Account
ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ

ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ. Тошкент. @D_Uzbegoyim

Username
@supper_rasm
Category
Books
Country
UzbekistanUzbekistan
Subscribers11,621
Avg views per post, 7d2,458last 7 days
ERR21.15%last 7 days

Average views per post by day

By publication day

Show as table
DateAvg views per post
Nov 27, 20262,649
Nov 28, 20262,368

Most viewed this month

  1. 01

    ҚАЕРДАСАН, ОҚИБАТ ? Оқибатни кўрдингизми? Қаёқларга йўқолди? Ёки биздан араздами, ўтган асрда қолди? Жигар, қўшни, қариндошда бўлар эди оқибат. Келинг, ўртоқ, шу ҳақида бирга қилайлик суҳбат. Ўттиз, қирқ йил олдиндаги тўйларни кўп ўйлайман. Эртакнамо хотирани ёш авлодга сўйлай ман. Тўйдан бир хафта олдин келишарди холалар. Аммалару опоқбуви, яна анча болалар. Охорли оқ рўмоллар, кавуш, амиркон махси ... Бизлар учун бошқача кўринарди барчаси. Файз бериб, савлат тўкиб ўтирарди кексалар. Учиб, қўниб бажарардик бирон юмуш айтсалар. Тахорат сув бериларди ҳаммом йўқ эди у вақт. Қўлларига сув қуймоқлик бизга эди катта бахт. Кечқурунлар қатор ётиб эртак тинглардик роса. “Ёрилтош”, “Гўрўғли” ни тинглаб қилардик маза. Маҳалладан олинарди лаган, чойнак, дастурхон. Қирқ литрли самовару ош дамлашга дошқозон. Стол учун узун тахта, ўриндиқ бўлар эди. Темир оёқ, шолчалар маҳалла берар эди. Қўни-қўшни ҳашар қилиб ҳовлига қиларди жой. Кимдир сабзи тўғрайди, кимдир дамлар аччиқ чой. Тонг саҳарда ош иси маҳаллани тутарди. “Келинг, келинг” деб мезбон меҳмонларни кутарди. Қўлма- қўл қилиб ёшлар лаганда узатар ош. Ҳассакашлар қатор турар- кекса олдин, кейин ёш. Ош қўлда ейиларди, ҳеч ким қошиқ сўрамас . Дастурхонни ҳозиргидек гўшт, мевалар безамас. Куёвнавкар келганда чучваралар тортардик. “Бу пул кам! Қўшинг!”- дея. куёв сарпо “ сотардик”. Автобусда сурнай саси, кетардик ёр- ёр айтиб. Бугун бизга рухсат теккан, хеч ким кетмасди қайтиб Қизни узатиб бориб. ётар эдик бир кеча. “ Туғди-туғди” , аллалар файзи эди ўзгача. Ўша вақтлар машҳур эди халқ ичида бир мақол. “Хотинингни урма, сўкма, келин баротга юбор!” Бир хонада ётарди ўн, ўн бешта қариндош. Бир кўрпача уч кишига, бир ёстиқда иккита бош. Сақич, сочиқ ва совун патнисда кирар эди. Сачиқ чайнаб аёллар суҳбатлар қурар эди. Табаррук онахонлар думаларди ўринга. Ҳаётий насиҳатлар қилишарди келинга. “ Эрингга итоат қил, ҳурматин қўй жойига. Мехрингла айлан унинг Қуёшига, Ойига. Асра молу мулкини. Шунда даврон сурасан. Эрингни рози қилсанг аҳли жаннат бўласан. Ҳар кирган, чиққанингда тўғрила оёқ кийим. Остона- уй бошидир, саранжом тут, жон қизим. Шу хонадон сеники, чиқар яхши деган от. Туп қўйиб, палак отгин, қумдек сингиб, тошдек қот!” Шу кеч чиллахонада кўп дуолар бўларди. Ёшлар фарзандли бўлиб, тиниб- тинчиб кетарди. Тонг чоғи сурнайчилар бошлашар эди салом. Икки томон танишиб, қилишарди ачалом Нонушта тортиларди: ширчой, қаймоқ, иссиқ нон. “Тўққиз- тўққиз”ни олиб, сўнг кетардик уй томон. Ҳозир тўйхонагамас, ресторанга борамиз. Еб, ичиб, ўйнаб кулиб ўша ердан қайтамиз. Уч- тўрт кун ётиш қайда, вақт етмайди бирровга. Жигарлар узоқлашиб, ўхшаб қолди бировга. Узун гапнинг қисқаси, оқибатни топинглар. Қувинг, ушланг, қўйворманг, орқасидан чопинглар! Мен сўзлаган тўйларга қилсангиз агар ҳавас. Мен ҳам етиб бораман, бир оғиз айтсангиз бас. Ҳозир тўйларни эслаб бир энтикдиз, биламан. Неварамнинг тўйини худди шундай қиламан! Мастура ҳожи она. 🏡    Яқинларга Дўстларга  юборамиз  🔆 ♥️ Реакция  босишни унитманг- а 😁 🌸 💖💚 ┅অঠই 👑 ইঠঅ┅ 🔜 КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg

    Text
    Views4.7K
    Forwards—
    Reactions40
    Comments—
  2. 02
    Views3.38K
    Forwards—
    Reactions12
    Comments—
  3. 03

    📝Оталар. Уч ҳаётий ҳикоя Фожиадан умидгача. Бугунги кун одамлари орасидаги турфа тақдирлар ҳақида. Иш юзасидан одамлар орасида кўп бўламиз. Қуйида ўзим гувоҳи бўлганим, фарзандларини илмли-ҳунарли қилиш учун ўзини ўтга-чўғга ураётган оталар тақдири ҳақидаги уч ҳикоя. 📝Икки ойлик сафар Фарғона халқаро аэропортида мен кутаётган рейс Новосибирск шаҳридан соат 15:00да келиб қўниши керак эди. Аэропортга кираверишда тумонат одам тўпланган. Кимдир кузатгани чиққан, яна кимдир яқини чиқишини кутяпти. Соат 15:00дан ўтди. Рейсдан дарак йўқ. Номаълум сабабларга кўра, кутилаётган рейс соат 16:00да келишини айтишди. Маҳаллий аэропортларда йўловчиларни кузатувчилар ва кутиб олувчилар учун алоҳида кутиш биноси йўқ. Фарғона аэропорти ҳам бундан мустасно эмас. Ташқарида эса этни жунжиктирадиган совуқ. Кечиккан рейс сабаб яқинини кутиб олгани чиққанлар аллақачон совқота бошлаган эди. Бундай пайтда термосда иссиқ қаҳва тайёрлаб сотувчиларнинг бозори чаққон... Чиқиш йўлаги яқинида тўрт киши давра қуриб суҳбатлашиб турарди. Улардан бири ички ишлар ходими билан салом-алик қилганимга эътибор қаратиб, ундан рейс кечикиши сабаби тўғрисида маълумот олган-олмаганимни сўраб қолди. Савол баҳона уларнинг даврасига беихтиёр қўшилдим. «Шу совуқда яқинингизни кутиб олгани чиқибсизлар-да?» дея сўрадим орадаги жимликка барҳам бериш учун. Улардан бири, ёшроғи «Ҳа-а, поччамизни кутиб олишга чиқдик», дея оғир хўрсинди. — Поччангиз Россияга кетганига анча бўлганмиди? – Икки ой... икки ойча бўлганди. «Эҳ, ука, нималарни айтасиз. Бошимизда шу кўргулик ҳам бор экан-да. Нима бўлганда ҳам Яратганнинг айтгани бўлди. Қўлимиздан нима ҳам келарди?» — дея бошидаги телпагини қўли билан тўғрилагандек бўлиб, аэропорт ичкарисига назар ташлаб қўйди ёши олтмишларга яқинлашган амаки. Савол нигоҳи билан тикилиб турганимни кўриб, ёш йигит воқеани сўзлаб берди: «Поччам икки ой аввал Россиянинг Кемерово областига ишлагани кетган эди. Аввал у ҳеч қаерга чиқмаган. Қишлоғимиздаги ёнилғи қуйиш шохобчасида ишлаб, бир яхши кун кечираётган эди. Икки ўғли олийгоҳга контрактга ўқишга кирди. Поччам севинганидан «ўзим ўқимаганимга яраша, фарзандларимни ўқитай», деб яхши ният қилганди. Бу ёғи рўзғор дегандек. Пул етказа олмай ноиложликдан Россияга кетганди. Камеровода қурилишда ишлаётган экан. У ернинг ҳавоси жуда совуқ бўлгани учун шамоллаб, ётиб қолибди. Муолажаларга қарамай ўша шифохонада жонини топширибди... Ҳали уйига бир сўм ҳам жўнатгани йўқ эди. Бечоранинг жасади келиши ҳам қийин бўлди. Яхшилар бор экан. Россияда ишловчи ўзбеклар пул жамғариб, келишига ёрдам қилишди. Барака топишсин! Уйдагилар ҳам қараб туришмади. Мана энди бу рейсда учиб келяпти... Ўзиям барваста, бақувват эркак эди. Ажал келса шу экан-да...» Бу кишининг сўзларини эшита туриб, аэропортга нима учун келганим ёдимдан чиқди. Самолёт ҳам келиб қўнди. Ичкаридан йўловчилар бирин-кетин чиқиб кела бошлашди. Совуқда қунишиб, яқинларини кутиб ўтирган одамлар бирин-кетин кўздан ғойиб бўлишди. Мен ҳам ўз ишимни (съёмкани) бошладим. Негадир панжара ортидаги одамлар орасидан яқинининг жонсиз танасини кутиб турган кишиларни ахтарар эдим... 📝Қора пальтоли йўловчи Якшанба. Қишлоққа бориб, бувимнинг дуосини олиб келишни дилимга тугдим. Заправкага бориб, машинага газ қуйдирдим. Хайрият, навбат йўқ экан. Сўнг машинамни Риштон томон ҳайдадим. Фарғона шаҳридан Риштон туманига енгил машинада ўртача ҳисобда 45 дақиқа юрилади. Ташқари жуда совуқ эди. Олтиариқ ҳудудидан ўтаётганимда узоқдан қора кийимда, қора «маска» таққан одам машинани тўхтатгандек бўлиб, илкис қўл кўтарди. Тўхтадим. — Риштон томонга кетяпсизми? — Ҳа, ўша томонга. Сиз ҳамми? — Ҳа. Майлими сиз билан кетиб олсам? — Ўтиринг, ака... Йўлда туриб қолган нотаниш йўловчи шошганича машинага ўтирди. Унинг қўлида кирлигидан қорайиб кетган бозор халтаси бор эди. Йўловчининг ҳолатини кўриб, машина печкаси иссиғини янада баландлатдим.

    Text
    Views3.37K
    Forwards—
    Reactions58
    Comments—
  4. 04
    Views3.32K
    Forwards—
    Reactions8
    Comments—

Latest posts

#86799Video
Views272−89%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#86797Video
Views275−89%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#86796Video
Views1,550−37%vs avg
Forwards—
Reactions11
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h94
4 h1,550
  1. Total to date1,550
#86795Video
Views2,600+6%vs avg
Forwards—
Reactions10
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h69
3 h1,990
6 h2,600
  1. After 6 hours2,600
  2. Total to date2,600
#86794Sticker
Views2,290−7%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h53
3 h1,660
6 h2,290
  1. After 6 hours2,290
  2. Total to date2,290
#86793Text

​​айтавериб, барча қошига қалам тортган, кафега борган аёллар ёмон йўлга кириб кетади, деган фикрни сингдиргансиз. Эҳтимол, қизингизнинг шунча йилдан бери юзингизни ерга қаратмагани, аъло ўқиб имтиёзли диплом олгани, сизлардан фақат бир мартагина рухсат сўраётганини отасига айтганингизда, у ҳам дарров жазавага тушмаган, камарини ечиб, уни саваламаган бўлармиди? ОТАга: Дунёни ҳамма ўз қаричи билан ўлчайди, дейдилар. Сизни бутун маҳалла уч хотинли бойвачча, деб билади. Ўғилларингиз бу қадар ўзига ишонч билан ҳаракат қилишида етарлича асос бор. Улар сизга қарши боришолмайди, чунки катта пул бериб, оғизларини мойлаб турасиз. Ҳар бири отамга ёқай, бошқа болаларига кетиб қолмасин, деб ўзини яхши кўрсатишга уринади. Сиз отага уят, тагингизда машина, қўша- қўша уй-жойингиз бўла туриб, эрта-индин уйингиздан кетадиган, муваққат меҳмонингиз — қизингизга алоҳида бир хона ажратиб бермагансиз! Ҳатто энг қўли калта одам ҳам қиз бола эркин ҳаракат қилсин, ака- укалари орасида қисиниб юрмасин, деб шароит яратиб қўяди. 11 ёшли йигитчани қоровул қилиб қўйишдан нима маъно? Нимадан бунча қўрқасиз? Агар қизингизни яхши билмаганимда, отасининг ишончини йўқотгандир-да, деб ўйлаган бўлардим. Бир байрамга бесўроқ боргани учун уни ҳатто ўқишга ҳужжат топширишдан, олий маълумот олишдан мосуво қилишга ҳақлимикансиз? АКА-УКАЛАРга: Эҳ, акалар, сингилни уриб, қўрқитиб, бақириб-чақириб тарбиялаб бўлмайди-ку! Синглингиз ўзи учун бегона даврада ўтирган бўлса ҳам майлийди. Нима, сиз ўзингиз ўтиришларга бормайсизми? Синфдош, курсдош қиз билан гаплашмайсизми? Улар билан мулоқот асносида хаёлингизда фақат ёмон нарсалар бўладими? Нега одамларга ишонмайсиз? Биттагина синглингиз бор, ўзингиз тараллабедод юришни, кечаси 2да уйга келишни биласиз-у, унинг 3 соатли байрамини кўролмайсизми? Чиндан ҳимоя қилишни истар экансиз, бирор жойга борадиган бўлса, ярим соат вақт ажратиб, уни олиб бориб қўйинг, қайтишда олиб келинг. Ахир, бир эмас, уч ака-укасиз! Синглингизни шунчалик рашк қилсангиз, эртага уни куёвга қандай узатасиз? Ёки сизга барибирми? Эри ҳам хўрлаб, отангиз каби урса, сиз каби унинг эркинлиги-ю, истакларини топтаса, хурсанд яшайсизми? Жабрдийда ҚИЗга: Мавжуда, ўзингизни кўп ўкситманг. Кўпинча ота уйида қаттиқ тазйиқ остида ўсган қизлар турмушга чиққач, ҳаловат топади, кўксига шамол тегади. Кўча-куйда ҳар хил одам бор, бунинг устига, отангиз сизнинг тақдирингизни ўйлаб бунчалик қайғуриши учун ўзига хос сабаблар бўлиши мумкин.  Мана-ман, деган эркакнинг ҳам энг нозик ва ожиз томони — бу қизининг шаъни, ор-номуси. Акаларингиз ва сиз дўст деб ўйлаб сир айтган укангиз, дадангиз эсон-омон эгангизга бориб олишингизни исташади. Мавжуда, атрофингизга қаранг, қанчадан-қанча ўртоғингиз оиласидаги эркинлик туфайли турли қийин вазиятларга тушиб қолаяпти. Акалару укалар, дадангиз мана шундай нохуш вазиятларга тўсиқ бўлиш учун сизга қаттиққўлдирлар. Ўша куни ёқавайрон қизини ўғиллари олиб келиб олдига ташлаганида, отангиз гапнинг индаллосини эшитмай, ғазабдан нима қилаётганини ўзи билмаган бўлиши мумкин. Сиз ўзингизга, истакларингизга бошқаларнинг ҳурмат билан муносабатда бўлишини истасангиз, улардан қўрқманг.  Гоҳида баъзи нарсаларни илтимос қилиб туринг, улар қизиқаётган масалаларга ўз фикрингизни билдиринг. Сизда ҳам истак борлигини улар тушунишсин. Энг муҳими, олий ўқув юртида ўқишдек катта мақсадингиз олдида осонгина таслим бўлманг!  Хулоса:  Бўйи етган қизларниг руҳияти нозик, шаффоф шишадек бўлади.  Номини асрайман деб, сизга бўлган меҳрини, ҳаётга бўлган  муҳаббатини, одамларга бўлган ишончини синдириб қўйманг! 🌸🌼🩵 https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg

Open in Telegram
Views2,390−3%vs avg
Forwards—
Reactions20
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h447
3 h1,830
7 h2,390
  1. After 1 hour447
  2. After 6 hours2,390
  3. Total to date2,390
#86792Text

📝«Отам мени калтаклайди...»  Ёхуд бўйи етган қизнинг надоматлари. Мақолага ўзим таниган бир оиланинг ақлли, аълочи, аммо кўримсизгина, одамови қизини қаҳрамон қилиб олдим. Аслида воқеани менга унинг ўзи эмас, онаси ҳикоя қилиб берди. Ёш қизнинг изтиробларини тушунишингиз учун ҳаммасини унинг тилидан ёздим.  Мавжуда, 18 ёш: — Оилада 4 фарзандмиз. Икки акам ва бир укам бор. Атрофимда шунча ишонганларим борлигидан аслида қувонишим керак. Лекин буни бирор марта ҳам ҳис қилмаганман. Чунки ака- укаларимнинг ҳаммаси ўзича мени тарбияламоқчи, йўриғига солмоқчи бўлади. Ҳатто дадам ҳам уларни қўллаб-қувватлайди. Онам эса мени оиламиз эркакларининг важоҳатидан ҳимоя қила олмайди. Яқинда жуда хунук воқеа содир бўлди. Мен акаларимнинг гапи билан отамдан калтак едим... Бўйи етган қиз, калтак ейишга сабаб бўладиган бирор иш қилгандир-да, дерсиз. Бу йил коллежни битирдим, ишонасизми-йўқми, умримда бирор марта кинотеатрга тушиб, фильм томоша қилмаганман. Бирор дугонамникига меҳмонга бормаганман, мактаб ва коллежга ўқиш учун тўғри бориб, тўғри келардим. Чунки дадамдан ҳам аввал акаларим ҳеч қаерга рухсат беришмайди. Хуллас, коллежни тугатганимиздан сўнг гуруҳдошларим битирув оқшоми ўтказиш тараддудини кўра бошлашди. Имтиёзли диплом олдим, лекин ҳечам хурсанд эмасдим. Мени ҳеч ким кечага таклиф қилмади, чунки барчага беш қўлдек аён: барибир менга рухсат тегмайди ва бормайман. Ичимдан зил кетган бўлсам- да, ўзимча онамга дардимни айтиб, байрамга боришим учун уйимиздагиларни кўндирмоқчи бўлдим. Онам бечора менга раҳми келиб, кундуз куни бўлганида «Ҳеч кимга айтмай бориб келардинг» деб қолди. Буни гуруҳ сардоримизга айтганимда ҳамма бир овоздан қарсак чалиб юборди. Ўзимда йўқ хурсанд, икки ҳафта давомида тайёргарлик кўрдим. Онам иккаламиз холамнинг қизидан кўйлак сўраб турдик. Сочимни турмакласам, сезиб қолишади, деб майда ўриб ётдим. 11 ёшли укам билан бир хонада ухлаймиз. Битирув базми куни эрталаб укам бошқачароқ эканимни сезиб қолибди. «Қаёққа кетмоқчисан?» деб сўрайверди. Юз-қўлимни ювиб келгунимча, кароват тагидан кўйлакни топиб олиб, беркитиб қўйибди. Роса йиғладим. «Ҳеч кимга айтма, бугун битирув байрамим бўлаяпти, бир марта, умримда бир марта борай» дедим. Укамнинг раҳми келгандек бўлиб, «Ойимга айтган бўлсанг, майли бор. Фақат 15:00 гача уйда бўл», деди. Байрамга одмигина, бировнинг кўйлагида, ўрилган соч билан бордим. Ўртоқларим «Сочларинг узун, чиройли, ўримларингни ечсанг, жамалак бўлади», деб қўярда-қўймай кокилларимни ечишди. Бир дугонам юз-кўзимни бўяб қўйди. Аксига олиб, тадбир ҳам бошқа ўртоқларим келавермагани учун бошлана қолмасди. Соат 15:15 лар чамаси. Умримда биринчи марта даврада рақс тушаётган маҳалим икки акам ва укам етиб келиб, силтаб олиб чиқиб кетишди. Дўстларим ортимдан чиқиб, акаларимни қолишимга кўндирмоқчи бўлишганди, ўртанча акам икки гуруҳдошимни дўппослай кетди. Уларни зўрға ажратиб олдик. Таксига ўтириб, роса йиғладим. Улар сочимни йиғиб олишимга ҳам қўйишмади. Шу ҳолатда дадам кўрсин, деб турткилаб уйга олиб келишди. Ойим уйда бўлмагани учун дадам мени калтаклаганини кўрмади... «Институтга кириш ҳақида ўйлама ҳам! Ўртоғимнинг ўғлига узатаман, икки ойдан кейин эрга тегасан!» деди отам. Хўш, МУАММО нимада? Онага: Она — оиладаги иқлимни мўътадиллаштирувчи, муносабатларни мувофиқлаштирувчи шахс. Бу ерда эса оналикнинг ушбу функцияси умуман бажарилмаётганлигини кўриш мумкин. Она ҳимоя қилмаса, акалар ўзига тегишли буюмдек муомала қилса, ҳурмат қилмаса, ука ён босмаса, ота бўй етган қизни калтакласа, бир навниҳолга шунча муаммо оғирлик қилмасмикан, ҳаётдан кўнгли совиб кетмасмикан? Онаси, сиз ҳаётга келиб нима кўрдингиз? Турмуш ўртоғингизнинг бошқа бир кўчада яна бир оиласи борлиги боис, 4 болангиз билан сизни ёлғиз ташлаб кетмаслиги учун унинг ҳамма зуғумларига кўниб яшашдан бошқа нима қилдингиз? Нимадан бунчалар тилингиз қисиқки, ўзингиз дунёга келтирган ўғилларингизни синглисига меҳрли бўлишга ўргатолмайсиз, унга қўриқлаш ва калака қилиш объекти сифатида қарамасдан, ҳурмат ва ҳимоя қилиш кераклигини тушунтиролмайсиз? Ўғилларингизга кундошингизнинг ўзига қараб, ҳар ерда очилиб-сочилиб юришини айтавериб-

Open in Telegram
Views2,430−1%vs avg
Forwards—
Reactions32
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h426
3 h1,870
7 h2,430
  1. After 1 hour426
  2. After 6 hours2,430
  3. Total to date2,430
#86791Sticker
Views2,390−3%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h482
3 h1,830
7 h2,390
  1. After 1 hour482
  2. After 6 hours2,390
  3. Total to date2,390
#86790Video
Views3,070+25%vs avg
Forwards—
Reactions9
Comments—
Views growthHide views growth

Views growth

Hours after publication

Show as table
Hours after publicationViews
0 h0
3 h1,860
5 h2,660
9 h3,070
  1. After 6 hours2,660
  2. Total to date3,070

All posts

Connections