Тошкентда 7,6 кг кумушни 156 млн сўмга пулламоқчи бўлган эркак қўлга олинди ДХХ ва Божхона қўмитаси ходимлари Чилонзор туманида ўтказган тезкор тадбирда 7 кг 685 грамм соф кумушни лицензиясиз сотаётган 52 ёшли шахсни қўлга олди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. ✅ Обуна булинг 👉 @uzbek24kanali
Open in TelegramPosts of Uzbek 24
🇺🇿 Ўзбекистонликларнинг чет давлатлар полицияси ва армиясига хизматга киргани учун жавобгарлик кучайтирилади Олий Мажлис ЖКга тегишли ўзгартиришларни иккинчи ўқишда қабул қилди. ✅ Обуна булинг 👉 @uzbek24kanali
Open in TelegramТранспорт воситаларига сохта авторақамлар тақиб олган шахслар жавобгарликка тортилдилар ИИВ Комплаенс хизмати ва Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари фаолияти "Бурчга садоқат" лойиҳасида ✅ Обуна булинг 👉 @uzbek24kanali
Open in TelegramНогиронлик Навоий вилоятида юқори — Ижтимоий ҳимоя агентлиги ҳисоботи 2026 йилнинг дастлабки 9 ойида Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар сони 1 млн 58 минг 398 нафарни ташкил этган. Бу йил бошидагидан 9 978 нафарга кам. Уларнинг 65,3 фоизи II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслардир. Ҳисобот даврида 267 311 кишига ногиронлик белгиланган. Бирламчи ногиронлик ҳолатларининг асосий сабаблари қон айланиш тизими касалликлари (17,4%) ва хавфли ўсмалар (12,4%) бўлган. Ногиронлик кўрсаткичи Навоий вилоятида 4,4%, Сирдарёда 4,1%, Тошкент шаҳрида эса 2,1% ни ташкил этган. ✅ Обуна булинг 👉 @uzbek24kanali
Open in TelegramФарғонада ўзи эккан дарахтларни кесган корхонага 4 млрд сўмлик жарима қўлланди Маълум бўлишича, "Шодлик" МФЙда жойлашган "А.С." корхонаси томонидан 26 туп Эльдор қарағайи ноқонуний кесилган. Оқибатда ўсимлик дунёсига 810 млн 480 минг сўм зарар етказилган. Шунингдек, "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонуннинг 56-моддасига асосан, корхонага 4 млрд 52 млн 400 минг сўм миқдорида молиявий санкция ҳам қўлланилган. ✅ Обуна булинг 👉 @uzbek24kanali
Open in Telegram“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири доирасида Навоий вилоятида ўтказилган назорат-рейд тадбирида “героин” гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётган йўловчи қўлга олинди ✅ Обуна булинг 👉 @uzbek24kanali
Open in TelegramЎзбекистонда 9 ойда 60 ёшдан ошган 1 минг нафардан зиёд эркак никоҳдан ўтди 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 61–69 ёшли 813 нафар, 70 ёшдан ошган 218 нафар эркак оила қурган. Бу даврда энг кўп никоҳ 20–30 ёшли эркаклар орасида қайд этилган — 141,6 мингта, деб хабар берди МСҚ. Батафсил инфографикада. ✅ Обуна булинг 👉 @uzbek24kanali
Open in TelegramФарғонада 108 нафар шахсдан ноқонуний буюмлар топилди Вилоят ИИБ маълумотига кўра, жиноятга моил 140 нафар шахс текширилганда, уларнинг 53 нафари ҳаракатларида жиноят, 55 нафарида эса маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари кузатилган. Тезкор тадбирларда 15 та совуқ қурол, 16 кгдан ортиқ наркотик, 1 та ов қуроли, 16 та патрон ва 7 та пневматик қурол мусодара қилинган. Қидирувдаги 2 шахс ушланган, ноқонуний диний таълим бераётган ҳужра ҳам аниқланган. ✅ Обуна булинг 👉 @uzbek24kanali
Open in Telegram"Ўзбекфильм" миллий онлайн киноплатформаси ишлаб чиқилади Унда давлат маблағлари ҳисобидан яратилган барча фильмлар ва давлат архивларидаги кино мероси намуналари бепул тақдим этилади. Хусусий киностудиялар ва муаллифларнинг фильмлари эса платформага шартнома асосида жойлаштирилади. Шунингдек, барча кинотеатрлар ягона чипта тизимига уланади. Унда сотилган чипталар ва тушумлар ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда янгиланиб боради. ✅ Обуна булинг 👉 @uzbek24kanali
Open in TelegramТадбиркорлар электр учун тўловнинг 15 фоизини олдиндан тўлаши мумкин “Ҳудудий электр тармоқлари” маълум қилишича, бу имконият барча корхоналарга эмас, фақат белгиланган талабларга жавоб берадиган истеъмолчиларга берилади. ● Бунинг учун корхонада масофадан бошқариладиган электр ҳисоблагич бўлиши, электр учун қарзи ва фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўлмаслиги керак. ● Охирги 2 ойда тўловни кечиктирганлар ҳам бу имкониятдан фойдалана олмайди. ● Талабларга жавоб берадиган корхоналар ойлик электр тўловининг 15 фоизини ой бошида, қолганини эса ой давомида бўлиб тўлаши мумкин. Имконият автоматик берилади, бунинг учун алоҳида мурожаат қилиш шарт эмас. “Ҳудудий электр тармоқлари” тизимни ишга тушириш учун техник ишлар якунланганини билдирди. Шунга қарамай, талабларга жавоб бериб, ушбу имкониятдан фойдалана олмаётган тадбиркорлар компанияга мурожаат қилиши мумкин. ✅ Обуна булинг 👉 @uzbek24kanali
Open in Telegram🇷🇺 Россиялик ҳарбий кекса бувини 15 км масофадан кўтариб олиб чиқди Аскар Константиновкадан эвакуация пайтида яна 9 нафар тинч аҳолини эвакуация қилган. Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, улар яқинлари билан учрашган. Қутқарилганлардан бири ҳарбийларга миннатдорлик билдириб, шаҳарда ҳали ҳам тинч аҳоли қолаётганини айтган. ✅ Обуна булинг 👉 @uzbek24kanali
Open in TelegramТошкентда 9 нафар наркокурьер қўлга олинди: улар орасида талабалар ҳам бор ИИВ тезкор тадбирлар давомида гиёҳвандлик моддаларини тарқатиш билан шуғулланган 9 кишини ушлади. Қўлга олинганлардан 2 кгдан ортиқ мефедрон, МДМА ва кокаин мусодара қилинди. Бу орқали 105 минг доза наркотикнинг тарқалишининг олди олинди. ✅ Обуна булинг 👉 @uzbek24kanali
Open in Telegram🇷🇺 🇺🇦 Россия армияси Харьков вилоятида яна бир аҳоли пунктини назоратга олди Россия Мудофаа вазирлиги махсус ҳарбий операциянинг сўнгги бир суткадаги якунларини маълум қилди. Унга кўра, қўшинлар Сосновий Бор аҳоли пунктини эгаллаган. Шунингдек, 1060 нафар Украина ҳарбийси зарарсизлантирилган, 792 та дрон уриб туширилган. Бундан ташқари, 10 та танк, 6 та миномёт, 72 та ҳарбий техника ҳамда 4 та ракета йўқ қилинган. ✅ Обуна булинг 👉 @uzbek24kanali
Open in TelegramХоразм вилояти Хива шаҳар ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ва Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан ўзаро ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жиноятлар фош этилди ✅ Обуна булинг 👉 @uzbek24kanali
Open in TelegramЎзбекнефтьгаз қиш мавсуми учун 102 минг тонна бензин захирасини шакллантирди Йил бошидан буён мамлакатда 916,2 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган. Ҳозир Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва нефть базаларида жамланган захира ўтган йилнинг шу давридагидан 25 минг тоннага кўплиги қайд этилди. Компания маълумотига кўра, бу захира икки ойлик истеъмолни қоплашга етади. Заводда айни пайтда суткасига ўртача 3 200–3 400 т бензин ишлаб чиқарилмоқда. ✅ Обуна булинг 👉 @uzbek24kanali
Open in Telegram“Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири доирасида Сурхондарё вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ҳамда Қумқўрғон тумани ИИБ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида яшаш хонадонида ов қуроли патронлари ва қисмларини ноқонуний равишда сақлаб келаётган шахс аниқланди ✅ Обуна булинг 👉 @uzbek24kanali
Open in TelegramСпорт мусобақалари совриндорларига QR-кодли диплом ва сертификатлар электрон шаклда берилади Спорт вазири ўринбосари Мурад Исмоиловнинг маълум қилишича, янги тизим 2027 йил 1 январдан жорий этилади. Бу орқали, масалан, ОТМга ҳужжат топширишда спорт ютуқлари учун имтиёз олиш мақсадида дипломни алоҳида тақдим этиш талаб қилинмайди. Маълумотлар электрон база орқали автоматик текширилади. Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, бу тизим сохта диплом ва сертификатлардан фойдаланишнинг олдини олади. ✅ Обуна булинг 👉 @uzbek24kanali
Open in TelegramТошкент метроси икки ойда 61,7 млн йўловчига хизмат кўрсатди Сентябрь–октябрь ойларида йўловчилар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга кўп бўлди. Шунингдек, ҳозирда метрополитен кунига 1,2 млн нафардан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатмоқда. Батафсил статистика видеода. ✅ Обуна булинг 👉 @uzbek24kanali
Open in Telegram2070 йилга бориб мусулмонлар сони 3,6 млрддан ошиши мумкин Pew Research Center тадқиқотига кўра, мусулмонлар сони ўсишда давом этиб, 2035 йилга бориб насронийлар сонидан ошиб кетиши мумкин. 2070 йилга келиб дунёда 3,6 млрддан ортиқ мусулмон ва қарийб 3 млрд насроний бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу ўсишнинг асосий сабаблари — мусулмонлар орасида туғилиш кўрсаткичининг юқорилиги ва аҳолининг ёш таркиби. 2020–2025 йилларда мусулмон аёлларга ўртача 3,1 нафар фарзанд тўғри келган. Бошқа диний гуруҳларда эса бу кўрсаткич 2 нафарни ташкил этган. Прогнозларга кўра, 2070 йилда дунё аҳолисининг 36%и мусулмонлар, 29%и эса насронийлар бўлиши мумкин. ✅ Обуна булинг 👉 @uzbek24kanali
Open in TelegramГиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашишга қаратилган навбатдаги тадбир Жиззах вилоятининг Зомин туманида ўтказилди ✅ Обуна булинг 👉 @uzbek24kanali
Open in Telegram