Account

Posts of Tartil.uz

newest first

#29558Video
Views862+101%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#29557Photo
Views656+53%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#29547Photo

#ЯНГИЛИКЛАР 🟢«БИЗ БИРГАМ ИЗ» — МЕҲР, ЭЪТИБОР ВА ҲАМЖИҲАТЛИК АКЦИЯСИ ✅Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг Наманган вилояти кенгаши биносида Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Биз биргамиз» ижтимоий акцияси доирасида ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар хайрия ярмаркаси ташкил этилди. ⏺Ярмаркада 30 нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган тадбиркорлар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлари билан фаол иштирок этдилар. Тадбир давомида уларнинг меҳнати, ташаббускорлиги ва тадбиркорлик салоҳиятини эътироф этиш мақсадида бир қатор тадбиркорлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларига ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди. 🗣Мазкур тадбирда Наманган вилояти бош имом-хатибининг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икрамов ҳам иштирок этиб, йиғилганларга эзгу тилаклар ва самимий фикрларини билдирдилар. Ўз сўзларида меҳр-оқибат, инсон қадрини улуғлаш, эҳтиёжманд инсонларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятда ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашнинг аҳамиятига алоҳида тўхталдилар. ⏺Тадбирнинг якуний қисмида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда унинг ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди Наманган вилояти филиали ҳамкорлигида иштирокчилар учун байрам дастурхони ёзилди. Барча иштирокчиларга самимий ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, уларга байрамона кайфият улашилди. Зеро, инсон қадри, меҳр-оқибат ва ўзаро кўмак бор жойда ҳамжиҳатлик ва барака бардавом бўлади. ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗 t.me/tartil_uz  – диний-маърифий канал!

Open in Telegram
Views347−19%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#29539Photo

#Янгиликлар #қабул ✅МУРОЖААТЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛДИ 📝Бугун, 25 ноябрь чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят бош имом-хатибининг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икрамов ҳудудларидан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш чораларини кўрдилар. 📍Қабул жараёнида фуқароларнинг масжидлар ҳолати, имом-хатиблар фаолияти, оилавий масалалар, савдо-олди сотди каби масалалар юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди. 📚 Оилавий муносабатларда келганларга муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан эса тавсиялар берилди. 🌙 Дарҳақиқат, бировнинг дардини енгиллатиш,  ташвишни осон бартараф этилишига ҳисса қўшиш – савоби улуғ амалдир! Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "... Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади", деганлар (Имом Бухорий ривояти). 🟢 Ана шу набавий таълимотга мувофиқ, мутасаддилар билан бирга турли масалалар билан мурожаат қилган фуқароларнинг ташвишлари аришига кўмаклашилди. Илиқ кутиб олинган фуқаролар мутасаддилардан мамнун бўлиб, мурожаатлари ижобий ечим топганидан мамнун бўлдилар. 🕌 Қабул жараёнлари ҳудудлардаги барча жоме масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда. ♻️Яқинларингизга ҳам улашинг! 🔗 t.me/tartil_uz  – диний-маърифий канал!

Open in Telegram
Views302−30%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—