошлиғи деб таништирган врачдан. − Ахир, бу ер шифохона-ку? Концлагер эмас-ку? Бўлим бошлиғи девордаги ёшгина оқ халатли қизнинг суратини кўрсатди. − Бу қиз эндигина институтни битириб келган, қалби орзуларга тўла врач эди. Беморларни ўз онасидек, опаси ё синглисидек эъзозларди. Уларни касал демасди, «Дам олгани келгансизлар, дам олиб кетасизлар», дерди. Улар нима билан жавоб қилишди? Кутилмаганда унга ташланишиб, бўғиб ўлдириб қўйишди. Бундай воқеалар такрорланишини истамаймиз. Сиз ҳам нарсаларингизни қолдириб, тезроқ кета қолинг! Темир панжаралар орасидан қўлларини узатиб, нон, пул сўраётган аёлларни кўриб, баттар хўрлигим келди. − Ичларингизда Анбар опа деган аёл йўқми? − сўрадим овозим титраб. Беморлар бир-бирига қарашди. Бири баланд овозда саволимни қайтарди. Ҳеч ким мен Анбарман, демади. 5. Бирор ҳафтада аянчлим таассуротларимдан ўзимга келиб, Китобга бордим. Китобда ҳам Азимова Анбар деган касал ҳеч қачон бўлмаганини айтишди. У ердагиларнинг тавсияси билан кейинги ҳафтада Термиздаги руҳий хасталиклар шифохонасига бордим. Термизда ҳам онам топилмади. Бир Анбар исмли аёл бор экан, аммо у мен билан тенгдош чиқди. − Биздаги тузалмайди, деб ҳисобланган кўпгина беморлар анча йил олдин Самарқанддаги шифохонага кўчирилган эди, − деди шифохона бош врачи. − Балки Самарқанддан излаб кўрарсиз, онангизни? − Албатта, бораман, нечта шифохона бўлса, ҳаммасига бораман. Албатта топаман, онамни! Аммо Самарқанддан ҳам, Тошкентдан ҳам, бирорта бошқа шаҳардан ҳам онамни топа олмадим. Онамни ахтариб, билдим, юртимизда руҳий хасталар ҳам, улар даволанадиган шифохоналар ҳам оз эмаслигини. − Чироқчида бир тоғанг бўларди, ўғлим, − деб қолди бир куни онам. − Кичкиналигингда келиб турарди, аммо кўп йил бўлди, келмай қўйганига. Ўша куниёқ Чироқчига жўнадим. Сўраб-суриштириб, тоғамнинг ҳовлисини топиб бордим. Тоғам кексайиб, кўзлари хира тортиб қолган экан. Аммо мени дарров таниди. − Анбарди улимисан? − деди юзларимга тикилиб туриб. − Ҳа, Анбарди ўзи бўпсан. Киччилингдаям энангга ўхшайидинг. Отанг яхшима? − Отам дунёдан ўтиб қолди, тоға. − Яхши бўпти, − деди тоғам кутилмаганда. − Энди борди-келди қисак бўлайкан-да. Отанг биттагина тоғангга сени кўриш учун бориб туришди таъқиқлағанийди. − Тоға, онамнинг бирорта сурати қолмаганмиди? − сўрадим истиҳола билан. − Онам қанақа эди? Онам борлигини отам ўлаётганида айтди, тоға. Уйимизда бирорта сурати ҳам қолмаган экан. − Қаяқтан қосин? Ўзи энанг бир жилғана турди отанг минам. Сени туваятиб, касал бўп қолди. Сўғин отанг жиндихонага обориб тайлади. Самарқанга кўчиргунча бориб турайдим, кейин ўзимди ташвишларим минам бўп, Самарқан боролмадим, жиян. − Самарқанддаги касалхонага бордим. Азимова Анбар деган касал йўқ экан. − Азимова деб изладингма? − ўйланиб қолди тоғам. − Отангди эсидан чиқибди-да? Отанг ўзини памиласи минам беришга ор қиб, бизларди памила минам топширғанийди. Сен Зарипова Анбар деб изла! − Эҳ, шуни эртароқ билмабман, − деб тезда жўнаш тараддудига тушиб қолдим. − Шашма, энангди қизлиғидағи битта расми қоған, шуни опкет! − деди тоғам ва невараларига буюрди. − Шермат! Чамаданди опчиқ! Тоғамнинг невараси бир эски жомадонни олиб чиқди. Тоғам уни очди. Ичи тўла эски хатлар, ҳужжатлар ва бир қоғоз халта тўла расм экан. Тоғам ҳар бир суратни кўзига яқин олиб бориб, тикилиб қарар экан, битта суратни ажратди.
Open in Telegram➡️Простата аденомаси касаллигини даволашни энг оддий, табиий ва осон усули. Энг осон ва табий усули Кучкорни мояги ва стволи тагида 30 гр ёги бор қўйни сўйганда айнан уша ёгни олиб қозончада эритиб қиздирилади ва 4-5 та чеснокни паррак паррак килиб тўғраб халиги кизиб турган ёғга солинади то ки ўша чеснок тилла рангга кирмагунча! Ва қизил рангга чеснок кириши бн дархол ёғдан сита оркали оволасиз! Кейин егини совугандан кейин қовуғингиз, олат ости усти ва стволга хам суртасиз. Иншааллох бир ойда хеч нарса булмагандек тузалиб кетасиз! Синалган усул! Тез тез сийиб қўядиган ёш болаларга хам фойдали! Буни унча мунча одамлар билишмайди! Инсон танасига Тиғ тегдими тамом у аввалгидек булмайди! Тарқатинг ва савобга шерик булинг! Саломат булинг! Дониёр Иноятов. 🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃 ༺🌺༻🌸༺🌺༻ https://t.me/xayotiy_xikoyalari
Open in Telegram🔥Туғишган эгизак акамга турмушга чиқдим. Энг даҳшатлиси, ота-онамнинг сўз навбатига чиқиб айтган гапи бўлди. 😱 Бўйим етиб, ўқишга кирдим. 3-курсни битириб уйга келсам, ойим: «Яқинда тўйинг тайёрлан», деди. «Кимга?» десам, «Ҳасан акангга», деди. «Ҳазиллашяпсизми, ўз акамгами?» десам, «Ҳа, тамом. 20 кундан кейин тўй», деди. Мен ҳеч нимани тушунмадим. Тўй куни келди. Бутун оламон ўз акамга турмушга чиқаётганимдан ҳайрон эди. Шу пайт отам ва онамнинг ўртага чиқиб айтган гапи ҳаммани шокка солди. Улар шундай деди: — Бугун кўз ўнгингизда Ҳасан ўз синглиси Зуҳрани жуфти ҳалоллигига олади. Ҳа, биламан, бу ҳолат мумкин эмас. Лекин асли ҳақиқат бошқа. Бундан 21 йил олдин аёлим Ҳасанга ҳомиладор бўлди. Шу вақтда дўстим Шухратнинг ҳам аёли ҳомиладор эди. Биз келажакда фарзандларимизни синфдош қилишни, уларни биргаликда яхши жойларда ўқитишни режа қилган эдик. Туғиш кунимиз ҳам келди. Аёлим туғруқхонада ётган вақт менга қўнғироқ бўлди. Дўстим оиласи билан автоҳалокатга учрабди. Аёли вафот этибди, қизини эса асраб қолишибди. Дўстим реанимацияда ётиб мени чақирди. Кирганимда: — Фарзандимни оталикка ол. У болалар уйида ўсмаслиги керак. Илтимос, унга адолат қил. Уни ўз болангдек асраб-авайла, — деб жон берди. Мен болани қўлимга олдим ва ҳушсиз ётган аёлимнинг олдига қўйдим. Аллоҳнинг қудрати билан қизим аёлимни эммади. Уни турли сут ва кашалар билан катта қилдик. Хатто бу ҳақиқатни аёлим ҳам яқинда билди. Мен унинг адолатсизлик қилиб қўйишидан қўрқиб айтмаган эдим. Имом билан гаплашдим. У киши: «Агар улар сут ака-сингил бўлмаган бўлса, оила қуришлари мумкин», деди. Бугун улар ака-сингил эмаслигини сизларга айтмоқчиман. Аллоҳ бир бандасини бирига жуфт қилиб ёзган бўлса керак бўлса бир уйда яшаса ҳам, бир кўкракни эмдирмай сақлар экан. Дўстимнинг омонати ўз оиламда қолишини истадим, — деб даврадан чиқиб кетди. Ҳар бир ҳикоянинг кўринмайдиган томони бўлади. Шунинг учун инсонлар ҳақида шошилиб хулоса чиқармаслик керак. Баъзан энг ҳайратланарли воқеаларнинг ортида меҳр, вафо ва омонатга садоқат ётади. Энг қувонарлиси эса — бугун улар бахтли оила бўлиб, икки нафар фарзандни вояга етказмоқда. 🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃 ༺🌺༻🌸༺🌺༻ https://t.me/xayotiy_xikoyalari
Open in TelegramHours after publication
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 45 h | 326 |
| 67 h | 349 |
😒Эри Россияга кетган аёл ҳикояси “Эрим Россияда. Қариндошларимдан келадиган ёрдам ҳам тугаган, эрталабки чойимизга бир бурда нон билан қаноатландик. Қўшнимникига меҳмон келадиган бўлиб қолиб, бир ошхамирлик ун, 200 та чучварага етгулик қийма чиқариб: “Мана шуни тугушиб берсангиз” деб, ташлаб чиқиб кетишди. Ёрдамим текканига бир хурсанд бўлсам, болаларимга овқат келганига минг хурсанд бўлиб, ишни бошладим. Хамирни ёйиб бўлдим, чучвара тугуш давомида хаёлимдан нималар ўтяпти, сувга қайнатаман, азгина ёғимиз бўлганда эди, қайлали қилиб пишириб берар эдим, деб турсам, бирдан бошқа хаёл келиб қолди. Фарзандларимга ўғирланган овқат егизаманми, йўқ, бўлмайди, сўрашим керак. Шайтон ғулув қилади, сўрасанг аччиғи келади, озиб-ёзиб бир иш айтган эдим шунга ҳам суқланяпти дийди, иш айтганига пушаймон қилдирасанми? Яна бири, бермасачи, мехмонга яраша эди, десачи? Нима деган одам бўламан, индамай 10-15 та олиб қолсам-чи деб, охири олиб ҳам қолмайман, сўрамайман ҳам деган қарорга келдим. Чунки ҳар тонг етти маротаба Аллоҳдан ризқ сўраб: ”Эй ҳамма жонзотга ризқ бергувчи Раззоқ, менга ҳам гўзал ризқ бер, дейман-ку, деб сабр қилдим. Шу пайт... Келин бўлиб тушганимга ўн йилдан ошган бўлса ҳам бирор маротаба келмаган, борди-келди фақат тўй маросимларда бўлган эримнинг узоқ қариндоши, Гўзалхон аммамиз бир сўмка хом ошлик, нон, гўшт, сабзи-пиёз ўнта нонга етгудай пул билан кириб келдилар. Мани ичим йиғига тўлган, қўлим ун, бир аҳволда кутиб олдим. Гўзалхон аммамизни тушларига бизнинг ҳовлимизда ўтган бувилари кирибди экан, шунга йўқлаб келибди. Шу орада қўшнимизни қизлари чиқиб чучвараларни олиб кириб кетишди, меҳмонимни кузатиб ошхонага кирсам бир тавоқчада чучварадан ҳам қолдиришипти. Ана ҳалолим, берган ризқингдан ўргулай, Раббим. Сал қолди нафсимнинг гапига кириб улкан гуноҳ, ўғирлик қилишимга. Аллоҳ сақламаса, Аллоҳни доим ёдлаб турмасак, шайтон домига тушиб, гунохкор бўлиб қолишимиз, фарзандларимизга ҳаром бериб катта қилиб, яхшилик кутишимиз густоҳлик. 🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃 ༺🌺༻🌸༺🌺༻ https://t.me/xayotiy_xikoyalari
Open in TelegramHours after publication
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 45 h | 331 |
| 68 h | 361 |
🧎♂Қабр аҳли Жума куни интизорлик билан кутади. Расулуллох С.А.В дедилар: «Жума куни қабр аҳли учун энг севимли кундир. Агар уларнинг яқинлари шу куни уларнинг номидан намоз ўқиса, Қуръон тиловат қилса ёки садақа берса уларнинг руҳлари қувонади. Бу худди чанқаган ерга' ёмғир ёғганидекдир» 🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃 ༺🌺༻🌸༺🌺༻ https://t.me/xayotiy_xikoyalari
Open in TelegramHours after publication
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 46 h | 369 |
| 66 h | 385 |
🧎♂Ўша кеча қандай ухладилар экан а?.. Ўша кеча Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу қандай ухладилар экан? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга шундай дедилар: “Эй Муоз, мен сени яхши кўраман!” Ўша кеча Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу қандай ухладилар экан? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қучоқлаб: “Аллоҳим, унга китобингни ўргатгин”, деб дуо қилдилар. Яна унга таёқларини бериб: “Бу билан мен сизни жаннатда таниб оламан”, дедилар. Ўша кеча Билол розияллоҳу анҳу қандай ухладилар экан? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга шундай дедилар: “Мен жаннатда сизнинг оёқ товушингизни эшитдим.” Ўша кеча Хадижа онамиз қандай ухладилар экан? Аллоҳ таоло у зотга Жаброил алайҳиссалом орқали жаннатдаги уй билан хушхабар берганидан кейин... Ўша кеча Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу қандай ухладилар экан? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Хурсанд бўлинг, чунки Аллоҳ сизни дўзахдан озод қилди.” Ўша кеча Убай ибн Каъб розияллоҳу арҳу қандай ухладилар экан? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унга шундай дедилар: “Аллоҳ менга олдингизда Қуръон ўқишни буюрди.” Шунда Ҳазрати Убай сўрадилар: “Аллоҳ менинг исмимни тилга олдими, ё Росулаллоҳ?..” Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳа”, деб жавоб бердилар. Албатта, улар учун бундан ортиқ хушхабар йўқ эди ва улар бундай нарсани кутмаган эдилар... Аллоҳ улардан рози бўлсин... БУЛАРНИ ТАСАВВУР ҚИЛА ОЛАСИЗМИ..?! … Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эртага бу байроқни Аллоҳ ва Унинг Росули яхши кўрадиган бир кишига бераман...”, деганларида, бу сўз ўзлари ҳақларида эканини билган Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу нималарни ҳис қилган эканлар-а..?! Тасаввур қила оласизми..?! … Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “От эй Саъд, ота-онам сенга фидо бўлсин...”, деганларида, Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу қандай ҳолга тушган эканлар-а..?! … Табук ғазотида қўшинлар тайёргарлигидан кейин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Усмонга бугундан кейин нима иш қилса ҳам зарар йўқдир”, деганларида, Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу қандай туйғуни ҳис қилган эканлар-а..?! … Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кеча сенинг қироатингни эшитаётганимни кўрганингда эди. Оли Довуднинг найларидан бир най сенга берилган-да!”, деганларида, Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу қандай ҳолга тушган эканлар-а..?! … Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар барча одамлар бир водийни йўл қилиб тутсалар-у, ансорлар бир дарани йўл қилиб тутсалар, мен ҳам ансорлар йўлини тутган бўлар эдим”, деганларида, ансорлар қандай туйғуларни ҳис қилишган экан-а..?! … Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ансорларни яхши кўриш иймон белгиси, улардан нафратланиш нифоқ белгиси”, деганларида-чи..? Шунда ансорларни қандай туйғулар ўраб олган экан..?! … Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар Роббимдан бошқани Халил тутадиган бўлсам, албатта Абу Бакр Сиддиқни Халил тутган бўлардим...”, деганларида, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ҳолатларини тасаввур қила оласизми..?! … Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Сиз учун энг севимли инсон ким?” деб сўралганда, ҳеч иккиланмасдан Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг исмлари тилга олинганида, у зот қандай ҳолатга тушган эканлар-а..?! … Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Билол, мусулмон бўлиб қилган, умидланишга энг лойиқ бўлган амалингни менга айтиб бер. Чунки мен жаннатдаги ўрнимда сенинг оёғинг товушини эшитдим”, деганларида, Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу қандай туйғуни ҳис қилган эканлар..?! … Бир сафар Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига киришга изн сўраганларида: “Унга изн беринг ва жаннат ҳушхабарини беринг”, деганларида, Умар розияллоҳу анҳу қандай ҳолатга тушган эканлар-а..?! … Ансорлар-у муҳожирлар, барча саҳобалар эртаю кеч Аллоҳнинг суюкли элчисини кўрганларида қандай ҳолатга тушишган экан..?! … БУЛАРНИ ТАСАВВУР ҚИЛА ОЛАСИЗМИ..?! … Қиёмат куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларини кўриб: “Сизлар — сизларни кўришни соғиниб йиғлаган умматимсиз..! Сизлар мени кўрмай туриб менга иймон келтирган умматларимсиз..!” деганларида, бизнинг ҳолимиз қандай бўлар экан-а..?! … Аллоҳим, бизларни ҳам ўша умматлар қаторида қилгин... … Дуоларни қабул қилгувчи меҳрибон Роббим, биз Ҳабибимизни дунёда кўра олмадик. Соғинчга тўлган бу ёшли кўзларни охиратда ҳам кўриш бахтидан маҳрум этма... Амиин 🌸 Бу ёзувни ўқиб, табиийки кўзига ёш олганларни Аллоҳим икки дунёда бахтли ва саодатли қилгин. Аллоҳим, биз Пайғамбаримиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрмадик, аммо у Зотни яхши кўрамиз. Бизларни жаннатда у Зот билан бирга қил... Амиин 😢 Жаннатда ҳам бирга бўлгингиз келган яқинларингизга юбориб қўйинг! Шамс..... 🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃 ༺🌺༻🌸༺🌺༻ https://t.me/xayotiy_xikoyalari
Open in TelegramHours after publication
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 46 h | 363 |
| 67 h | 385 |
Фосфатлар — E450, E451, E452. Маҳсулотнинг сувни ушлаб туриш хусусиятини оширади, консистенциясини яхшилайди. Фосфатларнинг ортиқча истеъмоли, айниқса, буйрак фаолияти бузилган инсонларда минераллар алмашинувига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Натрий глутамат — E621. Таъм кучайтирувчи модда. Рухсат этилган миқдорларда хавфсиз ҳисобланади. Бироқ маҳсулотнинг жозибали таъми унинг озиқавий қиймати юқори эканлигини билдирмайди. Ош тузи. Арзон колбасаларда ҳам туз миқдори юқори бўлиши мумкин. Болаликдан ортиқча натрий истеъмол қилиш қон босимининг кўтарилиши ва келажакда юрак-қон томир касалликлари ривожланиши хавфини оширади. 2015 йилда Халқаро саратон тадқиқотлари агентлиги қайта ишланган гўшт маҳсулотларини инсон учун канцероген омилларнинг биринчи гуруҳига киритган. Ҳар куни 50 грамм қайта ишланган гўшт истеъмол қилиш йўғон ва тўғри ичак саратонининг нисбий хавфи тахминан 18 фоизга ошиши билан боғлиқлиги аниқланган. Бу асосан катта ёшдаги инсонлар бўйича олинган натижа бўлиб, колбаса болалар саратонини бевосита келтириб чиқаришини англатмайди. ЭНДИ ИККАЛА МАҲСУЛОТНИ БИТТА ДАСТУРХОНГА ҚЎЙИНГ... Транс-ёғлар бўлиши мумкин бўлган арзон ёғли аралашма, тўйинган ёғлар, нитритлар, ортиқча натрий, фосфатлар... Буларнинг барчаси биргина бутерброд таркибида учраши мумкин. Бир марта эмас. Ҳар куни. Ҳафталаб. Ойлаб. Йиллаб... Бир дона бутерброд болани ўлдирмайди. Аммо йиллар давомида шаклланган носоғлом овқатланиш одатлари унинг келажакдаги саломатлигига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Мени педиатр сифатида қуйидаги саволлар қийнайди: Ўзбекистон дўконларида сотилаётган арзон сариёғларда сут ёғининг ҳақиқий улуши қанча? Уларда транс-ёғлар, глицидил эфирлари ва 3-MCPD миқдори текшириладими? Арзон колбасаларда ҳақиқий гўшт улуши, нитритлар ва фосфатлар миқдори қанча? Нега маҳсулотларнинг мустақил лаборатория таҳлиллари истеъмолчиларга мунтазам тақдим этилмаслиги ҳақида жамоатчилик етарлича савол бермайди? Мен турли нарх тоифасидаги йигирмата сариёғ ва йигирмата колбаса маҳсулотини савдо расталаридан тасодифий танлаб, мустақил лабораторияда текшириш ва натижаларини жамоатчиликка ошкор қилишни таклиф этаман. Ишлаб чиқарувчининг рекламасига эмас, лаборатория хулосасига ишонайлик. Чунки биз дўкондан шунчаки озиқ-овқат сотиб олмаяпмиз. Биз фарзандларимизнинг келажакдаги саломатлигини ҳам танлаяпмиз. Болаларимиз саноат корхоналарининг тажриба майдони эмас! Муаззам Иброҳимова. 🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃 ༺🌺༻🌸༺🌺༻ https://t.me/xayotiy_xikoyalari
Open in TelegramHours after publication
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 59 h | 402 |
| 68 h | 410 |
🌭ЎЛДИРУВЧИ НОНУШТА...! Афсуски, хавфни ўз қўлимиз билан уйимизга олиб кирамиз, музлаткичимизга жойлаймиз ва ҳар тонг фарзандимизнинг дастурхонига қўямиз. Чиройли қадоқланган, хушбўй, ширин, болалар севиб истеъмол қиладиган маҳсулотлар... Бола уларни иштаҳа билан ейди. Она фарзандининг қорни тўйганидан хурсанд. Ишлаб чиқарувчи даромадидан мамнун. Фақат боланинг организмида кечаётган жараёнлар ҳеч кимни қизиқтирмайди. Бугун қанчадан-қанча болаларнинг нонуштаси колбаса, сосиска, маргаринли пишириқлар, шоколадли паста, ширин йогурт, тез тайёрланадиган бўтқалар ва шакарли ичимликлардан иборат? Келинг , гапларим қуруқ бўлмаслиги учун иккитагина махсулот таркибини тахлил қилайлик. САРИЁҒ НИҚОБИДАГИ МАҲСУЛОТ Табиий сариёғ сут қаймоғидан тайёрланади. У сут ёғлари, ёғда эрувчи витаминлар ва бошқа табиий компонентларни ўз ичига олади. Аммо дўконларда, бозорда сариёғга ўхшаш, нисбатан арзон маҳсулотлар тиқилиб кетган. Уларнинг айримлари таркибида қуйидагилар учраши мумкин: Пальма ёғи. Тўйинган ёғ кислоталари, хусусан, пальмитин кислотасига бой. Ортиқча истеъмол қилиниши қондаги LDL холестерин миқдорининг ошишига олиб келиши мумкин. Пальма ёғининг ўзи заҳар эмас, аммо унинг миқдори, сифати ва қайта ишлаш технологияси муҳим. Қисман гидрогенизацияланган ўсимлик ёғлари. Суюқ ўсимлик ёғини қаттиқ ҳолатга келтириш жараёнида саноат транс-ёғлари ҳосил бўлиши мумкин. Улар қондаги зарарли холестеринни ошириб, фойдали холестеринни камайтиради, юрак-қон томир касалликлари хавфини кучайтиради. Глицидил эфирлари ва 3-MCPD эфирлари. Ўсимлик ёғларини юқори ҳароратда рафинация қилиш жараёнида ҳосил бўлиши мумкин бўлган технологик ифлослантирувчилардир. Глицидол генотоксик ва канцероген хусусиятларга эга. 3-MCPD бўйича ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда буйракларга салбий таъсир аниқланган. Шу сабабли уларнинг озиқ-овқатдаги миқдорини назорат қилиш муҳим. Эмульгаторлар — E471, E322. Сув ва ёғнинг бир хил массага айланишини таъминлайди. Рухсат этилган миқдорларда улар хавфсиз ҳисобланади. Аммо уларнинг мавжудлиги маҳсулотнинг табиий сут ёғидан тайёрланганини англатмайди. Бўёқлар ва ароматизаторлар. Маҳсулотга сариёғга ўхшаш ранг, ҳид ва таъм бериш учун ишлатилиши мумкин. Энг катта муаммо ўсимлик ёғининг мавжудлиги эмас, балки истеъмолчига аралаш ёғли маҳсулотни табиий сариёғ сифатида сотишдир. Табиий сариёғ ҳам тўйинган ёғларга бой. Шунинг учун уни ҳам меъёрида истеъмол қилиш керак. 2. АРЗОН КОЛБАСА — БИР БЎЛАКДА НИМАЛАР БОР? Арзон колбасанинг таннархини пасайтириш мақсадида айрим ишлаб чиқарувчилар гўштнинг бир қисмини бошқа компонентлар билан алмаштириши мумкин. Механик усулда ажратилган парранда гўшти. Парранда суякларида қолган юмшоқ тўқималарни махсус ускуналар ёрдамида ажратиб олиш орқали тайёрланади. У оддий мушак гўштидан таркиби ва озиқавий қиймати жиҳатидан фарқ қилиши мумкин. Сақлаш ва қайта ишлашда қатъий санитария назоратини талаб этади. Крахмал ва соя оқсили. Маҳсулот ҳажмини ошириш, сувни ушлаб туриш ва таннархни пасайтириш учун ишлатилади. Улар ўз-ўзидан зарарли эмас. Аммо гўшт улуши камайганда маҳсулотдаги оқсил, темир ва B12 витамини миқдори ҳам ўзгариши мумкин. Натрий нитрит — E250. Колбасага ўзига хос пушти ранг беради, сақланиш муддатини узайтиради ва ботулизм қўзғатувчисининг кўпайишини чеклашга ёрдам беради. Бироқ муайян шароитларда нитритлар аминлар билан реакцияга киришиб, N-нитрозобирикмалар, жумладан, айрим канцероген нитрозаминларни ҳосил қилиши мумкин. Юқори ҳароратда қовуриш ҳам айрим нитрозаминларнинг ҳосил бўлишига ёрдам бериши мумкин. Юқори ҳароратда қовуриш ҳам айрим нитрозаминларнинг ҳосил бўлишига ёрдам бериши мумкин. Фосфатлар — E450, E451, E452. Маҳсулотнинг сувни ушлаб туриш хусусиятини оширади, консистенциясини яхшилайди. Фосфатларнинг ортиқча истеъмоли, айниқса, буйрак фаолияти бузилган инсонларда минераллар алмашинувига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Натрий глутамат — E621. Таъм кучайтирувчи модда. Рухсат этилган миқдорларда хавфсиз ҳисобланади. Бироқ маҳсулотнинг жозибали таъми унинг озиқавий қиймати юқори эканлигини билдирмайди. Ош тузи. Арзон колбасаларда ҳам туз миқдори юқори бўлиши мумкин. Болаликдан ортиқча натрий истеъмол қилиш қон босимининг кўтарилиши ва келажакда юрак-қон томир касалликлари ривожланиши хавфини оширади. 2015 йилда Халқаро саратон тадқиқотлари агентлиги қайта ишланган гўшт маҳсулотларини инсон учун канцероген омилларнинг биринчи гуруҳига киритган. 2015 йилда Халқаро саратон тадқиқотлари агентлиги қайта ишланган гўшт маҳсулотларини инсон учун канцероген омилларнинг биринчи гуруҳига киритган. Ҳар куни 50 грамм қайта ишланган гўшт истеъмол қилиш йўғон ва тўғри ичак саратонининг нисбий хавфи тахминан 18 фоизга ошиши билан боғлиқлиги аниқланган. ### ЎЛДИРУВЧИ НОНУШТА Муаззам Иброҳимова Бугун фарзандингизга нонга сариёғ суртиб, устига бир бўлак колбаса қўйиб бердингиз. Бир пиёла чой билан нонушта қилган болангизни хотиржам мактабга кузатдингиз. Аммо сиз сариёғ деб сотиб олган маҳсулот ҳақиқатан ҳам сариёғми? Колбаса таркибида эса қанча гўшт бор? Келинг, бугун дастурхонимиздаги иккитагина маҳсулотни тиббий ва биокимёвий нуқтаи назардан таҳлил қиламиз. ### 1\. САРИЁҒ НИҚОБИДАГИ МАҲСУЛОТ Табиий сариёғ сут қаймоғидан тайёрланади. У сут ёғлари, ёғда эрувчи витаминлар ва бошқа табиий компонентларни ўз ичига олади. Аммо бозорда сариёғга ўхшаш, нисбатан арзон маҳсулотлар ҳам бор. Уларнинг айримлари таркибида қуйидагилар учраши мумкин: Пальма ёғи. Тўйинган ёғ кислоталари, хусусан, пальмитин кислотасига бой. Ортиқча истеъмол қилиниши қондаги LDL холестерин миқдорининг ошишига олиб келиши мумкин. Пальма ёғининг ўзи заҳар эмас, аммо унинг миқдори, сифати ва қайта ишлаш технологияси муҳим. Қисман гидрогенизацияланган ўсимлик ёғлари. Суюқ ўсимлик ёғини қаттиқ ҳолатга келтириш жараёнида саноат транс-ёғлари ҳосил бўлиши мумкин. Улар қондаги зарарли холестеринни ошириб, фойдали холестеринни камайтиради, юрак-қон томир касалликлари хавфини кучайтиради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти транс-ёғлар истеъмолини кунлик энергиянинг 1 фоизидан кам миқдорда сақлашни тавсия қилади. Глицидил эфирлари ва 3-MCPD эфирлари. Ўсимлик ёғларини юқори ҳароратда рафинация қилиш жараёнида ҳосил бўлиши мумкин бўлган технологик ифлослантирувчилардир. Глицидол генотоксик ва канцероген хусусиятларга эга. 3-MCPD бўйича ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда буйракларга салбий таъсир аниқланган. Шу сабабли уларнинг озиқ-овқатдаги миқдорини назорат қилиш муҳим. Эмульгаторлар — E471, E322. Сув ва ёғнинг бир хил массага айланишини таъминлайди. Рухсат этилган миқдорларда улар хавфсиз ҳисобланади. Аммо уларнинг мавжудлиги маҳсулотнинг табиий сут ёғидан тайёрланганини англатмайди. Бўёқлар ва ароматизаторлар. Маҳсулотга сариёғга ўхшаш ранг, ҳид ва таъм бериш учун ишлатилиши мумкин. Энг катта муаммо ўсимлик ёғининг мавжудлиги эмас, балки истеъмолчига аралаш ёғли маҳсулотни табиий сариёғ сифатида сотишдир. Табиий сариёғ ҳам тўйинган ёғларга бой. Шунинг учун уни ҳам меъёрида истеъмол қилиш керак. ### 2\. АРЗОН КОЛБАСА — БИР БЎЛАКДА НИМАЛАР БОР? Арзон колбасанинг таннархини пасайтириш мақсадида айрим ишлаб чиқарувчилар гўштнинг бир қисмини бошқа компонентлар билан алмаштириши мумкин. Механик усулда ажратилган парранда гўшти. Парранда суякларида қолган юмшоқ тўқималарни махсус ускуналар ёрдамида ажратиб олиш орқали тайёрланади. У оддий мушак гўштидан таркиби ва озиқавий қиймати жиҳатидан фарқ қилиши мумкин. Сақлаш ва қайта ишлашда қатъий санитария назоратини талаб этади. Крахмал ва соя оқсили. Маҳсулот ҳажмини ошириш, сувни ушлаб туриш ва таннархни пасайтириш учун ишлатилади. Улар ўз-ўзидан зарарли эмас. Аммо гўшт улуши камайганда маҳсулотдаги оқсил, темир ва B12 витамини миқдори ҳам ўзгариши мумкин. Натрий нитрит — E250. Колбасага ўзига хос пушти ранг беради, сақланиш муддатини узайтиради ва ботулизм қўзғатувчисининг кўпайишини чеклашга ёрдам беради. Бироқ муайян шароитларда нитритлар аминлар билан реакцияга киришиб, N-нитрозобирикмалар, жумладан, айрим канцероген нитрозаминларни ҳосил қилиши мумкин. Юқори ҳароратда қовуриш ҳам айрим нитрозаминларнинг ҳосил бўлишига ёрдам бериши мумкин.
Open in TelegramHours after publication
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 59 h | 425 |
| 68 h | 432 |
Мен ҳикоя ёзаяпману ёнимда қатиқ ивитаётган кампирим мен томонга қараб юзларини буриштириб яна бошлади "воей, ёш хотинча олармишшла, кирларини ювиб, овқатларини пишшшириб берармишшш, вишшш, вишшш, вишшш" Ашнақа гаплаар, саломат бўлинглар. 🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃 ༺🌺༻🌸༺🌺༻ https://t.me/xayotiy_xikoyalari
Open in Telegram💥Эр бермоқ жон бермоқдир. Мутахассислиги сабабидан уйидан 500 километр узоқда, бошқа вилоятда 3 йилдан бери ишлаётган дўстим айтади: - бошқа вилоятнинг чеккисида тоғ ёнбағридаги илмий мутахассислигим бўйича ажратилган худудда иш бошладим. Шароитлар зўр, тозза ҳаво, маошим ҳам шоҳона, оилавий яшашим учун алоҳида бино ҳам ажратилган. Фақатгина уяли телефон хизматининг 95 лигидан бошқа алоқа воситалари ишламайди.Интернет керак бўлса 70 километр узоқликдаги аҳоли яшаш худудига "йўлтанламас" мошинамда бориш керак. Майли, шунисиям тинч эди. Ўғил қизларни уйлаб жойлаган ёшимда менга бу шароитлар Аллоҳнинг улуғ неъматларидан бири бўлди. Аёлимни ҳам ёнимга олиб келдим, ҳар ой хохласак уйга бориб келишга имкон бор. Аввалига аёлим ҳам бу иқлим тоззалигию, шароитларни зўрлигидан ўзида йўқ хурсанд эди. Аёлимни хурсандлиги узоққа бормади: - дадаси, палончи қудаммизни тўйи экан, бормасак бўлмайди. - писмадончи қариндошники тўй, бориб келайлик. - невараларни соғиндим, уйга кетгим келаяпти. - ҳм, зерикдингми, ахир ишларим режали, хохлаганимда ташлаб кетолмайман, ўша тўй бизсиз ҳам ўтаверади. Уйга борганда кечроқ бўлса ҳам "муборак бўлсин" деб ўтиб қўяверамиз. - ия, сиз шунақа дейверасиз , ишингизни деб одамгарчиликдан чиқиб қоламизку. - жаа зарур бўлса ана, ўғиллардан бирортасини чақирайлик, сани олиб бориб келади. Хотин тумтайиб қовоғини солганича хонасига кириб кетди. Оббоо, бу айтгани бўлмагунча қовоғидан "қор ёғиб" юраверади, қирқ йиллик турмуш жараёнида унинг характрини ўзгартиромадим дедимда эрталабда йўлга отландик. Кун ботмасдан аввал уйга етиб бордик, хотин ғалаба нашидасидан маст бўлганча виқор билан мошинадан тушдида мошина олдига чуввиллаб чопқиллаб келган набираларни қучоқлаб эркалай бошлади. Эрталабда тўйга отлана туриб: - хой онаси, юр сан ҳам биз билан бориб келақол, шундай кириб табриклаймизда ишга қайтамиз дедим. - ия, мен тушликдан кейин хотинлар борадиган пайтда бораман, кечқурун келин олишгаям бораман, эртага қудани қудасиникигаям бораман, биласизку, биз аёлларни тўй маросими уч кун бўлади. - ҳм, шундайми, унда тўйни ўтказиб кейин ўзинг етволарсан дедимда тўй ошидан сўнг ишимга жўнавордим. Ишхонага етиб келиб йўл чарчоғи сезилди шекилли кириб ухлаб қолдим. Ярим кечаси уйғониб телефонимга қарадим, ҳеч ким телефон қилмабди. Эртасидан ишга шўнғиб кетдим, кечгача телефон қилар деб кутдим, ваниҳоят кечга яқин телефон жиринглади. Хайрияте дея гўшакни кўтарсам ўғлим экан: - дада яхши етиб олдизми, дам олаётгандирсиз деб безовта қилмовдим дея ҳозиргача телефон қилмаганини узрини айтди. - онанг тирикми, кечадан бери телефон қилмадия дедим зарда билан. - онамни биласизку, тўй бўлса ҳамма нарсани унутиб хотинлар билан чақчақлашиб юраверадилар, ҳозир ҳам тўйдалар деди кулиб. - ҳе ўша, майли, келса телефон қилар дедимда гўшакни қўйдим. Уч кундан сўнг телефон қилди: - вой дадасиии, шунақа тўй бўлдиии, шунақа тўй бўлдии.... - бўлди, гапирма, қачон йўлга чиқасан? - вой, икки кундан кейин мастура бувини неварасини тўйи, кейин яна тўй бор. - ҳм, яхши, юравер тўйма - тўй санғиб. Зарда билан гўшакни қўйдим. Шу билан бир ойча келмади, телефон орқали ҳол сўраб турди холос, қариганда хотинга ўрганиб қолинаркан шекилли алам қилди, мен ҳам уйга бормадим. Икки ой деганда уйга қайтдим, ҳеч нарса бўлмагандай кўришдик, сухбатлашдик, эртасига: - қани таёрлан, кетамиз дедим. Хотин бирдан хомуш тортди: - дадаси гапим бор. - хўш, яна нима гап? - ўша оролингизга боргим йўқ, ҳаммадан узилиб ёввойига ўхшаб қоламан шекилли, қариндошлар, ўғил қизлар ва набиралар даврасини ташлаб кетгим йўқ. Сиз ҳам қариганда робинзон крузога ўхшаб юравермай ишингизни йиғиштириб уйга қайтсангиз бўларди. Ахир очимиздан ўлаётгар жойимиз йўқку, болаларимиз ҳамма нарсани эплаяптику. - ҳмм, гап буёғда дегин, мен ўз ишимдан завқ оламан, қолаверса тозза ҳаво менга ҳозирги ёшимда айни муддао, ўрганиб қолганман. Шаҳар шовқини ва чанг ҳаво менга ёқмайди, юр кетдик, сени ҳам соғлигингга тоза ҳаво керак. Қисқаси "кампир" кўнмади. Ишга қайтдим, кунлар ўтган сари хотинсиз яшашгаям кўникдим, кунда бир неча марта телефонда гаплашамиз, ойда бир уйга бораман. Орадан анча вақт ўтгач хотин ғингший бошлади: - дадаси оёқларим оғрияпти, дадаси почкамни мазаси йўқ, юрак санчаяпти. Оббоо, шу ишимни ташлашим учун баҳоналарни қара дедимда парво қилмадим. Минғиллаш давом этаверар, мен эса "ёнимга келиб яша, тоғ ҳавоси ҳамма дардингни олади" дер эдим. Минг гапирсам ҳам хотин кўнмади, уйга борсам хақиқатдан ҳам хотинда буйрак ва жигар ҳасталиги аниқланибди, юзлари сўлғин бўлиб қолганди. Айнан бу касалга тоғ ҳавоси, гиёҳлар ва эчки сути фойда бериши аниқ эди, мен билан кетишга минг зўрласам ҳам кўнмади. охири бир ҳийла ўйлаб топдим. Тоққа қайтгач хотинга телефон қилиб: - онаси, ёнимга келиб яша, мен ҳам сенсиз зерикаяпман, келмасанг иложи йўқ дедим. - боролмайман, дўхтирлар узоқ йўл юриш мумкинмас дейишди, уйимда одамга ўхшаб яшай, оролингиз ўзингизга буюрсин деб зарда қилиб гўшакни қўйди. Энди ҳийлани ишга солиш вақти келди дедимда яна қўнғироқ қилдим. - нима дейсиз, яна кел деб авраш учун телефон қилаётган бўлсангиз билиб қўйинг, мен бу касаллигим билан оролингизда ўлиб қоламан, оролга бормайман. - шошилма, майли, сен уйда келинларга бош бўлиб турганинг ҳам маъқул, розиман, шуни айтиб қўяй дегандим, фақат бир иш чиқиб қолди, шуни айтиб қўяй дегандим. - нима иш? - қўшни қишлоқда бир бева аёл бор экан, бир танишим "шунга уйланинг, ёлғиз қийналаяпсиз, овқатларингиз вақтида бўлади, кирларингизни ҳам ўзингиз ювиб қийналмайсиз" деб таклиф берди. Бундай ўйлаб қарасам, таклифида жон борга ўхшаяпти, сендан ҳам розилик сўрай дегандим. Хотин бир оз жим бўлиб турдида: - жуда яхши ўйлабсиз, ўйлаб кўриб эртага жавобини айтсам бўладими? - бўлади, фақат чин кўнгилдан рози бўл, ахир менга ҳам яхши бўлади, сен ҳам мен ҳақимда ёлғиз қийналаяпти деб ташвиш чекавермайсан. Сухбатимиз тугади, хуфтон намозини ўқидимда ҳийлани натижасини кутдим. Бомдод бўлмасидан ташқарида мошина товуши келди, ким экан каллайи сахарлаб келган дея деразадан қарасам, ўғлим мошинадан кўрпа - тўшакларни тушираяпти, мошина орқа эшиги очилиб хотин шитоб билан тушдида хонам томонга гурсиллаб шошиб кела бошлади. Ҳм, келмайсанаа келмайсан, "эр бермоқ жон бермоқ" деб бежиз айтишмаган экан, деб кулиб қўйдимда хотинга певоз чиқдим: - ҳа онаси, тинчликми, тобинг йўқ эдику, келишингдан хабар ҳам бериб қўймабсан? Хотин менга она йўлбарсдай ўқрайиб қарадида: - қани анави дея мени бир четга суриб ўзини ичкарига "урди" - кимни сўраяпсан, тинчликми дея ортидан кирдим. - ким бўларди, анави кирларингизни ювиб, овқатларингизни пишириб берадиган ёшшшгина хотинчангиз. Хотин жаҳл билан шкафларни очиб қарар, хаттоки музлатгични ҳам ичини текширар, кийимларимни шкафдан олиб титиб ҳидлар эди. Мен эса табассум билан кузатардим, охири чарчаб диванга ўтирдида: - қилар ишни қипқўйиб яна нега тиржаясиз, қани у. - хотин, тинчлан, ҳеч қанақа хотин йўқ, мен шунчаки ҳийла қилдим холос. - алдаманг, мен сизни 40 йилдан бери биламан, ёлғон гапиролмайсиз, сиз уйланиб бўлгансиз, фақат билиб қолса тўполон бўлмасин деб "оғриқни" олдини олмоқчи бўлдингиз. Энди бу ерда сизни қолдириб кетиб бўпман, охирига етмагунимча кетмайман. Хуллас шу баҳона хотин ёнимда қолди, фақат авваллари жума намозига ўзим борган бўлсам энди хотин бирга бориб мошинада кутиб турадиган бўлди. Мажлисга ёки бирор юмуш билан бирор жойга борадиган бўлсам ҳам доим ёнимда. Қишлоқдан эчки сотиб олдик, ҳар куни эчки сути ичар, қатиқ ивитиб тановвул қила бошладик. Гўштни ҳам фақат эчки сўйиб тановвул қилдик, роса бир йил деганда касалликлардан асорат ҳам қолмай хотинни икки юзи кулчадай қизил бўлиб соғайиб кетди. Мана шу воқеага ҳам роса икки йил бўлди, аммо ўша ҳийлам сабаб тез - тез: - войей, хотин олармишла, ёшгина, "кирларимни ювиб овқатларимни пишириб беради" эмиш деб менга қараб "вишшилаб" қўйиш одати қолмади. 😄
Open in Telegram🏠Ўнг тарафига янги қўшни кўчиб келди-ю, бу аёлнинг тинчи бузилди. Эркак қўшни тиш дўхтири, хотини эса уй бекаси экан. Аёл қўшни деярли кўчага чиқмас, меҳмондорчилик ёки қариндош-уруғлариникига борса ҳам оиласи, болалари билан бориб келарди. Бир-икки марта кундузи “бир ғийбатлашай”, деб кирганида уни Қуръон ўқиётгани устидан чиқди. Рўпарасида бир муддат пойлаб ўтирди. Узр қўшни банд эдим, бирор кун бемалол чойлашармиз-а, – деди қўшниси китобдан бош кўтариб. Аёлнинг аччиғи чиқди. Орадан бир-икки кун ўтказиб, бир нимани баҳона қилиб кирганида эса суҳбатлари қовушмади. Бир ҳамсоясидан шикоят қилиб: “Мен уни Худога солдим”, дея гап бошлаган эди, қўшни аёл: “Ҳар банданинг ҳукми Аллоҳнинг қўлида. Бировнинг айбу нуқсонини муҳокама қилиб ўтириш сиз билан бизнинг ишимиз эмас, ундан кўра болаларингизга яхшилик, оилангизга барака сўраб дуо қилинг. Мусулмонлик фарзларингизни бажаринг, намоз ўқинг, кенг феъл бўлинг”, дея насиҳат қилди. “Кечагина маҳалламизга кўчиб келиб, бугун менга ақл ўргатяптими бу хотин”, деган ўй ич-этини тирнаб, уйига қайтди. Ўзини босишга ҳарчанд уринмасин, сира эплай олмади. Устига устак “Нега унинг рўзғори бадастир, нимага у бой-бадавлат кишига турмушга чиққану, менинг эримни иши юришмайди”, деган хаёллар, “Ҳа, ҳамма нарсаси етарли, бой-да, бу камбағалга нима десам ҳам бошини эгиб ўтиради, деб ўйлаяпти шекилли”, деган ўйлар унга тинчлик бермасди. Тўртинчи куни “Бир адабини берай, сира эсидан чиқмайдиган сабоқ бўлсин, ўз-ўзидан бўйни қисилиб қолади ҳали”, дея режа туза бошлаган ҳам эдики, дарвозаси тақиллаб, қўшни аёл кириб келди. – Ассалому алайкум, опа, яхши ўтирибсизларми? Қўй сўйгандик, гўштидан сизларга ҳам илиндик, – деди қўлидаги халтани узатиб. Шайтоний ўй унинг ич-этини тирнаб ўтди: “Энди садақамга муҳтож деб ўйлаяптими?” – Керакмас, бекорга овора бўлибсиз. – Нега унақа дейсиз, қўшни ҳақи бу, олмасангиз хафа бўламан. – Биз қўй гўшти емаймиз, – тилидан шу гап учди-ю, ўзи ҳам хурсанд бўлиб кетди: – Ҳа, қўй гўшти емаймиз, болаларим ҳиди бор дейишади, ўзимнинг қон босимим ошиб туради. Бошқаларга берақолинг. Буни **** тағин “Тез ёрдам” чақириб ўтирмайлик... – Сизга атаб олиб чиқувдим, ўзингиз емасангиз бошқа бировга берарсиз, олинг энди шуни, – қўшни аёл қўлидаги гўштни айвондаги музлаткич устига қўймоқчи бўлди. – Йў-йў-йў, керакмас дедим-ку, обкетинг буни, қўйманг бу ерга! Бўлмаса ҳиди ҳамма ёқни тутиб кетади ҳозир! У шоша-пиша пакетни олиб қўшнининг қўлига тутқазди. Аёл музтар бир аҳволда қайтиб чиқиб кетди. “Ғурурим ўлсин, олаверсам бўлмасмиди, бу ёқда эримнинг ишлари ўлда-жўлда бўлиб ётибди. Рўзғоримда тишга босадиган бир бўлак гўшт ҳам йўқ аслида”, деган ўйда ошхонасига кирди. Ярим кило картошка, икки дона пиёз, уч-тўртта бужмайган сабзидан бошқа ҳеч нарса йўқ. “Очимдан ўлсам ҳам бу хотиннинг қўлидан нарса олиб емайман”, дея яна ўзини ўзи овутди. Пиёзни жизиллатиб, устидан картошкани ташлаб апил-тапил қовурди-да, сув қуйиб, бир сиқим гуруч билан мастава қилиб қўя қолди. Шу маҳал қўшнининг ҳовлисидан чиққан қовурдоқ иси димоғига урилди. Бирдан яна жаҳли чиқиб кетди. “Қўй сўйдим деб мақтанишиничи, ҳали мен ҳам сенлар каби бой бўлиб қоларман”... Эртаси куни маҳалла оқсоқоли эшик қоқиб келди. – Маҳалладан ёрдам пули сўрагандингиз, унинг иложини қилолмадик, лекин оилангиз учун бир ҳомий топдик. Фақат кимлигини айтишимизни истамаяпти, – оқсоқол шундай дея машинаси юкхонасини очди: – Манавиларни тушириб олинг. Маҳалладан ёрдам... Аёлнинг рўзғори анчадан бери бунчалик бут бўлмаган эди. Қандай бадавлат одам экан-ки, сабзи-пиёзидан, совунидан тортиб, ёғи, лаҳм гўшту унигача унутмабди. Яна бозордаги энг сархил мева-сабзавотлардан олганини айтмайсизми? – Раисбува, мана шу аризани бир кўрсангиз, – деди у оқсоқолни кузатаётиб. Турган жойида аризага кўз югуртирган маҳалла раиси унга таажжубланиб қараркан: – Эсинг жойидами? Бу қўшнинг тиш дўхтири бўлса, маҳаллада ҳаммага яхшилик қилса, сизларгаям... – раис бирдан жим бўлди-да, э ҳайф сенга, дегандек қўл силтади. – Бой бойга боқар бўлмасин оқсоқол, – деди аёл. – Агар аризамни эътиборга олмасангиз юқорига ёзаман, юқорига... Ўз кўзим билан кўрдим хотини эскича китоб ўқийди, мениям намоз ўқигин деб даъват қилди. – Ёмон йўлга юр демабди-ю... – Ҳо-о-о, эртадан кейин рўмол ўра дейди, кейин бирорта оқимга рўпара қилиб қўйса, бошимни қайси тошга ураман. Кўзлари чақчайиб-чақчайиб гапираётган аёлнинг сўзларини жимгина эшитган раис, бошини эгиб, оғир хўрсинганича аризани папкасига солди. Уни кузатган аёл сергўшт, серёғ палов, гўштли сомса пиширди-да катта чинни косага ошдан босиб ҳамсоясининг эшигини тақиллатди. – Бизниям рўзғоримиз бутун, қўшни, мана ёғлиққина палов қилдим, сизгаям илиндим, қўшни ҳақи! – деди бироз иддао аралаш оҳангда. – Барака топинг, Аллоҳ рози бўлсин сиздан. Рўзғорингизга барака берсин. Қўшни аёл ўзгача бир мамнунлик билан унинг қўлидан косани олди. Алқай-алқай идишини бўшатди, мева-чевалар билан ўрнини тўлдирди. – Болаларга олиб чиқинг, қўшни, бирам суюнтирдингиз мени... “Тавба, уйида ҳамма нарсаси етарли бўлсаям, кўзи оч эканми бунинг, бир коса ошга шунча суюнадими одам”, деб ўйлади аёл... – Аризам нима бўлди раисбува, бу қўшнимнинг уйини ҳеч ким текширмаяпти-ку. Маҳалла бедарвозами энди? Ёки сизниям оғзингизни мойлаб қўйишдими булар? – Барака топгур, бундан яхши қўшнини тополмайсиз, – деди оқсоқол. – Керакли жойдан келишди, суриштиришди. Бир яхши одамлар экан. Бекорга туҳмат қиляпсиз қўшнингизга. Устига-устак улар сизга... – раис яна жим бўлиб қолди. Аёлнинг оқсоқолдан ҳафсаласи пир бўлди. Аризасини кўтариб туман марказига борди. Вилоятга чиқди... Бу орада қўшнисининг уйига беш-олти марта пўрим кийинган, папка кўтарган кишилар келишди. Қўшни аёлни аллақайси идорага суҳбатга чақиришгани ҳақида маҳаллада шивир-шивирлар кучайди. Икки марта “Тез ёрдам” машинасида уни касалхонага олиб кетишди. Буни кўриб: “Мана шунақа бўлади қўшнини менсимаслик, ҳали бойлигинг ҳам сенларга ёрдам беролмайди”, деган ўйда аёлнинг кўнгли кўтарилаверди... – Эшитдингизми, тиш дўхтиримиз кўчиб кетаётган экан, қўшни аёл касалхонадан тўғри янги уйига кетганмиш, – деган гапни қўшниларидан эшитганида кўнгли яна бир газ ўсди. – Ажаб бўпти, олифтагарчилигини бошқа жойга бориб қилсин, ўзи бизни маҳалламизга боп одамлар эмасди улар, алламбало эскичами...– деди тиржайиб. Бу гапдан кўнгли кўтарилиб, ўз-ўзича хиргойи қилиб, ёғлиққина ош қилай деган ўйда ошхонасига кирди-ю, бир ярим йил ичида биринчи марта гўшти қолмаганини, рўзғорининг баракаси учганини кўрди. Бир кун пойлади, икки кун пойлади, ҳар ойда икки марта хабар оладиган оқсоқолнинг қораси кўринмади. Охири “Раисбува ҳомийнинг менга ажратган нарсаларини ўзи уйига олиб кетган бўлмасин тағин, чиқиб бир пўстагини қоқиб келай”, деган ўйда важоҳат билан маҳалла идорасига отланди. – Сизларга ҳомийлик қилаётган одам ён қўшнингиз эди, – деди оқсоқол. – Барака топишсин имонли-инсофли кишилар эди улар. Эр-хотин: “Биз яхши ****-ичиб, қўшнимиз ёвғон шўрва билан кун кўрмасин, ўзимга рўзғор қилганимда уларга ҳам қўшиб оламан, фақат биз бераётганимизни айтманг, тағин кўнгли ўксимасин”, деб қаттиқ тайинлашган эди. Сиз эса уларга сира тинчлик бермадингиз. Қўшнилар ҳамма ёмонлигингизни кўриб-билиб туриб ҳам сизга яхшилик илинаверишди. Ғийбат қилганингиз етмагандек, туҳмат ҳам қилдингиз. Ундай қилманг, деган гапимизга сира қулоқ солмадингиз. Охир-оқибат бечора қўшниларингиз маҳалладан кўчиб қутилишди... Ҳаёт шунақа, Аллоҳ бизга кимни восита қилиб ризқу насиба бераётганини унутиб, баъзида шундай ношукрлик қиламиз... Аёл раис яна нималар деганини эслолмайди, у нима деярини билмай қолганди. У карахт бир аҳволда эди. Ҳамрохон МУСУРМОНОВА Ўнг тарафига янги қўшни кўчиб келди-ю, бу аёлнинг тинчи бузилди. Эркак қўшни тиш дўхтири, хотини эса уй бекаси экан. Аёл қўшни деярли кўчага чиқмас, меҳмондорчилик ёки қариндош-уруғлариникига борса ҳам оиласи, болалари билан бориб келарди. Бир-икки марта кундузи “бир ғийбатлашай”, деб кирганида уни Қуръон ўқиётгани устидан чиқди. Рўпарасида бир муддат пойлаб ўтирди. 🍃Яқинларингизга ҳам улашинг...🍃 ༺🌺༻🌸༺🌺༻ https://t.me/xayotiy_xikoyalari
Open in Telegram