Маҳаллаларда профилактика инспекторлари билан боғланиш учун алоқа тугмалари жорий этилади
2026 йил 25 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг 639-сонли қарори қабул қилинди. Қарор билан профилактика инспекторларининг хизмат хоналари эшикларига ташқи томондан алоқа тугмалари ўрнатиш ва улар орқали хабар юбориш тартиби белгиланди. Ҳужжатдаги асосий янгиликлар:
Алоқа тугмалари ва босқичлар:
2027 йил 1 февралдан бошлаб инспектор хизмат хонасида бўлмаган вақтда аҳоли у билан тўғридан-тўғри боғланиши ва оғзаки мурожаат қилиши учун алоқа тугмалари жорий этилади. Жами 8 837 та хизмат хонасидан 2027 йилда 2 941 таси, 2028 йилда эса 5 896 таси жиҳозланади.
5 дақиқалик тартиб ва «112»га йўналтириш: Бир маҳаллада бир нечта инспектор ишласа, чақирув барчасига бир вақтда боради ва ҳар бири 5 дақиқа ичида қабул қилиш чорасини кўради (биринчи қабул қилгани ўрганади). Белгиланган муддатда қабул қилинмаса, хабар автоматик равишда «112» ягона диспетчерлик хизмати операторларига йўналтирилади.
«E-material» тизимида янги имкониятлар: Уч ой муддатда «E-material» ахборот тизимида мурожаатларни кўриб чиқиш, тушунтиришларни овозли шаклда олиш ҳамда қарорни электрон расмийлаштириш ва тасдиқлаш имконияти яратилади.
KPI ва махфийлик: Икки ой муддатда профилактика инспекторлари фаолиятини рейтинг баҳолаш (KPI) молиявий модели қайта ишлаб чиқилади. Фуқаронинг илтимосига кўра шахсига доир маълумотлар ошкор этилмайди, мурожаатларни қабул қилишни рад этиш, яшириш ёки ҳисобга олмаслик қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади
✔️ @UZBOOM - ЁШ БОЛАЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ! КАТТАЛАР УЧУН! БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!