Forwarded from Muslim.uz
#taziya ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Қашқадарё вилояти Косон тумани бош имоми Муҳаммадихон домла Мукаррамовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади. 🤲 Аллоҳ таоло марҳум уламони Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ этсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин! Аллоҳ таоло марҳум устознинг дин ривожи, Ватан равнақи йўлида қилган хизматларини ҳусни қабул қилиб, барча солиҳ амалларини садақаи жория ўлароқ мақбул айласин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, Ўзининг раҳматига олсин. Маълумот ўрнида Муҳаммаджон домла “Мир-Араб” ўрта махсус ислом билим юртида таҳсил олган. Марҳум домла узоқ йиллик фаолияти давомида Косон тумани бош имоми ҳамда марказий "Чоргумбаз" жоме масжиди имом-хатиби бўлиб хизмат қилган. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳум уламонинг барча яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун. «Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг». 📍Жаноза намози эртага, 21 ноябрь куни Косон туманидаги марказий "Чоргумбаз" жоме масжидида пешин намозидан сўнг ўқилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Open in Telegram







