Account

Posts of VAQT QADRI

newest first

#45664Text

Ўлим фариштаси шифохонада оғир аҳволда ётган бир мўъмин бандани қошига келди. Унинг рухини уйғотди. - Эй банда, сен умрингда зарра гунох қилмадинг. Бас юр, сенга жаннат эшиклари очиқ. Мен томон тўрт қадам ташласанг кифоя. Рух танадан қўзғалди..... У томирларига турли тиббий асбоблар уланган, оппоқ чойшабларга бурканган, ўз танасига бир зум термулиб қолди. Кейин индамай фаришта томонга бир қадам ташлади. Шунда унинг ортидан йиғи овози эшитилди. - Бу кимнинг йиғиси? - фариштадан сўради рух! Фаришта деди: - Бу сенинг энг яқин дўстинг. У сенинг ўлимингдан уч кун шундай йиғлайди. Рух Аллоҳдан дўстига узоқ умр сўради ва фаришта томон яна бир қадам ташлади Шунда унинг ортидан аввалгидан кучлироқ бошқа бир йиғи овози эшитилди. - Бу кимни йиғиси? - фариштадан сўради рух. - Бу сенинг аёлинг. У ўлимингдан 40 кун шундай йиғлайди. Рух Аллоҳдан аёлига сабру саодат тилади ва фаришта томон яна бир қадам ташлади. Шу маҳалда унга жаннат эшиклари зоҳир бўлди. Рух жаннат гўзаликларидан лол қолиб бир зум тўхтаб қолди. Шунда унинг ортидан олдингиларидан ўн чандон дардли йиғи эшитилди - Бу кимнинг йиғиси? - фариштадан сўради рух. - Бу сенинг онанг. У ўлимингдан умрини сўнгигача шундай йиғлайди. Рух бир ортга қаради, бир жаннат томон қаради. Сўнг фариштадан сўради: - Мен сен билан кетишни хоҳламасам-чи? Фаришта деди: - У ҳолда сенга жаннатга кириш имкони берилмаслиги мумкин. Рух ортидан эшитилаётган юракни ўртовчи ғамгин йиғига бир муддат қулоқ тутди ва деди: - Агар ортга кайтмасам қиёмат кунигача онамнинг йиғиси қулоқларим остида бўлади. Ахир қандай қилиб онамни бу ҳолида ташлаб кетаман. - Мен кетяпман! Рух ортига уч қадам ташлади. Фаришта ғойиб бўлди. Рух танага қайтиб кирди. Юрак ура бошлади.. Гулни баргидан қилсанг ҳам жудо. Онани болам деб йиғлатма Худо. @Vaqtqadri

Open in Telegram
Views13,000−29%vs avg
Forwards—
Reactions137
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
22 h12,400
25 h13,000
  1. After 24 hours13,000
  2. Total to date13,000
#45660Video
Views26,100+43%vs avg
Forwards—
Reactions37
Comments—
#45659Text

Ҳар куни у ўзининг ҳашаматли машинасига ўтирарди. Мен унга салом беришим шарт эди. Чунки у менинг бошлиғим, қўл остида ишлайдиган ходимман. У эса одатдагидек алик олмайди. Бир куни қолган овқатларни тўплаб халтага солаётгандим. У мени кўриб, кўрмаганга олди. Эртаси куни ўша ердан энди тайёрланган таом солинган халта топдим. Ўйлаб ҳам ўтирмай уни олдим. Хурсанд бўлдим. Бу ҳол ҳар кун такрорланди. Бора - бора унинг ёнига рўзғорга керакли бошқа нарсалар ҳам солинадиган, менинг шодилигимга шодлик қўшиладиган бўлди. Мен, аёлим ва болаларим бундан ҳайратланардик. Орадан анча вақт ўтиб, хўжайиним вафот эди. Таъзияга жуда кўп одам келди. Ўша кундан «саховат халта»си ҳам тўхтади. Ёки мендан олдин кимдир уни оладиган бўлди. Кунлар шундай ўта бошлади. Менинг моддий аҳволим оғирлашди. Маош берувчи аёл ходимадан ойлигимни оширишларини талаб қилдим. У: - Икки йилдан бери шунча пулга яшаб келябсиз. Лекин, ҳеч ҳам шикоят қилмагандингиз. Энди нима бўлди? - деб сўради. Ўзимни оқлаш учун баҳона излай бошладим. Ишонарлироқ гап тополмай бўлган воқеани айтиб бердим. У: - Қачондан бери халта қолдирилмаяпти? - деди. - Хўжайиннинг вафотларидан бери, - дедим. Шу пайт ақлим жойига келгандек: - Демак, д...демак, халталарни хўжайин қолдирган, - дедим. У кишининг алик олмаслигини айтмаса, ҳеч ҳам ёмон муомаласини кўрмаганман. Ходима йиғлаб юборди. Унинг аҳволини кўриб, талабимдан кечдим. Уйга келсам, «САХОВАТ ХАЛТАСИ» келтирилди. Уни хўжайиннинг ўғли олиб келди. Унга: - Раҳмат, дедим. У жавоб қайтармади. Баланд овозда яна: - Раҳмат, каттакон! - дедим. У: - Айбга буюрманг! Менинг қулоғим оғир, ХУДДИ ОТАМНИКИДЕК! - деди. Умму Абдуллоҳ таржимаси. @Vaqtqadri

Open in Telegram
Views14,000−23%vs avg
Forwards—
Reactions140
Comments—
#45657Video
Views29,500+62%vs avg
Forwards—
Reactions31
Comments—
#45653Video
Views23,000+26%vs avg
Forwards—
Reactions28
Comments—
#45651Text

ШАЙТОН ОЛОВДАН ЯРАТИЛГАН БЎЛСА ДЎЗАҲДА ҚАНДАЙ АЗОБЛАНАДИ? Хорижий давлатда узоқ муддат таълим олиб қайтган йигит ўзининг диндор ота-онасидан унинг 3 та саволига жавоб бера оладиган диний олим ёки бирор мутахассис топиб беришларини сўради. Ниҳоят, ота-онаси бир мусулмон олимни топишга муваффақ бўлишди… Йигит: – Сиз кимсиз? Менинг саволларимга жавоб бера оласизми? Олим: – Мен Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таолонинг бандаларидан бириман. Иншоаллоҳ, сенинг саволларингга жавоб беришга қодирман. Йигит: – Ростдан-а? Кўпгина профессорлар ва мутахассислар менинг саволларимга жавоб топишдан ожиз қолган эдилар. Олим: – Мен Аллоҳнинг тавфиқи ила имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиламан. Йигит: – Менинг учта саволим бор. Булар қуйидагилар: 1. Аллоҳ мавжудми? Шундай бўлса, менга Унинг шаклини кўрсатинг. 2. Тақдир нимадир? 3. Агар шайтон оловдан яратилган бўлса, нима учун охир оқибат у ўзи каби ўтдан иборат бўлган жаҳаннамга улоқтирилади? Шайтон ва жаҳаннам ўтдан яратилгани сабабли шайтон бундан заррача озор топмайди-ку! Шу ҳақда Аллоҳ ўйламаганми? Саволлар тугар экан, олим киши бирдан рўпарасидаги йигитнинг юзига қаттиқ тарсаки тортиб юборди. Кутилмаган зарба аламидан йигит ўзини йўқотаёзди. – Нима учун мендан ғазабланаяпсиз? – Мен ғазабланаётганим йўқ. Бу тарсаки сенинг уч саволингга бўлган жавобдир. – Сизни тушунмадим. – Менинг шапалоғимдан сўнг нимани ҳис этдинг? – Албатта оғриқни ҳис қилдим. – Демак, оғриқнинг борлигига ишонасан, шундайми? – Албатта. – У ҳолда менга оғриқнинг шаклини кўрсат-чи! – Қандай қилиб? Бунга қодир эмасман-ку. Шунда олим йигитчага бундай деди: – Бу менинг биринчи жавобимдир: биз ҳаммамиз Аллоҳнинг шаклини кўришга қодир бўлолмасак-да, Унинг борлигини ҳис этамиз… Олим сўзида давом этди: – Ўтган кеча менинг сенга тарсаки тортишимни хаёлингга келтирганмидинг? Йигит: – Йўқ. Олим: – Қачондир мен сенга бугун тарсаки тортишим ҳақида ўйлаганмидинг? Йигит: – Йўқ. Олим: – Мана шу тақдир бўлади! Яна олим деди: – Сенга шапалоқ туширган қўлим нимадан яратилган? Йигит: – Теридан. Олим: – Юзинг-чи? У нимадан яратилган? Йигит: – У ҳам теридан яратилган. Олим: – Юзингга тарсаки туширганимдан сўнг нимани ҳис этдинг? Йигит: Оғриқни. Шунда олим деди: – Шайтон ва жаҳаннам ҳам оловдан яратилган бўлса-да, Аллоҳнинг хоҳиши билан жаҳаннам шайтон учун ниҳоятда азобли жой бўлади. @Vaqtqadri

Open in Telegram
Views20,700+13%vs avg
Forwards—
Reactions182
Comments—
#45648Text

“Эҳтимол, сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсаларингиз эса (аслида) ёмондир. Аллоҳ билур, сизлар эса билмассизлар” (Бақара, 216). Хадича юриб эмас, учиб борар, елкаларида қанот пайдо бўлгандек эди гўё... Ахир, бу хушхабарни ўн йил кутди! Шифохона зиналаридан енгил-енгил тушиб бораркан, янгиликни ҳаммага етказишга ошиқар, барчага бирдек табассум қилар эди. Бу хабарни эшитгач, Хадичанинг ҳаяжони турмуш ўртоғига кўчди. Онасига, яқинларига қўнғироқ қилиб, суюнчилаётган Муроднинг ҳаракатларини аёл севинч кўзёшлари билан кузатарди. – Сизларни хафа қилишни истамайман, лекин ҳақиқатни айтмасам ҳам бўлмайди. Боланинг миясида нуқсон бор, ногирон, ақли заиф бўлиб туғилади. Ҳомила уч ойлик бўлган, истасангиз, ҳозироқ аборт қиламиз. Ўйлаб кўрайлик десангиз, бир ҳафта муҳлат... Шифокорнинг гаплари бир лаҳзада севинчларини саробга айлантирди. Бундан хабар топган қариндошлари, яқинларининг маслаҳати деярли бир хил эди: бир умр қийналгандан кўра, олдириб юбораверган яхши. Орадан бир ҳафта ўтди. Ниҳоят Мурод: – Менимча, болани олдирганинг маъқул, – деди. – Аллоҳ истаса, яна бераверади. – Боламизни ўз қўлимиз билан ўлдирамизми? Йўқ, мен бу гўдакни Аллоҳдан неча йиллар ёлвориб сўрадим. Мана, берди... – Менга соғлом бола керак, – аёлининг гапини бўлди Мурод, – ақли заиф бола эмас! – Аллоҳнинг берганига рози эмасмисиз? – дея қаршилик билдирди кўзларида ёш билан Хадича. – Балки биз учун шу гўдакда яхшилик бордир... Ўша кеча аёл тонггача йиғлаб чиқди, Аллоҳга ёлвориб, дуо қилди: “Парвардигорим, нажот ҳам, умид ҳам ёлғиз Ўзингдан”. “Агар болани олдирмасанг, ажралишга мажбурмиз”. Эрининг эрталаб айтган бу сўзларидан кейин Хадича ота уйига кетди. Онаси куёвининг ҳақлигини айтиб, қизини койиди. Фақат нуроний бувижониси унга тасалли берди: “Аллоҳ таоло ҳеч кимга тоқатидан ортиғини юкламайди. Демак, кўтаришга қодирсанки, бу синовни сенга берди. Сабр қил, қизим, сабр...” Хадича аввал шифокорга, кейин эрига қўнғироқ қилди: “Болани туғишга қарор қилдим. Қадаримга розиман!” Шундоқ ҳам виждонига эмас, одамларнинг гапига қулоқ солгани учун пушаймон бўлиб турган Мурод аёлига бир даста қизил гул юборди. Гулдастага мўъжазгина хатни илова қилди: “Мен ҳам қадаримга розиман!” ...Эр-хотин уйга бирга қайтишди. Умид ва қўрқувлар ичида олти ой ҳам ўтиб, кутилган муддат етиб келди. Мурод учун тўрт соат тўрт йилдек чўзилди гўё. Ниҳоят туғруқ залидан эшитилган чақалоқ йиғиси йўлакни тутди. Мурод ҳаяжон ичра чўккалаб, қўлларини дуога очди: – Аллоҳим, севгисини ҳам, сабрини ҳам бирга бер! Ҳамширанинг овози узоқ-узоқлардан эшитилгандек бўлди: – Суюнчи беринг, ўғилли бўлдингиз! Мурод мурғак вужудни қучоғига олиб, ҳидлаб ўпди. – Хуш келибсан, болам! – деркан, кўнглида иссиқ меҳр туйди... Эртасига чақалоқнинг таҳлил натижаларини кутиб ўтирган ота-она шифокорнинг гапларидан ҳайратда қолишди: – Сизларга яхши хабар, болангиз соғлом, ҳеч бир аъзосида нуқсон йўқ! Хадичанинг дилидан тилига бир нидо кўчди: “Ўзингга шукур!” Шу асно Мурод кўзларида ёш билан аёлига қаради: – Агар сендаги имон қуввати ва қатъият бўлмаганда эди, ҳозир ўз боламнинг қотили бўлардим. Аллоҳ мени кечирсин, сен ҳам кечир! Башорат Тўхтасин қизи тайёрлади @Vaqtqadri

Open in Telegram
Views16,200−11%vs avg
Forwards—
Reactions118
Comments—
#45646Text
Views25,700+41%vs avg
Forwards—
Reactions41
Comments—
#45645Photo
Views29,100+60%vs avg
Forwards—
Reactions40
Comments—