#хайрли_тонг ✨Ҳар қандай ҳолатда ҳам шуни ҳеч қачон унутманг! Агар бу ҳаётда кимгадир керак бўлмаганизда эди, Аллоҳ сизни яратмаган бўларди... Ассалому алайкум Қадрдон, яна бир янги тонг муборак бўлсин!
Open in TelegramPosts of ⚜️SUG'DIYONA ⚜️
#хайрли_тонг ✨Агар сиз ҳаётингизда қувонишга сабаб бўладиган нарса қолмади десангиз адашасиз! Тонгни қаршилаганингизни ўзиёқ хурсанд бўлишга арзигулик сабабдир, қолганига эса ўзингиз эришинг! Тўхтаманг... Ҳаракатда бўлинг! Янги тонгингиз муборак бўлсин Қадрдон. Ассалому алейкум!
Open in Telegram#хайрли_тонг ✨Фоний жисмимиз боқий қолиши учун табиб-дўхтирга борамиз... У ўлса бу дунёда ўламиз холос. Боқий қалбимиз эса табибсиз хаста бўйича қолаверади. У касалдан ўлганда эса икки дунё ҳалокатига дучор бўламиз... Деймизки табибга боришга мухтож бўлманг, касал бўлманг. Ассалому алайкум.
Open in Telegram#хайрли_тонг ✨Туннинг бағрини ёриб яна бир тонг отмоқда. Бу биз учун янги имконият, янги неъмат... Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Aллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин. Ушбу кунингиз зикрда ва шукрда ўтсин. Ассалому алайкум!
Open in Telegram#хайрли_тонг ✨Тонгми, кунми сиз уйғоқлигингизни кутмасдан бошланиб кетаверади... Уйғоқ бўлиб бизни кузатишни бошлаганларга хайрли тонг... Ассалому алайкум Қадрдон.
Open in Telegram#хайрли_кун Ҳар бир янги кун — бу янги имконият демак. Кечаги хатоларни ортда қолдиринг, чунки бугун сизда уларни тузатиш, янги орзуларга йўл олиш имкони бор. Бир табассум, бир яхши фикр, бир кичик қадам — катта ўзгаришлар сари олиб боради. Кунни шукр билан бошланг, ва у албатта у гўзал ўтади. Ассалому алайкум!
Open in Telegram#хайрли_тонг Сабр шундай кучли бир нарсадирки, ғазабни шижоатга, шиддатни ҳалимликка, катталикни тавозеъга, ёмонликни яхшиликка айлантирмоқликка қуввати етар... Ассалому алайкум Қадрдон. Бугунги кунингиз эзгуликларга бой бўлсин...
Open in Telegram🍂🍂🍂 🍂Ҳар қандай вазиятда ҳам асло тушкунликка тушманг. Дунё матоҳларининг пашша қанотичалик қадри йўқлиги ҳис қилсангизгина мақсадингиз аниқ ва равон бўлади..! Ассалому алайкум Қадрдон кунингиз хайрли ўтсин.
Open in Telegram#хайрли_кун 🍂Эрта тонгдан кайфиятни максимал даражага чиқариш ўз қўлингизда эканлигини унутмаганингиз ҳолда, шунчаки табассум қилинг... Ва шуни хам унутмангки яқинларингизга бор-йўғи бир чимдим мехрнинг ўзи кифоя қилади. Ассалому алайкум Қадрдон.
Open in Telegram✨Бир кун келиб барча нарсалар тугайди, лекин қилган яхши ишларингиз ва амалларингиз абадий қолади! Ассалому алайкум Қадрдон. Кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин.
Open in Telegram#хайрли_кун ✨Дарахтдан зериккан барг учун куз фасли шунчаки баҳона бўларкан. Кимлардир сизни йўқотмаслик учун хатоларингизга кўз юмса, кимлардир сиздан воз кечиш учун хато қидириб яшаркан... Ассалому алайкум Қадрдон. Бугунги кунингиз хайрли амалларга бой бўлсин!
Open in Telegram✨Ҳеч қайси ёрдам давомий эмасдир... Шунинг учун, инсон қиладиган ишида ўзга инсонга суянмаслиги, унинг ёрдамидан умидвор бўлиб яшамаслиги керак. Фақат ўзингизга ишонинг Қадрдон. Аллохнинг Ўзи Сизни қўлласин! Ассалому алайкум Қадрдоним.
Open in Telegram#хайрли_тонг ✨Яхши ният қилсанг, Аллоҳ ҳам аҳволингни яхшилайди. Бошқаларга яхшиликни раво кўрсанг, ўйламаган томонингдан яхшиликлар келаверади. Бошқаларни бахтиёр қилиш истагида бўлсак, Аллоҳ бошқаларни бахтиёр қилиш орқали бизни ҳам ризқлантиради. Ассалому алайкум Қадрдон. Бугунги кунингиз хайрли бўлсин!
Open in Telegram#хайрли_тонг ✨Ўтган хаётингизга назар солиб, савол беринг.... Мен нималар қила олдим? Нималарга эришдим? Ҳаётим қаерга қараб кетаяпти? Бутун бир йил ўтиб бормоқда. Қайси гуноҳларимга тавба қила олдим? Фарзларимни тўла адо қила олдимми? Шу йил мобайнида ота-онам, яқинларим учун, шу уммат учун, халқ учун нима қила олдим..? Сизни сўроқ қилишларидан олдин, ўзингизни сўроқ қилинг Қадрдон. Аллоҳим барчаларимизни ўзининг ҳидоятида мустаҳкам айласин, ҳақ йўлидан адаштирмасин! 🍁Ассалому алайкум жума аёмингиз муборак бўлсин Қадрдон.!
Open in Telegram#хайрли_тонг ✨Бир донишманддан: “Дунёда мўъжизалар борми?” - деб сўралганда, у шундай жавоб берган: “Ҳар тонг қуёш чиқиб, тун киришининг ўзи асл мўъжизадир!” Ассалому алайкум Қадрдон! Бугунги кунингиз мўжизаларга бой бўлсин...
Open in Telegram#куз Куз — табиатнинг тиниқ нафаси, япроқларнинг шовқини ва қалбнинг сукунат фасли. Бу фасл инсонга хотиржамлик, ўтмишни таҳлил қилиш ва янги мақсадлар ҳақида ўйлаш имконини беради. Ҳар бир тушаётган япроқ бизга шундан дарак беради: ҳар бир тугаш — янги бошланиш демак. Шунинг учун кузни қўрқмай қабул қилинг, у янгиланиш фаслидир... Ассалому алайкум хайрли кун Қадрдон. Кунингиз мазмунли ўтсин.
Open in Telegram#хайрли_тонг ✨Табассум қилинг! Ҳеч нима йўқотмайсиз. Роббингиз бор, ризқингиз битиб қўйилган, умрингиз белгилаб қўйилган. Атрофни ҳамиша гўзал кўрмоқ учун, ўзингиз гўзал бўлинг. Ассалому алайкум Қадрдон, янги кунингиз мароқли ўтсин!
Open in Telegram✨Ҳеч нимани, ҳеч кимга исботлашга мажбур эмассиз... Сизга ишонадиган инсонлар сиздан ҳеч қачон исбот талаб қилмайди. Сизга ишонмайдиганлар бўлса, хоҳ 1000 та исбот келтиринг, барибир шубҳаланаверишади... Аввало ўзингизни севинг ва нимаики бўлса аввал ўзингизга раво кўринг! Ассалому алайкум. Хайрли кун Қадрдоним.
Open in Telegram#хайрли_тонг ✨Хаётда кўп нарсани билишга ҳожат йўқ. Меҳр-муҳаббат кўрсатган, ҳаққимизга дуо қилгувчи инсонларнинг қадр-қийматини билсак кифоя... Тилагим тонгингиз яхшиликлар ила бошланиб, кунингиз ҳуш хабар ва хуш дийдорлар ила файзли ўтсин Қадрдон. Ассалому-алайкум!
Open in Telegram