Account

Posts of Homidjon Ishmatbekov

newest first

#3315Link preview

Муфассирлар айтадиларки, саййидимиз Яъқуб алайҳиссалом қирқ йил давомида кўзлари ожиз бўлиб қолдилар!! Қирқ йил кеча-ю кундуз йиғладилар! Кекса чол, кўзи ожиз, икки ўғлини йўқотган, ғамгин, ташвишга ботган ва қайғуга чўмган ҳолда кеча-ю кундуз йиғлар ва шундай дер эдилар: «Мен ғам-ташвишим ва ҳасратимдан фақат Аллоҳгагина шикоят қилурман» (Юсуф сураси, 86-оят). Субҳаналлоҳ... Бу оят қалбга жуда қаттиқ таъсир қилади. Саййидимиз Абу Бакр розияллоҳу анҳу бомдод намозида бу оятни ўқисалар, йиғлар эдилар, одамлар ҳам қўшилиб йиғлашарди. Саййидимиз Умар розияллоҳу анҳу ҳам шундай эдилар: қачон бу оятни ўқисалар, одамлар у кишининг тўхтаб йиғлашларини билишар ва ўзлари ҳам йиғлашар эди. «Мен ғам-ташвишим ва ҳасратимдан фақат Аллоҳгагина шикоят қилурман». Кунлардан бир куни тунда саййидимиз Яъқуб алайҳиссалом саждада қаттиқ йиғлаб шундай дедилар: — Эй Роббим, заифлигимга раҳм қилмайсанми? — Эй Роббим, соч-соқолимнинг оқарганига раҳм қилмайсанми? — Эй Роббим, кексайиб қолганимга раҳм қилмайсанми? — Эй Роббим, хокисорлигимга раҳм қилмайсанми? — Эй Роббим, муҳтожлигимга раҳм қилмайсанми? Аллоҳ таоло айтади: «Қайғу-ҳасратдан у зотнинг кўзлари оқариб (ожиз бўлиб) қолди, у зот (дардини) ичига ютувчи эди» (Юсуф сураси, 84-оят). Шунда Аллоҳ у зотга ваҳий қилди: «Эй Яъқуб, Иззатим, Жалолим ва бандаларим устидаги Олийлигимга қасамки, агар Юсуф ўлик бўлганида ҳам, уни сен учун тирилтириб берар эдим». Сўнгра эртаси куни у зотга хушхабар келди. Шунда у зот дедилар: «Мен сизларга: "Мен Аллоҳ томонидан сизлар билмайдиган нарсаларни билурман", демаганмидим?!» (Юсуф сураси, 96-оят). Бошингизга тушган мусибатлар қанчалик оғирлашмасин, Ғам-ташвишлар сизни қанчалик домига тортмасин, Қайғу-аламлар атрофингизни қанчалик ўраб олмасин, Аллоҳнинг раҳматидан асло умидингизни узманг! https://t.me/tuhur

Open in Telegram
Views1,880−39%vs avg
Forwards—
Reactions15
Comments—
#3312Link preview
Views2,470−20%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—
#3311Video
Views1,640−47%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#3310Link preview

Шунда Набий алайҳиссалом ўринларидан туриб: «Бугундан эътиборан сенинг исминг Абдуллоҳ Зулбижодайн (икки жун мато эгаси бўлган Абдуллоҳ)дир, Абдулуззо эмас. Аллоҳ бу икки мато эвазига сенга Жаннатда хоҳлаган жойингда киядиган либослар беради», дедилар. Жуда камбағал бўлгани учун у Пайғамбар алайҳиссаломнинг уйларининг ортидаги камбағаллар маскани бўлмиш «Аҳли Суффа»да яшай бошлади. У 23 ёшга тўлганида Табук ғазоти бўлиб ўтди. У Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга ғазотга чиқди ва: «Эй Расулуллоҳ, Аллоҳга дуо қилинг, менга шаҳодат насиб этсин (шаҳид бўлиб ўлай)», деди. Шундоқ Пайғамбар алайҳиссалом қўлларини кўтариб: «Аллоҳим, унинг қонини кофирларнинг қиличларига ҳаром қилгин», дедилар. Абдуллоҳ: «Эй Расулуллоҳ, мен буни хоҳламаган эдим», деди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: «Эй Абдуллоҳ, Аллоҳнинг шундай бандалари борки, Аллоҳ йўлига чиқади-да, иситмалаб вафот этади ва шаҳид бўлади. Яна шундай бандалари борки, Аллоҳ йўлида отдан йиқилиб вафот этади ва шаҳид бўлади. Шояд, сенга ҳам иситма тегиб вафот этсанг ва шаҳид бўлсанг», дедилар. Абдуллоҳ Пайғамбар алайҳиссалом билан Табук ғазотида қатнашди ва мусулмонлар ғалаба қозонишди. Қайтиш йўлида ҳақиқатан ҳам Абдуллоҳни кучли иситма тутди ва ўлим талвасаси бошланди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ Зулбижодайннинг вафоти ҳақида шундай ҳикоя қилади: «Жуда совуқ ва жуда қоронғи кечада ухлаб ётган эдим. Бирдан чодирим ташқарисида қабр ковланаётган овозни эшитдим. Бундай совуқ ва қоронғида ким қабр ковлаётганидан ҳайрон бўлиб уйғондим. Пайғамбар алайҳиссаломни, Абу Бакр ва Умарни чодирларидан излаб топмагач, қаерга кетишди экан, деб ҳайрон бўлдим. Чодиримдан чиқсам, Абу Бакр ва Умар чироқ тутиб туришган, Пайғамбар алайҳиссалом эса қабр ковлаётган эканлар. Олдиларига бориб: "Сизга нима бўлди, эй Расулуллоҳ?" дедим. Муборак юзларини менга қаратдилар, кўзларидан ёш оқар эди. У зот: "Биродарингиз Зулбижодайн вафот этди", дедилар. Мен Абу Бакрга қараб: "Расулуллоҳнинг ўзлари қабр ковлаб турсалару, сиз чироқ ушлаб тураверасизми?" дедим. Абу Бакр: "Пайғамбар алайҳиссалом қабрни ўз қўллари билан ковлашдан бошқасига кўнмадилар", деди. Пайғамбар алайҳиссалом ўз қўллари билан Зулбижодайннинг қабрини ковлаб бўлгач, қабр ичига тушдилар ва унга раҳмат бўлсин учун муборак жасадлари билан қабрга ёнбошладилар. Сўнг ўринларидан туриб, Абу Бакр ва Умарга қўлларини узатиб: "Биродарингизни менга яқинлаштиринглар ва унга мулойим бўлинглар. Аллоҳга қасамки, у Аллоҳ ва Унинг Расулини яхши кўрар эди", дедилар. Пайғамбар алайҳиссалом жасадни маҳкам бағриларига босаётганларини ва кўз ёшлари кафанга томаётганини кўрдим. Тўрт марта такбир айтдилар ва: "Аллоҳ сени раҳмат қилсин, эй Абдуллоҳ! Сен жуда кўп тавба қилувчи ва Қуръон тиловат қилувчи эдинг", дедилар. Сўнг бошларини осмонга кўтариб: "Аллоҳим, мен Сенга гувоҳлик бераманки, мен Зулбижодайндан розиман, Сен ҳам ундан рози бўлгин!" дедилар. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Ўша кечаси нозил бўлган раҳматларнинг кўплигини кўриб, қасамки, ўша қабр эгаси мен бўлишни жуда-жуда орзу қилдим...» https://t.me/tuhur

Open in Telegram
Views1,740−44%vs avg
Forwards—
Reactions36
Comments—
#3309Link preview

Зулбижодайн ким эди? У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз қўллари билан қабрини ковлаган, бошқа ҳеч кимнинг қабр ковлашига ижозат бермаган, сўнг қабрга тушиб, унга раҳмат бўлсин учун муборак жасадлари билан ичида ёнбошлаб ёртган зотдир. Исломни қабул қилишдан олдинги исми Абдулуззо ал-Музаний бўлиб, келиб чиқиши Музайна шаҳрига (қабиласига) бориб тақалади. У 16 ёшида исломга кирди ва 23 ёшида вафот этди. У жуда бой ва тўқчиликда ўсган йигит эди. Ота-онаси кичиклигида вафот этгани учун уни амакиси тарбиялаб катта қилди. У кийимлари Шомдан махсус олиб келинадиган, ўз тенгқурлари орасида жуда ажралиб турадиган йигит эди. Ўша пайтда Музайнадаги энг зўр йигитнинг кичик бир хачири бўлган бир вақтда, отга эга бўлган ягона йигит эди. Амакиси эса Музайнанинг сардорларидан эди. Унинг Исломни қабул қилиш қиссаси саҳобаларнинг исломга кириш қиссалари ичида энг гўзал ва энг ҳайратланарлиларидан биридир: Абдуллоҳ 16 ёшга тўлганида, саҳобалар Маккадан Мадинага ҳижрат қилаётган эдилар. Саҳобалар ҳижрат йўлида Музайнадан ўтар ва Қурайш кофирлари таъқиб қилаётгани учун жуда шошиб ўтишарди. Кунларнинг бирида ҳижрат қилаётган саҳобалардан бири унга йўлиқиб, Исломни таклиф қилди ва у зудлик билан исломни қабул қилди. Исломга киргач, унга Қуръондан бирор нарса ўргатишларини сўради. Улар: «Биз сенинг олдингда узоқ қола олмаймиз, чунки Қурайш ортимиздан қувиб келяпти. Лекин хоҳласанг, Қуръон ўрганиш учун йўлда ортимиздан эргаш», дейишди. Шунда у саҳрода 15 километр масофани пиёда босиб, уларнинг ортидан юриб, улар ўқиган Қуръонни такрорлаб борар, сўнг Музайнага қайтар эди. Эртаси куни яна Музайна чегарасида туриб, ҳижрат қилиб ўтаётган саҳобаларни кутар ва: «Манга Қуръон ўргатинг», деб кечаги ёдлаганларини ўқиб берар эди. Шу тариқа у Қуръондан бир нечта сураларни ўрганиб олди. Бир куни саҳобалардан бири келиб: «Нега биз билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига ҳижрат қилмайсан?» деди. У: «Амаким исломга кирмагунча ҳижрат қилмайман, чунки мени у боқиб катта қилди, уни Исломга етакламасдан туриб кета олмайман», деб жавоб берди. У уч йил давомида Музайнада исломини яшириб яшади. Ҳар куни амакисига Муҳаммад алайҳиссалом олиб келган бу янги дин ҳақида гапириш учун фурсат пойлар, аммо амакиси уни эшитишдан кескин бош тортар эди. Намоз ўқимоқчи бўлса, ҳеч ким кўрмаслиги учун саҳронинг олис жойларига чиқиб кетарди. Уч йил ўтгач, у амакисининг олдига бориб: «Эй амаки, мени ушлаб турганингиз сабабли Расулуллоҳдан кечикдим. Энди сиз билан ажралишдан ўзга чорам қолмади. Сизга шуни маълум қилмоқчиманки, уч йилдан бери "Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур расулуллоҳ" деб гувоҳлик бераман ва ҳозир Расулуллоҳнинг олдиларига ҳижрат қиляпман. Мен билан бирга бўлишингизни хоҳлардим, лекин рад этсангиз ҳам, мени ҳижрат қилишдан ҳеч нарса тўхтатолмайди», деди. Амакиси жуда ғазабланди ва: «Агар Исломдан бошқасини хоҳламасанг, сени барча мулкингни тортиб оламан!» деди. У: «Эй амаки, хоҳлаганингизни қилинг, мен Аллоҳ ва Унинг Расулидан бошқа нарсани афзал кўрмайман», деди. Амакиси: «Агар қайсарлик қилиб туриб олсанг, ҳатто эгнингдаги кийиминггача ечиб оламан», деди ва эгнидаги либосларини йиртиб ташлаб, ечиб олди. Абдуллоҳ: «Аллоҳга қасамки, эй амаки, менга нима қилсангиз ҳам, албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон ҳижрат қиламан», деди. У саҳрода ярим яланғоч ҳолда ҳижратини бошлади. Йўлда «бижод» — яъни жундан тўқилган матони топиб олди. Уни олиб, тенг иккига бўлди: ярмини белига бойлади, ярмини эса елкасига ташлаб олди ва Мадинага етиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига кирганида, Набий алайҳиссалом: «Сен кимсан?» деб сўрадилар. У: «Мен Абдулуззоман», деди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Нега бундай кийиниб олдинг?» деб сўрадилар. У: «Исломни қабул қилганим учун амаким бор-будимдан, ҳатто кийимларимдан маҳрум қилди. Йўлда фақат шу икки бўлак жун матони (бижодни) топдим ва сизнинг олдингизга шундай келдим», деди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Ростдан шундай қилдингми?!» дедилар. У: «Ҳа», деди.

Open in Telegram
Views1,240−60%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#3307Link preview

Тасодифми ёки тавофиқ?   Барчамизга маълумки, бир сутка 24 соатдан иборат бўлиб, унинг 12 соати кун ва 12 соати тунга бўлинади. Шунингдек, бир йил 12 ойдан иборат эканлигини ҳам биламиз.   Буни қарангки, لا إله إلا الله (ла илаҳа иллаллоҳ) калимаси ҳам 12 ҳарфдан иборат экан, محمد رسول الله (Муҳаммадун расулуллоҳ) калимаси ҳам 12 ҳарфдан иборат экан, ابوبكر الصديق  (Абу Бакр Сиддиқ) калимаси ҳам 12 ҳарфдан иборат экан, عمر ابن الخطاب  (Умар ибн Хаттоб) калимаси ҳам 12 ҳарфдан иборат экан, عثمان ابن عفان (Усмон ибн Аффон) калимаси ҳам 12 ҳарфдан иборат экан, علي بن ابي طالب (Али ибн Абу Толдиб) калимаси ҳам 12 ҳарфдан иборат экан.     Бугуннинг совғаси: Мен сизга қуёшни ҳам ойни ҳам совға қилмайман, чунки улар ботиб кетгувчидир. Мен сизга шамни ёки музни ҳам совға қилмайман, чунки улар эриб кетгувчидир. Мен сизга чечак ёки атир гулни ҳам совға қилмайман, чунки улар қуригувчидир. Мен сизга  سبحان الله (субҳаналлоҳ)ни,  والحمد لله (валҳамду лиллаҳ)ни,  ولا اله الا الله (вала илаҳа иллаллоҳ)ни ва  والله اكبر (валлоҳу акбар)ни совға қиламан. Чунки, ана ўшалар сизнинг мезонингизда абадий қолади. Ушбу калималар сабабидан Аллоҳ таоло сиздан уч нарсани кетказади: 1.фақрликни, 2.кўнгил зиқлиги, 3.ташвишни. Сизнинг уч нарсангизни сақлайди: 1.жонингизни, 2.аҳлингизни, 3.динингизни. Сизга уч нарсани ато этади: 1.кенг ризқ, 2.неъматга шукр, 3.узоқ умр. Сизни уч нарсадан асрайди: 1.жаҳаннам оташидан, 2.ҳасадгўй кўздан, 3.душманнинг макридан. Сизга уч нарсада кўмакчи бўлади: 1.Аллоҳни зикр қилишга, 2.Унга шукр қилишга, 3.чиройли ибодат қилишга.     С витамини ҳақида эшитганмисиз?  ((ص С витамини صوم Савм (рўза), صدقة Садақа, صبر Сабр, صلة رحم Силаи раҳм,  صدق Сидқ (ростгўйлик), صحبة صالحة Суҳбатун солиҳа (солиҳлар суҳбати)да мужассам. Ушбу витаминлар бизнинг руҳиятимиз учун жуда ҳам фойдали озуқадир.   Фойдали эканлиги исботланган дори тури: -         Дорининг исми: Бугундан бошлаб ташвиш чекма. -         Таркиби: لاإله إلا انت سبحانك إني كنت من الظالمين (Ла илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназзолимийн). -         Истеъмол қилиш тартиби: Сажда қилган ҳолда ўқилгани афзал. -         Таъсир кучи жуда тез: فاستجبنا له ونجيناه من الغم وكذلك ننجي المؤمنين (“Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик ва уни ғамдан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз”) (Анбиё сураси, 88-оят). -         Хусусияти: Ушбу дори ўзига хос тинчлантирувчи, қалбга ором бахш этувчи, қўрқинч, ғам-ташвиш ва асабийлашишни кетказиб, гуноҳлар саратонидан ҳамда ҳаромлардан пайдо бўлган тиқилмалардан халос этади. https://t.me/tuhur

Open in Telegram
Views7,270+135%vs avg
Forwards—
Reactions21
Comments—
#3306Link preview
Views3,620+17%vs avg
Forwards—
Reactions17
Comments—
#3305Link preview

Қуръоний баённинг гўзалликларидан Бир ўринда ота-оналар ризқининг, бошқа ўринда эса фарзандлар ризқининг олдин келтирилиши ортидаги ҳайратланарли балоғат сирри нимада? 1. Анъом сурасида [151-оят]: «وَلَا تَقْتُلُوا أَوْلَادَكُم مِّنْ إِمْلَاقٍ ۖ نَّحْنُ نَرْزُقُكُمْ وَإِيَّاهُمْ» («Ёдда тутинг:) Камбағаллик сабабли фарзандларингизни ўлдирмангиз, Сизларни ҳам, уларни ҳам Биз ризқлантирурмиз») Балоғий изоҳ (Анъом сурасида): Бу ерда камбағаллик ота-оналарнинг бошига амалда (воқеъликда) тушган. Шунинг учун Аллоҳ таоло аввал ота-оналарнинг ризқини зикр қилиб: «Сизларни ва уларни ризқлантирурмиз» деди. Чунки камбағал киши аввало ўзи ва тирикчилиги билан овора бўлади. Шу боис Аллоҳ аввал унинг ўзига ризқ бериши билан хотиржам қилди, сўнгра ундан кейин фарзандлари ризқини зикр этди. 2. Исро сурасида [31-оят]: «وَلَا تَقْتُلُوا أَوْلَادَكُمْ خَشْيَةَ إِمْلَاقٍ ۖ نَّحْنُ نَرْزُقُهُمْ وَإِيَّاكُمْ» («Фарзандларингизни камбағалликдан қўрқиб ўлдирмангиз! Уларга ҳам, сизларга ҳам Биз ризқ берурмиз») Балоғий изоҳ (Исро сурасида): Бу ерда камбағаллик ҳали амалда содир бўлмаган, лекин келажакда фарзандлар сабабли юз беришидан қўрқилади. Шунинг учун Аллоҳ таоло аввал фарзандларнинг ризқини келтириб: «Уларга ва сизларга ризқ берурмиз» деди. Аллоҳ таоло ота-оналарни хотиржам қилмоқдаки, ҳар бир жоннинг ўз ризқи бор ва фарзандлар ота-оналарининг ризқидан ҳеч нарсани камайтирмайди. Балоғий хулоса: Анъом сурасида: Аввалдан мавжуд (ҳозирги) камбағаллик ҳақида сўз боргани учун ота-оналар ризқи олдин келтирилди. Исро сурасида: Кутилаётган (келажакдаги) камбағаллик ҳақида сўз боргани учун фарзандлар ризқи олдин келтирилди. https://t.me/tuhur

Open in Telegram
Views1,320−57%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—
#3302Photo

Forwarded from Xavfsiz bot

#xabar #anons #jonli_efir ❔ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР 🎞 2026 йил 29 октябрь, пайшанба куни ⏰ соат 16:30 дан бошлаб 🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 59-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков иштирокида жонли эфирга узатилади. 🗣 Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят). 📿 Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти). ❔ Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг! ✅Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг: 😎 Youtube: Fatvouzb 😎 Facebook: Diniysavollar 📱 Instagram: Fatvouz 📱 Telegram: Diniysavollar #fatvo_markazi_javob_beradi Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Open in Telegram
Views1,760−43%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#3301Link preview

جاءت امرأة عجوز إلى النبي ﷺ وقالت: يا رسول الله ادع الله أن يدخلني الجنة، فقال لها مداعبا: إن الجنة لا يدخلها عجوز فبكت المرأة فتبسم النبي ﷺ وقال: أخبروها أنها لا تدخلها وهي عجوز، إن الله تعالى يقول: ﴿إِنَّا أَنشَأْنَاهُنَّ إِنشَاءً ۝ فَجَعَلْنَاهُنَّ أَبْكَارًا ۝ عُرُبًا أَتْرَابًا﴾ أي أنها تعود شابة جميلة قبل دخولها. Бир кекса аёл Пайғамбар ﷺ олдиларига келиб: «Ё Расулуллоҳ, Аллоҳдан мени жаннатга киритишини сўраб дуо қилинг», деди. У зот ﷺ ҳазил қилиб: «Жаннатга кампирлар кирмайди», дедилар. Аёл йиғлаб юборди. Шунда Пайғамбар ﷺ табассум қилдилар ва дедилар: «Унга айтинглар, у жаннатга кампир ҳолида кирмайди. Зеро, Аллоҳ таоло шундай дейди: «Абатта, Биз уларни (жозибадор) янгидан бино этдик (яратдик). Ва уларни бокиралар, севикли ва тенгқурлар қилиб қўйдик» (Воқеа сураси, 35-37-оятлар)». Яъни, у жаннатга киришдан олдин яна гўзал ва ёш қизга айланади. Ушбу машҳур ҳадис Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлга ҳазил қилганлари ва сўнг жаннатда ҳамма мукаммал, ёш ва гўзал суратда қайта тирилишини ушбу оят билан баён қилиб, кўнглини кўтарганлари ифодаланган. https://t.me/tuhur

Open in Telegram
Views1,940−37%vs avg
Forwards—
Reactions16
Comments—
#3300Link preview
Views2,020−35%vs avg
Forwards—
Reactions14
Comments—
#3298Link preview
Views2,620−15%vs avg
Forwards—
Reactions16
Comments—
#3297Link preview

«فَوَرَبِّكَ لَنَسْأَلَنَّهُمْ أَجْمَعِينَ ٩٢ عَمَّا كَانُوا يَعْمَلُونَ ٩٣» «Раббингга қасамки, Албатта, уларнинг ҳаммасидан қилган амаллари ҳақида сўраймиз!» (Ҳижр сураси 92-93-оятлар) Агар ушбу оятнинг маъноси қалбда мустаҳкам ўрнашганида эди, бандани кўплаб камчиликлар ва гуноҳлардан тўсиб қолган бўларди. Чунки гап фақат кунларнинг ўтиши ва тугашида эмас, балки ўтаётган ҳар бир кун бизни Аллоҳнинг ҳузуридаги буюк сўроқ-саволга яқинлаштираётганидадир. Биз амалларимиз, сўзларимиз, умримизни нимага сарфлаганимиз ва қўлимиздаги неъматлардан қандай фойдаланганимиз ҳақида сўраламиз. Оқил инсон ушбу сўроқ-саволни қалбида доимо ёдда тутадиган, ҳисоб-китоб қилинишидан олдин ўз-ўзини ҳисоб-китоб қиладиган ҳамда фақат солиҳ амалларгина наф берадиган Кун келишидан олдин имкон қадар аҳволини ўнглайдиган кишидир. Шундай экан, Аллоҳнинг сатри (гуноҳларингни беркитиб тургани)га ва узун орзу-ҳавасларга алданиб қолма! Зеро, Аллоҳнинг ҳузурида туриш ҳақдир, сўроқ-савол муқаррардир. Ушбу Кунга вақтида тайёргарлик кўриб, Парвардигорини рози қилган кишига тубо (жаннат) бўлсин! https://t.me/tuhur

Open in Telegram
Views2,230−28%vs avg
Forwards—
Reactions14
Comments—
#3296Link preview

«Албатта, мукофот (ва ажр)ларингизни Қиёмат кунида тўлиқ оласиз.» (Оли Имрон сурасидан оят) Бу дунё — мукаммаллик маскани эмас, камчиликлар ва нуқсонлар диёридир. Сиз унда йўл босиб, мақсадга етмай қолишингиз мумкин, аммо ажр-мукофот натижага эмас, балким ҳаракатга берилади! Баъзан яхшилик уруғини сочасиз-у, лекин мевасини кўрмайсиз. Аммо сизнинг бу экин экишингиз — ҳеч ким кўрмаган бўлса ҳам — ибодатдир. Тож кийишга ва эътирофга лойиқ бўлганларнинг ҳаммаси ҳам шоҳсупага кўтарилавермайди. Осмонда танилганларнинг ҳаммаси ҳам ерда машҳур бўлавермайди. Жаннатга кирадиганларнинг ҳаммасининг ҳам жанозасида оломон гавжум бўлиши шарт эмас! Орден-медаллар берилмаган қаҳрамонликлар бор... Ортидан қарсаклар чалинмаган ғалабалар бор... Улуғлиги яширин ва ошкор эмаслигида бўлган ибодатлар бор... Дунёда баъзи нарсалардан қуруқ қолганда тасалли берадиган бир нарса бор! У ҳам бўлса — Роббингизнинг Охиратдаги эвази ва мукофотидир. https://t.me/tuhur

Open in Telegram
Views1,550−50%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—