Account

Posts of Toyyiba | Расмий канал

newest first

#14774Text

Қаранг! Ибрат. “Шайх Шомил бошчилигидаги Кавказ халқининг истилочи русларга қарши бўлган истиқлол курашларида кўрсатган буюк жасорати олдида коммунизм ғоясининг отаси Карл Маркс ҳам ҳайратини яшира олмай: “Ҳурриятга қандай эришиш кераклигини Кавказ тоғликларидан ибрат олиб ўрганинг. Ҳур яшашни истаганларнинг нималарга қодир эканини кўринг. Миллатлар, улардан сабоқ олинг...” дея эътироф этишга мажбур бўлган экан” (Рафиқ Иброҳим хотираларидан). Шайх Шомил рус босқинчиларига қарши чорак аср кураш олиб борди. Истилочиларнинг сараланган сон-саноқсиз қўшинларини ер тишлатди. Унинг ҳар қилич сермашида, албатта душман калласидан жудо бўларди. Уни кўрганда рус аскарлари қочгани жой тополмай қолишар экан. Шиддатли жангларнинг бирида Шайхнинг кўксига найза санчилди. У совуққонлик билан найзани суғуриб олиб, бир четга улоқтирди. Сўнгра яраланган шер каби жангни янада қаттиқроқ давом эттирди. Унда бир томондан ярасининг, иккинчи томондан олдинги жангда ҳалок бўлган дўсти Ғозий Муҳаммаднинг алами бор эди. Шайхнинг мардона ҳамлаларидан кейин душман тумтарақай бўлиб кетди. Кеч киргач шайх Шомил бирдан кўздан ғойиб бўлиб қолди. Ўша ердаги бир масжиднинг муаззини унинг ярадор эканини пайқаб, ортидан кузатиб юрган эди. Атрофни қоронғилик ўраб бўлгач, муаззин Шомилни душман кўзидан панароқдаги бир ғорга яширди. Сўнг Шайхнинг ярадор бўлганини унинг қайнотаси Абдулазиз Афандига хабар қилди. Абдулазиз Афанди Доғистоннинг катта табибларидан эди. У Шомилни ғорда парваришлаб, ўт-гиёҳлар билан даволади. Аммо яраси жуда хавфли эди. Шунинг учун беҳуш ётган Шайхни қишлоққа олиб тушишга мажбур бўлишди. Сўнг муолажа яна қишлоқда давом эттирилди. Орадан йигирма беш кун ўтиб, муолажалар ўз таъсирини кўрсатди. Ниҳоят шайх Шомил кўзини очди. Биринчи назари тушган киши тепасида турган онаси бўлган экан. Шунда унинг илк айтган сўзи ушбу бўлибди: “Онажон, намоз вaқтини ўтказиб юбормадимми?”. Хулоса сиздан...

Open in Telegram
Views1,720−28%vs avg
Forwards—
Reactions10
Comments—
#14773Text

САВОЛ Ассаламу алайкум, азиз ва қадрли устозлар! Излаш хизматидан фойдаландим аммо бироз тушунмадим! Мўйловни, устарада қириб олса бўладими? ЖАВОБ “Зикр аҳлидан сўранг” ҳайъати Ва алайкум ассалом! Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мушрикларга хилоф қилинглар; соқолларни тўлиқ қўйинглар, мўйлабларни қиринглар», дедилар». «Ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳаж ёки умра қилса соқолини тутамлаб туриб, ортиғини олар эди». Бешовлари ривоят қилган. Мушрик ва мажусийлар соқолларини қириб, мўйлабларини ўстирар эканлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга бу ҳолнинг аксини қилишни, мўйлабни қириб, соқолни ўстиришни амр қилмоқдалар. Ушбу ривоятдаги «мўйлабларни қиринглар»бирикмаси уламолар орасида, мўйлабни қириш афзалми ёки қайчилаб қисқартиш афзалми, деган масалада икки хил ижтиҳод келиб чиқишига сабаб бўлган. Моликийлар айни ушбу ривоятни маҳкам тутиб, мўйлабни қириш мустаҳабдир, дейдилар. Ҳанафий, Шофеъий ва Ҳанбалийлар эса, мўйлабни қисқартиш яхши, уни лабнинг қизғиш қисми очилиб турадиган қилиб қисқартиш керак, дейдилар. «Ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳаж ёки умра қилса соқолини тутамлаб туриб, ортиғини олар эди». Шу ерга келганда соқолни қандоқ қўйиш кераклиги ҳақида аввал бошланган тортишувни давомини ўрганишимиз маъқул бўлади. Ушбу бобнинг бошида келган «Ўн нарса фитратдандир» деб бошланувчи ҳадиснинг «соқолни кўпайтириш» жумласига қилинган шарҳда, соқолнинг қанчалик бўлиши ҳақида бир оз ихтилоф бўлган. Ўша ихтилофнинг ашаддийлашган кўриниши ҳозир ҳам баъзи-баъзида зоҳир бўлиб туради. Ҳанбалий мазҳаби асосида ўз фикрлари ила ижтиҳод қиладиган гуруҳлар умуман соқолга тиғ теккизиш мумкин эмас, дейдилар. Улар ўзларининг бу гапларига ушбу лафзни ва яна шу маънога яқин ҳадиси шарифларни далил қилиб келтирадилар. Бу масаланинг тафсилотига ўша ҳадиси шарифларни ўтганиш пайтида ўтамиз, деган эдик. Ўша айтилган ҳадис ушбу ўрганаётган ҳадисимиздир. Олдин ўтган ҳадиси шарифда «соқолларни тўлиқ қўйинглар» дейилган эди. Соқолга ҳеч тиғ текказиб бўлмайди, дейдиганлар ушбу жумланинг зоҳирий маъносини оладилар. Улар соқолларни тўлиқ қўйиш уларга тиғ теккизмаслик ила бўлади, дейдилар. Жумҳури уламолар, жумладан, Ҳанафий, Моликий ва Шофеъий мазҳаби уламолари эса, ушбу Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг амаллари ҳақидаги ривоятни далил қилиб, соқолни ҳар одамнинг ўз тутамида бир тутам бўлиши суннатдир. Ундан ортиғи қисқартирилади, дейдилар. Уламоларимиз соқолни ҳаддан ташқари узайтириб юбориш суннатга хилофдир деганлар. («Ихтиёр литаълийли ал-Мухтор» китоби, 4-жуз, 430 бет.) Қарши тараф, Ибн Умарнинг қилган иши ҳужжат бўла олмайди, дейдилар. Бунинг жавобига жумҳур, бундоқ ишни Ибн Умардек зот Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга хилоф тарзда қилиши мумкин эмас, дейдилар. Шу билан бирга Имом Термизий ривоят қилган қуйидаги ҳадиси шарифни ҳам келтирадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам соқолларининг ён томонидан ва узунидан олар эдилар». Ушбу ҳадиси шарифга амал қилароқ, соқолни қисқартиб, зиёда бўлиб кетган толаларни текислаб, атрофларини қириб тўғрилаб юриш тавсия қилинади. Ҳанафий мазҳаби уламолари мўйлабни ҳар жума куни қисқартириб туриш суннатлигини таъкидлаганлар. Мўйлабнинг икки осилиб турадиган тарафининг ҳукми ҳам ўзиникига ўхшаш. Мўйлабни қирқ қундан ортиқ қисқартмай юриш макруҳдир. Ҳанафий уламолар соқолнинг бир қабзадан узунини қисқартиб туриш суннатлигини таъкидлаганлар. Ибн Обидийннинг Ҳаскафийдан нақл қилишича мазкур иш вожибдир. Соқолни яхшилаб парваришлаб юриш суннатдир. Уни қаровсиз қолдириш макруҳдир. Соқолни тараб, унга хушбўй нарса суртиб юриш суннат. Соқолда оқ пайдо бўлганда уни қорадан бошқа рангга бўяш суннатдир. Уни қорага бўяш макруҳ. Ўзини улуғ ёшда қилиб кўрсатиш учун соқолни оққа бўяш макруҳ. Соқолнинг оқини юлиш ҳам макруҳ. Таҳорат ва ғуслда сийрак соқолли одам терига сув етказади. серсоқол одам соқолини тахлил қилиб ювади. Таяммумда соқолининг бирор толасини ҳам қўймай масҳ қилади. Валлоҳу аълам.

Open in Telegram
Views1,730−28%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#14770Text

САВОЛ: Икки ёшли болам бор. Бобоси унга катта миқдорда пул ҳадя қилдилар. Энди боламнинг таъминоти шу пулдан бўладими ёки ўз ёнимдан сарфлашим керакми? Бу пулни боланинг ўзи учун ишлатишим мумкинми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Агар ёш боланинг ўз моли бўлса, унинг таъминоти шу молдан қопланади ва отага ўз маблағидан сарфлаш вожиб бўлмайди. Шунга кўра, саволда айтилган ҳолатда ота фарзандига ҳадя қилинган пулни унинг озиқ-овқати, кийим-кечаги ва дори-дармони каби эҳтиёжлари учун меъёрида сарфлаши мумкин. Агар ота бу харажатларни ўз ҳисобидан қопласа, фарзандига эҳсон қилган бўлади. Бироқ чинакам муҳтожлик бўлмаса, ота бу пулни ўзининг ёки оиланинг бошқа эҳтиёжларига ишлата олмайди. Болага ҳадя қилинган пул тўлиқ унинг мулкига айланади. Бу ҳукм ҳадя қилувчи пулни аниқ болага атаган ҳолатга тегишли. Агар у аслида ота-онага атаб, болани баҳона қилган бўлса, ҳукм бошқача бўлади. Бунда ҳадя қилувчининг нияти ва вазият эътиборга олинади. Боланинг пулини сарфлашда ота унинг валийси ва омонатдори ҳисобланади. Шунинг учун бу пул фақат боланинг манфаатига, яъни таоми, кийими, турар жойи, даволаниши, тарбияси ва таълимига меъёрида, исрофсиз сарфланади. Ота бу пулдан бировга ҳадя қила олмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

Open in Telegram
Views2,100−12%vs avg
Forwards—
Reactions12
Comments—
#14769Photo
Views2,000−16%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—