Posts of YO'LOVCHI📚✍️
Инсонга хонадонидан ўзга жойда саодат тақдир қилинмаган. Пижамангни киясан,чойингни дамлайсан, китобинг ё тўқиш анжомларингни қўлга оласан ва ҳаёт ташвишларини остонадан ташқарида қолдирасан. Хонадонларимиз ҳаловат маскани бўлсин . ✍@umidaaziz
Open in Telegram#ҳақиқат Одамболаси ўзи синалмаган мавзуларда булбул, синалган мавзуларда безабон бўлади, қурбоним... ✍️@umidaaziz
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 20 h | 318 |
| 25 h | 332 |
- After 24 hours332
- Total to date332
#фото_саёҳат Насибанг бўлмаса, боши берк кўчада ҳам учратмайсан, қурбоним... ✍️@umidaaziz
Open in TelegramViews growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 63 h | 392 |
| 66 h | 394 |
- Total to date394
Views growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 64 h | 405 |
| 67 h | 407 |
- Total to date407
Views growthHide views growth
Views growth
Hours after publication
Show as table
| Hours after publication | Views |
|---|---|
| 0 h | 0 |
| 65 h | 409 |
| 68 h | 411 |
- Total to date411
#қизимга_насиҳат Рангингни, нурингни сақлаб қол. Зинҳор бировнинг ёнига ярашиш учун сўнма. Фидокор бўл, лекин ўзингга хиёнат қилма. Бошқаларни ҳам хурсанд қил, лекин ўзингни унутма. Ҳар чоғланганингда "Қўлингдан келмайди" дейишади, эътибор берма уларга. Ичингдаги қўшиқ садосини пасайтиришга уринишади; сен қалбинг овозига ишон, ундан бошқа ҳеч кимга парво қилма. Мукаммал бўлишга эмас, бахтли бўлишга ҳаракат қил. Унутма: Ҳеч ким кутмаган жойларда бўлса-да, сен хоҳласанг ҳаёт кўкариб, гуллаб-яшнашнинг бир йўлини топади. ✍️@umidaaziz
Open in Telegram#психология Баъзан “Ўзим ҳал қиламан” жумласининг ортида ҳақиқатдан ҳам кучли бўлиш эмас, аксинча, ҳеч кимга муҳтож бўлмасликни ўрганиш ётган бўлади. Чунки айрим кишилар кучли бўлиб туғилмайди, кучли бўлишга мажбурланади. Бировга юк бўлмасликни, ҳеч кимдан бир нарса кутмасликни, энг қийин пайтларида ҳам ўз ярасига ўзи малҳам бўлишни ўраганди. Бир муддатдан кейин бу танлов эмас, турмуш тарзига айланади. “Ўзим қиламан.” “Ўзим ҳал қиламан.” “Ўзим бир йўлини қиламан.” Бу жумлалар замирида баъзан атрофдаги қулоқларга етиб бормайдиган бошқа жумла фарёд уради: “Барибир менга ёрдам қўлини чўзадиган ҳеч ким йўқ.” Психологияда керагидан ортиқ мустақиллик ўлароқ баҳоланадиган бу хатти-ҳаракат, айрим кишиларда ўтмишда жавобсиз қолган ҳиссий заруратлар, ишончининг синиши ёки бошқалардан ёрдам сўраш ҳолатлари ҳафсала пир бўлиши билан якунланиши каби тажрибалар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Болалигида зарурати сезганида ёнида ҳеч кимни кўрмаган киши катта бўлганида ҳеч кимга эҳтиёж сезмасликни хавфсизлик ва офият тарзига айлантиради. Бу киши ёрдам сўрашни кучсизлик, қўллов олишни қарздорлик, бировга суянишни бошқарувни йўқотиш ўлароқ қабул қилиши мумкин. Ва вақт ўтиб инсон фақат муаммоларини эмас, ўзининг ёлғизлигини ҳам бир ўзи юклана бошлайди. Четдан қараганда ниҳоятда кучли кўринади, тўғрими? Ҳамма нарсани енгиб ўтадиган, ҳеч кимга муҳтож бўлмаган, ҳар қандай шарт-шароитда мувозанатини йўқотмайдиган киши… Ҳолбуки, баъзан бу куч ортида бир бор бўлсаям “Сен чарчадинг, бироз мен кўтарайин” деган сўзни кутаётган тарафи бор. Ҳақиқий куч ҳамма нарсани бир ўзи кўтариши эмас. Ўрни келганда ёрдам сўраш, бошқаларнинг қўлловини қабул қилиш ва ҳар юкни фақат ўз елкасига ортмоқламасликни англай олиш — кучлилик. Чунки кишининг ҳамма нарсани бир ўзи эплай олиши ҳаммасини ёлғиз ўзи бажариши керак, дегани эмас. Балки бугун ўзгартиришинг керак бўлган жиҳат ҳаётингдаги муаммолар эмас, йиллардан бери онгостингда ўрнашиб қолган “Ҳаммасини ўзим ҳал қилишим керак!” қарашидир. ✍️@umidaaziz
Open in Telegram#дуо Роббим, бизга қулай, енгил, силлиқ ва яхшиликлари бисёр неъматларингни насиб эт. Махлуқотларингнинг ёмонлигидан бизни узоқ қил. Кўнглимизни мамнунликка, тилимизни шукрга банд қилиб қўй. ✍️@umidaaziz
Open in Telegram#тунги_қайдлар Кўзлардан пана бўлиш охир замонда мусулмоннинг энг катта қуролларидан биридир. Мусулмон ўзини, фикрларини, қалбини, режаларини қай ўлчовда сир тутса, назар ва ҳасаддан шу қадар омонда бўлади ва бошқаларга кўз-кўз қилмаган ишидан барака кўради. Ислом пинҳоналикка аҳамият бериб, сакинатни тавсия қилади. ✍️@umidaaziz
Open in Telegram