Forwarded from O'zbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi
💬 «Uzbekistan GTL» ходимлари Президент мактуби мазмуни билан танишди «Uzbekistan GTL» корхонасида ходимлар учун маънавий-маърифий учрашув ташкил этилди. Унда Президентнинг набираси Шавкатбекка йўллаган очиқ мактубининг мазмуни ходимларга етказилди. Давлат раҳбари мазкур мактубни 2026 йил 23 ноябрь куни Иордания Ҳошимийлар Қироллигига давлат ташрифи билан кетаётганда, самолёт бортида ёзган. Ходимларга мактубда илгари сурилган вақтни қадрлаш, билим олиш, меҳнатсеварлик, замонавий технологияларни ўзлаштириш ва Ватанга садоқат каби тамойилларнинг моҳияти етказилди. Бу ғоялар нафақат ёш авлод тарбиясида, балки ҳар бир инсоннинг кундалик ҳаёти ва фаолиятида ҳам муҳим ўрин тутиши таъкидланди. Ходимларнинг ўзлари ҳам шу тамойилларга амал қилишлари, фарзандларини билим олиш, изланиш, меҳнатсеварлик ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялашлари муҳимлиги алоҳида қайд этилди. 📱web-site| 📱facebook | 📱telegram| 📱YouTube |📱Instagram
Open in Telegram