Account

Posts of Suhrob Ziyo

newest first

#3804Photo
Views93−58%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#3802Text
Views131−41%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3801Text

Forwarded from Мирзо Кенжабек ижодхонаси

#публицистика Ўтган асрнинг 90-йиллари ўзбек шеъриятида мустақиллик йўлида ўз-ўзини сафарбар этган авлоднинг курашлари билан эсланади. Бу авлод орасида бир ном борки, уни бугун китобхонлар маърифий мавзулардаги ижоди билан тилга олади. Бу эслов унинг лирикасини, бўлганда ҳам жанговар лирикасини бироз сояда қолдиргандек. Мирзо Кенжабек – ижоди ана шундай кескин бурилишларга, сокинлигу суронларга, курашлар, енгилишлар ва Ҳаққа таслим бўлишларга бой адиб... * * * ОТИЛМАГАН ЎҚ ХХ асрнинг 80-йиллари... Мустамлака тузуми ҳали қонли қамчисини ўйнатиб турган бир давр. Миллатнинг бошига “пахта иши”, “ўзбек иши” каби балолар ҳали келиб улгурмаган бўлса-да, бир шоир йигит юраги билан бу қаттол зулмнинг кейинги даражасини сезиб турар эди. Бу унинг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган Улаш бобога хат тарзида битилган “Ўқ” шеърида аён бўлади: Ишонгил, Ёлғиз сен эмассан, отам, Вужуддаги ўқдан қийналиб толган. Ишонгил, Жисмимда ўқ бор менинг ҳам – Кўкрак қафасимни ларзага солган... Шеър композицияси шундайки, муаллиф лирик қаҳрамон “жисмидаги ўқ” ва Улаш бобонинг оёғида қолиб кетган ўқ билан боғлиқ тафсилотларни параллел бериб боради: бири тинч замоннинг нотинч шарпаси бўлса, бошқаси 40-йилларнинг қирғинларини эслатиб туради; бири аэропорт назоратидан ўтаётганда магнит ускуналар овозидан сесканиб кетса, бунисининг бутун умри ана шундай оғриқда ўтади; бири тунларда жанг майдонидаги даҳшатларни эслаб уйқусиз бўлса, бошқаси пул, алдов ва хиёнат каби бугунги душманларини кўзлаб тонг оттиради. Шеърда лирик қаҳрамон ўзининг дардини Улаш бобонинг оғриқлари билан таққослар экан, бунда фақат битта фарқни таъкидлайди. Бу фарқ эса шеърнинг кулминацияси ва финалини белгилаб беради. Агар буни илмий тил билан изоҳлаш зарур бўлса, бутун шеър таносуб санъати асосида (ўзаро мутаносиб жиҳатлар таъкиди) билан қурилган-у, охирги икки мисра тазод (қарама-қаршилик)га айланмоқда: Иккимиз ҳам шундоқ безовта, бедор, Сенда ҳам, менда ҳам тунлар ором йўқ: Сенинг вужудингда отилган ўқ бор, Менинг вужудимда – отилажак ўқ!.. Хўш, бу ўқ қачон отилади?! Қачон шоир ўз ижодий амбицияларини намоён қилади?! “Ўқ” шеъри 1980 йилда ёзилган бўлса, кўп ўтмай ўзбек шеъриятида ошкоралик шамоллари эса бошлайди. Барча шоирлар бирваракайига ижтимоий ҳақиқатларни қаламга ола бошлади. Бу даврда Мирзо Кенжабек шеъриятида ўша 80-йилда айтилган ўқнинг отиладиган даври бўлди дея оламиз. Шоирнинг Мустақиллик даврига қадар ёзилган шеърлари унинг ижодида алоҳида давр бўлиб қолди. Адабиётга муҳаббат ва самимий туйғулар куйчиси бўлиб кириб келган шоир ўз ижодий ракурсини ўзгартирди. Бу жараён онгли равишда қилинганини шоирнинг шеърларидан англаш мумкин. Суҳроб ЗИЁ, "Истеъдод барча замонларда жасоратдир" мақоласидан. @m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•

Open in Telegram
Views166−26%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#3798Text

Forwarded from Jonibek Alijonov

«Тўғрисини айтишим керак, мен ёзувчи, умуман, ижодкор сифатида бундан 28 йил аввал улуғ адибларимиздан бири айтган эътироф нуфузи билан юрибман. Озми, кўпми, шуҳратимнинг ибтидоси ҳам шу эътироф бўлганди. Бунинг тарихи узун… 1987 йилда “Ёшлик” журналининг 8-сонида “Ворис” деб номланган қиссам чоп этилган эди. Шундан сўнг мамлакатимизнинг турли бурчакларида яшаётган китобхонлардан кўплаб мактублар олдим. “Менинг ҳаётимни ёзибсиз, ўша “ворис” менман”, – деб ёзганди улардан бири, сурхондаёлик Мейлиқул исмли йигит. Асарда Чала ва унинг ўғли образлари орқали акс эттирилган жоҳилликнинг маърифатга зуғуми ва мана шу зуғум оқибатида келиб чиққан исён ўқигувчиларни анчайин сергаклантирган бўлса ажабмас. 1988 йилда марказий матбуотда республика ёзувчилар уюшмаси раиси Одил Ёқубовнинг “Карвон қўнғироғи” деб номланган мақоласи чоп этилганди. Адиб 1987 йил сарҳисоби хусусидаги мазкур мақоласида ёш ёзувчилар ижоди ҳақида тўхталаркан, менинг қиссамга жуда юксак баҳо берганди. Шу йили Ёзувчилар уюшмасида ўтказилган сарҳисоб йиғилишида ҳам таниқли адиблар “Ворис” ҳақида анча илиқ фикрлар билдиришди. Одил Ёқубов нуфузли одамлар орқали йўқлатгани боис у кишини излаб пойтахтга бордим. Уч марта боришимга қарамай, у киши билан учрашиш насиб этмади. Аксига олгандай у гоҳ депутат сифатида Москвага кетиб қолади, гоҳ вилоятлардаги ижодий учрашувларга… Эътирофлар сабаб пойтахтга ишга таклиф этилдим. Турмуш ташвишлари оёқдан тортди. Энам касал эди, рўзғор, турмуш ташвишлари кўпайганди. Барибир мен бу бағрикенг ёзувчидан беҳад миннатдорман. Камтарин ижодимни юксак баҳолагани учун…» Темирпўлат ТИЛЛАЕВ

Open in Telegram
Views235+5%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#3797Text

Forwarded from Nuriddin Rasulov

Темурпўлат ТИЛЛАЕВ (1960)   Темурпўлат Тиллаев 1960 йил 2 апрелда Қамаши тумани Чим қишлоғида таваллуд топган. Қарши давлат педагогика институтининг Филология факультетига ўқишга қабул қилинади ва 1981 йилда бу даргоҳни имтиёзли диплом билан тамомлайди. 10 йил мобайнида ўзи ўқиган мактабида она тили ва адабиёт фанидан сабоқ беради. Кейинчалик “Насаф” нашриётида (1990-2005), “Қашқадарё” газетасида маданият бўлими бошлиғи лавозимида (2005-2009) фаолият юритади. 2009 йилдан “Қамаши” газетаси бош муҳаррири бўлиб ишлаб келмоқда.  “Ўлим ўпқони”, “Ворис”, “Турналар оҳи”, “Паймона”, “Басират туни” каби асарлари эълон қилинган. Ёзувчи Назар Эшонқул Темирпўлат Тиллаевнинг ўз асарларига сайқал беришини Хулио Кортасарга, айрим ўринлардаги баён услубини Чингиз Айтматовга қиёслаган. “Тириклигидаёқ унутилган адиб”, “Вақтнинг кучи етмаган ёзувчи” деган таърифлар берилган. Шоир, ёзувчи ва таржимон Ўроз Ҳайдар Темирпўлат Тиллаевни “Ёзишдан тўхтамаганида, ўзимиздан Габриэль Гарсиа Маркес чиқарди”, “Нобель олган илк ўзбек адиби бўларди”, дея эътироф этган. Темурпўлат Тиллаевнинг ношир сифатидаги фаолияти ҳам таҳсинга сазовор. Унинг муҳаррирлигида муаллифлар ва ёш ижодкорларнинг жуда кўплаб китоблари чоп этилган. Фаол ноширлик фаолияти учун ЮНЕСКО йиллик мукофотига сазовор бўлган.

Open in Telegram
Views198−11%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#3788Photo
Views300+35%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#3786Photo
Views255+14%vs avg
Forwards—
Reactions—
Comments—
#3785Text
Views279+25%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—