Account
Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!

Who mentions Тошкент шаҳар прокуратураси | Расмий канал!

Mentioned or reposted by

Latest mentions

  1. 01
    GENERALISSIMUSGENERALISSIMUS@u_generalissimus,
    Views37.9K
    Forwards—
    Reactions199
    Comments—
  2. 02
    TOSHKENT SHAHAR KADASTRTOSHKENT SHAHAR KADASTR@kadastr_uzb,

    Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва тадбиркорлар!   Пойтахтимизнинг замонавий қиёфасини сақлаш, яшил ҳудудлар ва умумий фойдаланишдаги ерларни ҳимоя қилиш барчамизнинг умумий вазифамиздир. Афсуски, сўнгги вақтларда ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, рухсатсиз қурилиш қилиш ва кадастр ҳужжатларини коррупциявий йўллар билан расмийлаштиришга уриниш ҳолатлари учрамоқда. Шуни инобатга олиш лозимки, ноқонуний қурилмалар шаҳар инфратузилмаси ва фуқаролар хавфсизлигига жиддий таҳдид солади. Энг асосийси, бундай объектлар суд қарори билан мажбурий тартибда бузиб ташланиши қонун билан қатъий белгиланган. Қадрли пойтахтимиз аҳолиси! Ҳар қандай қурилиш ёки ер ажратиш ишларини фақат расмий рухсатнома асосида бошлашингизни, «Кадастр ва қурилиш ҳужжатларини осон ҳал қилиб бераман» деган фирибгарларнинг ёлғон ваъдаларига алданмаслигингизни, маҳаллангиздаги яшил ҳудудлар, болалар майдончалари ёки йўлаклар ноқонуний эгалланаётганлигини кўрсангиз, дарҳол хабар беришингизни, кадастр органлари томонидан аҳолига давлат хизматлари кўрсатилишида тамагирлик ёки сунъий тўсиқларга дуч келсангиз, бу ҳақида прокуратура органларига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Агарда, юқоридаги ҳолатлар каби қонунбузилиш ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз, Тошкент шаҳар прокуратурасининг рақамли «Ишонч телефони»га ёки 71-202-07-50 рақамига қўнғироқ қилинг!

    Photoreposted
    Views329
    Forwards1
    Reactions9
    Comments—
  3. 03

    Пойтахтнинг 8 та туманига янги прокурорлар тайинланди Яхё Абдуғаниевич Абдураҳмонов Мирзо Улуғбек тумани прокурори лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Юнусобод тумани прокурори лавозимида ишлаган. Ахрор Ганиевич Ахунов Яккасарой тумани прокурори лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Олмазор тумани прокурори лавозимида ишлаган. Абдурахим Акрамжон ўғли Мухиддинов Олмазор тумани прокурори лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Бош прокуратуранинг Ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Ойбек Ражаббой ўғли Шамуратов Яшнобод тумани прокурори лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Сарвар Тухтамуродович Базаров Чилонзор тумани прокурори лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Самарқанд вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Иброхим Асатович Расулов Юнусобод тумани прокурори лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Бухоро вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Сирожиддин Бўриевич Файзиев Сергели тумани прокурори лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Қашқадарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Кобилжон Нумонович Ахмаджанов Миробод тумани прокурори лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Наманган вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Каналга қўшилиш 👈 Veb-sayt | Facebook | Instagram | Медиабанк

    Photomentioned
    Views29.9K
    Forwards22
    Reactions—
    Comments—
  4. 04
    Хаёт ШамсутдиновХаёт Шамсутдинов@hshamsutdinov,
    Views7.31K
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—
  5. 05

    Ассалому алайкум, ҳурматли тадбиркорлар !     Давлатимиз раҳбарининг бевосита раҳбарлигида мамлакатимизда инвестиция ва бизнес муҳитини тубдан яхшилаш, бу йўлдаги тўсиқларни босқичма-босқич бартараф этиш, бизнес вакиллари ва инвесторлар ўзини эркин ҳамда ишончли ҳис қилиши учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Маълумот учун айтиш жоизки, биргина 2026 йилнинг ўтган 10 ойида пойтахтимизга 7,1 млрд. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция жалб қилинган бўлиб, натижада инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 30 фоиздан ошиб, барқарор иқтисодий ўсишга замин бўлмоқда. Тошкент шаҳар прокуратураси органлари томонидан тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан инвесторларни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш, уларга қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни “Тез ёрдам” тамойили асосида ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни шаҳар прокуратураси биносида, шунингдек, ҳар ҳафтанинг икки кунида туманларда тадбиркорлар билан сайёр қабуллар ўтказилмоқда.   Агар фаолиятингиз давомида ҳуқуқ ва манфаатларингиз бузилишига, тўсқинликларга дуч келсангиз, бу ҳақда зудлик биланпрокуратура органларининг 10-07 ишонч телефонига ёки шаҳар прокуратурасининг 71-202-07-50 рақамига хабар қилишингизни сўрайман. Пойтахт фаровонлиги ва иқтисодий юксалишида фаол иштирок этинг, яратилган кенг имкониятлардан унумли фойдаланинг. Тошкент шаҳар прокуратураси органлари тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояси учун хизмат қилади.

    Photoreposted
    Views993
    Forwards2
    Reactions1
    Comments—

Channels it mentions