Account

Posts of SHUKRONA

newest first

#17484Photo
Views294−64%vs avg
Forwards—
Reactions2
Comments—
#17482Photo
Views623−24%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#17481Photo
Views406−51%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#17480Photo

Гоҳида инсон дунё ташвишларига шу қадар шўнғиб кетадики, худди бу ерда абадий яшайдигандек ҳаракат қилади. Ҳолбуки, ҳар бир ўтаётган кун одамни ҳақиқий манзилига - охиратга тобора яқинлаштиради. Аслида, бу дунёдаги ҳаёт нима? Бу шунчаки бир бекат, қисқа бир сафар холос. Одамлар кўпинча ўлимдан қўрқади, уни барча нарсанинг тугаши деб ўйлайди. Аммо ҳақиқат шуки, ўлим - бу йўқлик эмас, балки руҳнинг тор қафасдан чиқиб, ҳақиқий ва абадий ҳаётга қадам қўйишидир. Бугун олинаётган ҳар бир нафас - ўша абадий дунёда қурилаётган манзилнинг битта ғишти. ⏳Инсон кўз юмган лаҳзадаёқ унинг кичик қиёмати бошланади. Қабр - бу охират остонаси. У ернинг кенг ва ёруғ бўлиши ёки аксинча, тор ва зулматга айланиши бугунги амалларга боғлиқ. Эртага ҳисоб-китоб майдонида турилганда, на мол-дунё, на мансаб ёрдам бера олади. Ўнг тараф эгалари қаторидан жой олиш ёки чап тараф - барчасини бугунги танловлар ҳал қилади. ✅Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/shukrona_fayzobod

Open in Telegram
Views883+7%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#17479Photo
Views522−37%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#17478Video

ТАҲОРАТ СУВИНИНГ ҲИКМАТИ Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «7 ёшимда мураттаб қори бўлганман. Oтам мени илм ўқитишга берди. Дастлаб «Зарур масалалар» деган кичик китобни ўқидик. Унда шундай масала бор эди: Пок одам таҳорат қилди, таҳоратидан тушган сувларни бир идишга тўплади. Ариқда оқиб ётган сувда таҳорат қилса бўлади, лекин таҳоратдан қолган сувда таҳорат қилиб бўлмайди. Яна бир киши кўчадан терлаб келиб, салқинлайман деб сувдан фойдаланди. Ундан қолган сувда ҳам таҳорат қилса бўлади. Лекин таҳорат қилинган сувда қайта таҳорат қилиб бўлмайди. Шу масалани ўқиганимдан бери унинг ҳикматини ўйлардим. Таҳорат қилувчининг бадани тоза эдику, нега ундан қолган сувни ишлатиб бўлмайди? Аллоҳ таоло: «Мен сизга бир неъмат берсам, уни яширмангиз» дейди. Кейинчалик, Худойи таоло менга гўзал даражаларни ато этди. Таҳорат қилувчи банданинг таҳорати суви билан қўшилиб, гуноҳлари ҳам ювилиб кетишини кўзларим билан кўрдим. Шунинг учун асли тоза таҳорат суви банданинг гуноҳлари билан қўшилиб, ифлос сувга айланаркан.

Open in Telegram
Views763−7%vs avg
Forwards—
Reactions14
Comments—
#17477Photo

#СУННАТ_ШОДАСИ 📖Ҳадиси шариф عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عليه وسلم: 🌿«لَوْ كَانَتِ الدُّنْيَا تَعْدِلُ عِنْدَ اللَّهِ جَنَاحَ بَعُوضَةٍ، مَا سَقَى كَافِرًا مِنْهَا شَرْبَةَ مَاءٍ». (📚رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ.) Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: 🌿«Агар дунё Аллоҳнинг ҳузурида чивиннинг қанотичалик қийматга эга бўлганида эди, Аллоҳ ундан бирор кофирга ҳам бир қултум сув ичирмаган бўлар эди». (📚Термизий ва Ибн Можа ривояти) 💡Қисқа изоҳ: Бу ҳадис дунёнинг Аллоҳ ҳузуридаги ҳақиқий қийматини англатади. Дунёдаги бойлик, мансаб ва роҳатлар инсоннинг Аллоҳ наздидаги қадрини белгиламайди. Чунки дунё неъматлари мўминга ҳам, кофирга ҳам берилади. Аммо охират саодати иймон ва солиҳ амал билан қўлга киритилади. Шундай экан, дунёга эга бўлишни эмас, дунёда Аллоҳнинг розилигига эришишни буюк ютуқ деб билишимиз керак. ✅Яқинларингизга ҳам улашинг! https://t.me/shukrona_fayzobod

Open in Telegram
Views488−41%vs avg
Forwards—
Reactions5
Comments—
#17476Photo
Views559−32%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#17474Photo
Views702−15%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#17473Photo
Views2,420+194%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#17472Photo
Views1,260+53%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—
#17470Photo

Forwarded from Muslim.uz

#xabar ⏺ ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ИОРДАНИЯДАГИ МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАРДА ИШТИРОК ЭТАДИ  🇺🇿Янги Ўзбекистон тараққиёт йўлининг 10 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 18–20 ноябрь кунлари Ўзбекистон делегацияси Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигида бўлиб, илмий-маърифий тадбирлар, икки томонлама учрашувлар ва китоб тақдимотларида иштирок этади. 📚 Сафар давомида Аммон шаҳридаги нуфузли ташкилотлар, илмий марказлар ва олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда подшоҳликнинг миллий кутубхоналари ҳамда олий таълим муассасаларида «Янги Ўзбекистон китоб бурчаклари» ташкил этилади. Шунингдек, ушбу масканларда Давлатимиз Раҳбарининг араб тилига таржима қилинган асарлари ҳамда кенг кўламли ислоҳотларга бағишланган китоб-альбомлар тақдимоти ўтказилади. ✅Шу билан бирга, Иордания жамоатчилиги вакиллари, зиёлилар, илм-фан намояндалари, уламолар ҳамда дин ва давлат арбоблари иштирокида «Янги Ўзбекистон феномени»нинг 10 йиллигига бағишланган халқаро анжуман-тақдимот бўлиб ўтади. 🇺🇿🤝🇯🇴 Тадбирлар доирасида мамлакатимиз вакиллари билан Иорданиянинг диний-маърифий ташкилотлари раҳбарлари ва академик муассасалар етакчилари ўртасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Open in Telegram
Views685−17%vs avg
Forwards—
Reactions1
Comments—
#17469Photo
Views845+3%vs avg
Forwards—
Reactions7
Comments—
#17468Photo
Views665−19%vs avg
Forwards—
Reactions6
Comments—
#17467Photo
Views769−7%vs avg
Forwards—
Reactions4
Comments—
#17466Photo
Views987+20%vs avg
Forwards—
Reactions3
Comments—