Account

Posts of 🏛TARIX VA SAYOHAT🌍

newest first

#1008Photo

📖 ТАРИХ САҲИФАЛАРИДАН | 2-қисм ⚔️ БОБУР — САМАРҚАНДНИ УЧ МАРТА ЭГАЛЛАГАН, АММО НЕГА УНИ САҚЛАБ ҚОЛОЛМАГАН? 📜 Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг машҳур «Бобурнома» асарида Самарқанд учун олиб борган курашлари, ғалабалари ва оғир мағлубиятларини тасвирлайди. 🏰 1497 йил. 14 ёшли Бобур Самарқанд ҳукмдори, Темурий шаҳзода Бойсунғур Мирзога қарши юриш қилади. У Бойсунғурнинг укаси Султон Али Мирзо билан иттифоқ тузиб, шаҳарни қамал қилади. Етти ойлик қамалдан сўнг Бойсунғур Мирзо шаҳарни тарк этади ва Бобур бобокалони Амир Темур пойтахти — Самарқандни эгаллайди. Аммо ғалаба узоққа чўзилмайди. ⚔️ 1498 йил. Бобурнинг собиқ амирлари Узун Ҳасан ва Султон Аҳмад Тамбал унинг укаси Жаҳонгир Мирзони қўллаб-қувватлаб, Фарғонада исён кўтаради ва Андижонни қамал қилади. Онаси ва бувисидан ёрдам сўраб мактублар олган Бобур Самарқанддаги 100 кунлик ҳукмронлигидан сўнг Андижон сари йўл олади. Аммо у Самарқанддан чиққан куни Андижон қалъаси Али Дўст Тоғайи томонидан рақибларга топширилади. Бобур бу хабарни Хўжандда эшитади. Шу тариқа, Бобур Самарқанддан ҳам, Андижондан ҳам айрилади. ⚔️ 1500 йил. Бобур бу сафар Муҳаммад Шайбонийхон қўлидаги Самарқандни оз сонли тарафдорлари билан кутилмаган ҳужум орқали эгаллайди. Бироқ 1501 йилда Сарипул жангида Шайбонийхондан мағлуб бўлиб, Самарқандда қамалда қолади. 🍂 Шаҳарда очарчилик кучаяди. Озиқ-овқат танқислигидан аҳоли от, эшак ва ит гўштини ейишга мажбур бўлади. Ёрдам келмагач, Бобур шаҳарни яна тарк этади. 🏰 1511 йил. Бобур Самарқандни учинчи марта эгаллайди. Аммо 1512 йилда ҳарбий ва сиёсий вазият туфайли шаҳар устидан назоратни яна йўқотади. 📜 Самарқанд учун кураш Бобур ҳаётидаги энг оғир синовлардан бири бўлди. Кейинчалик у Кобулда ҳокимиятини мустаҳкамлаб, 1526 йилда Ҳиндистонда Бобурийлар салтанатига асос солади. ✍️ Бобурнинг машҳур ғазалидаги сатрлар унинг машаққатли ҳаётини ёдга солади: «Чархнинг мен кўрмаган жабру жафоси қолдиму? Хаста кўнглум чекмаган дарду балоси қолдиму?» 📚 Манбалар: Заҳириддин Муҳаммад Бобур, «Бобурнома»; Бобурнинг лирик девони. 🌍 Тарихий асарларда сақланган қизиқарли воқеаларни биз билан кашф этинг! Обуна бўлинг: @Tarix_va_sayohat

Open in Telegram
Views2,940+39%vs avg
Forwards—
Reactions17
Comments—
#1007Video

🏞 ЛАДОГА — ЕВРОПАНИНГ ЭНГ КАТТА КЎЛИ 🇷🇺 Россиянинг шимоли-ғарбида жойлашган Ладога кўли бепоён сув сатҳи, қояли ороллари, қалин ўрмонлари ва бетакрор табиати билан машҳур. 💎 ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР 🔹 Ладога — Европадаги энг катта чучук сувли кўл. Майдони оролларсиз тахминан 17 700 км², энг чуқур жойи эса 230 метрга етади. 🔹 Кўлда 600 дан ортиқ орол мавжуд. Улар орасида қадимий монастири билан машҳур Валаам ороли алоҳида ажралиб туради. 🔹 Кўлнинг шимолий қирғоқларидаги гранит қоялар, тор қўлтиқлар ва ўрмонли ороллар Ладога шхералари деб аталади. 🌿 Ёз ойларида Санкт-Петербургга борсангиз, албатта Ладога кўлига ҳам саёҳат қилинг! Айниқса, Ладога шхералари бўйлаб қайиқда сайр қилиш ва Валаам оролига бориш унутилмас таассурот қолдиради. 📍 Ладога кўли, Россия 🇷🇺 🌍 Дунёнинг гўзал масканларини биз билан кашф этинг! Обуна бўлинг: @Tarix_va_sayohat

Open in Telegram
Views1,210−43%vs avg
Forwards—
Reactions25
Comments—
#1006Video

📖 ҲАФТА ТАРИХИ | 22 НОЯБРЬ 🛻 «ҲАЁТ ЙЎЛИ» ОЧИЛГАН КУН 📅 1941 йил 22 ноябрда қамалда қолган Ленинград шаҳрини мамлакатнинг бошқа ҳудудлари билан боғловчи машҳур «Ҳаёт йўли» орқали Ладога кўлининг музлаган юзасидан юк машиналари қатнови бошланди. ❄️ Иккинчи жаҳон уруши даврида Ленинград аҳолиси озиқ-овқат танқислиги, совуқ ва очарчиликка дуч келган эди. Муз устидаги ушбу йўл орқали шаҳарга озиқ-овқат, ёқилғи ва бошқа зарур маҳсулотлар етказилди. 🚚 Қайтишда эса болалар, аёллар, кексалар ва беморлар қамалдан эвакуация қилинди. ⚠️ Йўл ўта хавфли эди. Юк машиналари душман ҳужумлари, қаттиқ совуқ ва муз ёрилиши хавфи остида ҳаракатланган. 📜 «Ҳаёт йўли» юз минглаб инсонларни эвакуация қилиш ва қамалдаги шаҳарни таъминот билан таъминлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этди. 📍 Ладога кўли, Ленинград вилояти, Россия. 🌍 Тарихнинг муҳим воқеаларини биз билан кузатинг! Обуна бўлинг: @Tarix_va_sayohat

Open in Telegram
Views1,230−42%vs avg
Forwards—
Reactions25
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
60 h1,210
69 h1,230
  1. Total to date1,230
#1005Photo

📖 ТАРИХ САҲИФАЛАРИДАН | 1-қисм ⚔️ РУСТАМ ЎЗ ЎҒЛИ СУҲРОБНИ НЕГА ТАНИМАГАН? Абулқосим Фирдавсийнинг машҳур «Шоҳнома» достонида ота ва ўғилнинг фожиали тақдири ҳақида таъсирли ҳикоя бор. 🏹 Турон заминида улғайган Суҳроб жасур ва қудратли паҳлавон бўлиб етишади. Унинг отаси эса Эроннинг машҳур қаҳрамони Рустам эди. Аммо Суҳроб отасини ҳеч қачон кўрмаган эди.Суҳробнинг онаси — Турон подшосининг қизи Таҳмина бўлиб, у ўғлига отасининг исмини айтмай, фақат унинг қаҳрамонлик белгиларини сўзлаб берган. ⚔️ Эрон ва Турон қўшинлари тўқнашганида тақдир уларни жанг майдонида юзма-юз келтиради. Рустам қаршисидаги ёш паҳлавон ўз ўғли эканини билмайди. Суҳроб эса рақиби отаси бўлиши мумкинлигини сезса-да, уни аниқ таний олмайди. Шиддатли жангда Рустам Суҳробга оғир жароҳат етказади. ❗️ОТА ЎЗ ЎҒЛИНИ ҚАНДАЙ ТАНИЙДИ? Ўлим тўшагида ётган Суҳроб отаси машҳур Рустам эканини айтади. Рустам эса ўғлидаги ўзи қолдирган танишлик белгиси билакузукни кўриб, даҳшатли ҳақиқатни англайди. У ўз қўли билан ягона ўғлини ҳалокатга олиб келган эди! Рустам Суҳробни қутқариш учун Эрон шоҳи Кайковусдан шифобахш дори сўрайди. Аммо ёрдам ўз вақтида етиб келмайди.Суҳроб вафот этади. Рустам чексиз қайғуга ботади. У ўғлининг жасадини Зобулистонга олиб бориб, ҳурмат билан дафн эттиради. 📜 «Шоҳнома»даги бу фожиа уруш ва айрилиқнинг оғир оқибатларини, ҳатто энг қудратли паҳлавон ҳам тақдир олдида ожиз қолиши мумкинлигини тасвирлайди. 📚 Манба: Абулқосим Фирдавсий, «Шоҳнома», «Рустам ва Суҳроб» достони. Маълумот учун: «Шоҳнома» тарихий воқеалар, халқ ривоятлари ва афсонавий қаҳрамонлик ҳикояларини ўзида мужассам этган афсонавий-эпик қаҳрамонлик адабий асардир. 🌍 Тарих ва қадимий асарларнинг қизиқарли саҳифаларини биз билан кашф этинг! Обуна бўлинг: @Tarix_va_sayohat

Open in Telegram
Views1,190−44%vs avg
Forwards—
Reactions24
Comments—
#1004Photo

🇪🇬 МИСРДА ҚАДИМИЙ ҚАБРЛАРДАН ОЛТИН ТИЛЛАР ТОПИЛДИ 🏺 Миср археологлари Нил дарёсининг ғарбий дельтасидаги Ком-Абу-Билло ёдгорлигида юзлаб қабрларни ўз ичига олган қадимий қабристонни аниқлади. 📜 Қабристон асосан милоддан аввалги III–II асрларга, яъни Мисрда Птолемейлар сулоласи ҳукмронлик қилган даврга тегишли. 💎 НЕГА МАРҲУМЛАРНИНГ ОҒЗИГА ОЛТИН ТИЛ ҚЎЙИЛГАН? Археологлар айрим марҳумларнинг оғиз қисмига тил шаклидаги юпқа олтин пластиналар жойлаштирилганини аниқлади. Қадимги мисрликларнинг диний эътиқодига кўра, марҳумнинг оғзига қўйилган олтин тил гўёки унга вафотидан кейинги ҳаётда сўзлашиш имконини беради, деб ишонилган. 📍 Локация: Ком-Абу-Билло, Минуфия вилояти, Миср. 📚 Манба: Миср Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги, 2026 йил ноябрь. 🌍 Тарихнинг қизиқарли ва сирли саҳифаларини биз билан кашф этинг! Обуна бўлинг: @Tarix_va_sayohat

Open in Telegram
Views1,170−45%vs avg
Forwards—
Reactions13
Comments—
#1003Video

🇦🇹 АВСТРИЯ — АЛЬП ТОҒЛАРИ ҚЎЙНИДАГИ ЗУМРАД КЎЛ 🏞 Австриянинг Каринтия ҳудудидаги Вайсензее (Weißensee) кўлига олиб борувчи йўлнинг ўзи ҳам ажойиб манзараларга бой. Баланд тоғлар, ям-яшил ўрмонлар, кенг водийлар ва равон йўллар саёҳатга ўзгача завқ бағишлайди. 💎 ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР 🔹 Кўл денгиз сатҳидан 930 метр баландликда жойлашган. Узунлиги 11,6 км, энг чуқур жойи 99 метр. 🔹 Вайсензее немис тилида «Оқ кўл» деган маънони англатади. 🔹 Кўл қирғоқларининг қарийб учдан икки қисми қурилишлардан холи сақланган. 🔹 Ёзда сув ҳарорати 24–25°C гача кўтарилиши мумкин. Қишда эса кўл музлаб, улкан табиий коньки майдонига айланади. 🌿 Вайсензее — тоғлар, тиниқ кўл суви ва сокин табиат уйғунлашган Австриянинг энг гўзал саёҳат масканларидан бири. 📍 Локация: Вайсензее кўли, Каринтия, Австрия. 🌍 Дунёнинг гўзал масканларини биз билан кашф этинг! Обуна бўлинг: @Tarix_va_sayohat

Open in Telegram
Views3,390+60%vs avg
Forwards—
Reactions22
Comments—
#1002Video

🌋 ВУЛҚОН ИЧИДАГИ ВУЛҚОН — КУРИЛ ОРОЛЛАРИНИНГ ҒАРОЙИБ МАНЗАРАСИ 🇷🇺 Россиянинг Курил ороллари таркибидаги одам яшамайдиган Онекотан оролида дунёдаги энг ғаройиб вулқонлардан бири — Креницин вулқони жойлашган. 🏞 Яшилликка бурканган тоғ ёнбағирлари, мовий кўл суви ва осмонга бўй чўзган вулқон конуси бу ерда бетакрор табиат манзарасини ҳосил қилган. Баландлиги 1324 метр бўлган вулқон улкан ҳалқасимон кўлнинг қоқ ўртасидан қад кўтарган. 💎 ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР 🔹 Кўл ичидаги вулқон. Креницин вулқони Кольцевое кўлининг ўртасида жойлашган. 🔹 Вулқон ичидаги кўл. Кольцевое кўли эса қадимги Тао-Русир вулқонининг улкан кальдераси — вулқон ўпирилиши натижасида ҳосил бўлган чуқурлик ичида жойлашган. 🔹 Улкан кальдера. Қадимги вулқон кальдерасининг диаметри тахминан 17 километрга етади. 🔹 Тарихий отилиш. Креницин вулқонининг тарихда қайд этилган ягона отилиши 1952 йилда содир бўлган. 🌿 ТАБИАТ ГЎЗАЛЛИГИ Ёз ойларида оролнинг тоғ ёнбағирлари ям-яшил ўсимликлар билан қопланади. Кўлнинг сокин суви, атрофдаги баланд тоғлар ва инсон фаолияти кам таъсир кўрсатган табиат бу масканга ўзгача гўзаллик бағишлайди. 🌋 ЭНГ ҲАЙРАТЛАНАРЛИСИ: Бу ерда ғаройиб географик манзара шаклланган — вулқон ичида кўл, кўлнинг ўртасида эса яна бир вулқон! 📍 Локация: Креницин вулқони, Онекотан ороли, Курил ороллари, Россия. 🌍 Дунёнинг энг ғаройиб жойлари ва табиат манзараларини биз билан кашф этинг! Обуна бўлинг: @Tarix_va_sayohat

Open in Telegram
Views1,340−37%vs avg
Forwards—
Reactions14
Comments—
#994Photo

📸 HIPA 2026 — ДУНЁНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФОТОСУРАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ 🇦🇪 10 ноябрь куни Дубайдаги Келажак музейида HIPA 2026 халқаро фототанлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 🏆 Умумий мукофот жамғармаси — 1 миллион доллар! 2011 йилдан буён Дубай валиаҳд шаҳзодаси Ҳамдон бин Муҳаммад Ол Мактум ҳомийлигида ўтказиладиган ушбу танлов дунёнинг турли мамлакатларидан сураткашларни бирлаштиради. 💎 ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР 🔹 Танловга 209 мамлакатдан 500 мингдан ортиқ иштирокчи томонидан 1 миллиондан зиёд фотосурат тақдим этилган. 🔹 200 минг долларлик бош мукофот Бангладешлик сураткаш Пину Раҳмонга насиб этди. 🔹 Ғолибнинг «Бир осмон остида» (Under the Same Sky) номли суратида Дакка шаҳрининг Корайл маҳалласидаги кучли ёнғиндан кейин вайрон бўлган уй харобалари орасида ухлаётган оила акс этган. 🔥 Сурат ортидаги воқеа: 2025 йил 25 ноябрда содир бўлган ёнғин оқибатида тахминан 1500 та уй вайрон бўлган. Сурат оғир шароитда ҳам оила аъзоларининг бир-бирига меҳри ва бирдамлигини ифодалайди. 🔹 Қўшимча йўналишларда биринчи ўрин учун 40 минг, иккинчи ўрин учун 30 минг ва учинчи ўрин учун 20 минг доллардан мукофот белгиланган. 🌍 HIPA — фотография орқали инсоният ҳаёти, табиат ва дунё воқеаларини намоён этувчи нуфузли халқаро танловлардан бири. 📸 Дунёнинг энг ажойиб манзаралари ва қизиқарли воқеаларини биз билан кашф этинг! Обуна бўлинг: @Tarix_va_sayohat

Open in Telegram
Views1,550−27%vs avg
Forwards—
Reactions14
Comments—
#986Video

❄️ ЯКУТСК (Ёқутистон) −40°C СОВУҚДА ҲАМ ҲАЁТ ДАВОМ ЭТАДИ! 🇷🇺 Россиянинг Якутск шаҳрида ҳаво ҳарорати −40°C гача пасайгани хабар қилинмоқда. Бу сўнгги қарийб 8 ой ичида кузатилган илк шундай совуқдир. 🌍 Якутск — дунёдаги энг совуқ йирик шаҳарлардан бири. Бу ерда қиш узоқ давом этади, ҳарорат эса баъзан −50°C дан ҳам пастга тушади. 💎 ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР 🔹 Тарихий рекорд. Якутскда 1891 йилда −64,4°C ҳарорат қайд этилган. 🔹 Мактаблар. Қаттиқ совуқда ўқувчиларнинг ёши ва об-ҳаво шароитига қараб дарслар тўхтатилиши мумкин. 🔹 Автомобиллар. Двигателни қайта ишга тушириш қийинлашгани учун айрим ҳайдовчилар машиналарини тун бўйи ўчирмайди ёки махсус иситиш мосламаларидан фойдаланади. 🔹 Телефон ва камералар. −40°C да аккумуляторлар тез қувватсизланиб, қурилмалар вақтинча ўчиб қолиши мумкин. 🔹 Одатий қиш. Маҳаллий аҳоли учун −40°C ғайриоддий ҳолат эмас. Улар бундай совуқ шароитда яшашга мослашган. 🌡 Энг ҳайратланарлиси: Якутскда ёзда ҳарорат +30°C дан ҳам ошади. Демак, йил давомида ҳарорат фарқи 70°C дан ортиқ бўлиши мумкин! 📌 Якутскда −40°C — шунчаки об-ҳаво кўрсаткичи эмас, балки кундалик ҳаётнинг бир қисми. 🌍 Дунёнинг энг ғаройиб жойлари ва қизиқарли фактларини биз билан кашф этинг! Обуна бўлинг: @Tarix_va_sayohat

Open in Telegram
Views2,540+20%vs avg
Forwards—
Reactions29
Comments—
#981Video

🇺🇿 БУГУН ЎЗБЕКИСТОН БАЙРОҒИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНИГА 35 ЙИЛ ТЎЛДИ 📅 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг VIII сессиясида «Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Бу мустақил Ўзбекистон тарихидаги муҳим воқеалардан бири бўлди. 🏛 ТАРИХИЙ ҲУЖЖАТЛАР Шу муносабат билан «Ўзархив» агентлиги Давлат байроғининг илк тасдиқланган чизмаси ва Олий Кенгашнинг тарихий ҳужжатларини эълон қилгани хабар қилинди. 🇺🇿 БАЙРОҒИМИЗ РАМЗЛАРИ 🔹 Мовий ранг — осмон, сув ва ҳаёт рамзи. 🔹 Оқ ранг — тинчлик, поклик ва эзгу ниятлар тимсоли. 🔹 Яшил ранг — табиат, янгиланиш ва яшариш рамзи. 🔹 Қизил чизиқлар — ҳаётий куч тимсоли. 🌙 Ярим ой — мустақиллик ва тарихий анъаналар рамзи. ⭐ 12 юлдуз — қадимий тақвим, тарихий мерос ва комилликка интилиш тимсоли. 💎 ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТ: Ўзбекистон Давлат байроғи мамлакат мустақиллиги эълон қилинганидан 79 кун ўтиб — 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган. Байроқнинг расмий узунлиги 250 см, эни эса 125 см этиб белгиланган. 🇺🇿 Ўзбекистон халқига Давлат байроғимиз қабул қилинганининг 35 йиллиги муборак бўлсин! Обуна бўлинг: @Tarix_va_sayohat

Open in Telegram
Views4,640+119%vs avg
Forwards—
Reactions22
Comments—