Ривожланган дунёда жинсий алоқа инқирози юз бермоқда
The Economist нашрининг ёзишича, одамлар тобора камроқ жинсий алоқа билан шуғулланмоқда, ёшлар орасида эса умуман бу тажрибага эга бўлмаганлар сони ортган.
Бунинг бир қатор иқтисодий ва психологик сабаблари бор:
ёшлар аввалгидан кеч улғаймоқда, ота-онасининг уйида яшамоқда ва уларнинг назоратисиз мулоқотга жуда кам киришмоқда.
Папалаб, йиллар давомида гиперғамхўрлик шароитида ўсган болалар келажакда ким биландир яқин муносабат қуриш ёки оила масъулиятини зиммасига олишдан қўрқади.
Шунингдек, танлов кўплиги ҳақида ёлғон таассурот уйғотадиган дейтинг иловалари, пандемия оқибатлари, учрашувга таклиф қилишнинг қимматга тушиши, урушлар ва нобарқарор ҳаёт ҳам ёшларнинг миясини банд қилиб, муносабатлар ҳақида ўйлашга "ўрин" қолдирмаяпти.
Уйланишни орқага суриб юрган бўйдоқ дўстингизга юборинг, вақт борида ҳаракатини қилсин.
👉Sirdaryolik_insider