Дард тутмаса туғилиш бўлмаслигини ва она бачадонидан болага йўл очилмаслигини доя яхши билади. Сендан тоза янги бир "сен" зуҳур этиши учун, қийинчиликларга, дардларга тайёр бўлишинг керак… Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу 11(#Ишқнинг қирқ олтин қоидаси) @TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда... Роббим ишимизни осон қилсин, яхшиликларга тавфиқ ва ҳиммат берсин!
Open in TelegramPosts of TabreziyRumiy.uz
Эй Жон! Дўстларингни доимо вафо билан эсга ол. (Уларни) Излаган сен бўл. (Уларни) Топган сен бўл. (Уларни) Таниган сен бўл. Яна (уларни) қучоқлаган ҳам сен бўл. Қулга вафоси бўлмаган (инсон)нинг, Ҳақ таолога ҳам вафоси бўлмайди... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу @TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган Ишқ сафари сени кутмоқда…
Open in TelegramШарқ-ғарб ёки шимол-жануб бўладими, фарқи йўқ. Қайси тамонга борсанг боравер. Фақат қилган ҳар бир сафарингни ўз ичингга, ўзингга бўлган саёҳат эканлигини бил! Ўз ички оламига сафар қила олган киши, натижада барча курраи заминни сайр қилади… Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу 10(#Ишқнинг қирқ олтин қоидаси) @TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда... Роббим, бизларни гўзал ҳолда сайр қилдир!
Open in TelegramСабр, қўл қовуштириб қараб ўтириш эмас. Балки олдинни кўра олишдир. Сабр нима? Тиконга қараб гулни, кечага қараб кундузни кўра олишдир. Aллоҳнинг ошиқлари сабрни гулқанддек тотли тотли шимиб ҳазм қиладилар ва биладиларки кўкдаги ҳилолнинг тўлин ой бўлиши учун бироз вақт керак бўлади... Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу 9(#Ишқнинг қирқ олтин қоидаси) @TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда...
Open in TelegramБошингга қандай синовлар келса келсин, асло ноумид бўлма. Барча эшиклар ёпиқ бўлса ҳам, У ҳеч кимнинг ақлига келмаган бошқа бир яширин йўлакчани очиб қўяди. Сен ана ўша вақтда тор йўлакчалар ортида, неча жаннат боғчалари борлигини кўролмайсан. Шукр қил. Истаган нарсасига эришган вақтда шукр қилиш осон иш. Сўрагани рўёбга чиқмаганда ҳам шукр қила олган киши, ҳақиқий сўфийдир... Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу 8(#Ишқнинг қирқ олтин қоидаси) @TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда...
Open in TelegramУшбу ҳаётда ёлғиз бошинг билан хилватга чекиниб, фақатгина ўз овозинг акс садосини эшитиб ҳақиқатни кашф этолмайсан. Ўзингни фақатгина бошқа бир инсоннинг кўзгусида тўлиқ кўра олишинг мумкин... Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу 7(#Ишқнинг қирқ олтин қоидаси) @TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда...
Open in TelegramУшбу дунёдаги уруш-жанжал, ҳасад ва хусуматларнинг аксари тилдан содир бўлади. Сен сен бўл, сўзларга кўп ҳам киришма. Ишқ диёрида тил, зотан ўз ҳукмини йўқотади. Унутма, ошиқ тилсиз бўлади... Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу 6(#Ишқнинг қирқ олтин қоидаси) @TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда...
Open in TelegramАқлнинг жавҳари билан ишқнинг жавҳари бошқа бошқа нарсадир. Ақл жудаям эҳтиёткор, қадамини қўрқиб, ҳадиксираб босади ва "Қара, эҳтиёт бўл!" деб огоҳлантириб ҳам қўяди. Аммо ишқ эса ундай эмас. Унинг биргина сўзи: -"Майли қўйиб юбор, кетсин!" бўлади. Ақл, осонликча йиқилмайди. Ишқ эса ўзини адои тамом қилиб, хароб бўлади. Ҳолбуки хазиналар ва дафиналар вайроналар ичида бўлади. Нима истасанг хароб ва ғариб кўнгилдан топасан! Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу 5(#Ишқнинг қирқ олтин қоидаси) @TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда...
Open in TelegramКоинотдаги ҳар заррада Аллоҳнинг исм ва сифатларини кўра олишинг мумкин. Чунки у масжидда, черковда ё синагогда эмас, балки ҳар он ҳар жойдадир. Аллоҳни кўриб яшаган бўлмагани каби, Уни кўриб ўлган ҳам йўқ. Kим Уни топадиган бўлса, абадиятга қадар У билан бирга қолади... Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу 4(#Ишқнинг қирқ олтин қоидаси) @TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда...
Open in TelegramҚур'они Карим тўрт савияда ўқилади: 1. Зоҳирий маънода. 2. Ботиний маънода. 3. Ботиннинг ботинийсида. 4. Бу савия шу даражада чуқурки, уни таърифлашга калималар кифоя қилмайди... Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу 3(#Ишқнинг қирқ олтин қоидаси) @TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда...
Open in TelegramҲақ йўлида пешқадам бўлмоқ ақл иши эмас, кўнгил ишидир. Йўлбошчинг доимо кўнглинг бўлсин, елканг устидаги бошинг эмас. Нафсингни таниган-билганлардан бўл. Бутунлай йўқ қилиб юборганлардан эмас... Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу 2(#Ишқнинг қирқ олтин қоидаси) @TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда...
Open in TelegramЯратган Роббимизни қайси сифатлар билан танишимиз, ўзимизни қай кўринишда эканлигимизга кўзгу тутади. Агар "Оламларнинг Роббиси" дейилганда, сенинг ақлингга аввало қўрқиладиган, уяладиган бир Зот келадиган бўлса, демак сен кўпроқ қўрқув ва уят ичрасан. Йўқ, агар "Оламларнинг Роббиси" дейилганда аввало ишқ-муҳаббат, шафқат-марҳаматни хотирлаётган бўлсанг, демак сенда ушбу васфлардан мавжуд экан... Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу 1(#Ишқнинг қирқ олтин қоидаси) @TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда
Open in TelegramҲар ким Роббиси ҳузурида пок ёки нопоклигини билишни истаса, кимлар билан дўстлашганига ва яна кимлар билан бирга умрини ўтказаётганига қарасин! Ушбу ояти карима сўзимиз далилидир. Ва бу Аллоҳнинг суннатидир. Меҳрибон ва Карамли Роббим, бизларни дунё ва охиратда Пок қулларинг билан бирга қил!
Open in TelegramЭй дўст! Шакар гўзалроқми ё шакарни яратган У зотми? Ой гўзалроқми ё ойни яратган У зотми? Эй боғ! Сен хуштармисан ё сендаги гулшан гулими? Ё гулга, юзлаб наргисга тароват берган У зотми?Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу @TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Open in TelegramРакета зарбасидан ғарқ бўлишига оз қолган юк ташувчи танкер ва ёнида уни денгизда ғарқ бўлишидан қутқариб қолган халоскор техник кема. Худди шундай икки душман, яъни нафс ва шайтон ҳар куни бизнинг кемамизни ғарқ қилиш учун тинимсиз ракета отади. Мақсади кемамизда бир тешик, бир ёриқ пайдо қилсаю, бизни чўктириб юборса. Техник кема эса, пиру устоз манзиласида. Улар бизнинг тешик ва ёриқларимизни ямаб туришади...
Open in TelegramМайли денгиз каби мол-дунё топ. Лекин устида сузувчи кема бўл... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу @TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Open in TelegramКеманинг сузиш учун сувга эҳтиёжи бор. Аммо сув кеманинг ичига кирса уни чўктиради. Кема учун сув нима бўлса, мўмин учун дунё ҳам худди шундай... Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу @TabreziyRumiy Кел, самога сиғмаган ишқ сафари сени кутмоқда…
Open in Telegram