ЯНГИ СИЁСИЙ МАҚСАДЛАР ВА УСТУВОР ВАЗИФАЛАР САРИ! Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Фарғона вилояти кенгашининг конференцияси бўлиб ўтди. Кун тартибидаги муҳим стратегик масалалардан бири — партиянинг мафкуравий қарашларини замон талаблари асосида такомиллаштириш ва ижтимоий таянчини кенгайтиришдир. Бугун партия электорати нафақат тадбиркор ва фермерлар, балки таълим, тиббиёт, спорт соҳалари вакиллари, стартапчилар, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар, фаол ёшлар ҳамда ишбилармон хотин-қизлар ҳисобига ҳам кенгайиб бормоқда. Шунингдек, партиянинг янги сиёсий дастурини ишлаб чиқиш жараёнида хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, инвестициявий муҳитни яхшилаш, маҳаллаларни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ҳаётий ташаббусларни устувор йўналиш сифатида белгилаш кўзда тутилмоқда. Бунда қуйи бўғинлар, партия фаоллари ва Фарғона аҳли томонидан билдирилаётган таклифлар муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Шу билан бирга, маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари фаоллигини ошириш, ҳудудлардаги муаммоларни тизимли равишда ўрганиш ва уларнинг ечими устидан таъсирчан депутатлик назоратини кучайтириш ҳам долзарб вазифалардан ҳисобланади. Зеро, бу жараёнлар оддий ташкилий тадбир эмас, балки ЎзЛиДеПнинг сиёсий қиёфасини янгилаш, халқ билан мулоқотини мустаҳкамлаш ва электорат манфаатларини амалда ҳимоя қилишга қаратилган муҳим сиёсий қадамдир. Vodiy24 rasmiy sahifalari Telegram | Facebook |Instagram | Youtube
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 1 h | 190 |
| 6 h | 328 |
- After 1 hour190
- After 6 hours328
- Total to date328









