Account

Posts of Kadrovik.uz

newest first

#1592Photo
Views263−53%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#1591Photo

📌 II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходим ўтган йилнинг декабрь ойида ташкилотга ишга кирган. Ёзда ногиронлик олиб ташланган, таътилга эса у фақат декабрь ойида чиқмоқчи. Кадрлар бўйича мутахассис иккиланмоқда: Унга 30 календарь кундан иборат узайтирилган таътил бериш керакми ёки 21 кунлик минимал таътилми? 💡 Ушбу вазиятда биринчи вариант ҳам, иккинчи вариант ҳам тўғри келмайди. Чунки, иш йилининг бир қисмида ходим узайтирилган таътил олиш ҳуқуқига эга бўлган, бир қисмида эса – эга бўлмаган. Шу сабабли таътил давомийлиги ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади. 📝 Бу МК 223-моддасидан келиб чиқади: агар бериладиган таътилнинг давомийлиги муайян сабабларга кўра иш йили давомида ўзгарса, таътил ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади. 🧮 Таътилни ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда қандай ҳисоблаб чиқаришни Kadrovik PRO экспертлари тавсияномада тушунтириб беришди>>>

Open in Telegram
Views336−40%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1590Photo
Views352−37%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1589Photo
Views407−27%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1588Photo
Views425−24%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1586Photo
Views498−11%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#1585Photo

😮‍💨 Компанияда 200 нафар ходим бор, қўнимсизлик юқори, кадрлар билан боғлиқ барча масалалар эса биттагина мутахассиснинг зиммасида: ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш, таътиллар, ЯММТ, табель, янги кадрларни танлаш... Кадровик директордан ёрдамчи олишни сўрайди ва эвазига: «Илгари эплаб келгансиз-ку», деган жавобни эшитади. 📊 Ҳиссиётга берилиб баҳслашишдан фойда йўқ, раҳбарга рақамлар керак. Бир ходимни барча ҳужжатлари билан ишга қабул қилиш ва ЯММТда рўйхатдан ўтказиш икки соатга яқин вақт олади, бир йилда эса бундай қабуллар юзтага яқинлашиб қолиши мумкин. Лекин, агар қонунда ҳеч қандай нормалар белгиланмаган бўлса, компанияга аслида қанча кадровик зарурлигини қандай ҳисоблаш мумкин? Агар директор барибир штатни кенгайтиришга тайёр бўлмаса, нима қилиш керак? 📋 Кадрлар хизмати шаклини қандай танлаш, юкламани қандай ҳисоблаш ва уни раҳбарият олдида қандай асослаб бериш лозимлигини Kadrovik PRO экспертлари янги тавсияномада тушунтиришди>>>

Open in Telegram
Views5590%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#1584Photo
Views565+1%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1583Photo
Views545−2%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1582Photo

🧳 Уч нафар ходим бир ойга иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқиб, қайтиб келишмади. Орадан яна деярли бир ой ўтди: қўнғироқ ва хабарларга жавоб беришмаяпти, ўзлари эса бошқа ҳудудда яшашади. Кадровик сўрамоқда: уларни дарҳол ишдан бўшатиш тўғрисида буйруқ чиқариб, почта орқали юбориш мумкинми? ⚖️ Ҳамкасбларнинг фикрлари бўлинди: айримлар ишдан бўшатишни маслаҳат беришмоқда, бошқалари – ходимларнинг уйига бориб, қўшниларни чақиришни, учинчилари эса прогулчи касаллик варақасини олиб келишидан ва суд уни ишга тиклашидан хавфсирашмоқда. Лекин айнан шошма-шошарлик билан чиқарилган буйруқ ходимга низода ғолиб чиқиш имконини беради. 📝 Агар ходим йўқолиб қолган бўлса ва алоқага чиқмаса, буйруқ чиқаришдан олдин нима қилиш керак, ва у билан шартномани қайси сана билан бекор қилиш лозим – бу ҳақда Kadrovik PRO экспертлари тавсияномада тушунтириб беришди>>>

Open in Telegram
Views544−3%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1581Photo

🏖 Ходимни ҳар йилги таътилдан чақириб олишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади (МК 232-м.). Ишга чиқишни рад этиш ҳуқуқбузарлик ҳисобланмайди, бунинг учун жазолаб бўлмайди. 📅 Таътилнинг қолган қисми кейинроқ берилади: жорий иш йилида ёки кейинги иш йилидаги таътил билан бирга. 14 календарь кундан ортиқ кунларни кейинги йилга кўчиришга фақат ишлаб чиқариш зарурати муносабати билан йўл қўйилади. 📌 Мисол: ходим 25 кунга таътил олди, 3 кундан кейин у чақириб олинди. Қолган 22 кундан 14 кунини ходим иш йили охиригача бир даврда ишлатади, 8 кунини эса, агар ишлаб чиқариш талаб этса, кўчириш мумкин. ❗️ Ҳомиладор аёллар, вояга етмаганлар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларни ҳамда ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлганларни ҳатто уларнинг розилиги билан ҳам чақириб олиш мумкин эмас. 🔗 ТАЪТИЛДАН ҚАНДАЙ ЧАҚИРИБ ОЛИШ КЕРАК

Open in Telegram
Views603+8%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1580Photo
Views825+48%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#1579Photo
Views722+29%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1578Photo
Views646+16%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#1577Photo
Views638+14%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1576Photo
Views753+35%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#1572Photo

📋 Кўпинча оммавий ишга қабул қилишда, масалан, сотувчиларни ишга олишда, иш берувчилар номзодлардан стажировкадан олдин маҳалладан тавсифнома олиб келишни сўрашади. Шу йўл билан инсон ҳақида олдиндан кўпроқ маълумот олишни ва ишончсиз номзодларни чиқариб ташлашни исташади. Аммо бундай талаб қонунийми? ❗️ МК ишга қабул қилишда Кодексда ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишни тақиқлайди (МК 124-м.). Маҳалладан тавсифнома уларнинг орасида йўқ, шу боис уни ишга қабул қилишда ҳам, стажировкадан олдин ҳам талаб қилиш мумкин эмас. Ишга қабул қилишда номзод қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 🔹 паспорт ёки ID-карта; 🔹 қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси (агар мавжуд бўлса) ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма; 🔹 ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома – ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар учун; 🔹 диплом ёки маълумоти тўғрисидаги бошқа ҳужжат, агар иш махсус тайёргарликни талаб этса; 🔹 ЖШШИР. Айрим ҳолларда қўшимча равишда тиббий хулоса (МК 360-м.) ва 16 ёшдан кичик ходимлар учун ота-онанинг розилиги (МК 118-м.) зарур бўлади. ⚠️ Номзод тавсифнома олиб келмагани сабабли уни ишга қабул қилишни рад этиш ҳам мумкин эмас. У рад этиш юзасидан шикоят қилиши, шу жумладан судга мурожаат этиши мумкин. Агар рад этиш ғайриқонуний деб топилса, иш берувчи зиммасига номзодни ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. 💡 Агар номзоднинг ўзи, масалан, олдинги иш жойидан тавсифнома олиб келса, уни қабул қилиш мумкин. Лекин у ишга қабул қилиш ёки стажировканинг шарти бўлиши мумкин эмас.

Open in Telegram
Views649+16%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—