Қўрғонтепа тумани Жиноят ишлари бўйича суди томонидан Қўрғонтепа 1-сонли техникумида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида туман ҳудудида маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган бир гуруҳ фуқароларга нисбатан сайёр суд мажлиси ўтказилди. Сайёр суд давомида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари асосида ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатлари батафсил муҳокама қилинди. Фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ва огоҳлантириш ишлари олиб борилиб, қонунбузарларга нисбатан маъмурий тартибда тегишли жазо чоралари қўлланилди. Мазкур сайёр суд мажлиси ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш ҳамда жамоат тартибини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Қўрғонтепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати Саҳифа: Lotin YouTube | Facebook | Instagram
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 476 |
| 3 h | 728 |
| 5 h | 777 |
- After 1 hour476
- After 6 hours777
- Total to date777