🇮🇹 Мелони урушнинг Ўрта ер денгизига ёйилиши хавфидан огоҳлантирди Италия Бош вазири Жоржа Мелони ҳарбий можаронинг Ўрта ер денгизи минтақасига кенгайишига йўл қўймаслик кераклигини таъкидлади. «Биз бу масалада жуда аниқ позицияда бўлишимиз керак. Сўнгги кунларда бўлгани каби, украиналик дўстларимиз ва ҳамкорларимиз билан очиқ-ойдин гаплашишимиз лозим», — деди Мелони. 👉 @uzglobaltv - каналга обуна бўлинг
Open in TelegramPosts of UZGLOBAL TV | Расмий канал
🇮🇷🇰🇼🇮🇹 Эроннинг Қувайтга дрон ҳужуми фожиа билан якунланди: икки италиялик ҳалок бўлди Германиянинг мудофаа саноати гиганти — Rheinmetall компаниясида ишлаган икки нафар италиялик фуқаро-техник Эроннинг Қувайтга уюштирган дрон ҳужумидан сўнг ҳалок бўлди. Улар дрон зарбасидан кейин қулаган парчалар оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Ҳодиса оқибатида яна бир нафар қувайтлик ва бир нафар покистонлик фуқаро жароҳатланган. 👉 @uzglobaltv - каналга обуна бўлинг
Open in Telegram🇰🇿🇷🇺 Тўқаев Россияни яна «буюк давлат» деб атади: «Россия учун хурсанд бўлдим» «Мен уч етакчининг ўша учрашувини томоша қилдим ва Россия учун хурсанд бўлдим. Россия — буюк давлат», — деди Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев. 👉 @uzglobaltv - каналга обуна бўлинг
Open in Telegram🇧🇾🇷🇺 Лукашенко Путинга тарихдан сабоқ берди: «Унда бутун Россияни Мўғулистонга қайтариш керакми?!» «Путиндан украин халқи мавжуд эмаслиги ҳақида ҳеч қачон эшитмаганман. Бу ҳудудлар азалдан Россияники бўлган, дейиш нотўғри. Ҳа, улар бир вақтлар Россия таркибида бўлган. Аммо чуқурроқ қарасак, рус ерлари ҳам бир вақтлар мўғул-татарлар тасарруфида бўлган. Унда нима, бутун Россияни Мўғулистонга қайтариш керакми? Путин буни жуда яхши тушунади», — деди Беларус президенти. 👉 @uzglobaltv - каналга обуна бўлинг
Open in Telegram🇷🇺🇰🇵🇺🇦 Украина Бош разведка бошқармаси маълумотларига кўра, Шимолий Корея Россияга баллистик ракеталар етказиб беришни тўхтатди. Ушбу қарор Ким Чен Ин томонидан шахсан қабул қилинган. Бу ҳолат Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Москва Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги кескинликни юмшатишга кўмаклашишга тайёрлиги ҳақидаги баёнотидан сўнг юз берди. Чекловлар, шунингдек, артиллерия ўқ-дориларини етказиб беришга ҳамда Россия ҳарбий-транспорт авиацияси томонидан Шимолий Корея ҳаво ҳудудидан фойдаланишга ҳам тааллуқлидир. 👉 @uzglobaltv - каналга обуна бўлинг
Open in Telegram🇬🇧 Британия 100 мингга яқин собиқ ҳарбийни эҳтимолий урушга чақирувга тайёр туришга чақирди - The Telegraph Буюк Британия Мудофаа вазирлиги мамлакатда уруш юзага келган тақдирда чақирувга тайёр бўлишлари учун 100 мингга яқин собиқ ҳарбийга хат юборди. The Telegraph хабар беришича, Совуқ уруш давридан бери илк бор вазирлик захирадаги ҳарбийларга шундай хатлар йўллаган. Уларда собиқ ҳарбийларга ихтиёрий равишда машғулотлар ва ҳарбий ўқувларда қатнашиш таклиф қилинган. 👉 @uzglobaltv - каналга обуна бўлинг
Open in Telegram🇰🇵 Ким Чен Ин: Шимолий Кореянинг ядровий мақомини инкор этиш уруш эълон қилиш билан тенг Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин мамлакатнинг ядровий мақомини инкор этишга бўлган ҳар қандай уринишни «очиқдан-очиқ уруш эълон қилиш» сифатида баҳолашини билдирди. Ким Чен Ин ядровий объектларга ташрифи чоғида мамлакат ядровий материаллар ишлаб чиқаришни тизимли равишда ошираётганини таъкидлади. Шунингдек, Пхеньян тактик ядровий қуролларни жойлаштириш кўламини янада кенгайтириш ниятида эканини маълум қилди. 👉 @uzglobaltv - каналга обуна бўлинг
Open in Telegram🇷🇺🇦🇲 Пашинян Россия чегарачиларининг Арманистон ҳудудидан тўлиқ олиб чиқилишини эълон қилди “Биз Россия чегарачиларига шу вақт давомида Арманистон чегараларида тургани учун миннатдормиз. Бироқ келгуси йилларда чегараларимиз учун масъулиятни тўлиқ ўз зиммамизга олиш вақти келди, деб ҳисоблайман”, деди Арманистон Бош вазири. 👉 @uzglobaltv - каналга обуна бўлинг
Open in Telegram🇮🇱🇵🇸 Бен-Гвир фаластинликлар азон орқали исроилликларнинг ҳаётини заҳарлаётганини айтди “Ҳақиқий акустик терроризм – бу ҳар куни тонг саҳардан то кечгача бутун Исроил давлати бўйлаб баланд овоздаги овоз кучайтиргичлар орқали содир бўлаётган нарсадир. Ҳар кимнинг ибодат қилиш ҳуқуқи бор, бироқ ҳеч кимнинг Исроил фуқаролари ҳаётини заҳарлашга ҳаққи йўқ”, деди Исроил миллий хавфсизлик вазири. 👉 @uzglobaltv - каналга обуна бўлинг
Open in Telegram🇮🇷🇺🇸 Эрон: Ракета ишлаб чиқаришда АҚШдан анча устунмиз! Эрон ўзининг ракета салоҳияти АҚШникидан юқори эканини даъво қилди. Теҳрон стратегик қуроллар захираси бўйича Вашингтонда танқислик кузатилаётганини ҳам иддао қилмоқда. «Ислом инқилоби қўриқчилари корпусида ракета ишлаб чиқариш бир дақиқага ҳам тўхтагани йўқ. Ракеталар, ҳужумкор қуроллар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари борасида биз АҚШга қараганда анча яхшироқ ҳолатдамиз. Айтиш мумкинки, улар стратегик қуроллар танқислигини бошдан кечирмоқда. Биз эса нафақат қурол-яроғ танқислигига дуч келмаганмиз, балки келажакда ҳам бундай муаммога дуч келмаслигимизга ишонамиз. Бундан ташқари, ракеталаримизнинг имкониятлари, аниқлиги ва вайронкор кучини кундан кунга ошириб бормоқдамиз», — деди Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили генерал Ҳусайн Муҳиббий. 👉 @uzglobaltv - каналга обуна бўлинг
Open in Telegram🇮🇱 Исроилда баланд овозда азон айтишни тақиқлашга уриниш барбод бўлди: Бен-Гвир парламентдан ҳайдалди Исроил парламенти масжидларда азонни овоз кучайтиргичлар орқали эшиттиришни чеклашга қаратилган қонун лойиҳасини рад этди. Уни муҳокама қилиш жараёнида миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир билан можаро келиб чиқди ва вазир мажлислар залидан чиқариб юборилди. Ўта ўнг «Оцма Йехудит» партияси депутатлари таклиф қилган қонун лойиҳасига кўра, масжидларда овоз кучайтиргичлардан фойдаланиш учун махсус рухсатнома олиш мажбурий бўлиши керак эди. Овоз бериш натижаларига кўра, 63 нафар депутат қонун лойиҳасига қарши, 45 нафари эса уни ёқлаб овоз берди. Натижада ташаббус рад этилди. 👉 @uzglobaltv - каналга обуна бўлинг
Open in Telegram🇪🇬 Мисрда ёнилғи ташиётган юк машинаси ағдарилиб кетиши оқибатида портлаш ва ёнғин содир бўлди Гиза шаҳридаги ЙТҲ оқибатида 31 киши ҳалок бўлди, 21 киши жароҳатланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 27 та транспорт воситаси, жумладан, енгил автомобиллар ва мотоцикллар ёниб кетган. 👉 @uzglobaltv - каналга обуна бўлинг
Open in Telegram🇮🇷🇺🇸🇮🇱 Эрон Исроилни АҚШни янги урушга тортишга уринишда айбламоқда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Исроилни Вашингтон ва Теҳрон ўртасида янги можаро келтириб чиқаришга уринишда айблади. Унинг сўзларига кўра, Исроил Эрон томонини фармацевтика иншоотларида кимёвий қурол ишлаб чиқишда айблаш орқали шундай вазиятни юзага келтирмоқчи. Ароқчининг таъкидлашича, Исроил ўтган бир йил ичида АҚШни Эронга қарши икки марта самарасиз урушга тортишга муваффақ бўлган. Аввалроқ Исроил мудофаа вазири Исроил Кац Теҳронни кимёвий қурол ишлаб чиқишда айблаб, Исроил бундай қуролларнинг яратилишига йўл қўймаслигини баён қилган эди. 👉 @uzglobaltv - каналга обуна бўлинг
Open in TelegramЧет эл автомобилларининг Ўзбекистонда бўлиш муддати узайтирилиши мумкин Ўзбекистонда чет эл автотранспорт воситаларининг мамлакат ҳудудида бўлиш муддати 90 кундан 180 кунгача узайтирилиши мумкин. Бу бўйича тегишли қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда кўриб чиқилди ва маъқулланди. 👉 @uzglobaltv - каналга обуна бўлинг
Open in Telegram🇦🇿 Ит ҳуришидан қўрққан аёл автобус ҳалокатидан омон қолди BTV Хабарнинг маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар диққатни тортган. Кадрларда ит ҳуришидан қўрққан аёлнинг ўша ҳудуддан узоқлашаётгани акс этган. Аёл у ердан кетганидан бироз вақт ўтгач, айнан шу жойда автобус йўл-транспорт ҳодисасига учрайди. Аёлнинг ўз вақтида ҳудудни тарк этгани уни эҳтимолий хавфдан сақлаб қолган бўлиши мумкин. Видеолар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини тортди. 👉 @uzglobaltv - каналга обуна бўлинг
Open in Telegram🇪🇪🇷🇺 Эстония ва Россия очиқ уруш ёқасида турибди - Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россия вазирлиги Эстонияни Россияга қарши денгиз блокадасини уюштиришга уринишда, Украина дронлари учун ўз ҳаво ҳудудини тақдим этишда ҳамда русийзабон аҳолини таъқиб қилишда айблади. "Бундай провокацион ва ўта хавфли ҳаракатлар Россия билан очиқ уруш бошланишига олиб келиши мумкин бўлган вазиятни юзага келтирмоқда" - деб ёзди вазирлик. 👉 @uzglobaltv - каналга обуна бўлинг
Open in Telegram🇮🇱🇵🇸 Хамас икки кун ичида иккинчи раҳбаридан айрилди Исроил мудофаа кучлари ва Шин Бет умумий хавфсизлик хизмати янги тайинланган ХАМАС ички хавфсизлик аппарати раҳбари ва Шимолий Ғазо бригадаси қўмондони, Абу Ҳамза номи билан танилган Муҳаммад Мажед Абу ал-Оуфнинг ўлдирилганини эълон қилди. У ҲАМАСнинг ички хавфсизлик аппаратини бошқарган ўзидан олдинги Наим Абу Наҳалнинг ўлимидан бир кун ўтиб ўлдирилган. Исроил томонининг фикрича, Абу ал-Уф гуруҳ тузилмасида муҳим ўрин тутган ва ахборот алмашинувини мувофиқлаштиришда иштирок этган. Исроилнинг фикрича, унинг тугатилиши Хамаснинг Ғазо секторидаги етакчилик қобилиятига қўшимча зарба бўлди. 👉 @uzglobaltv - каналга обуна бўлинг
Open in Telegram🇰🇵🇮🇷 Шимолий Корея Эронга ер остидаги «ракета шаҳарлари»да ракета учириш қурилмаларини яратишда ёрдам бермоқда — ОАВ Эрон ўзининг ҳужумкор ҳарбий салоҳиятини тиклаш доирасида Шимолий Корея тажрибасидан фойдаланмоқда. Бу ҳақда Erem News Оқ уйдаги хабардор манбалар ҳамда Марказий разведка бошқармаси (CIA) ходимларига яқин манбаларга таяниб хабар берди. Маълум қилинишича, Шимолий Корея мутахассислари Эрон техниклари билан масофадан туриб ҳамкорлик қилган ва ракета учириш қурилмаларининг айрим янги модификацияларини ишлаб чиқишда кўмаклашган. Шу билан бирга, Эрон замонавий ракета платформаларини ишлаб чиқаришдаги қийинчиликлар туфайли ўз олдига қўйган мақсадларига ҳали тўлиқ эришмаган. Бунга АҚШ ва Европа Иттифоқи санкциялари сабаб зарур компонентлар етишмаслиги асосий тўсиқ бўлмоқда. Разведка баҳолашларига кўра, Эрон февраль ойидаги ҳарбий ҳаракатлар давомида йўқ қилинган ракета қурилмаларининг тахминан 40 фоизини тиклашга муваффақ бўлган. Ҳарбий эксперт ал-Нурнинг таъкидлашича, Эрон давлат телеканали орқали иккита янги ракета қурилмасини намойиш этиши АҚШ ва Исроилга қаратилган муҳим ҳарбий-сиёсий сигнал ҳисобланади. Бошқа хабарлар: * Newsmax: Эрон АҚШ билан кескинлик кучайган бир пайтда янги ракета қурилмасини намойиш этди. * Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси: мамлакатда ракета ишлаб чиқаришга мўлжалланган «ер ости шаҳри» барпо этилган. #Эрон #АҚШ #Исроил #ШимолийКорея #Қуролланиш 👉 @uzglobaltv - каналга обуна бўлинг
Open in Telegram