Account

Posts of Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги

newest first

#2651Text
Views2,920−47%vs avg
Forwards—
Reactions172
Comments—
#2650Photo

Тирбандлик Эрталаб соат тўққиз. Олдинда қизил чироқлар, орқада сигнал овози. Бундай пайтда одам ё асабийлашади, ё файласуф бўлади. Каналимиз обуначиси, она тилимиз жонкуяри Шуҳрат ака иккинчи йўлни танлабдилар. Машинада ўтириб, шундай савол берибдилар: — Нега биз “пробка”ни тирбандлик деймиз? Тир форсчада ўқ дегани, банд эса боғлам-ку! Савол мени ҳам ўйлантирди. Луғат титкилашга тўғри келди. Форс тилида тир сўзининг бир нечта маъноси бор экан. Биринчиси ҳаммамиз биладиган ўқ. Тиру камон ва тирандоз шундан. Иккинчиси эса хода, тўсин, устун. Кўчадаги симёғоч ҳам, томнинг тўсини ҳам форсчада тир дейиларкан. Банд эса боғланган, тўсилган, тугун дегани. Воқеа тахминан мана бундай бўлган… Расмга қаранг ва бир неча аср орқага қайтинг. Тунда шамол туриб, катта дарахт сўқмоқ устига қулаган. Эрталаб бозорга шошган одамлар бирин-кетин келиб, шу ерда тўхтаб қолган. Бири эшаги билан, бири хуржуни билан. Олдинда тўсин, орқадан эса яна одам келяпти. Йўл тирбанд. Тахминимча, сўз шу манзарадан туғилган. Яъни у аввал тўсилган йўл сабаб тўпланиб қолган одамларга нисбатан айтилган. Асрлар ўтди. Дарахт ўрнини светофорлар, эшак ўрнини эса автомобиллар эгаллади. Дарвоқе, бу тушунчанинг туркийча номи ҳам бор: тиқин, тиқилинч. Уларнинг “тирбандлик”дан ҳеч кам жойи йўқ. —————————— P. S. Ёзилаётган китобимизда мана шунақа қизиқ сўз ва иборалар кўп бўлади. Уларни жами юзтага етказишни мўлжал қиляпмиз. Тирбандлик эса улардан биттаси холос. @xatoliklar

Open in Telegram
Views5,860+6%vs avg
Forwards—
Reactions110
Comments—
#2648Text
Views5,310−4%vs avg
Forwards—
Reactions83
Comments—
#2646Text

“Гирдикапалак”даги “гирд” нима? Қимматроқ ресторанларга мижоз келса, хизматчилар гирдикапалак бўлади. Ҳамширага пул қистирсангиз, бемор атрофида роса гирдикапалак бўлиб хизмат қилади. “Капалак”ни-ку тушундик, лекин “гирди” нима дегани? Гирд — форсча сўз, айлана, доира, атроф дегани. Бу сўз бизга бегона эмас: — гирдоб — гирд + об (сув): сувнинг айланма оқими; — гирдибод — гирд + бод (шамол): қуюн; — гирд-атроф — теварак, ҳар томон. “Гирд”дан кейинги -и — бу форсча изофа: иккала қисмни бир-бирига улашга хизмат қилади. Гирдикапалак ҳам шу қолипда ясалган. Нега айнан капалак? Капалак гул ёки чироқ атрофида бир дам ҳам тинмай айланади. Бировнинг атрофида парвона бўлган ёки ташвишда у ёқдан бу ёққа елиб-югурган одам ҳам шунга қиёс қилинади. Дарвоқе, парвона ҳам форсча сўз — шам атрофида айланадиган капалакнинг айни ўзгинаси. Яна бир қизиқ жиҳат Гирд сўзи форсча гардидан феълидан келиб чиққан, маъноси яна айланмоқ. Тилимиздаги гардиш (фалак гардиши) ва мумтоз шеъриятдаги гардун (айланиб турадиган осмон) ҳам шу феълнинг болалари. Ўрта форс тилида бу феъл wardīdan деб айтилган ва ҳинд-европа тилларидаги wert- ўзагига бориб тақалади. У ҳам бурмоқ, айлантирмоқ деган маънони беради. Лотинлар бу ўзакдан vertere сўзини ясаган, кейинчалик ундан версия ва университет сўзлари келиб чиққан. Руслар эса вертеть ва ҳатто время сўзларини ясаган. Ҳа, вақт ҳам аслида айланиб турадиган нарса экан. Хуллас, гирдикапалак билан время бир илдиздан экан. Ким ўйлабди дейсиз. Имлосига келсак, қўшиб ёзилади: Гирди капалак ❌ Гирдикапалак ✅ @xatoliklar

Open in Telegram
Views6,200+12%vs avg
Forwards—
Reactions94
Comments—
#2645Text

Транскреация нима? Изоҳларда транскреация нималигини сўрашибди. Келинг, оддий мисолда кўрсатаман. Инглизчада “Home sweet home” деган ибора бор. Уни “Уй, ширин уй” деб ўгирсам, тўғри, лекин жонсиз бўлади. Ўзбекзабон одам уйини бундай таърифламайди. “Ўз уйим — ўлан тўшагим” десам-чи? Ана энди ибора ўзимизники бўлди, асл маънодаги илиқлик ҳам сақланиб қолди. Фарқи шунда: ▫️ Таржимада мен сўзга содиқман. Нима ёзилган бўлса, шуни аниқ етказаман. Шартнома ёки йўриқномада бошқача бўлиши мумкин эмас. ▫️ Транскреацияда мен ҳис-туйғуга содиқман. Сўзни, образни, керак бўлса ҳазилни ҳам алмаштираман, ўқувчига мослаштираман. Асосийси, ўқиган одам асл матндагидек таъсирлансин. Атаманинг ўзи ҳам шуни айтади: translation + creation, яъни таржима + ижод. Слоган, реклама, бренд номи, сайт ёки ижтимоий тармоқ учун матн ўгирилаётганда оддий таржима камлик қилади. Муваффақиятсиз таржима мисоллари талайгина. Билганлар изоҳларда ёзишсин. Шу сабабли яхши транскреатор бир вақтнинг ўзида ҳам таржимон, ҳам копирайтер бўлади. У иккала тилни ҳам, иккала халқнинг руҳиятини ҳам яхши ҳис қилади. @xatoliklar

Open in Telegram
Views7,510+35%vs avg
Forwards—
Reactions67
Comments—
#2644Text
Views7,470+35%vs avg
Forwards—
Reactions52
Comments—
#2641Photo
Views9,560+72%vs avg
Forwards—
Reactions116
Comments—
#2636Text

Янги алифбо — янги клавиатура Янги алифбодаги ş, ç, ö, ğ ҳарфларини тез ёзиш учун ҳозир кўпчилик телефон ёки компьютерига турк тили клавиатурасини ўрнатиб оляпти. Лекин туркча тахламда бизга керак бўлмаган бошқа белгилар ҳам бор, тез ёзишда халақит беради. Ҳар сафар керакли ҳарфни интернетдан топиб copy-paste қилиб ўтириш эса вақт ва асабни ейди. Кун бўйи матн билан ишлайдиганлар буни яхши тушунади. Шу техник ноқулайликка ечим сифатида бир обуначимиз холис ният билан янги лотин алифбосига асосланган ўзбекча клавиатура ишлаб чиқибди ва kiritish.uz сайтига жойлабди. Бу сайт орқали қурилмага айнан ўзимизнинг янги алифбога мослаштирилган, ортиқча ҳарфларсиз тоза клавиатурани ўрнатиб олиш мумкин. Лойиҳа коди тўлиқ очиқ (open-source) ва шаффоф бўлгани учун хавфсизликдан хавотир олмаса ҳам бўлади. Бир ўрнатиб, амалда ишлатиб кўринг. Фикр ва хулосаларингизни изоҳларда ёзиб қолдирсангиз, лойиҳа ривожи учун фойдали бўлади. @xatoliklar

Open in Telegram
Views18,500+233%vs avg
Forwards—
Reactions72
Comments—
#2635Photo
Views7,940+43%vs avg
Forwards—
Reactions148
Comments—
#2634Text

ChatGPT сизни копирайтер қилиб қўймайди Ҳозир кўпчилик ChatGPT'га иккита сўз ёзиб, ундан чиққан тайёр матнни копирайтинг деб ўйлаяпти. Йўқ, бу — шунчаки матн генерацияси. Сунъий интеллект сизга қоралама матн беради, лекин сизни копирайтер қилиб қўймайди. Нейротармоққа тўғри вазифа (промпт) бериш, ундан чиққан матнни одам тилига ва соф ўзбекчага ўгириш, мантиғини тўғрилаш ва матнга бренд овозини (Tone of Voice) қўшиш учун барибир ўша классик база керак. Фундаментал билими йўқ одам AI'дан чиққан чиройли сўзлар йиғиндисига “вау” деб қарсак чалиб ўтираверади. 3-4 та генерациядан кейин эса сунъий интеллект нега айнан “сунъий” деб номланишига амин бўла бошлайди. Кўпчилигингиз биласиз, менда копирайтинг бўйича 12 та видеодарсдан иборат (1 ойлик) тайёр курсим бор. Бу курсда сунъий интеллект (AI) бўйича алоҳида модул йўқ. Чунки дарслар нейротармоқлар оммалашишидан бироз олдин ёзиб олинган. Менинг курсимда фақат фундаментал билимлар — матн мантиғи, структураси, таҳрири ва ўқувчи психологияси ўргатилади. Нега бу ҳақда ёзяпман? Бугун обуначиларимиздан бири айнан шу курсни сўраб, сотиб олди. Дарсларни ёпиқ каналга жойлаяпмиз, муҳокамалар ва вазифалар учун алоҳида чат очилади. Лекин гуруҳда бир кишининг ўзи бўлиши ҳам унга, ҳам менга зерикарли. Шу боис ўзаро фикр алмашадиган соғлом муҳит шаклланиши учун янги гуруҳга яна одам қўшишга қарор қилдим. Курс таркибида сунъий интеллект модули йўқлигини ҳисобга олиб, унинг аввалги нархидан (1 млн сўм) 40% чегирма қиляпман. ▪️ 12 та тайёр видеодарс (ёпиқ каналда). ▪️ Дарсларни ўзингизга қулай вақтда кўрасиз, ёпиқ чатда эса вазифаларни биргаликда таҳлил қиламиз. ▪️ Курс нархи — 600 минг сўм. Мурожаат учун: @nuqtavergul

Open in Telegram
Views7,530+36%vs avg
Forwards—
Reactions56
Comments—
#2633Photo

Сизнинг хатоларингизни шу каналда бепул олиб чиқишимни кутманг. Яхшиси, уларни ҳеч ким кўрмасидан аввал тўғрилатиб олинг. Бировларнинг хатосидан кулиб, танқид қилавериш осон. Лекин ўша хатолар дунё юзини кўрмасидан олдин йўқ қилиш — менинг асосий ишим. Агар компаниянгизнинг матнлари ҳалигача “мутахассислар томонидан муваффақиятли амалга оширилаётган” бўлса, СММчингиз O‘zbekiston деб ёзишда хато қилса ва тижорий таклифларингизни ўқиган одамни эсноқ босаётган бўлса, демак, биз гаплашиб олишимиз керак. Ҳозир асосий лойиҳалардан бироз нафас ростлаб, яна 1-2 та янги бренднинг тилини даволашга, хунук матнларини пластик операция қилишга ва B2B локализация (транскреация) ишларини олишга тайёрмиз. Соддароқ айтсак, бизда: • копирайтинг • таржима • таҳрир • тасҳиҳ хизматлари. Матнларни одам тилида гапиртириш учун алоқага чиқаверасиз: @nuqtavergul *Расм обуначиларимиздан @xatoliklar

Open in Telegram
Views6,440+16%vs avg
Forwards—
Reactions64
Comments—
#2632Text

Уч алифболи давр: бизни нима кутяпти? Хабарингиз бор, Сенат янги лотин алифбосини маъқуллади ва тез орада у расман жорий этилади. Тан олиш керак, олдинда бизни бироз қизиқ ва ўтиш даврига хос чалкашроқ жараён кутяпти. Чунки энди амалда бирданига учта алифбо яшай бошлайди: • катта авлод ўрганган кирилл, • 30 йил амалда бўлган эски лотин, • жорий қилинадиган янги лотин алифбоси. Бошида кўниккунча кўзларимиз бироз қийналади, кўча-кўйдаги хато ёзувлардан кулгили ҳолатлар ҳам кўпаяди. Лекин бу ўзгаришнинг ижобий томонлари бор. Биринчидан, матнларимиз ниҳоят ўша визуал хунук апострофлардан, ҳар доим техник муаммо чиқарадиган o‘ ва g‘ лардан, sh ва ch қўш ҳарфларидан қутулади. Ёзувимиз ихчам ва визуал тоза шаклга киради. Дизайнер ва муҳаррирларнинг энг катта бош оғриғи йўқолади. Иккинчидан, алифбо билан бирга янги имло қоидалари ҳам тасдиқланади. Демак, шу пайтгача тилшуносликда баҳсли бўлиб келган ва мантиққа тўғри келмайдиган эски қоидалардан воз кечиш учун тарихий имконият туғилди. Энг қизиғи — олдинда бизни умуммиллий чалкашишлар мавсуми кутяпти, яъни ҳаммамиз вақтинча 1-синф ўқувчисига айланамиз. Бармоқларимиз клавиатурада беихтиёр эски ҳарфларга кетиб қолаверади. Ўрганиб қолган оддий сўзларимиз ҳам янги ҳарфларда кўзимизга бироз ғалати (худди туркча ёки озарбайжончага ўхшаб) кўринади. Лекин бунинг яхши томони ҳам бор: одамлар ёзишга кўпроқ эътибор бера бошлайди, саводли ёзиш эса янада қадрланади. Янги алифбо ва қоидаларга ҳамма бирдек мослаша олмаган бир пайтда матнни бехато ёза олиш брендлар ва мутахассисларни бошқалардан ажратиб туради. Саводхонлик ишонч ва профессионаллик белгисига айланади. Биз эса бу жараёнда сиз билан бирга бўламиз — чалкашликлардан бирга чиқамиз, янги қоидаларни ўрганамиз ва, албатта, ўргатиб борамиз. Қизиқарли хатоликларни биргаликда таҳлил қилишда давом этамиз. @xatoliklar

Open in Telegram
Views9,320+68%vs avg
Forwards—
Reactions110
Comments—
#2631Video

❌ Ташриф буюрдик Блогерлар, мухбирлар ва баъзан ўзимиз ҳам қаергадир борганимизни гапираётганда “Бугун фалон жойга ташриф буюрдик” дейишни яхши кўрамиз. Гўёки шундай десак, гапимиз маданиятлироқ ва салмоқлироқ эшитиладигандек. Арабча ташриф сўзининг ўзаги — шараф. Ташриф буюриш — қадам ранжида қилиш, ўзининг улуғ қадами билан бирор жойни шарафлантириш дегани. Бу сўз ҳурматга сазовор, мартабали инсонларга нисбатан ишлатилади. Одам ўзига нисбатан ташриф буюрдим дейиши эса моҳиятан камтарликка зид ҳолатдир, чунки луғавий маънода ўзини улуғлаш билан баробар бўлади. Японларда зўр тил маданияти бор: уларда бошқаларни улуғлаб гапириш учун алоҳида (尊敬語), ўзини камтар тутиб гапириш учун (謙譲語) мутлақо бошқа сўзлар ва феъл шакллари ишлатилади. Аслида, ўзбек тилида ҳам бу маданият асрлар давомида шаклланган. Тилшуносликда бу ҳурмат ва тавозе категориялари доирасида ўрганилади. Бизда ўзгаларга ҳурмат кўрсатилади, ўзимизга (сўзловчига) келганда эса тавозе (камтарлик) сақланади. Халқимиз орасида ўзига нисбатан каминаи камтарин, фикри ожизимизча, ожиз бандамиз каби иборалар ишлатилиши бежиз эмас. Уйидаги таомини қора қозонимиз, берган совғасини арзимас бўлсаям қабул қиласиз дейиш ҳам айни шу тавозедан дарак беради. Бу — тилимизнинг гўзал хусусияти. Шундай экан, ўзимизнинг оддий қадамимизни улуғлаб, “ташриф”га айлантирмайлик. Нима дейиш мумкин? Бошқалар ҳақида (ҳурмат маъносида): — Меҳмонлар ташриф буюрди. — Устоз қадам ранжида қилдилар. Ўзимиз ҳақимизда: — Дўконга бордик. — Марказга келдим / кирдим. — Ушбу масканда бўлдик... Сиз тавозе билан айтилган яна қандай ибораларни биласиз? @xatoliklar

Open in Telegram
Views13,000+134%vs avg
Forwards—
Reactions115
Comments—
#2630Photo

❌ Савоб ишга қўл урди DOMO коммунал иловаси хайрия ҳақида пост чиқариб, шу қизиқ жумладан фойдаланибди: ...савоб ишга қўл урди. Жумлани ўқиган одамда беихтиёр одамлар хайрия эмас, қандайдир оммавий жиноят содир этгандек таассурот уйғонади. Ўзбек тилида қўл урмоқ феъли кучли салбий бўёққа (коннотацияга) эга. Одатда жиноятга, ўғриликка, хиёнатга ёки хатога қўл урилади. Савоб ишга, хайрияга ёки эзгу лойиҳаларга қўл урилмайди, балки бел боғланади, ҳисса қўшилади ёки киришилади. Хайрия — жуда эзгу ташаббус, унинг сабабчилари ва ҳиммат эгаларига раҳмат, албатта. Лекин шундай чиройли ишлар чиройли (ва тўғри) сўзлар билан ифодаланса, нур устига нур бўлади. Нима дейиш мумкин? — Савобли ишга бош қўшди. — Хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшди. — Савоб ишда ташаббус кўрсатди. — Савоб ишни амалга оширди. — Хайрли ишда пешқадам бўлди. — Эзгулик йўлида камарбаста бўлди. Изоҳли луғатда бу иборанинг бирор ишга киришмоқ деган нейтрал маъноси ҳам мисол тариқасида келтирилгани рост. Лекин бугунги жонли тилимизда семантик торайиш оқибатида ибора салбий бўёқ касб этиб, жамоатчилик онгида кўпроқ нохуш ҳаракатлар билан ассоциация қилинадиган бўлиб қолган. Сиз бу иборанинг қандай синонимларини биласиз? Изоҳларда ёзиб қолдиринг. @xatoliklar

Open in Telegram
Views8,870+60%vs avg
Forwards—
Reactions95
Comments—
#2628Photo

Энди ҳамма тадбиркорлар китоб ёзади(ми?) Чет эллик машҳур миллиардер ва топ-менежерларнинг китобларини кўп ўқиймиз. Улар тинимсиз таржима қилиняпти, дўконларда яхшигина сотиляпти. Лекин аксарият ҳолларда ўзбек китобхони бу ҳикояларни тўлиқ ҳазм қила олмайди, ўзига сингдирмайди. Сабаби оддий: у ўша афсонавий Стив Жобс ёки Илон Маск. Лекин Ўзбекистон шароитида, бизнинг муҳитда ва тушунчалар ичида оёққа турган ўзбек тадбиркори эмас. Уларнинг Кремний водийсидаги тажрибаси биздаги бозор реаллигига, солиқ тизимига ёки менталитетга умуман тушмайди. Бизга ўзимизнинг қоракўзларнинг мисоли ва тимсоли керак. Нолдан бошлаб, шу ернинг шароитида йирик компанияларни қуролган одамларнинг тажрибаси бошқача қабул қилинади. Кеча Президент тадбиркорлар билан мулоқотда айнан шу ҳақда таклиф берди. Оғир даврларни, турли тўсиқларни бошидан ўтказган бизнесменларимиз ўз тажрибалари ҳақида китоб ёзишлари кераклигини таъкидлади. Демак, буёғига маҳаллий бизнес-китоблар тренди бошланади. Тадбиркорлар китоб чиқариш ҳаракатига тушади. Лекин бу жараёнда кўпчилик қоқиладиган ҳолатлар бор. 1. Тадбиркор китобни тўлиқ ўзи ёзиб, ўзи чиқармоқчи бўлади. Бизнес нуқтаи назаридан бу мутлақо нотўғри ёндашув. Тадбиркорнинг асосий вазифаси — компания стратегиясини тузиш, тизимни бошқариш, янги бозорларга чиқиш ва музокаралар олиб бориш. У камида 200–300 бетлик китобни қолипга солиш, жумла тузиш ва имло хатоларини тўғирлаш билан ойлаб компьютер қаршисида ўтириши — энг қимматли ресурс бўлган вақтни совуриш билан баробар. 2. Ишни тўлиқ гострайтерларга (ёзувчиларга) топшириб қўйиш. Бу ҳам нотўғри. Тадбиркор жараённи бутунлай ташлаб қўйса, ёзувчи ўзининг дунёқарашидан келиб чиқиб тадбиркор айтмаган гапларни, ҳақиқатда бўлмаган воқеа-ҳодисаларни, сохта жумлаларни қўшиб юбориши эҳтимоли юқори бўлади. Натижада китоб тадбиркорнинг кечинмаларини акс эттирмай, ёзувчининг дунёқарашини ифодалай бошлайди. Ўқиган одам бунинг сохталигини дарров сезади ва китобга ишонмайди. Энг тўғри ва ишлайдиган ечим қандай? Жараённи бизга ўхшаган, матнни ҳис қиладиган ва бизнес мантиғини тушунадиган мутахассислар билан биргаликда олиб бориш. Бу қандай ишлайди? Аввал қаҳрамон(лар)нинг соатлаб ёзиб олинган, ҳис-ҳаяжонга қурилган, аммо хронологияси ва мантиқий изчиллиги пароканда бўлган оғзаки нутқи сўзма-сўз транскрипция қилинади. Кейин энг оғир қора меҳнат бошланади: юзлаб саҳифали хомашё ичидан соф фактология, реал кейслар ва мағиз суғуриб олиниб, бутун китобнинг мантиқий архитектураси — скелети қурилади. Оғзаки нутқдаги чексиз такрорий фикрлар, стилистик силжишлар ва мавзудан ташқаридаги “сув” олиб ташланади. Бу жараёнда муаллифнинг асл овози ва характерини йўқотмаслик учун ҳар бир абзац синтактик жиҳатдан қайта калибровка қилинади. Скелетга гўшт ўралиб, адабий ишлов берилгач, кўп босқичли таҳрир ва тасҳиҳ жараёни бошланади. Бунда нафақат имло ёки пунктуация текширилади, балки бизнес-терминологиянинг ўрнига тушгани, боблар ўртасидаги мантиқий изчиллик ва матннинг умумий динамикаси чиғириқдан ўтказилади. Яъни тадбиркорнинг тарқоқ хотиралари аввал деконструкция қилиниб, кейин ўқувчи зерикмайдиган, энг муҳими, йирик компания асосчисининг мақомига мос, ғализликлардан холи, тирик ва бенуқсон матнга айлантирилади. Бу ҳаваскор копирайтер эплайдиган иш эмас, балки катта ҳажмдаги матнларда тобланган мутахассислар қиладиган мураккаб операция. Хуллас, ҳар ким қила оладиган энг кучли иши билан шуғуллангани маъқул. Тадбиркор тажрибаси ҳақида айтиб беради, биз уни китоб қиламиз. Одамлар гапириши, Президент айтгани ва трендга эргашиш учун эмас, балки инсонларга фойдаси тегиши учун китоб чиқармоқчи бўлган тадбиркор бўлса, биз шу ердамиз. P. S. Фақат бизда таниш-билишчилик йўқ — ҳаммаси навбат билан. @xatoliklar

Open in Telegram
Views11,500+107%vs avg
Forwards—
Reactions89
Comments—
#2627Text
Views11,900+114%vs avg
Forwards—
Reactions64
Comments—