🕯 ТАФАККУР УЧУН Ота ўрдак ҳар куни тирга ишга боради. Унинг иши ўзи нишон бўлиб туриш. Болалар кулиб-кулиб отади, ўқлар дубулғасига тегади, кийими титилиб кетади. Кун охирида эса бир неча танга ишлаб олади. Шу тангага иссиқ нон олади. Уйга қайтаётганда қорда очиққан мушук билан унинг мушукчасини кўриб қолади. Ўзи ҳам оч, лекин нонини улар билан бўлишади. Уйда эса касал боласи кутиб турибди. Бошқа ўрдаклар аллақачон иссиқ ўлкаларга учиб кетган. Ота қолди, чунки боласи ҳали уча олмайди. Қолган тангаларини шифокорга беради ва эртасига яна ўша тирга, ўқлар остига қайтади. Бу ота ҳеч кимдан миннат қилмайди, шикоят ҳам қилмайди. Тўғрисини айтганда, кўпчилик оталар ҳам шундай. Улар ҳар куни қандай «ўқлар» остида туришганини биз кўпинча билмаймиз. Қандай чарчашгани, нималардан воз кечишгани ва ўзлари учмай, бизни учиришга интилганлари ҳақида кам ўйлаймиз. 💭 Ўзингизга бир савол беринг: сўнгги марта отангизга қачон «Раҳмат» дедингиз? Улар ёнимизда экан, қадрига етайлик. 🤍 Тафаккур қилувчилар учун ажойиб маъно бор бу видеода. Видео: Рус тилида @Tafakkur3
Open in TelegramPosts of Tafakkur egalari
Хорижда яшаб, Ўзбекистонга қайтган йигитнинг фикрларини бир эшитинг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3
Open in TelegramАВТОМОБИЛИНГИЗГА ҲАР КИМНИ ҲАМ ЎТҚАЗАВЕРМАНГ! Машинангизга ҳар кимни ҳам чиқараверманг. Кимдир сиз билмаган ҳолда у-бу нарсани керакли жойга ташлаб кетиши мумкин. Кейин эса унинг оқибатларини ўзингиз кўтаришингизга тўғри келади. Айбсизлигингизни исботлаш учун ойлаб, ҳатто йиллаб сарсон бўлишингиз мумкин. Аслида эса айбни қонунда белгиланган тартибда исботлаш тергов органининг вазифаси. Аммо амалиётда баъзан оддий шубҳанинг ўзи ҳам одамнинг қамоққа олинишига сабаб бўлиб қолмоқда. Буни бир воқеа мисолида тушунтириб бераман. Фуқаро савдо дўконидан чиқаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан тўхтатилади. Дастлаб унинг шахси аниқланади, ёни кўздан кечирилади. Кейин эса автотураргоҳда турган автомашинаси кўздан кечирилиши баҳонасида процессуал ҳаракат ўтказилади. Холислар иштирокида, тегишли санкция асосида автомашина тинтув қилинади. Тинтув давомида ҳайдовчи ўриндиғининг орқа чўнтагидан целлофанга ўралган 9,68 грамм гашиш моддаси топилади. Ҳайдовчи ушбу модда ўзига тегишли эмаслигини, автомашинада кун давомида корхона раҳбарини олиб юрганини маълум қилади. Аммо энг муҳим савол очиқ қолади: ушбу гиёҳвандлик моддаси автомашинага ким томонидан ва қачон жойлаштирилган? Бу ҳолатни текшириш, модданинг ҳақиқий эгасини аниқлаш ўрнига, автомашинани бошқариб юрган ҳайдовчига нисбатан гиёҳвандлик воситаларини сотиш мақсадида сақлаш айби қўйилади ва у қамоққа олинади. Энди бир тасаввур қилинг: сизга тегишли бўлмаган, сиз билмаган ҳолда автомашинангизга жойлаштирилган нарса туфайли жиноятда айбланяпсиз. Энди айбсизлигингизни исботлаш учун қанча вақт, қанча тергов ҳаракатлари, қанча суд босқичларидан ўтишингиз керак? Энг ачинарлиси, инсоннинг эркинлиги шубҳа остида қолиши мумкин, аммо унинг айбдорлиги фақат қонуний ва ишончли далиллар билан исботланиши шарт. Шунинг учун эҳтиёт бўлинг. Автомобилингизга кимни ўтқазаётганингизга, кимнинг буюмини олиб кетаётганингизга бефарқ бўлманг. Тафаккур қилинг! ✅ Ижтимоий тармоқдан. @Tafakkur3
Open in TelegramКогда вашему ребёнку необходимо внимание, как мы обычно поступаем? А как правильно следует вести себя в такие моменты? Умеем ли мы услышать ребёнка, понять его чувства и вовремя поддержать? Ведь именно с таких, казалось бы, незначительных моментов начинается воспитание. Именно в детстве формируются характер, доверие к родителям, чувство защищённости и отношение к окружающему миру. Возможно, именно этот видеоролик заставит каждого из нас задуматься о самом главном — о воспитании наших детей. Посмотрите и задумайтесь! @Tafakkur3
Open in TelegramИнсоннинг пули кўпайганда нега у ўзгариб қолади? Эшитинг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3
Open in TelegramЎлим фариштаси кутилмаганда ташриф буюрадиган меҳмондир... Ўлимга тайёрмисиз? Чуқур мулоҳаза қилиб ўйлашга арзийдиган савол. Ҳеч йўқ бир кунда бир маҳал бу ҳақда жиддий ўйлаб кўришимиз ҳам ҳолимиз ислоҳ бўлишига яхшигина ҳисса бўлиб қўшилиши мумкин ин шаа Аллоҳ. Дунёвий эҳтиёжларни охиратдан устун қўйиб, хижобланиш, номоз каби фарз амалларни ортга суртиб, ғафлатда қолганлар қанча... Шулардан бири бўлиб қолишдан Аллоҳ асрасин барчамизни.... Тафаккур қилинг! @Tafakkur3
Open in TelegramForwarded from "LIDERLAR KITOBI” fan
🐕 QORAKÖZ MAJNUN Saodat aya ottiz yildan ortiq öğlini kutdi. Har tong namozdan söng uning nomini tilga olib, Xudodan insof sörardi. Öğli qaytdi. Ammo u endi boşqa odam edi: tilini ham, onasini ham, ildizini ham unutgan. Kampirning yonida esa doim bitta jonzot bor edi: "majnun" deb atalgan ola-par iti Qoraköz. U oxirgi nafasigaça egasiga sodiq qoldi. Hatto aya bu dunyodan ketgandan keyin ham... 💔 Bitta it bir öğildan vafodorroq çiqdi. Said Ahmadning eng ta'sirli hikoyalaridan biri. Videoni oxirigaça köring. 📞 Bugun onangizga qönğiroq qiling. Oxirgi marta qaçon gaplaşgansiz? #tafakkur_qiling
Open in TelegramНега ҳеч кимга ишонмаймиз? Анвар Назар фикрини эшитинг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3
Open in Telegram💭 TAFAKKUR QILING… 🇷🇺🇸🇸 Xabarlarga ko‘ra, Rossiyaning Janubiy Sudandagi favqulodda va muxtor elchisi Aleksandr Kosmodemyanskiy mamlakat prezidentining maslahatchisi Tut Gatluak Manime bilan uchrashdi. Uchrashuvda Janubiy Sudandagi oziq-ovqat inqirozi va ocharchilik muammolari muhokama qilindi. Rossiya tomoni mamlakatga oziq-ovqat yordami ko‘rsatishga va’da berdi. Ba’zan siyosatdagi paradokslarni anglash uchun uzun tahlillar ham, murakkab statistik ma’lumotlar ham shart emas. Suratga diqqat bilan qarang va tafakkur qiling… @Tafakkur3
Open in TelegramҚиёмат куни тўрт тоифа инсон тўрт зотга муҳтож бўлади: 1️⃣. Бойлар Сулаймон ибн Довуд алайҳимассаломга муҳтож бўлишади. Бойлар: “Эй Раббимиз, бизнинг бойлигимиз кўп эди, бойлигимиз бизни Сенга ибодат қилишдан тўсиб қўйди”, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: “Сулаймон сизлардан ҳам бой эди, лекин унинг бойлиги Менга ибодат қилишдан тўсмади”, дейди. 2️⃣. Қуллар Юсуф алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар Аллоҳ таолога: “Бизнинг қуллигимиз Сенга ибодат қилишдан тўсди”, дейишади. Аллоҳ таoло: “Юсуф ҳам қул эди. Лекин унинг қуллиги Менга ибодат қилишдан тўсмади”, дейди. 3️⃣. Фақирлар Исо алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар Аллоҳ таолога: “Бизнинг фақирлигимиз Сенга ибодат қилишдан тўсди”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Исо жуда фақир эди. Лекин унинг фақирлиги Менга ибодат қилишга моне бўлмади”, дейди. 4️⃣. Касаллар Айюб алайҳиссаломга муҳтож бўлишади. Улар: “Касаллигимиз туфайли сенга ибодат қила олмадик”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Айюб ҳам жуда оғир хаста эди, лекин унинг хасталиги Менга ибодат қилишга ғов бўлмади”, дейди. Қиёмат куни ҳеч бир баҳона, важ, узр қабул қилинмайди. Шу боис ҳар бир банда охират тадоригини кўриб бориши, эзгу ишларнинг пайида бўлиши зарур. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Ҳисоб-китоб қилинмасдан аввал ўзларингизни ҳисоб-китоб қилинглар”, деган. 📚”Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан. Тафаккур қилиш қобилиятига эга инсонлар учун! @Tafakkur3
Open in TelegramБугунги кунда олий таълим тизимида дарс жараёнида сунъий интеллектдан фойдаланиш тахминан видеодагидек қўлланилмоқда. 😁 Кўринг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3
Open in TelegramНазарингизда, сиз ҳаммадан ортда қолиб кетаётгандек туюладими? Шундайми? Бу ҳолатга Япониялик, кўпни кўрган 85 ёшли Шакарбой ота жавоб беради. Эшитинг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3
Open in TelegramЭЛЛИК ДОЛЛАР ВА БИР УМРЛИК МЕРОС 1974 йил. Германия. Ирмелин Ди Каприо уйсиз, ҳомиладор ва ёлғиз эди. У учун ҳаётда деярли ҳеч қандай чиқиш йўли қолмагандек туюларди. Айнан шундай оғир дамда, бир бегона одам унинг аҳволини кўриб, қўлига эллик доллар тутқазди. «Америкага бор, — деди у. — Болангга яшаш имконини бер». Бу катта пул эмасди. Ҳатто бировнинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборадиган даражада бойлик ҳам эмасди. Ҳар ҳолда, шундай кўринарди. Аммо Ирмелин учун бу етарли эди. У бу пулга автобусга чипта сотиб олди. Чўнтагида деярли ҳеч вақоси бўлмаса-да, чегараларни кесиб ўтди ва ниҳоят Лос-Анжелесга етиб боришга муваффақ бўлди. Ёнида бор-йўғи икки нарсаси бор эди: ичидаги умиди ва дунёга келтирмоқчи бўлган фарзанди. У ерда ҳаёт осон кечмади. Ҳомиладор бўлишига қарамай, уй тозаловчи бўлиб ишлади. Топган ҳар бир чақасини тежади. Ҳар бир харажатни пухта ҳисоблаб чиқишга мажбур эди. Ҳар бир имконият қадрли эди. Ҳеч қандай кафолат, ҳеч қандай ишончли келажак йўқ эди. Ўғли дунёга келганда, у имконияти чекланган оилаларга бепул тиббий хизмат кўрсатадиган хайрия шифохонасида туғилди. Ўша бола Леонардо Ди Каприо эди. Леонардо улғайиш жараёнида бу ҳикояни қайта-қайта эшитди. Онаси унга ҳаётлари бир бегонанинг оддийгина яхшилиги туфайли ўзгариб кетганини доим эслатиб турарди. Кимдир тўхтаб, унинг ожизлигини пайқаган ва айни паллада ёрдам қўлини чўзганди. Эллик доллар бир оиланинг тақдирини ўзгартирганди. Онаси, Леонардо буни асло унутмаслигини истарди. Ва Леонардо буни ҳеч қачон унутмади. Бугун Леонардо Ди Каприо дунёдаги энг машҳур ва эътироф этилган актёрлардан бири. Карераси унга халқаро шуҳрат, мукофотлар, ҳурмат ва катта бойлик олиб келди. Бироқ ўзгармаган бир нарса бор. У онасини ҳар доим ўзи билан бирга олиб юради: қизил йўлакларга, мукофотлаш маросимларига, ҳаётининг энг муҳим онларига. Ирмелин ҳар доим унинг ёнида. Йиллар давомида Леонардо кўпинча буни ошкор қилмасдан, миллионлаб долларлик хайриялар қилди. Унинг учун ёрдам бериш шунчаки танлов эмас. Бу, бир вақтлар унинг оиласи учун ҳаёт йўлини очиб берган ўша меҳрга, бутун дунёга қайтарилаётган жавобдир. 1974 йили Германияда бир нотаниш одам оддий қарор қабул қилди. У уйсиз ва ҳомиладор аёлга эллик доллар берди ва унга яхшироқ ҳаёт излашини айтди. Эҳтимол, у кейинчалик бу аёлнинг тақдири қандай кечганини ҳеч қачон билмагандир. Аммо баъзан саховатнинг ҳақиқий таъсири фақат ўнлаб йиллар ўтибгина намоён бўлади. Ва баъзан эллик доллар бир умрлик меросга айланади. Шавкат Ўймовутли. Тафаккур қилинг! @Tafakkur3
Open in TelegramForwarded from Xidirov formati
УЯТ — ИЧКИ НАЗОРАТ ВОСИТАСИ Уят - инсоннинг ўз хатти-ҳаракатини виждони, ахлоқий қадриятлари ва жамиятда қабул қилинган меъёрлар билан таққослаши натижасида юзага келадиган ички маънавий туйғудир. Оддийроқ айтганда, уят - инсоннинг ўз хатти-ҳаракатидан хижолат бўлиши, номақбул иш қилганини англаши ва бундай хатти-ҳаракатни такрорламасликка интилишидир. Уятнинг учта муҳим жиҳати бор. Булар, - Психологик жиҳати - инсоннинг ўз хатти-ҳаракатидан хижолат бўлиши, ўзини ноқулай ҳис қилиши. - Ижтимоий жиҳати - жамиятдаги ахлоқий меъёрлар, қадриятлар ва ижтимоий муносабатлар таъсирида шаклланиши. - Маънавий жиҳати - виждон, ор-номус, ҳаё ва ички масъулият билан боғлиқлиги. Уят бир марта йўқолса, уни қайта тиклаш осон бўлмайди. Уят йўқолган жойда ички назорат заифлашади, ички назорат заифлашган жойда эса интизом ҳам издан чиқа бошлайди. Шунинг учун бошқарувда ҳамма нарсани жазолаш, жарима солиш ва мажбурлаш орқали тартибга соламан, деб ўйласангиз, қаттиқ адашасиз. Самарали бошқарувнинг энг муҳим таянчларидан бири - инсондаги ички масъулият, виждон ва юксак ахлоқий қадриятлардир. Чунки ташқи назорат инсонни кузатиб тургандагина ишлаши мумкин, ички назорат эса у ёлғиз қолганда ҳам уни тартибга чақиради. Бу борада ўтказилган ижтимоий тажрибани кўринг ва тафаккур қилинг! Социолог, Сухробхўжа Хидиров @Xidirovformat
Open in TelegramУЛУҒЛАР ҲАЁТИДАН Боязид Бистомий ҳазратларининг христиан роҳиблари устозига берган саволи: «Жаннатнинг калити нима?» Инсонни чуқур ўйга толдирадиган ушбу суҳбатдан ибрат олинг. Эшитинг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3
Open in TelegramЎзбекистонда таълим тизими ҳақиқатан ҳам ёмонми? Дунёнинг энг ривожланган давлатларида таълим тизими қандай ташкил этилган? Уларда ҳам биз ўйлагандек ҳамма нарса мукаммалми? Танганинг иккинчи томони, эшитинг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3
Open in TelegramТелефон инсонни умрдан, ҳаётнинг оддий, аммо бебаҳо лаҳзаларидан баҳра олиш имкониятидан маҳрум қилаётганини ушбу анимация жуда таъсирли ва чиройли очиб берибди. Баъзан экранга термулиб ўтказган вақтимиз ҳаётимизнинг қайтиб келмайдиган онлари эканини унутиб қўямиз. Кўринг ва тафаккур қилинг! @Tafakkur3
Open in Telegram❗️Аввал уят саналган ишлар бугун контент, тарбиясизлик эса маданият деб аталмоқда. Оилавий сирлар кўз-кўз қилинмоқда, бировнинг кўз ёши эса кулгига айланмоқда. Жамият нимани трендга айлантирса, эртага ўшанинг оқибатини кўради! Тафаккур қилайлик! @Tafakkur3
Open in Telegram