1 декабрдан нималар ўзгаради Norma.uz портали 2026 йил 1 декабрдан кучга кирадиган қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар шарҳини тақдим этади.
Open in TelegramPosts of Norma.uz O'zbekcha kanali
Профилактика инспекторлари билан алоқа ўрнатиш ва ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришнинг янги механизмлари жорий этилмоқда 2027 йил 1 февралдан бошлаб аҳоли маҳаллалардаги инспекторлар хонаси ёнида ўрнатилган махсус алоқа тугмалари орқали улар билан туну кун боғланиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, аниқланган ҳуқуқбузарликлар, хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари, 16 ёшга тўлмаган вояга етмаганларнинг эрта никоҳи ва ҳомиладорлиги тўғрисидаги маълумотларни ички ишлар органлари ва "Инсон" марказларига тақдим этиш тартиби тасдиқланди.
Open in TelegramКинематографияни бошқариш тизими ислоҳ қилинмоқда Кинематография агентлиги ва унинг тизимидаги 19 та ташкилот тугатилиб, кино соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш функциялари Маданият вазирлигига ўтказилмоқда. "Ўзбекфильм" миллий кинокомпанияси масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилиб, соҳанинг асосий операторига айлантирилади, кинолойиҳаларни молиялаштириш эса субсидия ва питчинг орқали танлов тизимига ўтказилади.
Open in TelegramИдоралар ўз буйруқлари билан янги йиғимлар ва лицензияларни жорий эта олмайдилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва уларни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказиш тартибига янги талаблар белгиланмоқда. Тадбиркорлик фаолиятини мураккаблаштирадиган ҳужжатлар учун кучга киришгача уч ойлик муддат жорий этилмоқда.
Open in TelegramСув учун тўлов – фақат пул ўтказиш йўли билан, жарималар ва чет элга чиқиш ҳақидаги маълумотномалар – онлайн ва бепул Ичимлик суви учун нақд пулда тўловни ундириш тақиқланмоқда, 10 та янги бепул онлайн маълумотнома жорий этилмоқда. ФҲДЁ органи қўшимча хизматларни бирданига расмийлаштира олади, айрим хизматлар эса Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам кўрсатилади.
Open in TelegramДавлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши текширувлар ўтказиш тартиби тасдиқланди Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари коррупциявий хатарлар даражасига қараб режали ва режадан ташқари текширувлар ўтказади. Текширувнинг давомийлиги 25 иш кунидан ошмаслиги керак, унинг натижалари эса аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун асос бўлади.
Open in TelegramЙирик шаҳарсозлик лойиҳалари учун тендерлар қандай ташкил этилади Махсус зоналарда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкалари E-auksion платформаси орқали очиқ электрон танловга қўйилади. Ғолиб таклиф этилган нарх ва лойиҳанинг белгиланган инвестиция шартларига мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда аниқланади, уларни баҳолаш автоматик тарзда амалга оширилади.
Open in TelegramМаҳкумлар колонияларда олий ва касбий таълим олиш имкониятига эга бўлади Колонияларда жазони ўтаётган маҳкумлар кириш имтиҳонларини топшириш ва олий таълим ташкилотларида масофавий ўқиш имкониятига эга бўлишади. Колонияларда техникумлар ташкил этилади, битирувчиларга эса давлат намунасидаги диплом ва сертификатлар берилади.
Open in TelegramСпорт соҳаси рақамлаштирилмоқда: заллар – MySport орқали, дипломлар – QR-код билан Спорт соҳасида “ERP sport” ягона электрон бошқарув тизими жорий этилмоқда. Заллар ва майдонларни “MySport” иловаси орқали банд қилиш ва тўлаш мумкин бўлади, мусобақа ғолибларига дипломлар эса электрон шаклда берилади.
Open in TelegramМаҳаллий Кенгашларнинг қарор қабул қилиш жараёнларида очиқлик ва шаффофлик янада ошади Ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари маҳаллий Кенгашлар олдида шахсан ҳисобот бериши ва уларнинг ишига оид масалалар кўриб чиқилаётган сессияларда иштирок этиши шарт. Шунингдек, депутатлар вакиллик органлари қарорлари ижросини назорат қилишнинг қўшимча воситаларига эга бўладилар.
Open in Telegram‼️ ДИҚҚАТ! ОБУНА КАМПАНИЯСИ – 2027 ДАВОМ ЭТАДИ! Ўзингиз ёқтирган СБХ ва НТВ газеталарига обуна бўлинг ва «NORMA» компаниясидан бонуслар олинг. Газета саҳифаларида экспертларимиз сизга солиқ ва божхона қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунишга ёрдам берадилар, солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисобининг мураккаб масалалари бўйича аниқ тушунтиришлар берадилар. Биз, аввалгидек, ҳуқуқий ва кадрлар билан боғлиқ саволларга жавоб бериш орқали сизни ишингизда қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. СБХ ва НТВга обунани расмийлаштириб, сиз профессионал фаолиятингизда ишончли ёрдамчиларга эга бўласиз. 🎁 Совғалар сизни кутмоқда! Совғалар ҳақида батафсил ✅ Ўзбек тилидаги босма нашрларга обуна шартномасини юклаб олиш ✅ Рус тилидаги босма нашрларга обуна шартномасини юклаб олиш 📞 Саволлар борми? Биз доим алоқадамиз: 78 147-11-72 телефон рақами орқали мурожаат қилинг. gazeta.norma.uz
Open in TelegramМаданият ва санъат соҳасида грантлар олиш учун танлов қандай ташкил этилади Грантлар театр, мусиқа, кино, адабиёт, маданий таълим, шунингдек, инновациялар ва рақамлаштириш йўналишлари бўйича танлов асосида тақдим этилади. Ариза топшириш ва танлов ўтказиш учун махсус онлайн платформа мавжуд бўлиб, ғолибларни молиялаштириш уч траншда амалга оширилади.
Open in TelegramВазирлик ва идораларнинг НҲҲларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш муддатлари қисқартирилди ЎРҚ-1190-сон Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига киритилган янги тузатишларга кўра, вазирликлар ва идоралар, агар дастлабки беш кун ичида таклифлар ва шарҳлар келиб тушмаса, ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамаси муддати тугагунга қадар ҳуқуқий экспертизага юборишлари мумкин.
Open in TelegramХусусий мактабдаги коррекцион синф: давлат ҳар бир бола учун ойига БҲМнинг 11 бараваригача субсидия тўлайди Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун коррекцион синф ташкил этган нодавлат мактабларга Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасидан субсидия ажратилади. Ота-оналар учун бундай болаларни ўқитиш бепул.
Open in TelegramТўловга қобилиятсизлик ишлари онлайнга ўтади: 1 декабрдан нима ўзгаради Тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг ягона электрон платформаси ишга туширилади. У тартиб-таомилларни онлайн кузатиш, мажбурий маълумотларни эълон қилиш ва иш иштирокчиларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди. Бунга оид Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги тўғрисидаги низом Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланди.
Open in TelegramНогиронлиги бўлган шахслар реабилитация марказларига қандай йўлланма олишлари мумкин Ногиронлиги бўлган шахсларни миллий ва ҳудудий реабилитация марказларига юбориш тартиби тасдиқланди. Аризалар "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" тизими орқали электрон шаклда расмийлаштирилади, навбат ва йўлланма ҳолатини онлайн кузатиш мумкин бўлади.
Open in TelegramМаҳкума аёлларнинг фарзандлари учун махсус боғчалар ташкил этилмоқда. 21 ва 42-сонли жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумаларнинг фарзандлари учун "Она ва бола маркази" махсус мактабгача таълим ташкилотлари иш бошлайди. Уларда болаларнинг кеча-ю кундуз бўлиши, тиббий хизмат ва ишдан бўш вақтларида оналар билан бирга яшаши учун шароитлар яратилади.
Open in TelegramМаданият ва санъат соҳасини қўллаб-қувватлаш механизмлари кенгайтирилмоқда "Ижодга инвестиция" давлат мақсадли жамғармаси истеъдодларни аниқлаш ва ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш учун ҳар йили 200 млрд сўм олади. Шунингдек, уй-жой, тиббий хизмат, миллий чолғу асбобларини сотиб олиш учун субсидиялар кўзда тутилган.
Open in TelegramМаданият ва санъат соҳасидаги нуфузли танловлар ғолиблари тақдирланади Нуфузли танловларда иштирок этаётган маданият, санъат ва адабиёт арбобларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тасдиқланди. Халқаро мусобақалар ғолиблари 300 млн сўмгача пул мукофоти олишлари мумкин, уларнинг ўқитувчилари ва концертмейстерларига эса қўшимча тўловлар кўзда тутилган.
Open in TelegramЭкспорт ва импорт квоталари: уларни тақсимлашнинг янги қоидалари Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлгандан кейин маҳсулотлар экспорти ва импорти қандай ҳолларда чекланиши мумкинлиги белгиланмоқда. Квоталарни ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тартиби ўрнатилди.
Open in Telegram