Account
Tanish Gaplar

Tanish Gaplar

Бу ерда қизиқарли гап ёзилган бўлиши мумкин эди) Каналдаги постлар кўчирганда @tanishgaplar каналини кўрсатинг! Алоқа учун : @tanishgaplarbot

Username
@tanishgaplar
Category
Business and startups
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers1,448
Avg views per post, 7d—last 7 days
ERR47.57%30-day average

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 9, 2026803
Nov 10, 2026910
Nov 11, 2026590
Nov 14, 2026570

Most viewed this month

  1. 01

    Эълон: Фитнес-клубга бир йиллик абонемент арзон нархда сотилади. Абонемент деярли янги. 2026 йил январида олинган. Бор-йўғи икки марта ишлатилган: биринчиси клуб билан танишиш учун, иккинчиси душ қаердалигини кўриш учун. Абонемент эгаси спортни бошлашга жуда қатъий бел боғлаган эди. Ҳар душанба “шу душанбадан бошлайман” деб юрди. Йил давомида 45 та душанба ўтди. Ҳаммасида қарори қатъий эди. Абонементга қўшимча равишда қуйидагилар бепул берилади: – бир марта кийилган кроссовка (ёрлиғи ҳали ичида); – “1 ойда 10 кг” деган китоб (сотиб олинган, ўқилмаган, пробеги ноль)); – январдан бери ичида сув турган спорт бутилкаси. Харидорга битта талаб бор: “янги йилдан янги ҳаёт” деб абонемент олмоқчи бўлганлар мурожаат қилмасин. Улар 2027 йил ноябрида шу эълонни менинг ўрнимда ўзлари ёзиб юришади )) Нархи келишилади. Савдолашганларга “эртадан бошлайман” деган ваъда ҳам қўшиб берилади. ©️ Спортчи Конфуций P.S. Британиялик олимлар тасдиқлашича, инсон энг кўп калорияни абонемент сотиб олиш учун зал танлаб юрганда сарфлар экан )) @tanishgaplar

    Text
    Views910
    Forwards—
    Reactions50
    Comments—
  2. 02

    Биринчидан, триллион марта айтиляпти, бўлар бўлмас линкларни, апкларни босаверманглар деб. Лекин кимлардир бир триллион биринчи марта эшитмаса бажармайдиган бўлади. Соддалик баъзи чегарадан ўтса, ахмоқликка айланиб кетади. Ҳозирги даврда "мен телефонни унча тушунмиман, яшилди босиб гаплашаман, қизилди босиб узаман, бўлди" дейиш - мақтанадиган эмас, уяладиган гап бўлади. Телефон кириб келганига, актив фойдаланишни бошлаганимизга 30 йилдан ошгандаям ҳеч балони тушунмай юравериш миянинг тушуниш, фахмлаш, фикрлаш қобилиятларида нуқсон борлигига ишора қилади. Иккинчидан, шундоқ ҳаи ноинсоф бўлган бу аферистларам кейинги босқичга ўтиб кетяпти. Бировнинг ўлимини мавзу қилиб, одамлар ҳиссиётига янаям таъсир қилишни ўйлаб топишяпти. Хуллас, охирги марта огоҳлантиряпман, дўстлар! "фалон тўйдан расм", "сиздан буни кутмагандим", "конкурсда қатнашяпман, овоз берворинг", "шу одамни машина уриб кетибди, танийсизми?", ва ҳоказо ёзувлардан дунёдаги энг яқин ўртоғингиздан келсаям очманг! Бир нарсани билмай қолсангиз дунё тўхтаб қолмайди. Ўша расмни билмай қолинг, чатни ўчиринг, кимдан келган бўлса, ҳол аҳвол сўраб қўйинг, бўлди) Постимни қуйидаги эпиграф билан тугалламоқчиман: Ҳатто ахмоқликнинг ҳам чегараси бўлиши керак. ©️Габриэл Гарсиа Конфуций @tanishgaplar

    Photo
    Views803
    Forwards—
    Reactions31
    Comments—
  3. 03

    Бизда битта автомобил рақамининг пули битта қиммат Samsung смартфони билан тенг экан. Келинглар, иккаласини бизнес сифатида солиштириб кўрамиз. Смартфон чиқариш учун технология керак, завод керак, минглаб муҳандис керак. Кейин уни дунёнинг нариги четидан олиб келиш, солиғини тўлаш, рекламасини қилиш керак. Шунча ташвишдан кейин битта телефондан 200 доллар атрофида фойда қолар экан. Рақам чиқариш учун эса тунука билан бўёқ керак )) Таннархи 10 доллар бўлса, фойдаси 1190 доллар. Энг қизиғи, Samsung ҳар бир харидор учун бошқа фирмалар билан талашади. Рақамнинг эса рақиби ҳам, рекламаси ҳам йўқ. Харидорнинг ўзи келиб, навбатда туради. Устига-устак, телефонни ёқтирмасангиз, олмай қўя қоласиз. Рақамни ёқтирмасангиз ҳам оласиз )) Хуллас, биз бекорга корейслардан технология ўрганамиз деб юрибмиз. Аслида корейслар биздан бизнес қилишни ўрганиши керак. ©️ Тадбиркор Конфуций P.S. Samsung раҳбарлари бу постни ўқиб, эртадан тунука ишига ўтиб кетмаса бўлди )) @tanishgaplar

    Text
    Views627
    Forwards—
    Reactions58
    Comments—
  4. 04
    Views590
    Forwards—
    Reactions22
    Comments—

Latest posts

#3517Text

Open in Telegram
Views627−9%vs avg
Forwards—
Reactions58
Comments—
#3516Text

#Бастиан Бастиан дўсти билан кўчада юриб, атрофдаги машиналарга эътибор берибди. Чиройли рақамлар кўплигига қараб, дўстидан автомобилга рақам олиш ҳаражатини сўрабди. Дўсти бизда машинага рақам олиш тўловлари билан минг доллардан ошиши мумкинлигини айтибди. Бастиан ишонмабди. Германияда бу иш бир кечки овқатнинг пулига битар экан. Кейин ёнидан ўтиб кетаётган эскироқ Матизга қараб уни қанча туришини сўрабди. Уям минг доллар атрофида, дебди дўсти. Ҳозир ҳайрон бўлади деб турса, Бастиан хурсанд бўлиб: - "Зўр-ку! Демак, сизларда Матиз олган одамнинг иккита Матизи бўлади. Биттасини ҳайдайди, иккинчиси бамперда осилиб туради!" диярмиш )) Дўсти тушунтирмоқчи бўлибди, Бастиан барибир тушунмасмиш. - Машина бузилади, занглайди, бензин сўрайди. Рақам эса ҳеч нарса сўрамайди. Машинанинг энг ишончли жойи шу экан )) Охирида яна битта хулоса чиқарибди: - Рақам шунча қиммат бўлса, уни фақат жиддий одамлар олади. Шунинг учун сизларда ҳамма қоида билан юрса керак. Шу пайт олдиларидан бир Дамас учта қаторни кесиб ўтибди. Дўсти индамабди )) Чиройли рақамлар аукционда бундан ҳам қимматга сотилишини эса умуман айтмабди. Бастианнинг юрагини аяганмиш )) @tanishgaplar

Open in Telegram
Views514−25%vs avg
Forwards—
Reactions32
Comments—
#3515Video
Views590−14%vs avg
Forwards—
Reactions22
Comments—
#3514Text

Эълон: Фитнес-клубга бир йиллик абонемент арзон нархда сотилади. Абонемент деярли янги. 2026 йил январида олинган. Бор-йўғи икки марта ишлатилган: биринчиси клуб билан танишиш учун, иккинчиси душ қаердалигини кўриш учун. Абонемент эгаси спортни бошлашга жуда қатъий бел боғлаган эди. Ҳар душанба “шу душанбадан бошлайман” деб юрди. Йил давомида 45 та душанба ўтди. Ҳаммасида қарори қатъий эди. Абонементга қўшимча равишда қуйидагилар бепул берилади: – бир марта кийилган кроссовка (ёрлиғи ҳали ичида); – “1 ойда 10 кг” деган китоб (сотиб олинган, ўқилмаган, пробеги ноль)); – январдан бери ичида сув турган спорт бутилкаси. Харидорга битта талаб бор: “янги йилдан янги ҳаёт” деб абонемент олмоқчи бўлганлар мурожаат қилмасин. Улар 2027 йил ноябрида шу эълонни менинг ўрнимда ўзлари ёзиб юришади )) Нархи келишилади. Савдолашганларга “эртадан бошлайман” деган ваъда ҳам қўшиб берилади. ©️ Спортчи Конфуций P.S. Британиялик олимлар тасдиқлашича, инсон энг кўп калорияни абонемент сотиб олиш учун зал танлаб юрганда сарфлар экан )) @tanishgaplar

Open in Telegram
Views910+32%vs avg
Forwards—
Reactions50
Comments—
#3513Photo

Биринчидан, триллион марта айтиляпти, бўлар бўлмас линкларни, апкларни босаверманглар деб. Лекин кимлардир бир триллион биринчи марта эшитмаса бажармайдиган бўлади. Соддалик баъзи чегарадан ўтса, ахмоқликка айланиб кетади. Ҳозирги даврда "мен телефонни унча тушунмиман, яшилди босиб гаплашаман, қизилди босиб узаман, бўлди" дейиш - мақтанадиган эмас, уяладиган гап бўлади. Телефон кириб келганига, актив фойдаланишни бошлаганимизга 30 йилдан ошгандаям ҳеч балони тушунмай юравериш миянинг тушуниш, фахмлаш, фикрлаш қобилиятларида нуқсон борлигига ишора қилади. Иккинчидан, шундоқ ҳаи ноинсоф бўлган бу аферистларам кейинги босқичга ўтиб кетяпти. Бировнинг ўлимини мавзу қилиб, одамлар ҳиссиётига янаям таъсир қилишни ўйлаб топишяпти. Хуллас, охирги марта огоҳлантиряпман, дўстлар! "фалон тўйдан расм", "сиздан буни кутмагандим", "конкурсда қатнашяпман, овоз берворинг", "шу одамни машина уриб кетибди, танийсизми?", ва ҳоказо ёзувлардан дунёдаги энг яқин ўртоғингиздан келсаям очманг! Бир нарсани билмай қолсангиз дунё тўхтаб қолмайди. Ўша расмни билмай қолинг, чатни ўчиринг, кимдан келган бўлса, ҳол аҳвол сўраб қўйинг, бўлди) Постимни қуйидаги эпиграф билан тугалламоқчиман: Ҳатто ахмоқликнинг ҳам чегараси бўлиши керак. ©️Габриэл Гарсиа Конфуций @tanishgaplar

Open in Telegram
Views803+17%vs avg
Forwards—
Reactions31
Comments—
#3511Photo
Views1,100+60%vs avg
Forwards—
Reactions40
Comments—
#3510Photo

Маданий тадбирлар маданияти. Кеча Жаҳонгир Отажоновнинг концертига бордик. Концерт зўр бўлди, лекин гап концерт ҳақида эмас, концерт маданияти ҳақида. 19.00 га эълон қилинган концерт соат 20.10 да бошланди. Сабаби, 19.30 даям ҳали кўпчилик залга кириб келмаган эди. Сабаби, вақтида кириб келишса, барибир бошқа кеч қолганларни кутишларига тўғри келарди-да) Доим шундай, концерт, театрлар ҳеч қачон вақтида бошланмайди. Чунки аксарият "ақлли", "ишни кўзини биладиган" одамлар доим кеч келади. Уларнинг касрига эса вақтида келганларнинг вақти исроф бўлади. Бир халқаро оркестрнинг концертига тушгандик. Концерт давомида мусиқага қўшиб, орқамиздаги томошабинларнинг болаларига олиб берган чипсининг пакетини шиқирлашини эшитдик, унинг устига концерт давомида тинимсиз олдимиздан у ёқдан бу ёққа одамлар ўтиб туришди. Охири биттасини тўхтатиб, эътироз билдирсам, "ҳожатгаям чиқиб бўлмайдими энди?" деди. Албатта, ҳожатга чиқиш зарурат бўлиб қолса, чиқишга мажбур бўлади, аммо, концертга кираётганини билгандан кейин, киришда ҳожатхоналар мавжуд бўлгандан кейин, концертга киришдан олдин шу эҳтиёжини бажариб олиб, бир соат концертда тинч ўтириш мумкин-ку, дейман-да! Шу фурсатдан фойдаланиб, концерт ва театрларга кириш учун тавсияларни ёзиб қўймоқчиман. 1. Концертга вақтида келинг. Бошқалар кеч келади, уларни кутаман деб атайлаб кеч келманг. Сиз вақтида келишни ўзингиздан бошланг. Ҳамма секин-секин шундай тартибга тушиб олади. 2. Концерт бошланишига яқин қолганда ҳожатингизни бажариб олинг. Шунда 1-2 соат бировниям, ўзингизниям безовта қилмайсиз. 3. Концертга терлаб, сасиб борманг. Ёнингиздагиларга раҳмингиз келсин. 4. Концертга, айниқса театрга ёш болалар билан борманг. Сизнинг болангизнинг инжиқликлари ва шовқинини сиз кўтарасиз. Бошқалар эса бунга мажбур эмас, улар дам олгани келишган. 5. Чипс жониворни концерт, театр ёки кинотеатрга киришдан олдин ёки кейин истеъмол қилинг. Шу зорманда емаса бўлмайдиган маҳсулот эмас. Қорнингиз оч бўлса, концертдан аввал қорин тўйдириб олинг. 6. Бирор нарсадан жўшиб кетсангиз, чийиллатиб хуштак чалманг. Хуштак овозининг частотаси жуда ёқимсиз таъсир қилади. Атрофингиздагиларнинг қулоғига ёмон таъсир қилади. Айниқса, ҳар тўртта одамнинг бирининг қулоғида тинитус (қулоқ шанғиллаши) бор бир даврда. Тинитус бўлган одамга концертда нима бор, дейсизми? У концертга ўзи шунга рози бўлиб, билет сотиб олган. Сизнинг хуштагингизга эса пул тўламанмаган, репертуарда бўлмаган) 7. Концерт тугаётганини сезиб қолиб, туриб, чиқишга ҳаракат қилманг. Сизга ўхшаган бошқа ишни кўзини биладиганлар билан биргаликда тугамаган концерт йўлакларида тирбандлик ҳосил қилиб, концертни охиригача кўраётганларга ҳалақит берасиз. 8. Кинотеатрда ва театрда телефонингизнинг экранини ёқаверманг. Айниқса, кинотеатрда бу бошқаларнинг кўзини олади. Концерт ташкилотчилари ҳам тартибни қаттиқроқ қилиши керак. Билетга худди авиабилетларда бўлгани каби "кириш фалон вақтгача" деб ёзиб қўйиш керак. Ундан кеч келганлар киритилмаслиги керак. Шунда одамлар кеч қолмаслик йўлини қилишади. Концерт, театр томошаларига самолёт ёки поезд рейсидек қараш керак. Вақтида келдингми, рейсга ўтир, кеч қолдингми, поезд кетди! #torsde ©️Маданиятшунос Конфуций @tanishgaplar

Open in Telegram
Views1,550+125%vs avg
Forwards—
Reactions58
Comments—
#3508Text

#Бастиан Бастиан янги йилни Ўзбекистонда кутиб олиш учун йўлга чиқаётиб дўстидан "ўзим билан зўр пиротехника воситалари олиб келсам бўладими?" деб сўраганда дўсти "олиб келма, пиротехникани Ўзбекистонга олиб кириш мутлақо мумкин эмас" деган жавобни олган экан. Етиб келиб, дўсти билан кўчада юрса, пиротехникани ҳар турлиси ҳатто қуртчи холалардаям сотилаётган эмиш. Дўстига ҳайрон бўлиб "пиротехника умуман кирмайди, мутлақо мумкин эмас дегандинг, ҳар қадамда сотиляпти-я?" дебди. Дўсти Бастианга "тўғри, аслида мутлақо мумкинмас. Аммо чегараларда хи хо хо ха хо хо.." дейишга уялиб, нима дейишни билмасдан "булар олиб келинмаган, ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳаммаси" деб қўя қолибди. Анчадан бери Ўзбекистонга келмаган Бастиан бу ердаги ишлаб чиқаришнинг нақадар тез ривожланиб кетганига, ҳатто пиротехника воситаларигача ишлаб чиқариш йўлга қўйиб юборилганига яна бир бор қойил қолибди. Сиз ҳам қойилмисиз? )) @tanishgaplar

Open in Telegram
Views2,230+224%vs avg
Forwards—
Reactions56
Comments—

All posts

Connections