#Тезкор
⚡️⚡️ДХХ генерали Ғайратулла Ёзиев 15 йилга қамалди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди томонидан ДХХ раисининг собиқ ўринбосари, 2024 йилнинг декабридан 2026 йилнинг мартига қадар Хизматнинг Шахсий хавфсизлик бошқармасига раҳбарлик қилган генерал-лейтенант Ғайратулло Ёзиев 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Ғайратулло Ёзиев Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик), 234-моддаси (Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) ва (Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, ҳокимият ваколатидан ташқарига чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги) билан айбли деб топилган.
Шунингдек, жиноиц гуруҳ таркибида ДХХ раиси собиқ ўринбосари, полковник Алижон Ашуров товламачилик, суд ишларига аралашиш ва пора олиш айблови билан 17 йилга, ДХХ бошқарма бошлиғи, полковник Музаффар Нурбоев ҳужжатларни қалбакилаштириш, қийноққа солиш, суд ишларига аралашиш, талон-тарожлик билан 17 йилга, полковник Темур Шорисқиев товламачилик, суд ишларига аралашиш ва пора олиш айби билан 16,5 йилга, худдин шундай айблов билан полковник Гончар Узоқов 16,5 йилга, полковник О. Абдуллаев 15 йилга, полковник Сухроб Сайфитдинов 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Жиноий гуруҳ аъзолари Валиев, Ўроқов, Бойсариев ва Шокировлар озодликни чеклаш, жарима ва ахлоқ тузатиш жазоларига ҳукм қилинган.
Ғайратилла Ёзиев бошчилигидаги мазкур жиноий гуруҳ иши Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Коррупцияга қарши кураш бошқармаси томонидлан тергов қилинган, судланувчилар шу йилнинг баҳорида ҳибсга олинган.
https://t.me/+Vdt_oohqZbrvU540
https://t.me/+Vdt_oohqZbrvU540