🇺🇿 ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ТИЗИМИДА ИСЛОҲОТЛАР: ЯНГИ БОСҚИЧ, ЯНГИ МАСЪУЛИЯТ ВА ЯНГИ ТАЛАБЛАР
Бугунги кунда Республика тез тиббий ёрдам тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, тезкорликни таъминлаш ва инсон ҳаётини асрашга қаратилган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 июндаги ПҚ-283-сон қарори тез тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш, ягона вертикал бошқарувни шакллантириш ва электрон автоматлаштирилган бошқарув тизимини жорий этишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 12 сентябрдаги 248-сон буйруғи билан тез тиббий ёрдам бригадалари ва диспетчерлари учун клиник баённомалар, шунингдек, беморларнинг аҳволини баҳолаш ва саралаш (триаж) стандартлари тасдиқланган.
Шунингдек, Президентимизнинг 2026 йил 20 январдаги ПҚ-20-сон қарори ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларнинг олдини олиш, инфаркт ва инсультга қарши курашиш, тез тиббий ёрдам бригадаларининг имкониятларини кенгайтириш ҳамда беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш маршрутларини такомиллаштиришда янги босқични бошлаб берди.
Бугунги куннинг асосий талаблари:
🚑 Электрон автоматлаштирилган бошқарув тизимида тўғри ва масъулият билан ишлаш.
🚑 Ҳар бир чақирувни ўз вақтида қабул қилиш ва бригадаларни тўғри йўналтириш.
🚑 Клиник баённомалар ва стандартларга қатъий амал қилиш.
🚑 Бемор аҳволини тўғри баҳолаш, саралаш ва зарур тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатиш.
🚑 Инфаркт ва инсульт ҳолатларида тасдиқланган клиник протоколлар ҳамда беморларни йўналтириш маршрутларига амал қилиш.
🚑 Тиббиёт ходимларининг касбий малакаси, интизоми ва шахсий масъулиятини ошириш.
Ҳурматли ҳудудий филиал раҳбарлари, станция мудирлари, катта ҳамширалар ва барча тиббиёт ходимлари!
Ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши ҳар биримиздан масъулият, ташаббускорлик ва жамоавий ҳамжиҳатликни талаб этади.
Электрон тизимда ишлашни тўғри ташкил этиш, ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, тиббий хизмат сифатини доимий назорат қилиш — бугунги куннинг муҳим вазифасидир.
Зеро, тез тиббий ёрдамда ҳар бир дақиқа, ҳар бир чақирув ва ҳар бир тўғри қабул қилинган қарор инсон ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эга.
Бизнинг асосий мақсадимиз — халқимизга сифатли, тезкор ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш!
Ҳурмат билан,
РТТЁМ Фарғона вилояти филиали
Даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари
Таирова Шаҳрибону Абдуллаевна