Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️Қирғизистондаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди 22 ноябрь куни Қирғизистоннинг Манас шаҳри, Интимоқ қишлоғида қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди. Қирғизистон ФВВ маълумотига кўра, ёнғин оқибатида уч киши жабрланган. Уларнинг икки нафари — қурилишда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлган. Яна бир ўзбекистонлик фуқаро реанимацияга ётқизилган. Ёнғин учта ўт ўчириш гуруҳи томонидан соат 21:45 да тўлиқ бартараф этилган. 👉 @r_kusherbayev
Open in Telegram








