Account
"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️

"ТЎРАХОН ҲОЖИ" жоме масжиди.️

Фарғона тумани «Тўрахон ҳожи» масжиди. Саволингиз бўлса 939754552 Имом ҳатиб Муҳаммадросул Жамолов, 902770213 ноиби имом Ҳотамжон Эсоналиев.

Username
@toraxonxoji
Category
Religion
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers2,980
Avg views per post, 7d633last 7 days
ERR21.25%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 22, 2026829
Nov 23, 2026900
Nov 24, 2026671
Nov 25, 2026568
Nov 26, 2026475

Most viewed this month

  1. 01
    Views1.03K
    Forwards—
    Reactions7
    Comments—
  2. 02
    Views897
    Forwards—
    Reactions3
    Comments—
  3. 03
    Views885
    Forwards—
    Reactions2
    Comments—
  4. 04
    Views829
    Forwards—
    Reactions—
    Comments—

Latest posts

#15549Link preview

НАФЛ НАМОЗЛАРНИ ЖАМОАТ БЎЛИБ ЎҚИШ #нафл ❓ 2299-САВОЛ: ундуз куни ва кечаси ўқиладиган бир қанча нафл намозлар бор. Шу намозларни жамоат бўлиб ўқиш мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Нафл намозлардан фақатгина таровиҳ намозини жамоат бўлиб ўқиш мумкин. Ундан бошқа нафл намозларни одамлар бир-бирини чақириб, кўпчилик билан жамоат бўлиб ўқишлари макруҳ саналади. Агар муқтадийлар учта ёки ундан кам бўлса, макруҳ бўлмайди. Мўътабар фатво китобларидан бири “Фатавои Оламгирийя”да: “Имомдан ташқари уч киши бўлса, макруҳ эмас, тўрт киши бўлса, макруҳ бўлади”, дейилган. Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ: “Жамоат бўлиб нафл ўқиш маҳбуб амал ҳисобланмайди. Чунки саҳобаи киромлар Рамазондан бошқа вақтда жамоат бўлиб нафл ўқишмаган”, деганлар. Демак, Рамазон ойидаги таровиҳ намозидан ташқари бошқа нафлларда одамлар тўпланиб, жамоат бўлиб нафл ўқишлари макруҳ саналади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

Open in Telegram
Views465−27%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#15548Link preview

ИСО АЛАЙҲИССАЛОМ ҲАҚЛАРИДА #ақида ❓ 2298-САВОЛ: Биламизки, Исо алайҳиссалом ўлмаганлар, қиёматга яқин Дажжолни ўлдириш учун тушадилар ва шундан кейин бир муддат яшагач, ҳақиқий ўлимни тотадилар. Исо алайҳиссалом ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга уммат бўладиларми ёки пайғамбар сифатида тушадиларми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Исо алайҳиссалом қиёматга яқин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат ўлароқ, у зотга ўринбосар бўлиб тушадилар ва у зот олиб келган шариат бўйича ҳукм юритадилар. Чунки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам энг охирги пайғамбар бўлиб, у зотдан кейин пайғамбар келмайди.   Аллома Тафтазоний раҳимаҳуллоҳ “Шарҳи ақоиди Насафий” номли китобда бу борада қуйидагиларни айтганлар: “Агар “Ҳадисда у зотдан кейин Исо алайҳиссаломнинг тушишлари ривоят қилинган-ку?” деб савол берилса, бунга жавобан биз айтамизки: “Ҳа, лекин у зот Муҳаммад алайҳиссаломга эргашадилар. Чунки у кишининг шариатлари насх (бекор) қилинган. Шунинг учун у зотга ваҳий ҳам тушмайди ва янги ҳукмлар ҳам жорий қилинмайди. Исо алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосари бўладилар. Энг саҳиҳ сўз шуки, у зот одамларга имом бўлиб намоз ўқиб берадилар ва Маҳдий у кишига иқтидо қилади. Чунки Исо алайҳиссалом ундан афзалдирлар, шу боис у зотнинг имомлик қилишлари муносиброқдир”. Аллома Исмоил Ҳаққий Бурсавий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотамун-набиййин (пайғамбарларнинг сўнггиси) эканликларига у зотдан кейин Исо алайҳиссаломнинг тушишлари путур етказмайди. Чунки “хотамун-набиййин” бўлишнинг маъноси – у зотдан кейин ҳеч кимга янги пайғамбарлик берилмаслигидир... Исо алайҳиссалом у зотдан олдин пайғамбар бўлганлар. У киши (охирзамонда) тушган вақтларида фақатгина Муҳаммад алайҳиссаломнинг шариатлари асосида, у зотнинг қиблаларига юзланиб намоз ўқиган ҳолда, у зотнинг умматларидан бири сифатида тушадилар. Шу боис у зотга ваҳий ҳам тушмайди, янги ҳукмлар ҳам жорий қилинмайди, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўринбосарлари бўладилар” (“Руҳул баён” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

Open in Telegram
Views347−45%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#15546Text
Views614−3%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#15543Link preview

МУЗОРАБАНИНГ ЯКУНЛАНИШИ #музораба ❓ 2297-САВОЛ: Мен бир одамдан музорабага пул олиб, тижорат билан шуғулландим. Ҳозирда музорабани тугатмоқчи бўлиб турибмиз. Лекин товар сотиб олган айрим харидорлардан пулни олишнинг деярли имкони йўқ. Шу сабабли ҳозирда ҳамкорим тиккан пул камомад билан чиқмоқда. Мен у тиккан пулнинг барчасини қайтаришим керакми ёки бор пулни олади холосми? Шу кунгача фойдадан деб, ўртадан анча-мунча пул ҳам олганмиз? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Сизлар шу вақтгача олган пул фойда дейилмайди, балки қарз сифатида олган бўласизлар. Чунки фойда иш якунига етгач аниқ бўлади. Киритилган сармояни иккингиз фойда деб олган маблағингиз билан тўлдириб қўйиб, ортган маблағни тақсимлайсизлар. Мана шу тўғри йўл ҳисобланади. “Мажмаул анҳур” номли китобда бу ҳақда шундай дейилган: (وَإِنْ اقْتَسَمَاهُ مِنْ غَيْرِ فَسْخِ) ثُمَّ هَلَكَ الْمَالُ كُلُّهُ أَوْ بَعْضُهُ (تَرَادَّاهُ) أَيْ الْمُضَارِبُ وَالْمَالِكُ الرِّبْحَ الْمَقْسُومَ (حَتَّى يَتِمَّ رَأْسُ الْمَالِ) لِأَنَّ الرِّبْحَ تَابِعٌ فَلَا يَسْلَمُ بِدُونِ سَلَامَةِ الْأَصْلِ (فَإِنْ فَضَلَ شَيْءٌ) مِنْ الرِّبْحِ بَعْدَمَا اسْتَوْفَى رَأْسَ الْمَالِ (اقْتَسَمَاهُ) أَيْ مَا فَضَلَ لِأَنَّهُ رِبْحٌ “Агар иккаласи шартномани бекор қилмай фойдани тақсимлаб олишса, сўнгра молнинг ҳаммаси ёки бир қисми ҳалок бўлса, фойдани қайтарадилар. Яъни сармоя тўлиқ қоплангунга қадар иш юритувчи ва мол эгаси тақсимлаб олинган фойдани қайтариб берадилар. Чунки фойда тобе бўлиб, асл (сармоя) саломат бўлмасдан туриб фойда соф бўлмайди. Агар сармоя тўлиқ қопланганидан сўнг бирор нарса ортиб қолса, уни (келишувга кўра) тақсимлаб оладилар, чунки у соф фойдадир”. Шунингдек, харидорлардан қарзларни ундиришга ҳам имкон қадар ҳаракат қилинг. Агар кимдир қарзини берса, сармоядан ортиқча қисмини ўзаро келишув асосида бўлишиб оласизлар. Агар улардан кимдир қарзини тўламаса, сизларнинг ҳаққингиз унда қолган бўлади, қиёматда жавоб беради. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

Open in Telegram
Views548−13%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#15542Link preview

УЙДА НАМОЗХОНА ҚИЛИШ #намоз ❓ 2296-САВОЛ: Уйда битта хонани намозхона қилиб қўйса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аввало шуни билмоқ лозимки, динимизда уйнинг қаерида бўлса ҳам намоз ўқишга рухсат этилган, муҳими ўша жой пок бўлса, кифоя. Лекин кимдир уй ичида бирор хонани намозхона қилиб қўймоқчи бўлса, бунга шаръий тақиқ йўқ. Намозхона қилинган хонани уйнинг бошқа жойларига қараганда янада озода ва хушбўй сақлашга эътибор бериш керак бўлади. Намоз ўқиладиган жойларни озода сақлашга тарғиб келган ҳадисларни шарҳлай туриб, аллома Бадриддин Айний раҳматуллоҳи алайҳ қуйидагилар айтганлар: بتنظيفها وتطييبها عن الأقذار؛ لأن لها حرمة لأجل إقامة الصلاة فيها، ولتشبهها بالمساجد المطلقة “(Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиладиган жойларни) ифлосликлардан пок ва хушбўй сақлашга (буюрдилар), чунки унда намоз ўқилиши сабабли ва умумий масжидларга ўхшаб қолгани учун ўша жой ҳурматли бўлади (“Шарҳи Абу Довуд лил-Айний” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife 😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣

Open in Telegram
Views371−41%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—

All posts

Connections