#Мальумот
🚦🚖 Светофор таймерлари, тез ёрдам машиналарини кузатиш ва «яшил» йўналишлар: Yandex Uzbekistan технологик лойиҳалари натижаларини тақдим этди.
🤩 Жумладан, навигация хизматларида 300 дан ортиқ светофорнинг таймерлари пайдо бўлди. Шунингдек, Тошкентда чақирилган тез тиббий ёрдам бригадасининг жойлашувини кузатиш имконияти йўлга қўйилди. Компания маълумотига кўра, ушбу хизмат ишга туширилганидан кейин диспетчерларга такрорий мурожаатлар сони 87 фоизга камайган.
🌳🚶Yandex Maps’даги яна бир лойиҳа — «яшил» йўналишлар. Улар пиёдаларга дарахтлар кўпроқ ва салқин кўчалар орқали ҳаракатланиш йўлини танлашга ёрдам беради. Бундай йўналишларни яратиш учун жамоа нейрон тармоқ ёрдамида сунъий йўлдош суратларини таҳлил қилиб, Тошкентдаги дарахтларнинг рақамли харитасини тайёрлаган.
📚 Компания рақамли маҳсулотларда ўзбек тилини ривожлантиришни ҳам давом эттирмоқда. Yandex Books кутубхонасида ўзбек тилидаги 1,1 мингдан ортиқ асар, Yandex Music’да эса 3,5 мингдан зиёд маҳаллий ижрочининг мусиқалари мавжуд.