Account

Posts of "UDDU" CHANNEL

newest first

#10767Photo

Тўланган жарима — «тўланмаган» қарздорликка айланди: ЙҲХБ ва МИБ тизимидаги узилиш ортидан фуқарога тақиқ ва ойликдан ушлаб қолиш хавфи туғилди Бухорода фуқаро билан боғлиқ ҳолат рақамлаштирилган базалар ўртасидаги ўзаро алмашинув (интеграция) қанчалик муҳим ва айни пайтда қанчалик номукаммал эканини кўрсатди. Бизда бор бўлган хужжатларга кўра, ST26800543386-рақамли қарор бўйича 618 000 сўм жарима ҳайдовчи томонидан 2026 йил 25 июль куни электрон тўлов иловаси орқали тўлиқ тўланган. Бироқ орадан ойлар ўтиб — 2026 йил 20 ноябрь куни МИБ Бухоро вилояти бўлими томонидан айнан ўша ST26800543386-рақамли қарор асосида ижро иши қўзғатилган. Натижада: Тўланган 618 000 сўм қарздорлик сифатида қайта акс этган; Устига 30 900 сўм ижро йиғими қўшилиб, жами талаб 648 900 сўмга етган; Автомототранспорт ва кўчмас мулкка тақиқ қўйиш, шунингдек фуқаронинг ишхонасига талабнома юбориб, иш ҳақининг 50 фоизини ушлаб қолиш чоралари белгиланган. Фуқаро ўз вақтида тўлаган маблағ тизимда акс этмагани сабаб энди тақиқларни ечиш, тўлов квитанциясини исботлаш ва ортиқча харажатларнинг олдини олиш билан овора бўлиши керак. Тўлов тизимлари, ЙҲХБ ва МИБ маълумотлар базаси ўртасидаги ахборот алмашинуви тезкор ва хатосиз ишлаши шарт — акс ҳолда тизим хатоси учун жавобгарлик ва оворагарчилик яна оддий фуқаро зиммасига тушаверади. Бир неча кун олдин ҳам шунга ўхшаш мавзуни-мурожаатни https://t.me/UDDU_channel/10749 ёритган эди. Лекин бирон бир натижа бўлмади. Бу гал нима билан тугаши ҳам қоронғу. Шу каби муаммоларга дучёр бўлмаслик учун, тўлаган жарималарингиз квитанцияларини сақлаб қолишларингизни сўраб қоламиз... 🛡 @UDDU_channel

Open in Telegram
Views4,250−28%vs avg
Forwards—
Reactions10
Comments—
#10766Video
Views3,040−49%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#10765Text
Views6,460+9%vs avg
Forwards—
Reactions19
Comments—
#10764Photo
Views6,540+11%vs avg
Forwards—
Reactions13
Comments—
#10763Photo
Views6,670+13%vs avg
Forwards—
Reactions19
Comments—
#10760Text
Views7,460+26%vs avg
Forwards—
Reactions35
Comments—
#10749Photo

Бухоро МАБда нима гап? Бир ҳолат содир бўлди: фуқаро қанақадир қоида бузган, қоидабузарлигидан ўзи бехабар... Фуқаронинг уйига хат келмаган, роад24 ва сейфроад мобиль иловаларида ҳам жарима қарори бўлмаган ва ҳалигача йўқ. Ва бирдан юқорида кўрсатилган СМС хабар келмоқда. Фуқаро ҳайрон, ва Бухоро шаҳар МАБга боряпти, масъуллар билан учрашяпти, фуқаро жаримани 50% ни тўламоқчи, лекин МАБ ходимлари 100% тўлайсиз, бошқа иложингиз йўқ деган фикрни билдиришган. Шунда саволлар туғилади: 1. Нега почта орқали хат уйга келмаган? 2. Нега роад24 ва сейфроад мобиль иловаларида жарима қарори кўринмаган? 3. Нега жарима қарори ҳалигача йўқ? Қани у? Қаерда у? Ким ва нега у расмийлаштирилгаг? 4. Фуқаро қайси қилган нотўғри ҳаракати учун жаримани 100% тўлаши керак? 5. Нега фуқаро ёрдам сўраб мурожаат қилиб борганида бу каби совуқ (на ...) жавоб берилмоқда? Шу ва шу каби саволлар кўп. Ким жавоб беради? 🛡 @UDDU_channel

Open in Telegram
Views7,340+24%vs avg
Forwards—
Reactions8
Comments—
#10745Video
Views5,010−15%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—