Account

Posts of Uluğnor tuman hokimligi matbuot xizmati

newest first

#54782Video
Views381−39%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#54776Photo
Views649+5%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#54775Video
Views989+59%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#54767Photo

Forwarded from Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Цзянси провинциясида ўтказилган халқаро бизнес-форум доирасида Андижон вилояти делегацияси ҳамда хитойлик ишбилармонлар ўртасида самарали музокаралар олиб борилди. Мулоқотлар якунида умумий қиймати 513 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи жами 9 та йирик инвестиция лойиҳаси юзасидан ўзаро англашув меморандумлари қабул қилинди. Хусусан, томонлар «Андижон Чайна-Сити», Андижон энергетика саноат парки, Бобур шаҳрида савдо-маиший мажмуа барпо этиш ҳамда Янги Тошкентда кўчмас мулкни ривожлантириш каби истиқболли ташаббусларни биргаликда ҳаётга татбиқ этишга келишиб олдилар. Имзоланган мазкур ҳужжатлар ҳудудда янги қўшма корхоналарни йўлга қўйиш, ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни жалб этиш, экспорт салоҳиятини юксалтириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга хизмат қилади. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X|Lotin

Open in Telegram
Views546−12%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#54757Photo

Forwarded from Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Андижонда ТУРКСОЙ Доимий кенгашининг 43-йиғилиши бўлиб ўтди: 2027 йил Туркий дунёда «Чўлпон йили» деб эълон қилинди Бугун Андижон шаҳрида «Андижон — 2026 йилда Туркий дунёнинг маданият пойтахти» тадбирларининг тантанали ёпилиш маросими доирасида Халқаро туркий маданият ташкилоти — ТУРКСОЙга аъзо давлатлар Маданият вазирлари Доимий кенгашининг 43-йиғилиши ўтказилди. Унда ташкилот фаолиятини такомиллаштириш, қардош халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда умумий тарихий меросни халқаро миқёсда кенг тарғиб этиш масалалари кўриб чиқилди. Нуфузли анжуман якунлари бўйича туркий дунё маданий ҳаётида муҳим аҳамиятга эга қатор тарихий қарорлар қабул қилинди: • ТУРКСОЙнинг 2027 йилга мўлжалланган Фаолият дастури тасдиқланди; • 2027 йилда «Туркий дунёнинг маданият пойтахти» этиб белгиланган Туркиянинг Қайсари шаҳри тадбирлар дастури юқори баҳоланиб, 2028 йилги пойтахт сифатида Қирғиз Республикасининг Талас шаҳри номзоди муҳокама қилинди; • Ўзбекистон томонининг ташаббуси билан атоқли шоир, ёзувчи ва таржимон Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон таваллудининг 130 йиллиги муносабати билан 2027 йил Туркий дунёда «Чўлпон йили» деб эълон қилинди; • Буюк адиб Чингиз Айтматов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан 2028 йилни «Чингиз Айтматов йили» сифатида нишонлаш бўйича Қирғиз Республикаси таклифи кўриб чиқилди. Айниқса, 2027 йилнинг «Чўлпон йили» деб эълон қилиниши ўзбек адабиётини жаҳон миқёсида кенг танитиш ҳамда улуғ маърифатпарвар ижодий меросини чуқур ўрганишда янги саҳифа очади. Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X|Lotin

Open in Telegram
Views539−13%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—